Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 25.09.2019 йилдаги 808-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.09.2019 йилдаги 808-сон
Дата вступления в силу
26.09.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Binokor-M» ва «Shoxjaxon-qurilish» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан олиб келинадиган оғир юк ташишга мўлжалланган транспорт воситалари ва тиркамалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиззах вилоятининг туманлари марказларида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Binokor-M» масъулияти чекланган жамияти томонидан «Shaanxi heavy duty automobile import and export Co., Ltd» (Хитой) компанияси билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Shoxjaxon-qurilish» масъулияти чекланган жамияти томонидан «Shaanxi heavy duty automobile import and export Co., Ltd» (Хитой) ва «Asia motors Co., Ltd» (Хитой) компаниялари билан умумий қиймати 3 078,0 минг АҚШ доллари миқдорида оғир юк ташишга мўлжалланган транспорт воситалари ва тиркамаларни (кейинги ўринларда транспорт воситалари деб аталади) харид қилиш бўйича шартномалар тузилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур транспорт воситаларидан Жиззах вилоятининг туманлари марказларида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш ишларида қурилиш маҳсулотларини транспорт хизматларини бепул кўрсатиш шарти билан етказиб бериш учун фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Binokor-M» ва «Shoxjaxon-qurilish» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан 2020 йил 1 январга қадар олиб келинадиган, иловага мувофиқ тасдиқланган транспорт воситалари, истисно тариқасида, «божхона омбори» божхона режимида сақлаш муддатидан қатъи назар, божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жиззах вилояти ҳокимлиги ушбу қарорга мувофиқ «Binokor-M» ва «Shoxjaxon-qurilish» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан олиб келинадиган транспорт воситаларидан Жиззах вилоятида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш ишларида қурилиш маҳсулотларини етказиб бериш учун транспорт хизматларини бепул кўрсатган ҳолда фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ божхона имтиёзлари қўлланиладиган транспорт воситалари, Жиззах вилоятида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш ишларида қурилиш маҳсулотларини етказиб бериш учун транспорт хизматлари бепул кўрсатилмаганда, божхона имтиёзлари берилиши туфайли тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 25 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
808-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 сентябрдаги 808-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Binokor-M» ва «Shoxjaxon-qurilish» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан 2020 йил 1 январга қадар олиб келинадиган ва божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод этиладиган оғир юк ташишга мўлжалланган транспорт воситалари ва тиркамалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Техниканинг номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

ТИФ ТН коди

I. «Binokor-M» МЧЖ ва «Shaanxi heavy duty automobile import and export Co., Ltd» (Хитой) ўртасида 2019 йил 27 февралда тузилган UZ2019-002-сон импорт шартномага мувофиқ

1.

Самосвал (6х4) газли модель: CNG SX3256DR464T, юк кўтариш қуввати: 25000 кг, двигатель модели: WP12 N G350E40 CNG Евро 4, номинал қуввати: кВт (л.с): 257/380, КПП модели: 10JSD180, шина: 12,00R20 металлокорд, 11 та, кузов ҳажми (узунлик х кенглик х баландлик) мм: 5400 х 2300 х 1500, янги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган.

дона

20

8704239109

2.

Яримтиркама-самосвал, модель: YCН9401Z ўлчами: (m) (Д*Ш*В) 6,0*2,5*1,5, шина: 12.00R20, юк кўтариш қуввати: 20 000 кг, янги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган.

дона

20

8716395009

II. «Shoxjaxon-qurilish» МЧЖ ва «Asiamotors Co., Ltd» (Хитой) ўртасида 2019 йил 27 февралда тузилган 2019YD-EXP524UZ-сон импорт шартномага мувофиқ

1.

Яримтиркама-цемент ташувчи, модель: ZJV9401GFLDY ҳажми: 45 куб, ўқлар сони: 3 та, шиналар сони: 12 та, компрессор: 12 куб, янги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган.

дона

2

8716310000

III. «Shoxjaxon-qurilish» МЧЖ ва «Shaanxi heavy duty automobile import and export Co., Ltd» (Хитой) ўртасида 2019 йил 27 февралда тузилган UZ2019-001-сон импорт шартномага мувофиқ

1.

Самосвал (6х4) газли модель: CNG SX3256DR464T, юк кўтариш қуввати: 25000 кг, двигатель модели: WP12NG350E40 CNG Евро 4, номинал қуввати: кВт (л.с): 257/380, КПП модели: 10JSD180, шина: 12.00R20 металлокорд, 11 та, кузов ҳажми (узунлик х кенглик х баландлик) мм: 5400 х 2300 х 1500, янги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган.

дона

20

8704239109

2.

Яримтиркама-самосвал, модель: YCН9401Z ўлчами: (m) (Д*Ш*В) 6,0*2,5*1,5, шина: 12.00R20, юк кўтариш қуввати: 20 000 кг, янги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган.

дона

20

8716395009

3.

Яримтиркама, модель: ZJV9400DY ўлчами: (mm) (Д*Ш*В) 13000*2500*2900, шиналар сони 12 та, юк кўтариш қуввати: 40 000 кг, янги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган.

дона

4

8716393001

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Товарларнинг якуний ТИФ ТН кодлари божхона расмийлаштируви давомида аниқлаштирилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2019 й., 09/19/808/3813-сон)