1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлат бошқаруви ва хўжалик функцияларини бирга қўшиб олиб бориш амалиётидан воз кечиш, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда ижтимоий таъминлашнинг замонавий тизимини яратиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, давлат органлари ва ташкилотларининг малакали мутахассислар билан етарли даражада таъминланмаётганлигига, кадрлар малакасининг юклатилган вазифалар ва замонавий эҳтиёжларга номувофиқлигига, қабул қилинаётган қарорлар сифатининг пастлигига олиб келаётган бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, давлат фуқаролик хизматини, шу жумладан номзодларни очиқ мустақил танлов орқали саралаб олиш жараёнини комплекс ҳуқуқий тартибга солишни таъминловчи, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг иш самарадорлиги ва компетенциясини баҳоловчи мезонларни, уларнинг малакасини оширишга бўлган талабларни белгиловчи тўғридан-тўғри таъсир кучига эга қонун мавжуд эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича ваколатли органнинг мавжуд эмаслиги давлат органлари ва ташкилотларида ягона кадрлар сиёсатини олиб боришга, ходимларни самарали бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантиришга, малакали кадрлар захирасини рақобат асосида шакллантиришга ҳамда улар томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг вакант лавозимлари ўз вақтида эгалланишига йўл қўймаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, давлат фуқаролик хизматига киришда барча фуқароларнинг тенг имкониятлардан фойдаланишини ҳамда давлат фуқаролик хизматида профессионал сифатлар ва алоҳида хизматлар асосида кўтарилиб боришни таъминлайдиган номзодларни саралаб олишнинг шаффоф механизмлари шакллантирилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, аҳоли, айниқса ёшлар орасида барча даражалардаги давлат фуқаролик хизмати нуфузини ошириш, коррупциянинг юзага келиши, расмиятчилик ва бюрократияга имкон берувчи шароитларни йўқ қилиш мақсадида давлат фуқаролик хизматчиларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг муносиб даражасини кафолатлаш чоралари жорий этилмаган.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш, давлат органлари ва ташкилотларининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.09.00.00 Давлат фуқаролик хизмати]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолиятини Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимларда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари билан ўрнатилган тартибда давлат фуқаролик хизматчиси лавозимини эгаллаши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимларни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги хизмат давлатнинг махсус хизмати ҳисобланади ва алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.09.00.00 Давлат фуқаролик хизмати]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар давлат фуқаролик хизматини янада такомиллаштириш ва ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона ва объектив баҳолаш асосида энг муносиб ва қобилиятли шахсларни давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ҳамда уларнинг хизмат поғоналари бўйича кўтарилишини назарда тутувчи меритократия тамойилини қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадрлар малакасини мунтазам ошириб бориш, давлат фуқаролик хизматчиларини тоифалаш ва уларга малака мартабалари (даражалари) бериш орқали хизмат карьерасининг лавозим поғоналаридан босқичма-босқич ўтишни назарда тутувчи давлат фуқаролик хизматининг «карьера модели»ни жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номзоднинг барча фазилатлари ва устунликларини, шу жумладан унинг маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик сифатларини объектив баҳолаш имконини берадиган очиқ мустақил саралаб олиш асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органи ва ташкилоти даражасидан (республика, вилоят, туман ва шаҳар), ходимнинг малака мартабаси (даражаси) ва шахсий ҳиссасидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақини белгилашга нисбатан унификациялаштирилган талаблар ўрнатилишини назарда тутувчи давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган самарали кадрлар захирасини шакллантириш, давлат фуқаролик хизматига энг малакали номзодларни саралаб олиш учун хусусий бандлик агентликларини фаол жалб этиш ва замонавий аутсорсинг шаклларидан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқаришда ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизматчиларига ижтимоий кафолатлар, шунингдек, уларни ўз касб маҳоратини ва фаолият самарадорлигини ошириш учун рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.09.00.00 Давлат фуқаролик хизмати]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Бошқарув самарадорлиги агентлиги) давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, шунингдек, бошқарув самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув самарадорлиги агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунади ва унга ҳисоб беради;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув самарадорлиги агентлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини ҳамда мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларининг мониторинги ҳамда таҳлилини амалга ошириш, шунингдек, мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизмати соҳасида кадрларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий кадрлар захирасини бошқариш, Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини юритиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталини ташкил этиш ва юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантиришда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизматига малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшаётган ватандошлар орасидан аниқлаш ва жалб этиш, шунингдек, иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадрларни давлат фуқаролик хизматига танлов асосида қабул қилишни ташкиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизмати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни изчил такомиллаштириб бориш, давлат фуқаролик хизматчилари шахсий маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда улар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек, уларнинг меҳнат фаолияти ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши учун тегишли шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат хизматчилари ва мутахассисларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизмати соҳасида чет давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2025 й., 06/25/95/0531-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларида натижага асосланган бошқарув тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудларда янги имкониятларни аниқлаш ва бошқарув самарадорлигини ошириш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармонига асосан ўн тўртинчи-ўн бешинчи хатбошилари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 мартдаги ПФ-6184-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2021 й., 06/21/6184/0192-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.09.00.00 Давлат фуқаролик хизмати]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги қошида юридик шахс тузмаган ҳолда Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил қилинсин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика бюджетидан 100 млрд сўм миқдорида бир марталик беғараз молиявий ёрдам, шундан 25 млрд сўми 2019 йилда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йили тасдиқланадиган параметрлари доирасида ажратиладиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларининг (Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ва уларнинг тизимидаги ташкилотлар бундан мустасно) бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган тушумнинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(8-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.07.2021 й., 06/21/6256/0636-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак воситалари ва грантлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва бошқа молиявий инструментлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Жамғарма маблағлари сарфланадиган йўналишлар этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги илмий ва бошқа тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқотчилик ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшовчи ватандошларни ва хорижий давлатларнинг фуқароларини тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этиш (уларнинг харажатларини, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш, яшаш, транспорт харажатлари ва бошқаларни молиялаштириш);
(8-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2025 й., 06/25/95/0531-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизимидан фойдаланиш, техник қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизматчиларининг хорижда тажриба орттиришларини, шунингдек, геральдика фани ривожланиши билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш соҳасида ўқитиш тадбирлари, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни, шу жумладан чет элларда ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
(8-банд «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув самарадорлиги агентлиги таркибида (қошида) ташкил этиладиган юридик шахсларнинг моддий техник базасини шакллантириш (қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, тегишли ускуна ва жиҳозлар харид қилиш ва бошқалар) ҳамда фаолиятини молиялаштириш;
(8-банд «б» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
(8-банд «б» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарув самарадорлигини ошириш ва давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа йўналишлар.
