Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 144-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» унитар корхонасини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4540-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2019 йил 27 февралдаги 173-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси А.К. Мирсоатов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 июль,
582-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 582-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кенгаши
ТАРКИБИ
|
Хайдаров А.Я. |
— |
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, кенгаш раиси |
|
Гулямов Р.А. |
— |
Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари |
|
Бекенов С.Х. |
— |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари |
|
Мухтаров У.Х. |
— |
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари |
|
Абидов Ш.А. |
— |
Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири |
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар кенгаш таркибига киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/582/3423-сон)