Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 05.06.1992 йилдаги 266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 05.06.1992 йилдаги 266-сон
Дата вступления в силу
05.06.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 05.06.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ТРАНСПОРТИ КОРХОНАЛАРИ ДАВЛАТ УЮШМАСИ («ТОШШАҲАРЙЎЛОВЧИТРАНС») ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 1992 йил 4 июндаги Фармонга мувофиқ ва йўловчилар ташиш транспорти ишини тубдан яхшилаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, хизматларнинг турларини кенгайтириш ҳамда меҳнат жамоаларининг молиявий, ишлаб чиқариш, ижтимоий вазифаларини ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмасининг илова килинаётган тузилмаси иловага мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлардан иборат таркибда тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолияти ҳамда уюшма Бошқаруви билан ва ўзаро муносабатлар уюшма Устави ва таъсис шартномалари билан тартибга солинади, бунда уларнинг юридик ва хўжалик мустақиллиги сақлаб қолинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мустақил ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси ҳисобланади, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, уюшма Уставига амал қилади ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига юклатилган вазифа ва функцияларнинг зарур тартибда бажарилиши учун Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва уюшма таркибига қирувчи бўлинмалар олдида жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига қарашли бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулкини бошқаради, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ уларни тузади, қайта ташкил этади ва тугатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан тузилган шартнома асосида йўловчилар ташиш транспортининг турларини янада ривожлантириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, хизматларнинг ҳажмлари ва турларини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига қарашли бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг моддий-техника таъминоти хизматлари ишини таъминлайди, шунингдек, материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, ҳаракатдаги состав ва бошқа техникавий воситаларни кооперация йўли билан етказиб беришни ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишига кўмаклашади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Уюшма бошқарувининг юқори органи Кенгаш ҳисобланади. Уюшма Кенгаши бошқарувни сайлайди, тузилмани, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тизимини белгилайди. Уюшма ижроия дирекцияси ходимларининг чекланган сони 40 нафардан иборат қилиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уюшма бошқарувининг Раиси ва унинг ўринбосарлари уюшма Кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Уюшма бошқарувининг Раиси, биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси вазири, вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Молия вазирлиги, республика Автомобиль транспорти вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмаси билан биргаликда бир ой муддат ичида шаҳар пассажир транспорти турлари бўйича пулли хизмат кўрсатиладиган бир йўловчи ҳисобига бюджетдан маблағ ажратиш нормативларини ишлаб чиқсинлар ва уюшмани маблағ билан таъминлаш тартибини тасдиқласинлар, бунда йил давомида фойдаланилмаган бюджет маблағлари мусодара қилинмаслиги назарда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги, Автомобиль транспорти вазирлиги ва Давлат уюшмаси билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида меҳнат сарфи ва иш шароитларидан келиб чиқиб, транспортнинг турлари ўртасида меҳнатга ҳақ тўлаш нисбатини тенглаштиришни ҳисобга олган ҳолда йўловчилар ташиш автомобиль ва электр транспорти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги шартларини ишлаб чиқсин ва уни 1992 йил 16 июндан бошлаб жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Уюшма 1992 — 1994 йиллар мобайнида ҳаракатдаги транспорт билан боғлиқ ходимларни формали кийим билан таъминлаш тартибини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда уни маблағ билан таъминлаш манбаини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги уюшма билан биргаликда 15 кун ичида Вазирлар Маҳкамасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
импорт бўйича ҳаракатдаги состав, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар олиш учун валюта маблағлари ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳаракатдаги состав паркини янгилаш ва тўлдиришга, шунингдек, уюшманинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларини кўриш, қайта кўриш, техника билан қайта жиҳозлашга капитал маблағлар ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент метрополитени қурилишини давом эттириш учун ҳар йили мақсадли зарур маблағлар ажратиш тўғрисида таклифлар киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. «Ўзшартномасавдо»:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшма корхоналари моддий-техника таъминотнинг мавжуд тартибини 1992 йилда сақлаб қолсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб автомобиль ва троллейбус шиналарининг уларни тайёрлаган заводлардан бевосита «Тошшаҳарйўловчиавтотранс» ишлаб чиқариш бирлашмасига ва трамвай-троллейбус ишлаб чиқариш бошқармасига етказиб берилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили уюшма корхоналарига ҳуқуматлараро битимларга кирган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш учун квоталар ажратилишини назарда тутсин, шартнома асосида маҳсулот етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри хўжалик алоқалари ўрнатилишига ҳар томонлама кўмаклашсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси уюшма корхоналари билан тузилган шартномалар бўйича бензин, дизель ёнилғиси ва ёнилғи-мойлаш ҳамда ишлатиш материаллари бошқа турларининг етказиб берилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тошкент шаҳар метрополитени учун темир йўл транспорти корхонаси мақоми, унинг ходимлари учун эса ушбу тоифа учун назарда тутилган ҳуқуқ ва имтиёзлар ҳамда темир йўл транспорти ходимларининг тартиб-интизоми ҳақидаги Уставнинг амал қилиши сақлаб қолинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддат ичида шаҳар атрофидаги сабзавотчилик-чорвачилик йўналишидаги давлат хўжаликларидан бирини уюшма таркибига бериш масаласини кўриб чиқсин ва ҳал этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иловада қайд этилган корхоналар ва ташкилотларни 1992 йил 1 июндаги ҳолатига кўра балансдан балансга уюшма таркибига ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳаракатдаги составнинг моддий-техника таъминоти ва уни тузатишнинг амалдаги тартиби 1992 йил охиригача сақлаб қолинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ишини мувофиқлаштириш ва унинг барча турларини ривожлантириш Бошқармасини меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ходимлари сони билан бирга уюшмага ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобиль йўллари, кўчалар ва тор кўчаларнинг ҳолатини, уларнинг ёритилишини яхшилаш, улаш тармоқлари зонасида дарахтларни кесиш ва йиғиштириб олиш, шунингдек, ҳайдовчилари учун хавф-хатарсиз иш шароитлари, айниқса тунги вақтда, яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йилнинг сентябригача уюшма корхоналарига бевосита яқин жойдан уй-жойлар ва уларни қуриш учун ер участкалари ажратиш имкониятини кўриб чиқсин ва белгиласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчилар таъминоти бошқармаси ва ҳайдовчилар таркиби учун махсус овқатланиш блоклари ташкил этишда уюшмага амалий ёрдам кўрсатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшма билан биргаликда бир ой муддат ичида Тошкент шаҳар саноат корхоналарида зарур эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар тайёрлаш дастурини ишлаб чиқсин ва уларни тайёрлашни ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Давлат уюшмаси бир ой муддат ичида Устав лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ташкил этилаётган уюшманинг аппарати Широкая кўчаси, 6-уйдаги бинога жойлаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 5 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
266-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 5 июндаги 266-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмаси («Тошшаҳарйўловчитранс») таркибига қирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

«Тошшаҳарйўловчиавтотранс» ишлаб чиқариш бирлашмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Трамвай-троллейбус ишлаб чиқариш бошқармаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент метрополитени
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобиль ўқув-курс комбинатининг Тошкент шаҳри бўйича филиали
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзавтоқурилиш» трестининг хўжалик ҳисобидаги Тошкент қурилиш участкаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобиль тузатиш заводи (республика Автомобиль транспорти вазирлиги билан келишилган ҳолда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилаётган корхоналарнинг бирлашган дирекцияси
Кейинги таҳрирга қаранг.