10.08.2019 йилдаги 659-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.08.2019 йилдаги 659-сон
Дата вступления в силу
12.08.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари томонидан «йўл хариталари» амалга оширилишига ва мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш соҳасига кўмаклашишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3897-сон қарорини ўз вақтида ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3897-сон қарорига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқларининг 10 фоизигача миқдордаги ажратмалар Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағлари Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан очилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ғазначилик ҳисобварақларида жамланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) I — III чораклар якунлари, шунингдек, молия йили якунларига кўра ҳосил бўлган бўш қолдиқлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқлари аниқлангандан сўнг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқларининг 10 фоизигача миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилишини таъминласинлар, улар қуйидаги тартибда тақсимланади:
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 октябрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2020 й., 09/20/654/1411-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тақсимланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда харажатларни белгиланган тартибда молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларида қолдирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг сўровига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишли ҳисобварақларидаги Жамғарма маблағлари қолдиғи ҳолати, шунингдек, даромаднинг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари ва молия йили якунлари бўйича ҳосил бўлган бўш қолдиқлар йиғиндиси тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилсинлар.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 октябрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2020 й., 09/20/654/1411-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига Жамғармага маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ушбу қарорнинг ижроси ҳамда Жамғарма маблағлари ўз вақтида шакллантирилиши ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига ахборот беради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 мартдаги 142-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 10 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
659-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 659-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш, шунингдек, улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жамғарма мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятини молиявий таъминлаш учун ташкил этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланишининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмлари, бўлинмалари ва муассасаларида режалар («йўл хариталари») тадбирларини ва бошқа муҳим лойиҳаларни молиялаштириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 октябрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2020 й., 09/20/654/1411-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий шаҳарчалар ва полигонлар инфратузилмаси объектларини замонавий талаб ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш ва ривожлантириш, капитал қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий қисмлар, бўлинмалар ва муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун янги уй-жойлар, болалар боғчалари ва ўйин майдончаларини қуриш, мавжуд турар жой фондини таъмирлаш, шунингдек, уй-жой-коммунал хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови соҳасидаги масалаларни ҳал этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг ҳозирги замон тарихи миллий қаҳрамонлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, спорт мусобақалари, эстафеталар, турнирлар, тренинглар, ёшларни тарбиялаш бўйича тадбирлар (шу жумладан, амалий ва техник турлар бўйича тўгараклар ташкил этиш, қонунчиликда белгиланган ҳолларда қўшимча озиқ-овқат ҳамда кийим-кечак ва оёқ кийим билан таъминлашни ташкил этиш) шунингдек, маданий-оммавий ва бошқа тантанали тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Жамғарма республика ва маҳаллий даражада юридик шахсни ташкил қилмаган ҳолда шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Жамғарма маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан очиладиган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади, кейинчалик маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан очиладиган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқлари суммасидан 10 фоизгача миқдордаги ажратмалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг вақтинча бўш пул маблағларини давлат улушига эга бўлган тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарманинг даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. I — III чораклар, шунингдек, молия йили якунларига кўра ҳосил бўлган бўш қолдиқлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқлари аниқлангандан сўнг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадининг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари бўш қолдиқларининг 10 фоизигача миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказадилар, улар қуйидаги тартибда тақсимланади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 октябрдаги 654-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2020 й., 09/20/654/1411-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тақсимланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда харажатларни белгиланган тартибда молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларида қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пул маблағлари Жамғарма ҳисобварағига ўтказилгандан сўнг, бироқ ҳисобот чораги якунланганидан кейин 45 кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ўтказилган пул маблағларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини идора қилувчилар ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланган маблағлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишмасдан Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳарбий-маъмурий секторга юкланган тадбирлар ва вазифаларни амалга ошириш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳарбий инфратузилмани ривожлантириш ва шакллантириш бўйича масалаларни тезкор ва самарали ҳал этиш, Жамғарма маблағлари сарфланишининг асосий йўналишлар билан белгиланган режалар («йўл хариталари») тадбирлари ва бошқа муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағидан қўшимча пул маблағлари ажратиш тўғрисидаги ёзма мурожаатномани (зарур ҳисоб-китобларни илова қилган ва сўралаётган пул маблағлари асослаган ҳолда) фақат ушбу Низомнинг 7-банди учинчи хатбошига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар тўлиқ ўзлаштирилиши шарти билан юборадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ёзма мурожаатномаси асосида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағидан маблағларини ажратиш зарурлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири пул маблағларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда Молия вазирлиги пул маблағлари фақат улар талаб қилинган мақсадларга қатъий сарфланиши учун Жамғарма пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Жамғарма маблағларидан қонунчиликда ва ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Жамғарма маблағларининг қолдиқлари йил охирида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадига ўтказилмайди ва келгуси молия йили учун Жамғармани шакллантиришда ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Жавобгарлик, ҳисобот бериш ҳамда Жамғарма маблағлари тушиши ва улардан фойдаланишни назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қонунчиликка мувофиқ:
(15-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғармага маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағлари тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ ҳолда сарфланиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағлари бўйича харажатлар ҳисоби тўғри юритилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили 15 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий-маъмурий секторларга юкланган вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирлар режалаштирилиши учун жорий молия йилида тегишли бюджетнинг даромадлари ошириб бажарилган бўш қолдиғи суммасининг прогноз кўрсаткичлари ҳақидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим қилиниши учун жавоб берадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг мажлисларида Жамғарма маблағларининг ўтказилиши ва уларни сарфлаш тўғрисида ҳисобот берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг тўғрилиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2019 й., 09/19/659/3538-сон; 27.10.2020 й., 09/20/654/1411-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)