Ҳужжат кучини йўқотган 03.08.2021 04.07.2019 йилдаги 558-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.07.2019 йилдаги 558-сон
Дата вступления в силу
05.07.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 03.08.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 482-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (Р. Давлетов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига (С. Умурзоқов), Қурилиш вазирлигига (Б. Зокиров), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига (А. Абдуллаев), Давлат солиқ қўмитасига (А. Мусаев), Савдо-саноат палатасига (А. Икрамов), бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиниши, тадбиркорлар ҳамда чет эллик инвесторларни тасдиқланган жадвал бўйича ҳар куни қабул қилиш, тадбиркорлар муаммоларининг холисона ва адолатли ҳал этилиши, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида тегишли Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига, шу жумладан «business.gov.uz» ягона интерактив порталидан фойдаланган ҳолда, хабар берилиши учун шахсий масъулият юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири бир ҳафта муддатда котибият раҳбари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимоти тасдиқланишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири Ғ.М. Зияев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 4 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
558-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 558-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Котибият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг (кейинги ўринларда Бош вазирнинг қабулхоналари деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга йўналтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Котибият ўз фаолиятини бевосита Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига бўйсунади ва айни бир вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, бошқа давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказилишини таъминлаш;

тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;

тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш;

тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи «business.gov.uz» ягона интерактив портали (кейинги ўринларда ягона портал деб аталади) фаолият кўрсатишини таъминлаш.

8. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказилишини таъминлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналарида ҳар куни тасдиқланган жадвал асосида ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирокида тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг қабул қилинишини ташкиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари тўғрисидаги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги ҳамда туман ва шаҳар қабулхоналаридан тушган маълумотларни «business.gov.uz» тизимига киритилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларни республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойида ҳал этиш имконияти бўлмаган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, ҳал этиш ва натижалари юзасидан ёзма ахборот бериш учун ваколатли органларга юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатлари ваколатли органлар томонидан ҳал этилмаган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан чет эллик инвесторларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан шахсан, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабуллар орқали қабул қилинишини ташкиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик, идоралар ва ваколатли органлар томонидан ҳал этилмаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг қарори талаб этиладиган масалалар бўйича қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналарида ва тегишли ваколатли органларда кўриб чиқилган тадбиркорлар, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари ҳақида ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш соҳасида:

Бош вазирнинг қабулхоналарида тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шунингдек, бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатларини кўриб чиқилишини, бунда мурожаатларни кўриб чиқиш учун қарори ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига асоссиз юборилмаслигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича ўрнатилган тартиб ва муддатларга Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан риоя этилишини, улар зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни сўзсиз ижро этилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси тўғрисидаги мурожаатларини шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузган назорат қилувчи ва бошқа органлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига ва бошқа ваколатли органларга юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга ёрдам бериш бўйича амалий чоралар кўриш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги учун назорат қилувчи ва бошқа органларнинг айбдор мансабдор шахсларининг жавобгарликка тортиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган тадбиркорлар мурожаатларининг ваколатли органлар томонидан ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилиш, Вазирлар Маҳкамасига айбдор мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари ва мутахассисларининг профессионал малака ҳамда кўникмаларини ва ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида мунтазам равишда «давра суҳбатлари» ва ўқув-амалий семинарларни ташкиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналарининг тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш борасида ҳудудий давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш соҳасида:

Бош вазирнинг қабулхоналарида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни жамлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, сабабларини аниқлаш, ваколатли органларнинг таклифларини олиш ва ҳал этиш чораларини кўриш;

аниқланган бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш ва асосланган таклифларни тайёрлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ишлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва улар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишда, шунингдек, ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга киришига кўмаклашишда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларига ер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига қабулхоналар фаолиятлари, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимояси ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни бартараф этилиши, кўрилган чора-тадбирлар ва тайёрланган таклифлар ҳақида таҳлилий маълумотлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:

тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш, қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар мурожаатларида кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, Вазирлар Маҳкамасининг масъул таркибий бўлинмалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрланишини ташкиллаштириш ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудлар ва бошқарув органлари кесимида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масаласида Савдо-саноат палатасининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва камчиликларни ҳал этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш бўйича чоралар кўриш борасида Адлия вазирлигининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи «business.gov.uz» ягона портал фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини ягона порталда қайд этиш, уларни умумлаштириш, мониторинг ва назорат қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;

ягона порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, мурожаатларнинг муддатида тўлиқ қайд этилиши, умумлаштирилиши, мониторинг ва назорат қилиниши, мурожаатларни электрон шаклда тегишли вазирлик, идоралар, ҳокимликлар ҳамда ваколатли органларга юборилиши ва назорат муддатида ижроси ҳолатларини мониторинг қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари, амалга оширилган чора-тадбирлар ва қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари ва мутахассисларининг ягона порталда ишлаш тажрибаларини ошириш мақсадида семинар ва тренинглар ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқлари ижроси тизимли мониторинги олиб борилишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг маълумотлар банкини шакллантиради, шунингдек, топшириқлар ижроси назоратининг ахборот тизимини яратади ва жорий этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг йиғилишларини ўтказиш учун зарур бўлган таҳлилий маълумотнома, бошқа материалларни тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари иштирокида ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини доимий асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини такомиллаштиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тадбиркорлардан, шу жумладан чет эллик инвесторлардан Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларнинг кўрилиши жараёни ҳақида ахборот киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда Ўзбекистон Республикасининг Президентига тақдим этиш учун Бош вазир қабулхоналарининг иши натижалари, тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан давлат органлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, қабул қилинган қарорлар ёки мансабдор шахсларни рағбатлантириш ёхуд уларни тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини юзаки кўриб чиққанлиги ёки кўриб чиқишдаги ҳаракатсизлиги учун шахсий жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни назарда тутувчи таҳлилий маълумот тайёрлайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, инвесторларнинг мурожаатларида кўтарилаётган тизимли муаммолардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўлимига таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ваколати доирасида зарур чора-тадбирларни амалга оширади;

