20.09.2019 йилдаги ПҚ-4464-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида замонавий архитектура қиёфасини шакллантириш, қурилишни жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди ва қурилиш соҳасида давлат бошқарувининг самарали механизмлари жорий этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, таҳлиллар натижалари қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлашда бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Жумладан, манфаатдор шахслар ва жамоатчилик қурилиш ишлари боришини кузатиш имкониятига эга эмас, маблағлардан нотўғри фойдаланиш, объектларни ўз вақтида топширмаслик, қурилишда паст сифатли материаллардан фойдаланиш, қурилиш ишларига соҳанинг мутахассиси бўлмаган ходимларни жалб қилиш қурилиш ишларининг сифатсиз бажарилишига олиб келмоқда, республика бюджети маблағлари, мақсадли жамғармалар ва буюртмачиларнинг ортиқча харажатларига сабаб бўлмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш вазирлиги моддий-техник базасининг талаб даражасида эмаслиги қурилиш соҳасидаги давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари бузилишига, жойлардаги қурилиш бошқармалари ва бўлинмаларининг фаолиятини самарали ташкил этишга тўсқинлик қилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш соҳасида коррупция ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали қурилиш жараёнларининг барча босқичида жамоатчилик учун шаффофликни таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш вазирлиги фаолиятига «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини жорий этиш ва уни 2020 йил 1 июнга қадар Тошкент вилоятида марказлаштирилган молиялаштириш манбаларидан, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар (кейинги ўринларда — объектлар) қурилиши жараёнида тажриба тариқасида ишга тушириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тажриба натижаларига асосан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини 2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида реал вақт режимида ишлашини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 1 мартга қадар давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатлари ва маълумотларини жамоатчиликка онлайн режимда тақдим этиш имконини берувчи «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими (геопортал)ни ишлаб чиқиш ва тест режимида ишга тушириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объектларнинг манзилли дастури, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган объектларнинг йиллик манзилли рўйхати шакллантирилишини, маълумотлар базасини янги қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш объектлари бўйича турларга бўлиб юритилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳудудий ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари томонидан лойиҳаолди ишларининг амалга оширилиши, буюртмачи билан лойиҳа ташкилоти ўртасида шартнома тузилиши ва аванс маблағлари ажратилиши ҳамда ишлар тугалланганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг мунтазам электрон базага киритиб борилиши ва юритилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда буюртмачи ва экспертиза ташкилоти ўртасида тузилган шартномалар, кўрсатилган хизматларнинг молиялаштирилганлиги, тугалланган лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлигига оид электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объектлар қурилишини молиялаштиришда пудратчи билан буюртмачи ўртасида шартнома имзоланганлиги ва аванс маблағлари тўланганлиги, ойма-ой бажарилган ишларнинг ҳисоботини юритиш ва бажарилган ишларга нисбатан мутаносиб равишда молиялаштирилганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг электрон базасини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объектлар қурилишида иштирок этаётган барча пудратчилар ва ёрдамчи пудратчилар ҳақида маълумотларни йиғиш, бажарилган иш ҳажмлари асосида тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган иш турлари бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объектларда қурилиш жараёнларини назорат ва мониторинг қилишда уларни рўйхатга олиш, қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан амалга оширилаётган назорат текширувларини ва кўрсатиб ўтилган камчиликларни қайд этиш, уларни бартараф этиш бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ҳамда «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими (геопортал)дан фойдаланиш регламенти лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йил 1 январга қадар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича концепция ва техник топшириқ ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ва «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими (геопортал)нинг белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини идоралараро ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари, жумладан, «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими (геопортал) билан интеграциялаш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қурилиш соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилувчи ахборот тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унга қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтиришга қаратилган самарали «ижро этилиши юзасидан назорат» (compliance control) тизими жорий этилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари лойиҳаларида коррупцияга оид ҳолатларни келтириб чиқарувчи нормаларни аниқлаш бўйича коррупцияга қарши экспертиза ўтказилишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ҳамда «Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри» географик ахборот тизими (геопортал)ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича тадбирлар режалари тасдиқланишини таъминлаш, мазкур тизимларни белгиланган муддатларда ишга туширилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш соҳасига ахборот тизимларини жорий этиш орқали коррупция, бюрократик тўсиқлар ва тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш соҳасининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида қурилиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг белгиланган муддатларда ижро этилишини мониторинг қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш соҳасига ахборот тизимларини жорий этишда масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий этилаётган ахборот тизимларининг жойларда самарали ишлашини ва қўлланилишининг ягона амалиётини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурилиш соҳасига ахборот технологияларининг жорий этилиши, шу жумладан уларнинг коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга таъсири бўйича маълумотларнинг кенг оммага етказилишини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия фаолият натижалари, шу жумладан ахборот тизимларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар чорак якунларига кўра ахборот киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг давлат муассасаси шаклидаги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автоматлаштирилган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қурилиш соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини юритиш ва қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва зарур дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказлаштирилган молиялаштириш манбаларидан, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларда қурилиш жараёнини мониторинг қилишни йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини янгилаб бориш чораларини кўриш, уларнинг бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ахборот хавфсизлигига таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш ва унга қарши курашиш, ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилишининг назоратини ва мониторингини амалга ошириш, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник инфратузилмани жорий этиш ва ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қурилиш соҳасида иштирок этувчи идоралар ходимларининг билим ва кўникмасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турли ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ягона серверини ташкил қилиш, юритиш ва ривожлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, Марказнинг тузилмаси ва штат бирликлари сони унинг фаолият йўналишлари ва иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда вазир томонидан тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий фаолиятдан олинган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари грантлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб тегишли мақсадли дастурлар ва алоҳида лойиҳалар доирасида жами қурилиш харажатларининг 0,05 фоизи миқдоридаги маблағлар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш учун объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича смета харажатларида назарда тутилади ҳамда буюртмачилар томонидан Марказ ҳисоб рақамига ўтказилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ушбу маблағларнинг 30 фоизи «Бюджет назорати» электрон дастурини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш учун харид қилинадиган компьютер техникаси, сервер қурилмалари, коммуникация ускуналари ва дастурий таъминот рўйхати 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ҳамда давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларининг идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига интеграция қилишни ва реал вақт режимида узлуксиз ишлашини таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидаги буюртмачининг бошқа харажатлари таснифига «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг асосий вазифаларини бажариш ҳамда объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича мониторинг олиб бориш юзасидан белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш вазирлигининг 2020 йилда ушбу қарорни амалга ошириш доирасидаги сарф харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Қурилиш вазирлигига маблағлар ажратилиши жараёнида 2-иловага мувофиқ ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янгилаш учун зарур ускуналарни харид қилишни эътиборга олсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 20 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-4464-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурилиш соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилувчи ахборот тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссия
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

