Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ХАлҚАРО ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ТАШКИЛОТИНИНГ МИНТАҚАВИЙ ВАКОЛАТХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июлдаги 601-сонли «Тошкент шаҳридаги фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Марказий Осий минтақасида халқаро ташишларни ва транспорт инфраструктурасини ривожлантириш, бу муаммоларни ҳал этишда Халқаро йўл ҳаракати ташкилоти (ХЙҲТ) доирасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. ХЙҲТ Бош Ассамблеясининг фаолиятини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган ҳолда Тошкент шаҳрида ХЙҲТ минтақавий ваколатхонасини очиш тўғрисида 1994 йил 15 августдаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси бир ой муддатда Тошкент шаҳар, Шпильков кўчаси 15-уйдаги бинони ХЙҲТ минтақавий ваколатхонасини жойлаштириш учун бўшатсин ва балансдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги балансига текин ўтказсин.
3. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ХЙҲТ минтақавий ваколатхонасига миллий ва чет эл валюталарида счётлар очсин.
4. Ташқи ишлар вазирлиги ХЙҲТ минтақавий ваколатхонасига дипломатик корпусга мос келувчи иммунитет берсин, уни Дипломатик сервис хизматида рўйхатдан ўтказсин.
5. Алоқа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ХЙҲТ минтақавий ваколатхонаси учун умумдавлат алоқа тармоғининг шаҳар телефонлари ва Ички ишлар вазирлигининг махсус алоқаси ўрнатилишини таъминласинлар.
6. Ички ишлар вазирлиги аттестациядан ўтказилган ходимларни Халқаро Йўл ҳаракати ташкилоти тузилмасига хизматга юборганда уларни кадрларнинг амалдаги резервида қолдирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 26 октябрь,
518-сон