тадбиркорлик фаолияти фаол ривожланиши учун тўсқинлик қилаётган омиллар ва сабабларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналарида ишларнинг ҳолатини, Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, «йўл хариталари» ва топшириқлари ижросини назорат қилади, уларнинг бажарилишини, шу жумладан, жойларга бориб ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналарининг фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва функциялар самарали ҳамда натижали ижро этилиши учун уларнинг мудирларининг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, туман ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари ходимларининг касбий маҳоратини, уларга юкланган вазифалар ижроси учун шахсий масъулиятини оширади, ижро интизомини мустаҳкамлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаларига таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналарида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштиради, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона порталнинг тўлақонли ишлашини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг республика даражасида ҳал этилиши керак бўлган мурожаатларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг раҳбарлари ва бошқа ваколатли органлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмалари вакилларини жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг республика даражасида ҳал этилмаган мурожаатлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига қарор қабул қилиш учун таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларида кўтарилаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар ва чет эллик инвесторнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар ва чет эллик инвесторлар мурожаатлари мазмунидан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти билан биргаликда масъул вазирлик ва идораларга мурожаатларда кўрсатилган тизимли муаммоларни ҳал этиш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш, вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Ҳукуматга киритиш юзасидан топшириқлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан, ягона порталга киритилаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини тизимли мониторинг қилиш, аниқланган муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Котибиятда вазирлик ва идораларнинг вакилларидан иборат доимий асосда ишлайдиган ишчи гуруҳ тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, Бош вазирнинг қабулхоналарига тадбиркорлар мурожаати жараёнида вужудга келган муаммоларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар ва чет эллик инвесторнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари мутахассисларини жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан мустақил ёзишмалар олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари ўз вақтида ижро этилмаганлиги ва сифатсиз ижро этилганлиги муносабати билан мансабдор шахслардан оғзаки ёки ёзма тушунтиришларни талаб қилиш ва зарурат бўлганда масъул ижрочиларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш юзасидан таклифлар киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 43-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Котибият мудири ва масъул ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юбориш;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 285-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/285/0594-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Котибият:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, тегишли соҳада амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган зиммасидаги вазифа ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибиятнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.

4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Котибиятнинг тузилмаси қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудири;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси ва давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инспектор;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 285-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/285/0594-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Котибият ишига Котибият мудири раҳбарлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Котибият мудири, Котибият бош мутахассислари ва инспектори белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 285-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/285/0594-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисида»ги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият ходимларининг шахсий иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Котибият мудири:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, бош мутахассислар ва инспектор ишларини ташкил қилади ҳамда Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналари ишини мувофиқлаштириш бўйича зарур чораларни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини хабардор қилиш учун маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар тайёрланишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг маърузалари ва нутқлари тайёрланишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига кўра Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
келишилиши талаб этиладиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг тегишли бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган, улар бўйича Ҳукумат қарори қабул қилиниши талаб этилмайдиган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тегишли органларга юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан қабул қилинишини белгиланган тартибда ташкил этади ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган топшириқлар бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият кадрлари захирасини шакллантириш ва янгилаб боришни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларни ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадрлар танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибиятда белгиланган тартибда иш юритилишини таъминлайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Котибият ишини такомиллаштириш, унинг ходимларининг иш малакасини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқишда бюрократик тўсиқларни яратаётган Бош вазир қабулхоналари мудир ва мутахассисларига нисбатан тегишли чоралар кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолиятида ижобий натижаларни қайд этган ва самарали фаолият кўрсатаётган Бош вазир қабулхоналарининг мудир ва мутахассисларини рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Котибиятга юкланган вазифаларни бажариш бўйича белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Котибият мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига асосан Котибиятнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналари фаолиятини уларга юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқади;

тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;

мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;

тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;

Котибиятда ҳал этилмаган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига қарор қабул қилиш учун таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун киритиш мақсадида ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналарини Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари тегишли бўлинмалари, шунингдек, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий марказлари билан ҳамкорлигини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналари томонидан ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритилишини, ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналари ҳар ойнинг 7 санасига қадар Котибиятга амалга оширилган ишлар тўғрисидаги йиғма-таҳлилий ахборотни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифларни киритилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона порталнинг тўлақонли фаолият юритиши, тегишли маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Котибият мудири топшириғига кўра бошқа вазифа ва функцияларни бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини уларга юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган ҳамда туман ва шаҳар даражасида қаноатлантириш имконияти бўлмаган мурожаатда кўрсатилган қонуний талаб ва таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига юборилишини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналарини тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари туман ва шаҳар бўлинмалари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий марказлари, шунингдек, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан яқин ҳамкорлигини таъминлайди;

туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналари томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритилишини, ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан ҳар ойнинг 5 санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналарига амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликлар тўғрисидаги ахборот киритилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси ва давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича бош мутахассис:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналарини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси ва давлат бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан самарали ҳамкорлик қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштириш ва кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаларига таклифлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича бош мутахассис:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналарининг хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш жараёнидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналарини хўжалик бошқаруви органлари билан самарали ҳамкорлик қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашда хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва сақлаш учун архивга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 285-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/285/0594-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 558-сон қарорига
2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг (бундан буён — Бош вазирнинг қабулхоналари) асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бош вазир қабулхонаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти (бундан буён — Котибият) тузилмаси таркибига киради, юридик шахс ҳисобланмайди, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ўз номидан бошқа шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришиш ҳуқуқига эга эмас.

