10.06.2019 йилдаги 831-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар ҳокимининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Тошкент шаҳрида 2017 — 2021 йилларда қурилган арзон кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги «2017 — 2021 йилларда Тошкент шаҳрида кўп квартирали арзон уй-жойлар қурилиши миқёсларини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2824-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 161-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 161-Ф-сонли фармойишига асосан, Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларни қуриш ва уларни сотиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланганлиги инобатга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тошкент шаҳрида қурилган кўп қаватли уйлардаги турар жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ягона буюртмачи хизмати» ИК (С. Орипов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 20 январдаги 51-сонли қарори билан кўп қаватли турар-жойлардаги уй-жойларни ёш оилаларга, эски уй-жойларда яшовчиларга ҳамда яшаш шароитини яхшилашга эҳтиёжманд (киши бошига ҳисобланганда уй-жой майдони ижтимоий нормадан паст бўлган) бўлган фуқароларни белгилаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман ҳокимликларидаги комиссиялар томонидан белгиланган шунингдек, уй-жойни сотиб олиш истагини билдирган давлат органи ва бюджет ташкилотлари ходимлари билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги номидан уй-жойларнинг олди-сотди шартномаларини имзолаш ваколати берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д. Хидоятов), Молия бош бошқармаси (Л. Исматуллаев), «Ягона буюртмачи хизмати» ИК (С. Орипов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармасидан «Ягона буюртмачи хизмати» ИКга махсус ҳисоб рақами очилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармасида очилган махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлар ушбу уй-жойларни лойиҳа ва қурилиш ишларини молиялаштиришга йўналтирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳа ва қурилиш ишларига йўналтирилган қисмидан ортган қисми тегишлича молиялаштирилган бюджетга қайтарилиши таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» ДУК томонидан уй-жойларни тижорат банкларининг талабгорларга кредит ажратилиши ҳақидаги кафолат хати ёки уй-жойни сотиб олиш учун тўлов тўлиқ амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ҳамда «Ягона буюртмачи хизмати» ИК ва талабгор ўртасида олди-сотди шартномалари нусхалари ўрнатилган тартибда тақдим этилгандан сўнг мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерларини берилиши инобатга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ягона буюртмачи хизмати» ИК (С. Орипов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳридаги уй-жойларни харид қилиш бўйича талабгор билан олди-сотди шартномалари расмийлаштирилгандан сўнг, тижорат банкларининг талабгорларга кредит ажратилиши ҳақидаги кафолат хати ёки уй-жойни сотиб олиш учун тўлов тўлиқ амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ҳамда «Ягона буюртмачи хизмати» ИК ва талабгор ўртасида тузилган олди-сотди шартномаларининг нусхалари ўрнатилган тартибда «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» ДУКга тақдим қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» ДУК (С. Арипов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ягона буюртмачи хизмати» ИК томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида талабгорга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери расмийлаштириб берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. Расулов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ордери расмийлаштирилгандан сўнг уй-жойлар ўрнатилган тартибда давлат кадастри рўйхатидан ўтказилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари таҳририяти (А. Акромов), Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П. Халиулин), Матбуот хизмати (Х. Эргашев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Шакиров зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳоким Ж. АРТИКХОДЖАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 10 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
831-сон

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 10 июндаги 831-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида қурилган кўп қаватли уйлардаги турар-жойларни сотиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги «2017 — 2021 йилларда Тошкент шаҳрида кўп квартирали арзон уйларни қуриш кўламини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2824-сон қарори ижроси бўйича Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлардаги турар жойни ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд бўлган фуқароларга ҳамда давлат хизматчилари ва бюджет ташкилотлари ходимларига сотиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотувчи — «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорлар — Тошкент шаҳрида яшайдиган, уй-жойга муҳтож бўлган ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётган ва уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд бўлган фуқаролар (киши бошига ҳисобланганда уй-жой майдони ижтимоий нормадан паст бўлган) шунингдек, Тошкент шаҳрида камида 10 йил мобайнида доимий рўйхатда турган давлат органи ва бюджет ташкилотлари ходимлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов лаёқати — умумий даромадларни таҳлил қилишдан келиб чиқиб аниқланадиган қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш лаёқати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Уй-жойга муҳтож бўлган ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётган ва уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд бўлган фуқаролар (киши бошига ҳисобланганда уй-жой майдони ижтимоий нормадан паст бўлган)ни белгилаш Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 20 январдаги 51-сонли қарори билан кўп қаватли турар-жойлардаги уй-жойларни ёш оилаларга,эски уй-жойларда яшовчиларга ҳамда уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд бўлган фуқароларни аниқлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман ҳокимликларида ташкил этилган туман комиссиялари (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, Тошкент шаҳрида камида 10 йил мобайнида доимий рўйхатда турган давлат органи ва бюджет ташкилотлари ходимларини белгилаш давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда Ташкилотлар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорларни белгилаш Низомнинг 4-бандида келтирилган ҳужжатларни қабул қилган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Уй-жойга муҳтож бўлган ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётган ва уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд бўлган фуқаролар қуйидагилар ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Уй-жойга муҳтож бўлган ёш оилалар (никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ҳамда уй-жой шароити тўғрисида маълумотнома мавжуд бўлган ҳолда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) эскирган уй-жойларда истиқомат қилувчилар («Тошуйжойлойиҳа» институти тегишли хулосасини тақдим этган ҳолда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) яшаш шароитини яхшилашга эҳтиёжманд фуқаролар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган фуқаролар (уйнинг кадастр паспорти, уй дафтари нусхаси тақдим этган ҳолда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз уй-жойининг йўқ ва ижара ҳамда бепул фойдаланиш шартларида турар-жойда яшовчи фуқаролар («Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг Тошкент шаҳрида фуқаронинг номида уй-жой йўқлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиш).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тошкент шаҳрида камида 10 йил мобайнида доимий рўйхатда турган давлат органи ва бюджет ташкилотлари ходимлари (Иш жойидан биринчи раҳбар имзоси билан тавсиянома ва ходимнинг Тошкент шаҳрида 10 йил доимий рўйхатда турганлигини тасдиқловчи ҳужжат).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Тошкент шаҳрида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ва белгилаш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Талабгорлар Низомнинг 4, 5-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) паспорт нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Талабгорнинг тўловга лаёқатлилигини тасдиқловчи ҳужжат (талабгорнинг, унинг оила аъзоларининг даромадлари манбаларини тасдиқловчи ҳужжат).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд бўлган талабгорлар ва ҳужжатни тақдим этган орган жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ҳужжатлар ариза билан (кейинги ўринда — Ариза деб юритилади) рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхасига ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда талабгорларга тилхат билан топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризалар алоҳида журналда рўйхатдан ўтказилган ҳолда электрон реестрга келиб тушган санага қараб кетма-кетликда киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризаларни дастлаб журналдан рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман комиссиялари томонидан аризалар, журналдаги рўйхат тартиб рақамига кўра аризалар келиб тушган санадан бошлаб 10 кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Туман комиссиялари талабгорларни ўрнатилган тартибда ўрганади, ўрганиш натижалари бўйича талабгорларни белгилайди ва баённома расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза рад этилган тақдирда, рад этишнинг аниқ ва асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида баённома расмийлаштирилади ва аризачига маълум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Талабгорни уй-жойга эҳтиёжманд деб топишни рад этилган тақдирда икки иш куни мобайнида талабгорларга рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран тақдим этиш мумкин бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришномани юборади (топширади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорлар уй-жойга эҳтиёжманд деб топилиши рад этилиши сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат, уй-жойга эҳтиёжманд деб топилишини рад этилиши тўғрисида ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд бўлган талабгорлар томонидан берилган ариза рад этилиши тўғрисидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин кўриб чиқилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд деб топилиши рад этилган талабгорлар кейинги йилда кўп қаватли уйлардаги турар-жойга эҳтиёжманд деб топилиши тўғрисида такрорий ариза беришга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Туман комиссиялари томонидан қабул қилинган баённома нусхаси аслига тўғрилиги белгиси қўйилган ҳолда Сотувчига ўрнатилган тартибда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Уй-жойни сотиб олмоқчи бўлган давлат органлари ва бюджет ташкилоти ходимлари рўйхатини шакллантириш давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари (кейинги ўринда Ташкилотлар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкилот раҳбари томонидан берилган тавсиянома Сотувчига ўрнатилган тартибда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Кўп қаватли уйлардаги турар жойни сотишни расмийлаштириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Сотувчи кўп қаватли уйнинг давлат қабул акти имзолангандан сўнг, уйнинг кадастр ҳужжатларини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан кўп қаватли уй қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувчи номига давлат рўйхатидан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп қаватли уйдаги турар-жойларнинг умумий қиймати қурилиш олди харажатлари, қурилиш даври харажатлари ва қурилиш ишлари якунлангандан сўнг зарур ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган холда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Сотувчининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа харажатларида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш харажатлари ҳисобга олиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Турар-жойларнинг 1 кв.метри баҳоси барча имтиёзларни қўллаган ҳолда қурилиш давридаги қурилиш моллари нархининг даврий ўсиши билан боғлиқ бошқа фактик сарф харажатлари ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Сотувчига кўп қаватли уйлардаги турар-жойни сотиш бўйича олди-сотди шартномаларни Тошкент шаҳар ҳокимияти номидан имзолаш ваколати берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Сотувчи кўп қаватли уйлардаги турар-жойнинг хоналар сони талабгорнинг истагидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Турар-жойнинг олди-сотди шартномаси Сотувчи ва фуқаро ўртасида тузилади ва имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Турар жойларга олди сотди-шартномаларини расмийлаштириш учун асос бўлиб, Комиссия ёки Ташкилотлар томонидан Сотувчига тақдим этилган баённомалар (кейинги ўринларда баённома деб юритилади) ва тавсияномалар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Турар жойларни сотиб олиш квартиранинг қийматини тўлиқ тўлаш йўли билан фуқаронинг шахсий жамғармалари (маблағлари), корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари, шунингдек тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар, ссудалар эвазига амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, Сотувчига банкларининг талабгорларга кредит ажратилиши ҳақидаги кафолат хати ёки турар-жойнинг тўлиқ баҳоси тўланганлиги тўғрисидаги тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Турар жойига олди-сотди шартномасига асосида давлат ордерини расмийлаштириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Сотувчи томонидан қуйидаги ҳужжатлар «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш Маркази» ДУКга тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотувчи билан фуқаро ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банкларининг талабгорларга кредит ажратилиши ҳақидаги кафолат хати ёки турар жойнинг тўлиқ баҳоси тўланганлиги тўғрисидаги тўловни тасдиқловчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаронинг паспорт нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш Маркази» ДУК томонидан сотувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида уч иш куни мобайнида фуқаро номига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери расмийлаштириб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Талабгор томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери олингандан сўнг, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.