Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2024 24.08.2019 йилдаги 930-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори, 24.08.2019 йилдаги 930-сон
Дата вступления в силу
24.08.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тЎғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1339-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов ўтказиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 11 сентябрдаги 618-сон қарорининг 1-банди ўн иккинчи ҳатбошиси ва 11-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий сайлов комиссияси Раиси М. АБДУСАЛОМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 24 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
930-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 24 августдаги 930-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига (бундан буён матнда Сайлов кодекси деб юритилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига (бундан буён матнда маҳалий Кенгаш деб юритилади) сайлов ўтказишда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкасини тузиш, участка сайлов комиссияларини шакллантириш ва овоз беришни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушлаб турилган — жиноят содир этганликда гумон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасида назарда тутилган асослар бўйича озодликдан маҳрум этиш жойи ҳисобланмаган хизмат биноларида ёки вақтинча сақлаш ҳибсхонаси камерасида ушлаб турилган шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қамоққа олинган — Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қамоқда сақлаш — жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни ёхуд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларни тергов ҳибсхоналарида сақлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар — қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унча оғир бўлмаган жиноятлар — қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оғир жиноятлар — қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўта оғир жиноятлар — қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манзил-колонияси — жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар соқчисиз, аммо назорат остида сақланадиган жазони ижро этиш муассасаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қамоқда сақлаш жойларида ушлаб турилган ҳамда қамоққа олинган шунингдек, жиноят содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар овоз бериш ҳуқуқига эгадирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1254-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Сайлов участкаларини тузиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Сайлов участкалари, қоида тариқасида, камида йигирма нафар ва кўпи билан уч минг нафар сайловчидан ошмаган ҳолда тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида, сайловга камида етти кун қолганида тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари раҳбарларининг тақдимномасига асосан сайлов участкалари округ сайлов комиссияси қарори билан тузилади. Бу сайлов участкалари улар жойлашган ҳудудаги сайлов округларига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим ҳолларда, манзил-колонияси маъмуриятининг тегишли округ сайлов комиссиясига берган таклифига асосан мазкур муассасаларда сақланаётган сайловчилар кўчма сайлов қутиси орқали сайловчиларнинг турган жойида овоз бериши учун у жойлашган ҳудудаги сайлов участкасига бириктириш тўғрисида округ сайлов комиссиясининг қарори қабул қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Участка сайлов комиссияларини тузиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Участка сайлов комиссияси сайловга камида қирқ кун қолганида беш — ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда округ сайлов комиссияси томонидан тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар комиссия етти нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур бўлган ҳолларда, участка сайлов комиссиясининг сон таркиби ўзгартирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг раҳбари томонидан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар мазкур муассаса ходимлари орасидан округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1078-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарурат туғилганида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг раҳбари томонидан Сайлов кодексининг 25-моддасига мувофиқ бошқа шахслар ва жамоатчилик вакиллари ҳам участка сайлов комиссияси аъзолигига номзод сифатида тавсия этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаси сайловга камида етти кун қолганда тузилса, округ сайлов комиссиясига сайлов участкасини тузиш тўғрисида тақдимнома билан бирга участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар ҳам тасдиқлаш учун тавсия этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1078-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Участка сайлов комиссиясининг шахсий таркиби тегишли округ сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларидаги махсус ажратилган биноларда яширин овоз бериш учун етарли миқдорда кабиналар ёки хоналар тайёрланган бўлиши, сайлов бюллетенлари бериш учун жой ажратилган ва сайлов қутилари ўрнатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сайлов қутилари уларнинг ёнига овоз берувчилар албатта яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналаридан ўтиб борадиган қилиб жойлаштирилади. Бинони жиҳозлаш ва унда зарур тартибни сақлаб туриш масъулияти муассаса маъмурияти ва участка сайлов комиссияси зиммасида бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган фуқароларни сайловчилар рўйхатига киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қамоқда сақлаш жойларида ушлаб турилган ҳамда қамоққа олинган шунингдек, жиноят содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1254-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкалари бўйича сайловчиларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар раҳбарлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида участка сайлов комиссияси томонидан тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказлашган тартибда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар ҳақидаги маълумотларни сайловга камида бир ой қолгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига Сайловчилар ягона электрон рўйхатига тузатишлар киритиш учун юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агарда мазкур муассасаларда тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар рўйхатида ўзгаришлар амалга оширилса, сайловга камида беш кун қолгунга қадар ушбу маълумотлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига етказиб бериш чоралари кўрилади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1078-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Манзил-колонияларида сайлов участкалари тузилмаган ҳолатларда, улар бириктирилган участка сайлов комиссияларига муассасадаги сайловчилар ҳақидаги маълумотлар ушбу муассаса раҳбари томонидан сайловга камида етти кун қолганда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ушбу муассасаларнинг ички тартиб қоидалари ва режимини инобатга олган ҳолда, сайловга уч кун қолганида фуқароларга сайловчилар рўйхати билан танишиш имконияти таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг маъмурияти мазкур маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги учун масъулдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Участка сайлов комиссияси сайловчилар рўйхати билан танишиш жойи ва вақти тўғрисида сайловчиларни хабардор этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ҳар бир фуқаро сайловчилар рўйхатидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида участка сайлов комиссиясига шикоят қилиши мумкин. Участка сайлов комиссияси 24 соат ичида мурожаатни текшириши ва хатони ёки ноаниқликни бартараф этиши ёхуд мурожаат қилувчига унинг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган жавоб бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Сайлов комиссиялари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Кузатувчилар, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ва аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин участка сайлов комиссиясини хабардор қилиши керак.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1078-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Участка сайлов комиссияси, ўз навбатида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг маъмуриятига мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган шахслар ҳақидаги маълумотларни (уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, сайловда ким сифатида иштирок этиши) ушбу муассасага тўсиқсиз кириб-чиқишлари учун тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг маъмурияти уларнинг кириб чиқиши ва хавфсизлигини таъминлаш, ички тартиб-қоидаларига риоя этиши учун масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов кампаниясининг бориши ҳақида хабардор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган участка сайлов комиссиялари мазкур муассасаларнинг маъмурияти билан биргаликда сайловчиларни сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари, сайлов ўтказиш вақти ва тартиби ҳамда номзодлар ҳақида хабардор қилиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг маъмурияти томонидан номзодларга, уларнинг ишончли вакилларига, сиёсий партияларга фуқаролар билан учрашувлар ўтказиш орқали сайловолди ташвиқоти учун тенг шароитлар яратиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида овоз бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида овоз бериш ушбу муассасаларнинг ички тартиб-қоидалари, режими ва уларнинг бошқа ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда Сайлов кодексига ва тегишинча Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон ва 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарорлари билан тасдиқланган низомларга мувофиқ ташкил этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1078-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг ички-тартиб қоидалари ва режимидан келиб чиқиб, сайловчилар овоз бериш биносига кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда олиб келинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Сайлов участкаси тузилмаган манзил-колонияларида бириктирилган участка сайлов комиссияси томонидан сайловчиларга турган жойида овоз бериш ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бириктирилган участка сайлов комиссияси мазкур сайловчиларни сайловчилар рўйхати иловасига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Овоз бериш биносига келгач сайловчилар рўйхатга имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Сайлов бюллетени сайловчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Сайлов бюллетенини тўлдириш вақтида сайловчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «» ёхуд «х» белгисини қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сайловчи тўлдирилган сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларида участка сайлов комиссияси, агар рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, исталган вақтда овоз бериш тугаганлигини эълон қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларида сайлов қутиларини соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунларини чиқарилгандан сўнг, тегишли сайлов округларидан сайланган Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан, маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.