Бош вазир қабулхонаси ўз номи ёзилган думалоқ муҳр, штамп ва бланкаларга эга бўлади.

3. Бош вазир қабулхонаси Котибият олдида ҳисобдор бўлади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

4. Бош вазир қабулхоналари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари, Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий марказлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Бош вазир қабулхонаси фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари

5. Бош вазир қабулхоналари фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи «business.gov.uz» ягона интерактив портали (кейинги ўринларда ягона портал деб аталади) фаолият кўрсатишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Бош вазир қабулхоналарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш соҳасида:

Бош вазир қабулхонаси мудири томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида Бош вазир қабулхоналарида ҳокимлик, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларни ҳар куни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ҳамда сайёр қабулларни ўтказиш;

тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари тўғрисидаги, шунингдек, туман ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан тушган маълумотларни «business.gov.uz» тизимига киритилишини таъминлаш;

Бош вазир қабулхоналарида тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг вилоят даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўриб чиқиш жараёнида ҳал этиш имконияти бўлмаган тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини ваколатли органларга белгиланган тартибда кўриб чиқиш, ҳал этиш ва натижалари юзасидан ёзма ахборот бериш учун юбориш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (кейинги ўринларда Бош вазир деб аталади) қарори талаб этиладиган тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Котибиятга юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шунингдек бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, бунда мурожаатларни кўриб чиқиш учун қарори ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига асоссиз юборилмаслик чораларини кўриш;

тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича ўрнатилган тартиб ва муддатларга риоя этиш, туман ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналари томонидан риоя этилишини, улар зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни сўзсиз ижро этилишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси тўғрисидаги мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмаларига кўриб чиқиш учун юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга ёрдам бериш бўйича амалий чоралар кўриш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги учун назорат қилувчи ва бошқа органларнинг айбдор мансабдор шахсларининг жавобгарликка тортиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари билан ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят адлия бошқармалари билан биргаликда инвестициялар ва ташқи савдо, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида мунтазам равишда «давра суҳбатлари» ва ўқув-амалий семинарларни ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналарининг тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш борасида ҳудудий давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналарида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни жамлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, сабабларини аниқлаш, ваколатли органларнинг таклифларини олиш ва ҳал этиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг вилоят ҳамда туман ва шаҳарлардаги қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларда акс эттирилган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган сабаблар ва шарт-шароитларни ҳудудлар ва соҳалар кесимида доимий равишда таҳлил қилиш ва тизимлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқланган бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш ва асосланган таклифларни тайёрлаш бўйича вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ишлаш;

Бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва улар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишда, шунингдек, ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга киришига кўмаклашишда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ҳафтада Котибиятга Бош вазирнинг қабулхоналарида ва тегишли ваколатли органларда кўриб чиқилган тадбиркорлар, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари ва уларнинг кўрилиши жараёни ҳақида вилоят, унинг туман ва шаҳарлари кесимида ҳисобот киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда Котибиятга ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларига ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш учун Котибиятга киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудуд кесимида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масаласида Савдо-саноат палатасининг тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва камчиликларни ҳал этиш бўйича таклифларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш бўйича чоралар кўриш борасида Адлия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи ягона портал фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини ягона порталда қайд этиш, уларни умумлаштириш, мониторинг ва назорат қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, мурожаатларнинг муддатида тўлиқ қайд этилиши, умумлаштирилиши, мониторинг ва назорат қилиниши, мурожаатларни электрон шаклда тегишли вазирлик, идораларнинг ҳудудий бўлинмаларига, ҳокимликлар ҳамда ваколатли органларга юборилиши ва назорат муддатида ижроси ҳолатларини мониторинг қилиш;

тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг вилоят ҳамда туман ва шаҳарлардаги қабулхоналари мудирлари ва мутахассисларининг ягона порталда ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида улар иштирокида семинар ва тренинглар ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бош вазир қабулхоналари ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Бош вазир қабулхонасининг маълумотлар банкини шакллантиради, шунингдек, топшириқлар ижроси назоратини таъминлайди;

Бош вазир томонидан тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга оид ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди ва Котибиятга тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаол ривожланиши учун тўсқинлик қилаётган омиллар, сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлашда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларининг тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини умумлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналарининг фаолиятини такомиллаштиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Котибиятга киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ҳафтада Котибиятга тадбиркорлардан, шу жумладан чет эллик инвесторлардан Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўрилиши жараёни ҳақида ҳисобот киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда Бош вазир қабулхоналарининг иши натижалари, тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан давлат органлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, қабул қилинган қарорлар ёки мансабдор шахсларни рағбатлантириш ёхуд уларни тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини юзаки кўриб чиққанлиги ёки кўриб чиқишдаги ҳаракатсизлиги учун шахсий жавобгарликка тортиш бўйича таклифларни назарда тутувчи таҳлилий маълумот тайёрлайди ҳамда Котибиятга киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ваколати доирасида зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлашда Котибиятга кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органлар ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналарининг фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва функциялар самарали ҳамда натижали ижро этилиши учун уларнинг мудирларининг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналари ходимларининг касбий маҳоратини, уларга юкланган вазифалар ижроси учун шахсий масъулиятини оширади, ижро интизомини мустаҳкамлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир таклифлар ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналарида кадрларни танлаш ва улар малакасини ошириш бўйича таклифларни Котибиятга тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар томонидан ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа параметрлар кесимида муаммо келиб чиққан аниқ бизнес-жараённи акс эттирувчи мурожаат қилиниши, ариза берувчи томонидан ўзининг шахсий кабинети орқали мурожаатнинг кўриб чиқилиши жараёнини реал вақт режимида кузатиб борилиши ҳамда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни автоматик режимда аниқлаш имконини берувчи ягона порталнинг тўлақонли ишлашини таъминлайди;

тадбиркорларнинг назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимларига ёхуд юқори турувчи назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларга юборилади.

