Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент шаҳридаги фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш тўғрисида
Тошкент шаҳридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ракатбоши кўчаси, 15-уй манзилида жойлашган Ички ишлар вазирлиги хўжалик бошқармаси оператив бошқарувидаги бино ва иншоотларни (кейинги ўринларда объект деб аталади) Тошкент шаҳар ҳокимлигига текин бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги объектни белгиланган тартибда топширсин, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қабул қилиб олсин ҳамда ундан мақсадли фойдаланиш чораларини кўрсин.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги объект ўрнига Тошкент шаҳар ҳудудидан тенг майдон ва хоналар ҳажмидаги маъмурий бинони икки ой муддатда Ички ишлар вазирлигига белгиланган тартибда ўтказиб берилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Халқаро йўл ҳаракати ташкилотининг минтақавий ваколатхонасини очиш тўғрисида» 1994 йил 26 октябрдаги 518-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 июль,
601-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2019 й., 09/19/601/3447-сон)