А.Э. Бурханов

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори, Комиссия раиси

Ш.С. Хидоятов

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари

Ш.Б. Бакаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

Д.С. Қосимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

М.Х. Салиев

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Б.Т. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

А.Х. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

Т.А. Ишметов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

О.Б. Рустамов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

О.М. Умаров

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

А.Ж. Ташкулов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари

Ш.Х. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари

М.Ҳ. Эшназаров

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи

Б.С. Содиқов

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи, Комиссия котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш учун харид қилинадиган компьютер техникаси, сервер қурилмалари, коммуникация ускуналари ва дастурий таъминот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Номи

сони (комплект)

1.

Компьютер (НP ENVY Desktop — 795-0030qd)

465

2.

Рақамли кўп имкониятли қурилма (Canon MF241)

325

3.

Планшет-ноутбук 2 таси 1 тада «GOOGLE PIXELBOOK»

310

4.

Плоттер

14

5.

Видеоконференцалоқа учун видеокамера

14

6.

Видеоконференцалоқа учун телевизор 65

14

7.

Узлуксиз қувват манбаи

465

8.

Сервер қурилмаси

2

9.

Антивирус

465

10.

DLP тизими

11.

MS SQL маълумотлар базаси дастурий таъминоти

2

12.

Windows Server 2016 Standard операцион тизим

2

13.

Видеодевор 3х4 55``

1

14.

Ахборот киоскалари

15

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2019 й., 07/19/4464/3778-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2021 й., 06/21/6257/0645-сон; 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон; 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон; 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон; 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)