Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш тартиби тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 ноябрдаги 934-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2018 й., 09/18/934/2197-сон)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 177-сонли «Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 23 декабрдаги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомнинг 7-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 ноябрдаги 934-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2018 й., 09/18/934/2197-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 31 май,
200-сон
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш тартиби
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 ноябрдаги 934-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2018 й., 09/18/934/2197-сон)
ТАРТИБИ
1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, машинада ҳисобланадиган ҳужжатлар учун IСАО халқаро стандарти талабларига биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларида ва бошқа ҳужжатларда фойдаланиш учун зарурдир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 ноябрдаги 934-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2018 й., 09/18/934/2197-сон)
2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами — қуйидаги тартибда жойлашган ўн тўртта ўн рақамидан иборат бўлади:
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 ноябрдаги 934-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2018 й., 09/18/934/2197-сон)
2.1. гуруҳ: Жинси ва туғилган асри индекси
1 — 1800.1.01. — 1899.31.12 да туғилган эркаклар;
2 — 1800.1.01 — 1899.31.12 да туғилган аёллар;
3 — 1900.1.01 — 1999.31.12 да туғилган эркаклар;
4 — 1900.1.01 — 1999.31.12 да туғилган аёллар;
5 — 2000.1.01 — 2099.31.12 да туғилган эркаклар;
6 — 2000.1.01 — 2099.31.12 да туғилган аёллар.
2.2. гуруҳ: Форматдаги туғилган сана: ЙЙООКК (йил, ой, кун).
2.3. гуруҳ: Туман, шаҳар коди.
2.4. гуруҳ: Ушбу кунда туғилган ва ушбу туманда, шаҳарда паспорт олган фуқаронинг тартиб рақами.
Тартиб рақами паспортларни олиш навбатига мувофиқ ҳисоблагич бўйича ҳосил бўлади.
2.5. гуруҳ: Контроль рақами.
Контроль рақами (14-позиция) 10 модули бўйича доимий равишда такрорланувчи 731 731... салмоқ функцияси билан қуйидаги тарзда ҳисобланади:
Рақамли маълумотларнинг тегишли элементи рақами тегишли мунтазам позицияда турган салмоқ кўрсаткичига чапдан ўнга кўпайтирилади.
Ҳар бир кўпайтириш натижалари жамланади.
Ҳосил бўлган йиғинди 10 (модуль)га бўлинади.
Бўлишда қолган қолдиқ контроль рақами ҳисобланади.
Коднинг ҳақиқийлиги текширилади.
1-мисол.
1963 йил 12 октябрда туғилган, 024 тартиб рақами берилган эркак учун ҳисобланган контроль рақами.
| 3 | 12 | 10 | 63 | 204 | 024 |
| 7 | 31 | 73 | 17 | 317 | 317 |
| _____________________________________________________ | |||||
| 21 | 32 | 70 | 621 | 6028 | 0228 |
Ҳосил бўлган рақамлар жамланади:
21+3+2+7+0+6+21+6+0+28+0+2+28=124
Натижа 10 га бўлинади: 124/10—12 (қолдиқ — 4), шундай қилиб контроль рақами 4 га тенг, фуқаронинг коди эса:
3 121063 204 024 4
2-мисол.
1940 йил 2 январда туғилган, 001 тартиб рақами берилган аёл учун ҳисобланган контроль рақами.
| 4 | 02 | 01 | 40 | 205 | 001 |
| 7 | 31 | 73 | 17 | 317 | 317 |
| ____________________________________________________ | |||||
| 28 | 02 | 03 | 40 | 6035 | 007 |
Ҳосил бўлган рақамлар жамланади:
28+0+2+0+3+4+0+6+0+35+0+0+7+=85
Натижа 10 га бўлинади: 85/10=8 (қолдиқ — 5), шундай қилиб контроль рақами 5 га тенг, фуқаронинг коди эса:
4 020140 205 001 5