Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 04.06.1992 йилдаги ПФ-425-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТОШКЕНТ ШАҲАР ПАССАЖИР ТРАНСПОРТИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАшТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар автомобиль, электр пассажир транспорти ва метросининг ишини тубдан яхшилаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тошкент трамвай-троллейбус ишлаб чиқариш бошқармаси, Тошкент метрополитени, Тошкент шаҳар пассажир транспорти бирлашмаси —«Ташгорпасстранс» негизида Тошкент шаҳар пассажир транспорти корхоналарининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат уюшмасини ташкил этиш тўғрисида юқорида зикр этилган транспорт тузилмалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳар пассажир транспорти корхоналарининг Давлат уюшмаси «Ташгорпасстранс» мустақил ишлаб чиқариш-хўжалик мажмуи бўлиб, юридик шахс ҳуқуқига эга ва у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишларига, уюшманинг Низомига амал қилади ва Тошкент шаҳар ҳокимияти билан ҳамжиҳатликда иш кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уюшма таркибига кирувчи транспорт корхоналарининг Тошкент шаҳар ҳокимига ҳисоб бериши сақлаб қолинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Тошкент шаҳар пассажир транспорти корхоналари Давлат уюшмасининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча турдаги пассажир транспортининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини муттасил яхшилаш, Тошкент шаҳрининг автомобиль, электр транспорти ва метросининг ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча турдаги пассажир транспортини янада ривожлантириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, хизматлар кўрсатиш ҳажми ва турларини кўпайтириш, шунингдек меҳнат жамоаларининг ижтимоий шароитларини яхшилаш борасида чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти, тегишли идораларга қарашли бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тармоқда ягона техникавий сиёсатни ўтказиш, пассажир транспорти корхоналарини қайта тиклаш ва техника билан қайта қуроллантиришга кўмаклашиш, йўловчилар ташишни ва уларга хизмат кўрсатишни ташкил қилишда бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикасининг Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни рўёбга чиқариш, шунингдек автомобиль ва электр пассажир транспорти ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш масалаларини қайта кўриб чиқиш борасидаги ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи қарорни ўн кун муддат ичида қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 4 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-425-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 8-сон, 298-модда)