3-боб. Бош вазир қабулхоналарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Бош вазир қабулхоналари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бош вазир қабулхоналари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларидан ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органлар ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари, банклар ва бошқа ташкилотлар вакилларини жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларида кўтарилаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа давлат органлари ҳамда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини баҳолашда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ҳудудий бўлинмаларининг тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар мурожаатлари билан ишлаш, аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тизимли ўрганиш;

Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан, ягона порталга киритилаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини тизимли мониторинг қилиш, аниқланган муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Бош вазирнинг қабулхонасида вазирлик ва идораларнинг вакилларидан иборат доимий асосда ишлайдиган ишчи гуруҳ тузиш;

тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича тегишли ишчи гуруҳ (бундан буён — Ишчи гуруҳ) таркибига киритилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритиш;

давлат органлари томонидан улар фаолияти, кўрсатадиган хизматларига оид тартиб-қоидаларнинг тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларга тўлиқ ва тезкор етказилишини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш;

Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузган, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорлар ижросини таъминламаган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш;

зарурат туғилганда муаммоларни ҳал қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорларнинг ижросини жойларга чиқиб ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан мустақил ёзишмалар олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналари фаолиятини ўрганиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 43-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Бош вазир қабулхонаси мудири маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юбориш;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 285-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/285/0594-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Бош вазир қабулхоналари:

Котибиятга киритиладиган таклифларнинг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, тегишли соҳада амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган зиммасига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ҳафтада тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторлардан Бош вазирнинг вилоят ҳамда туман ва шаҳарлардаги қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўрилиши жараёни ҳақида Котибиятга ҳисобот киритилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ойнинг 7 санасигача амалга оширилган ишлар тўғрисидаги йиғма-таҳлилий ахборотни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича асосланган таклифларни Котибиятга киритилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларни таҳлил қилиш асосида қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланиши ҳамда уларни мунтазам равишда Котибиятга киритиб борилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазирнинг ҳужжатлари ва топшириқларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;

мавжуд ахборот тизимларидан самарали фойдаланилиши, дастурий-аппарат воситаларининг узлуксиз ишлаши ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Бош вазир қабулхонасининг тузилмаси

10. Бош вазир қабулхонаси тузилмаси қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мудир;

Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

11. Бош вазир қабулхонасига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган мудир бошчилик қилади.

12. Бош вазир қабулхоналарининг бош мутахассислари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Бош вазир қабулхоналарининг ходимларига илгари ишлаган жойида кўп йиллик меҳнати учун берилган устамалар ва қўшимча ҳақ, ҳарбий (махсус) унвонлар ва мартаба даражалари сақланиб қолади.

5-боб. Бош вазир қабулхонаси фаолиятини ташкил этиш

14. Бош вазир қабулхонаси ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибият ҳамда Бош вазир қабулхонасининг иш режалари, Бош вазир қабулхонаси ходимларининг шахсий иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасининг иш режаси Котибиятнинг иш режаси асосида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси бош мутахассисларининг шахсий иш режалари мудир томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мудир:

Бош вазир қабулхонаси фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, бош мутахассислар ишларини ташкил қилади, Бош вазир қабулхонасининг зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлар Бош вазир қабулхоналари ишини мувофиқлаштириш бўйича зарур чораларни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир томонидан қабул қилинган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган топшириқлар бажарилиши устидан назорат қилади;

Бош вазир қабулхонаси кадрлари захирасини шакллантириш ва янгилаб бориш, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларни амалга оширишда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасининг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Котибиятга киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасида белгиланган тартибда иш юритилишини таъминлайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Бош вазир қабулхонасининг ишини такомиллаштириш, унинг ходимларининг иш малакасини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқишда бюрократик тўсиқларни яратаётган туманлар ва шаҳарлар Бош вазир қабулхоналари мудир ва мутахассисларига нисбатан тегишли чоралар кўриш тўғрисида Котибиятга таклиф киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолиятида ижобий натижаларни қайд этган ва самарали фаолият кўрсатаётган туманлар ва шаҳарлар Бош вазир қабулхоналарининг мудир ва мутахассисларини рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.

16. Бош вазир қабулхонаси мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифаларини Котибият мудирининг топшириғига асосан Бош вазир қабулхонасининг бош мутахассисларидан бири бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналари фаолиятини уларга юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг, шу жумладан туманлар ва шаҳарлар Бош вазир қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлари тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш этишга қаратилган таклифлар тайёрлайди;

туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган ҳамда туман ва шаҳар даражасида қаноатлантириш имконияти бўлмаган мурожаатда кўрсатилган қонуний талаб ва таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналарига юборилишини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналарини тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари туман ва шаҳар бўлинмалари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий марказлари, шунингдек, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан яқин ҳамкорлигини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналари томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритилишини, ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналари томонидан ҳар ойнинг 7 санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналарига амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликлар тўғрисидаги ахборот киритилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудири ва Бош вазир қабулхонаси мудири топшириғига кўра бошқа вазифа ва функцияларни бажаради.

18. Ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналарини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари билан самарали ҳамкорлик қилинишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг, шу жумладан, туманлар ва шаҳарлар Бош вазир қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасида иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди;

ягона порталнинг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш бўйича чораларни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият мудири ва Бош вазир қабулхонаси мудири топшириғига кўра бошқа вазифа ва функцияларни бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Бош вазир қабулхонасининг иш тартиби

19. Бош вазир қабулхоналарининг фаолиятини баҳолаш тартиби ва мезонлари, Бош вазир қабулхоналари ходимларининг лавозим йўриқномаси, Бош вазир қабулхонаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва бошқа локал ҳужжатлар Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Бош вазир қабулхоналарида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Бош вазир қабулхоналарида соат 9.00 дан 18.00 гача иш ҳамда соат 13.00 дан 14.00 гача тушлик вақти белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар учун қулай шарт-шароитларга, шу жумладан кириш йўллари, асосий кириш жойи, кутиш ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар вакилларини қабул қилиш хоналари, иш кабинетларига эга бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Бош вазир қабулхонаси қоида тариқасида алоҳида кириш қисмига эга бўлган бинонинг (иншоотнинг) биринчи қаватига жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Бош вазир қабулхонаси биносининг (иншоотининг) кириш томонига қуйидаги маълумотлар акс эттирилган пешлавҳа жойлаштирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасининг иш тартиби ва хизмат кўрсатувчи телефон рақами;

ишчи гуруҳ таркибига кирган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари тўғрисидаги маълумотлар;

ишчи гуруҳ таркибига кирган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан сайёр шахсий ва оммавий қабуллар ўтказиш жадваллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторлар эътиборига етказилиши зарур бўлган бошқа маълумотлар.

25. Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар учун ахборот стендлари билан жиҳозланади, улар маълумотлар билан танишиш учун қулай бўлган жойга ўрнатилади ва эркин танишиш мумкин бўлган шаклдаги маълумотларга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси видеоконференцалоқа воситалари билан жиҳозланади.

7-боб. Бош вазир қабулхонаси томонидан мурожаатларни қабул қилиш тартиби

26. Бош вазир қабулхоналарида тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторларини қабул қилиш учун жалб этиладиган ташкилотлар вакиллари — ишчи гуруҳ аъзоларининг қабул жадвали Бош вазир қабулхонаси мудири томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ таркибига ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари киради.

Қабул жадвали асосида Бош вазир қабулхоналарида Ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторларини қабул қилиш ҳар куни соат 9.00 дан 13.00 га қадар амалга оширилади.

Бош вазир қабулхоналарида соат 14.00 дан 18.00 га қадар куннинг биринчи қисмида келиб тушган тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторларининг мурожаатларини умумлаштириш, рўйхатга олиш, ягона порталга киритиш, жойида ҳал этишнинг имкони бўлмаган мурожаатларни ваколатли органга кўриб чиқиш учун жўнатиш, ваколатли органларнинг ёзма ахбороти асосида тегишли қарор қабул қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ҳал этилмайдиган мурожаатларни Котибиятга юбориш ва бошқа функционал вазифаларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Бош вазир қабулхонасида мурожаатлар оғзаки, ёзма ва электрон шаклда шахсан ёки почта алоқа воситаси орқали қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда чет эллик инвесторлар шахсан мурожаат қилган тақдирда Бош вазир қабулхонасида навбат бўйича тартиб рақамини олади ва кутиш учун ажратилган жойда Бош вазир қабулхонаси ходимининг чақиришини кутади.

28. Тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар чақирилгандан кейин Бош вазир қабулхонаси ходими:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатда кўрсатилган тегишли маълумотлар тадбиркорлик субъекти раҳбари ва чет эллик инвесторнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвестор вакилининг шахси ва ваколатини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган маълумотлар билан мослигини ўрганади;

ўрганиш якунлари бўйича мурожаатни ягона порталга киритади ҳамда у орқали мурожаатга ўзига хос рўйхат рақамини беради;

мурожаат рўйхатдан ўтказилгандан кейин муаллифга унинг сўровига кўра мурожаат қабул қилингани тўғрисида мурожаат нусхасига ўзига хос рўйхат рақамини ёзиб, тегишли қайдни қўяди;

ёзма ва почта алоқаси орқали олинган мурожаатларни электрон шаклга ўтказади (сканерлайди) ва ягона порталга киритилиб, уларга ўзига хос рўйхат рақамини беради.

29. Мурожаат ягона порталга киритилиши билан бир вақтнинг ўзида унда кўтарилган масала бўйича Ишчи гуруҳнинг тегишли аъзоси бевосита иштирокида кўриб чиқиш учун юборилади. Бунда ушбу мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан назорат Бош вазир қабулхонаси томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Бош вазир қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш

30. Бош вазир қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш Котибият томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият:

Бош вазир қабулхоналари фаолиятини ҳар йили белгиланган тартибда баҳолайди, йил якунларига кўра фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган Бош вазир қабулхоналари ходимларини рағбатлантириш масаласини кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасини керакли норматив-услубий ва ахборот-таҳлил материаллари билан таъминлайди;

Бош вазир қабулхонаси мудири ва ходимларини танлаш, жой-жойига қўйиш, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ишларини ташкил этади;

Бош вазир қабулхонаси фаолияти тўғрисида ахборот-таҳлил материалларини тайёрлайди;

Бош вазир қабулхонаси ходимлари учун семинарлар, тренинглар ва қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этади;

Бош вазир қабулхонаси фаолияти самарадорлигини ўрганади, таҳлил қилади ҳамда умумлаштиради, ишнинг сифатли шакл ва услубларини жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