(8-банд «б» кичик бандининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори, шунингдек, у ваколат берган директор ўринбосарларидан бири Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
(8-банд «б» кичик бандининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.09.00.00 Давлат фуқаролик хизмати]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) давлат органлари ва ташкилотларидаги давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади, сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимлар бундан мустасно:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 1 январдан бошлаб — тажриба тартибида, 2-иловага мувофиқ бутун вертикал бўйлаб — давлат бошқаруви органларида ва ҳудудлардаги барча давлат ташкилотларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2021 йил 1 январдан бошлаб — давлат фуқаролик хизмати назарда тутилган республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинадиган шахслар Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишмасдан туриб лавозимдан озод қилиниши мумкин эмас;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган уларнинг ташкилий-штат тузилмаларини ўзгартириш, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шу жумладан, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан келишиб олиниши лозим;
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади;
(9-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар бўлинмалари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан амалга оширилади;
(9-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмаларининг раҳбарлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
(9-банд «е» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар уч йилда Бошқарув самарадорлиги агентлигида аттестациядан ўтади.
(9-банд «е» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.09.00.00 Давлат фуқаролик хизмати]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг қуйидаги тартибни ўрнатиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин, унга мувофиқ:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотлари давлат фуқаролик хизматчиларининг белгиланган муддатларда малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлаши шарт;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2025 й., 06/25/95/0531-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, янги компетенцияларни ўргатиш қонун билан белгиланадиган тартибда ажратиладиган Жамғарманинг грант маблағлари, давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига тегишли давлат органи ва ташкилотининг буюртмаси асосида амалга оширилади. Бунда, давлат фуқаролик хизматчисининг иш жойидаги лавозими, ўртача ойлик иш ҳақи ва меҳнат стажи сақлаб қолинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, янги компетенцияларга ўргатишни ташкил этишга шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, илмий ташкилотлар, давлат, нодавлат таълим муассасалари ва ташкилотлари жалб этилади. Бунда, давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, янги компетенцияларни ўргатиш бўйича хизматларнинг давлат харидларини энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномаларга мувофиқ амалга оширишга йўл қўйилади;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш бўйича республика танловларини ўтказиш Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан амалга оширилади;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Барча даражалардаги давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнат ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатларига, шунингдек, давлат фуқаролик хизматини обрўсизлантирадиган бошқа хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида қаттиқ огоҳлантирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув самарадорлиги агентлиги мазкур банд талабларига сўзсиз риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин ва ушбу талабларнинг бузилишига йўл қўядиган давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарларига нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш бўйича таклифлар киритсин.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори лойиҳасини киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифаларини ёритиш бўйича мақолалар ва мавзуга оид кўрсатувларни мунтазам равишда ташкил этиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 3 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишга қабул қилиш тажриба тартибида танлов асосида амалга ошириладиган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва ҳудудлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар
Т/р
Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар номланиши
1.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
2.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
3.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
4.
«Халқ банки» АЖ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ҳудудлар
Т/р
Шаҳар ва туманлар
1.
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри
2.
Андижон вилояти Андижон шаҳри
3.
Бухоро вилояти Бухоро шаҳри
4.
Жиззах вилояти Жиззах шаҳри
5.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри
6.
Навоий вилояти Навоий шаҳри
7.
Наманган вилояти Наманган шаҳри
8.
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри
9.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри
10.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри
11.
Ангрен шаҳри, Тошкент вилоятининг Бўка ва Бекобод туманлари
12.
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри
13.
Хоразм вилояти Урганч шаҳри
14.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 06/19/5843/3900-сон; 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон; 09.03.2021 й., 06/21/6184/0192-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.07.2021 й., 06/21/6256/0636-сон; 23.06.2025 й., 06/25/95/0531-сон; 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)