Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 август,
681-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 681-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари (кейинги ўринларда Қуролли Кучлар деб аталади) сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни (кейинги ўринларда тавсияномага эга абитуриентлар деб аталади) олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом олий ҳарбий таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикасидаги хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек, нодавлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда белгиланмаган барча ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
3. Олий таълим муассасаларига тавсияномага эга абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилишни ташкил этиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Тавсияномага эга абитуриентлар учун алоҳида қабул кўрсаткичларини белгилаш
5. Абитуриентлар учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларига қўшимча равишда Давлат комиссияси томонидан алоҳида қабул кўрсаткичлари (кейинги ўринларда алоҳида қабул кўрсаткичлари деб аталади) белгиланади.
Алоҳида қабул кўрсаткичлари ҳар бир олий таълим муассасасининг бакалавриатига (ҳар бир таълим шакли (кундузги, кечки, сиртқи) бўйича) ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларининг беш фоизи миқдорида белгиланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг, 10 кун муддатда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тавсияномага эга абитуриентлар учун беш фоизли алоҳида қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари (таълим шакллари (кундузги, кечки, сиртқи)) бўйича тақсимоти шакллантирилиб, тасдиқлаш учун Давлат комиссиясига тақдим этилади.
7. Тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Давлат комиссиясига таклифлар киритилганидан сўнг, икки ҳафта муддатда тавсияномага эга абитуриентлар учун беш фоизли алоҳида қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари (таълим шакллари (кундузги, кечки, сиртқи)) бўйича тақсимоти Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Бунда, алоҳида қабул кўрсаткичлари таълим шакли (кундузги, кечки, сиртқи), давлат гранти ва тўлов-шартнома бўйича тақсимоти муайян олий таълим муассасаси бўйича тасдиқланган давлат буюртмаси параметрларидаги давлат гранти ва тўлов-шартнома бўйича кўрсаткичлари улушига мувофиқ (мос) равишда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Тавсияномага эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг абитуриентлар базасига киритилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
3-боб. Талабаликка қабул қилиш
9. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган муддатларда ўтказилади.
10. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижалари тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддатда эълон қилинади.
11. Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган, тавсияномага эга абитуриентлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.
12. Тавсияномага эга абитуриентлар улар учун белгиланган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида, танлаган биринчи олий таълим муассасаси бўйича танловда иштирок этади.
Белгиланган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тавсияномага эга абитуриентлар тўплаган баллари билан белгиланган тартибда абитуриент сифатида ҳужжат топширган (рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган) таълим йўналишларида умумий тартибда танловларда иштирок этади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилишни ташкил этиш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 681-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаёган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 11 июлдаги 205-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2016 йил 16 июндаги 209-сон қарорига илованинг 2-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/681/3587-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)