Бош вазир қабулхонасининг ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

Бош вазир қабулхонаси ишларини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

Бош вазир қабулхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан тушган шикоятларни кўриб чиқади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

31. Бош вазир қабулхонаси фаолиятининг ташкилий, молиявий ва моддий-техника жиҳатидан таъминланиши тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Бош вазир қабулхонаси ходимлари мансаб вазифаларини амалга ошириш жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган мурожаатчиларга оид маълумотлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Бош вазир қабулхонаси ходимлари давлат сирини ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни, конфиденциал маълумотларни ташкил этадиган ҳужжатларни ва (ёки) ахборотларни ошкор қилиш, улардан шахсий мақсадларда фойдаланиш ёхуд учинчи шахсларга, шу жумладан ваколатли органларга тақдим этишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Бош вазир қабулхонасига келиб тушган ёзма мурожаатларни сақлаш Бош вазир қабулхонаси томонидан белгиланган тартибда таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 558-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг (бундан буён — Бош вазир қабулхоналари) асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бош вазир қабулхонаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти (бундан буён — Котибият) тузилмаси таркибига киради, юридик шахс ҳисобланмайди, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ўз номидан бошқа шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришиш ҳуқуқига эга эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси ўз номи ёзилган думалоқ муҳр, штамп ва бланкаларга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бош вазир қабулхонаси Котибият олдида ҳисобдор бўлади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бош вазир қабулхоналари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий марказлари, туман (шаҳар) ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Бош вазир қабулхонаси фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бош вазир қабулхоналари фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи «business.gov.uz» ягона интерактив портали (кейинги ўринларда ягона портал деб аталади) фаолият кўрсатишини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар Бош вазир қабулхоналарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказиш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси мудири томонидан тасдиқланадиган жадвал асосида Бош вазир қабулхоналарида ҳокимлик, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларни ҳар куни қабул қилиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ҳамда сайёр қабулларни ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари тўғрисидаги, шунингдек, туман ва шаҳарлардаги Бош вазирнинг қабулхоналаридан тушган маълумотларни «business.gov.uz» тизимига киритилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналарида тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларни вилоят даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўриб чиқиш жараёнида ҳал этиш имконияти бўлмаган тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини ваколатли органларга белгиланган тартибда кўриб чиқиш, ҳал этиш ва натижалари юзасидан ёзма ахборот бериш учун юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатда кўрсатилган қонуний талаблар ва таклифларни туман ва шаҳар даражасида ҳал қилиш имконияти бўлмаганида, мурожаатни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шунингдек бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, бунда мурожаатларни кўриб чиқиш учун қарори ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига асоссиз юборилмаслик чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича ўрнатилган тартиб ва муддатларга риоя этиш, ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни сўзсиз ижро этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси тўғрисидаги мурожаатларини, инвестициялар ва ташқи савдо, адлия, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмаларига кўриб чиқиш учун юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман адлия бўлимлари билан биргаликда инвестициялар ва ташқи савдо, қурилиш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида мунтазам равишда «давра суҳбатлари» ва ўқув-амалий семинарларини ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш борасида ҳудудий давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналарида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни жамлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, сабабларини аниқлаш, ваколатли органларнинг таклифларини олиш ва ҳал этиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларда акс эттирилган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган сабаблар ва шарт-шароитларни соҳалар кесимида доимий равишда таҳлил қилиш ва тизимлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эл инвесторларига ер участкалари, бинолар ва кредит ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқланган бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этиш ва асосланган таклифларни тайёрлаш бўйича вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ишлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилган тадбиркорларга чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва улар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишда, шунингдек, ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга киришига кўмаклашишда тегишлича туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига тегишли ҳудудда Бош вазирнинг қабулхоналарида ва тегишли ваколатли органларда кўриб чиқилган тадбиркорлар, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари ҳамда уларнинг кўрилиши жараёни ҳақида ҳисобот киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа идора ҳамда ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни мониторинг қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудуд кесимида аниқланган тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масаласида Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва камчиликларни ҳал этиш бўйича таклифларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларини таъминлаш бўйича чоралар кўриш борасида Адлия вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи ягона портал фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини ягона порталда қайд этиш, уларни умумлаштириш, мониторинг ва назорат қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, мурожаатларнинг муддатида тўлиқ қайд этилиши, умумлаштирилиши, мониторинг ва назорат қилиниши, мурожаатларни электрон шаклда тегишли вазирлик, идораларнинг ҳудудий бўлинмаларига, ҳокимликлар ҳамда ваколатли органларга юборилиши ва назорат муддатида ижроси ҳолатларини мониторинг қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг туман ва шаҳар даражасида ҳал этиладиган мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналари мудирлари ва мутахассисларининг ягона порталда ишлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган семинар ва тренингларда иштирок этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бош вазир қабулхоналари ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасининг маълумотлар банкини шакллантиради, шунингдек, топшириқлар ижроси назоратини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир томонидан тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга оид ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналарининг фаолиятини такомиллаштиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаол ривожланиши учун тўсқинлик қилаётган омиллар, сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини умумлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ҳафтада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига тадбиркорлардан, шу жумладан чет эллик инвесторлардан Бош вазирнинг қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўрилиши жараёни ҳақида ҳисобот киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда Бош вазир қабулхоналарининг иши натижалари, тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан давлат органлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни назарда тутувчи таҳлилий маълумот тайёрлайди ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши, Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа ваколатли органлар ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимиятлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ваколати доирасида зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларни ҳар томонлама пухта таҳлил қилган ҳолда, тизимли муаммоларни ҳал этишга қаратилган асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналарида кадрларни танлаш ва улар малакасини ошириш бўйича таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар томонидан ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа параметрлар кесимида муаммо келиб чиққан аниқ бизнес-жараённи акс эттирувчи мурожаат қилиниши, ариза берувчи томонидан ўзининг шахсий кабинети орқали мурожаатнинг кўриб чиқилиши жараёнини реал вақт режимида кузатиб борилиши ҳамда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни автоматик режимда аниқлаш имконини берувчи ягона порталнинг тўлақонли ишлашини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорларнинг назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудларда фаолият кўрсатувчи ходимларига ёхуд юқори турувчи назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Бош вазир қабулхоналарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Бош вазир қабулхоналари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларидан ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органлар ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимиятлари, банклар ва бошқа ташкилотлар вакилларини жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ҳудудий бўлинмалари ҳамда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини баҳолашда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ҳудудий бўлинмаларининг тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар мурожаатлари билан ишлаш, аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тизимли ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан, ягона порталга киритилаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини тизимли мониторинг қилиш, аниқланган муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан ваколатли давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Бош вазирнинг қабулхонасида вазирлик ва идораларнинг вакилларидан иборат доимий асосда ишлайдиган ишчи гуруҳ тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича тегишли ишчи гуруҳ (бундан буён — Ишчи гуруҳ) таркибига киритилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари томонидан улар фаолияти, кўрсатадиган хизматларига оид тартиб-қоидаларнинг тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларга тўлиқ ва тезкор етказилишини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузган, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорлар ижросини таъминламаган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан мустақил ёзишмалар олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарурат туғилганда муаммоларни ҳал қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорларнинг ижросини жойларга чиқиб ўрганиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Бош вазир қабулхоналари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига киритиладиган таклифларнинг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, тегишли соҳада амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган зиммасига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ҳафтада тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторлардан Бош вазирнинг вилоят ҳамда туман ва шаҳарлардаги қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг кўрилиши жараёни ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига ҳисобот киритилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ойнинг 5 санасигача амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликлар тўғрисидаги ахборотнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига киритилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларни таҳлил қилиш асосида қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланиши ҳамда уларни мунтазам равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхоналарига киритиб борилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазирнинг ҳужжатлари ва топшириқларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мавжуд ахборот тизимларидан самарали фойдаланилиши, дастурий-аппарат воситаларининг узлуксиз ишлаши ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Бош вазир қабулхонасининг тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Бош вазир қабулхонаси тузилмаси мудир ва етакчи мутахассисдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Бош вазир қабулхонасига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган мудир бошчилик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Бош вазир қабулхоналарининг етакчи мутахассиси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Бош вазир қабулхоналарининг ходимларига илгари ишлаган жойида кўп йиллик меҳнати учун берилган устамалар ва қўшимча ҳақ, ҳарбий (махсус) унвонлар ва мартаба даражалари сақланиб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Бош вазир қабулхонаси фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Бош вазир қабулхонаси ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибият, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхонаси ҳамда Бош вазир қабулхонасининг иш режалари, Бош вазир қабулхонаси ходимларининг шахсий иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасининг иш режаси Котибият ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхонасининг иш режалари асосида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси етакчи мутахассисининг шахсий иш режаси мудир томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мудир:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазирнинг қабулхонаси фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, етакчи мутахассис ишини ташкил қилади, Бош вазир қабулхонасининг зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир томонидан қабул қилинган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган топшириқлар бажарилиши устидан назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасининг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхонасига киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасида белгиланган тартибда иш юритилишини таъминлайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Бош вазир қабулхонасининг ишини такомиллаштириш, унинг ходимининг иш малакасини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасида белгиланган тартибда иш юритилишини таъминлайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Бош вазир қабулхонасининг ишини такомиллаштириш, унинг ходимларининг иш малакасини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Бош вазир қабулхонаси мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифаларини Бош вазир қабулхонаснинг етакчи мутахассиси бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Етакчи мутахассис:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорларни, шу жумладан чет эллик инвесторларни ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари иштирокида тасдиқланган жадвал бўйича ҳар куни қабул қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман ва шаҳар даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторлардан келиб тушган мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона порталга киритиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш этишга қаратилган таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар ва шаҳарлардаги Бош вазир қабулхоналарига келиб тушган ҳамда туман ва шаҳар даражасида қаноатлантириш имконияти бўлмаган мурожаатда кўрсатилган қонуний талаб ва таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналарига юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторлардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари туман ва шаҳар бўлинмалари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий марказлари, шунингдек, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида муҳокама қилиш учун киритади, ушбу ахборот бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ойнинг 5 санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхоналарига амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга ва инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликлар тўғрисидаги ахборот киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасида иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона порталнинг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш бўйича чораларни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги, туман ва шаҳардаги Бош вазир қабулхоналари мудири топшириғига кўра бошқа вазифа ва функцияларни бажаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Бош вазир қабулхонасининг иш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Бош вазир қабулхоналарининг фаолиятини баҳолаш тартиби ва мезонлари, Бош вазир қабулхоналари ходимларининг лавозим йўриқномаси, Бош вазир қабулхонаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва бошқа локал ҳужжатлар Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Бош вазир қабулхоналарида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Бош вазир қабулхоналарида соат 9.00 дан 18.00 гача иш ҳамда соат 13.00 дан 14.00 гача тушлик вақти белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар учун қулай шарт-шароитларга, шу жумладан кириш йўллари, асосий кириш жойи, пандуслар, кутиш ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар вакилларини қабул қилиш хоналари, иш кабинетларига эга бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Бош вазир қабулхонаси қоида тариқасида алоҳида кириш қисмига эга бўлган бинонинг (иншоотнинг) биринчи қаватига жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Бош вазир қабулхонаси биносининг (иншоотининг) кириш томонига қуйидаги маълумотлар акс эттирилган пешлавҳа жойлаштирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасининг иш тартиби ва хизмат кўрсатувчи телефон рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи гуруҳ таркибига кирган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ таркибига кирган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан сайёр шахсий ва оммавий қабуллар ўтказиш жадваллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, чет эллик инвесторлар эътиборига етказилиши зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Бош вазир қабулхонаси тадбиркорлик субъектларини ҳамда чет эллик инвесторлар учун ахборот стендлари билан жиҳозланади, улар маълумотлар билан танишиш учун қулай бўлган жойга ўрнатилади ва эркин танишиш мумкин бўлган шаклдаги маълумотларга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси видеоконференцалоқа воситалари билан жиҳозланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Бош вазир қабулхонаси томонидан мурожаатларни қабул қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Бош вазир қабулхоналарида тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторларини қабул қилиш учун жалб этиладиган ташкилотлар вакиллари — ишчи гуруҳ аъзоларининг қабул жадвали Бош вазир қабулхонаси мудири томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳ таркибига ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул жадвали асосида Бош вазир қабулхоналарида Ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторларини қабул қилиш ҳар куни соат 9.00 дан 13.00 га қадар амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналарида соат 14.00 дан 18.00 га қадар куннинг биринчи қисмида келиб тушган тадбиркорлар ҳамда чет эл инвесторларининг мурожаатларини умумлаштириш, рўйхатга олиш, ягона порталга киритиш, жойида ҳал этишнинг имкони бўлмаган мурожаатларни ваколатли органга кўриб чиқиш учун жўнатиш, ваколатли органларнинг ёзма ахбороти асосида тегишли қарор қабул қилиш, туман ва шаҳри даражасида ҳал этилмайдиган мурожаатларни юқори турувчи Қабулхонага юбориш ва бошқа функционал вазифаларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Бош вазир қабулхонасида мурожаатлар оғзаки, ёзма ва электрон шаклда шахсан ёки почта алоқа воситаси орқали қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда чет эллик инвесторлар шахсан мурожаат қилган тақдирда Бош вазир қабулхонасида навбат бўйича тартиб рақамини олади ва кутиш учун ажратилган жойда Бош вазир қабулхонаси ходимининг чақиришини кутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар чақирилгандан кейин Бош вазир қабулхонаси ходими:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатда кўрсатилган тегишли маълумотлар тадбиркорлик субъекти раҳбари ва чет эллик инвесторнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвестор вакилининг шахси ва ваколатини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган маълумотлар билан мослигини ўрганади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрганиш якунлари бўйича мурожаатни ягона порталга киритади ҳамда у орқали мурожаатга ўзига хос рўйхат рақамини беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат рўйхатдан ўтказилгандан кейин муаллифга унинг сўровига кўра мурожаат қабул қилингани тўғрисида мурожаат нусхасига ўзига хос рўйхат рақамини ёзиб, тегишли қайдни қўяди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёзма ва почта алоқаси орқали олинган мурожаатларни электрон шаклга ўтказади (сканерлайди) ва ягона порталга киритилиб, уларга ўзига хос рўйхат рақамини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Мурожаат ягона порталга киритилиши билан бир вақтнинг ўзида унда кўтарилган масала бўйича Ишчи гуруҳнинг тегишли аъзоси бевосита иштирокида кўриб чиқиш учун юборилади. Бунда ушбу мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан назорат Бош вазир қабулхонаси томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Бош вазир қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Бош вазир қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш юқори турувчи Қабулхона ҳамда Котибият томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналари фаолиятини ҳар йили белгиланган тартибда баҳолайди, йил якунларига кўра фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган Бош вазир қабулхоналари ходимларини бир марталик пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш масаласини кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасини керакли норматив-услубий ва ахборот-таҳлил материаллари билан таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси мудири ва ходимларини танлаш, жой-жойига қўйиш, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ишларини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси фаолияти тўғрисида ахборот-таҳлил материалларини тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси ходимлари учун семинарлар, тренинглар ва қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси фаолияти самарадорлигини ўрганади, таҳлил қилади ҳамда умумлаштиради, ишнинг сифатли шакл ва услубларини жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонасининг ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси ишларини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эллик инвесторлар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан тушган шикоятларни кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқори турувчи қабулхоналар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналари фаолиятини тўғри ташкил этиш бўйича кўрсатмалар беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир қабулхоналари фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида тегишли қарорлар қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Бош вазир қабулхонаси фаолиятининг ташкилий, молиявий ва моддий-техника жиҳатидан таъминланиши тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Бош вазир қабулхонаси ходимлари мансаб вазифаларини амалга ошириш жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган мурожаатчиларга оид маълумотлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Бош вазир қабулхонаси ходимлари давлат сирини ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни, конфиденциал маълумотларни ташкил этадиган ҳужжатларни ва (ёки) ахборотларни ошкор қилиш, улардан шахсий мақсадларда фойдаланиш ёхуд учинчи шахсларга, шу жумладан ваколатли органларга тақдим этишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Бош вазир қабулхонасига келиб тушган ёзма мурожаатларни сақлаш Бош вазир қабулхонаси томонидан белгиланган тартибда таъминланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2019 й., 09/19/558/3384-сон; 16.05.2020 й., 09/20/285/0594-сон)