07.06.2019 йилдаги ПҚ-4354-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикада ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга ва халқаро амалиётга мос бўлиши зарур. Шу муносабат билан фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини, шу жумладан миллий қадриятлар ва жаҳон маданияти, амалий ва фундаментал билимлардан баҳраманд бўлишини таъминлайдиган аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш устувор вазифага айланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу эса, ахборот-кутубхона фаолиятига, китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, кутубхона жараёнларини автоматлаштириш, илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва рағбатлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга жиддий таъсир кўрсатиш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ривожлантириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни сифат жиҳатидан янада ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалар этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ва замонавий умумжаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона фаолиятини ислоҳ қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш бўйича ижтимоий кафолатларни сифатли таъминлаш ҳамда замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудларда аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан янги бино ва иншоотларни қуриш, мавжуд биноларни реконструкция қилиш, уларни замонавий ускуналар билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кутубхона соҳасида давлат-хусусий шерикликни, хусусий ва электрон (виртуал) кутубхоналар тармоғини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кутубхоналар фаолиятининг самарадорлигини ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш (шу жумладан, пулли хизмат кўрсатиш) тезкорлигини ошириш учун электрон китоблар тарқатишга ихтисослашган интернет-ресурслар билан ҳамкорликни кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасалари хавфсизлигини ҳамда миллий ва жаҳон маданий меросининг бир қисми сифатида ахборот-кутубхона фондларининг яхши сақланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамиятнинг ахборот маданиятини, тарихимизга ва миллий маданиятга қизиқишини шакллантириш ва кучайтириш, мутолаа маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс марказининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс марказининг (кейинги ўринларда — Миллий кутубхона) ходимлар умумий чекланган сони 227 нафардан иборат бошқарув аппарати тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий кутубхона директорига, зарур ҳолларда, Миллий кутубхона бошқарув аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини ташкил этиш, шунингдек, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қошида фаолият кўрсатаётган барча ахборот-ресурс марказларини тугатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тугатилаётган ахборот-ресурс марказларининг китоб фондлари ва штат бирликларини янгидан ташкил қилинаётган туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларига бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-ресурс марказларини тугатишда умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг кутубхоналарини амалдаги нормативларга мувофиқ тегишли китоб фонди ва штат бирликлари билан бирга сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар янги ташкил этилаётган туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш учун сифат жиҳатидан янги ва қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ахборот технологиялари асосида уларнинг илмий, таълим, ахборот ва маданий эҳтиёжларини қондириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ижтимоий мослашув ва реабилитация, мустақил таълим олиш ва мулоқот доирасини кенгайтириш воситаси сифатида ахборотдан фойдаланиш имкониятларини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчиларга ҳар қандай (босма, мультимедиа ва рақамли) ташувчиларда, шу жумладан Интернет тармоғида сифатли ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ахборот-ресурсларини яратиш ва уларни сифатли тўлдириб бориш орқали китобхонларга анъанавий хизмат кўрсатиш усулидан уларни замонавий ахборот-кутубхона хизматлари билан таъминлашга ўтиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш бўйича масофадан хизматлар кўрсатишни ривожлантириш ва модернизация қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агентлик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини жойлаштириш ҳамда уларни компьютер техникаси ва бошқа турдаги оргтехника, мебель, шу жумладан махсус мебель, шунингдек, тегишли кутубхона ускуналари билан жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқсин, бунда имконияти чекланган шахсларга хизмат кўрсатиш учун ўқув залларини махсус компьютер жиҳозлари ва бошқа қўшимча воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларининг Интернет тармоғига уланишини ва улар учун Миллий кутубхона электрон ресурсларидан фойдаланиш имкониятини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ахборот-кутубхона марказлари фаолиятининг регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда аҳолига куни узайтирилган тартибда хизмат кўрсатилишини кўзда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига кўрсатиладиган пулли хизматлар (тил ўргатиш, компьютер курсларини ташкил этиш, матнли, аудио ва видеоматериаллар нусхаларини яратиш, шунингдек, бошқа кутубхона хизматлари) рўйхатини кенгайтириш орқали ахборот-кутубхона марказларининг бюджетдан ташқари даромадларини ошириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Агентлик томонидан ишлаб чиқилган туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини жойлаштириш ва жиҳозлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда туманлар (шаҳарлар) марказларида туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини жойлаштириш ва уларнинг тўлақонли фаолият юритиши учун биноларни белгиланган тартибда ажратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ажратилган биноларни капитал таъмирлашни таъминласин, бунда туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларининг ўқув залларида ва бошқа умумий фойдаланиладиган хоналарида имконияти чекланган шахслар тўсиқсиз фойдаланиши учун барча зарур шароитларни яратсин, шунингдек, уларни зарур ускуна ва техника билан жиҳозласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларига туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича тегишли ишларни амалга оширсин ва ушбу марказларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ахборот-ресурс марказларини тугатиш натижасида ишдан бўшаган ходимларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий кутубхонанинг қўшимча штат бирликларини сақлаш харажатлари 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрида ижтимоий соҳага мўлжалланган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади, 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларини сақлаш харажатлари туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тугатилаётган ахборот-ресурс марказларини сақлаш учун кўзда тутилган маблағлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги ташкил этиладиган ахборот-кутубхона марказларини кадрлар билан тўлдириш биринчи навбатда умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тугатилаётган ахборот-ресурс марказларида фаолият кўрсатаётган малакали кадрлар ҳисобига амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари биноларини капитал таъмирлаш ҳамда уларни замонавий ускуна ва техникалар билан жиҳозлашни молиялаштириш умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тугатилаётган ахборот-ресурс марказларининг мақбуллаштирилаётган бюджет ажратмалари, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг прогнозни ошириб бажаришдан олинадиган даромадлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари кутубхона фондларини тўлдириш, шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари, Жамғарма маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Маданият вазирлиги ҳамда Агентлик билан биргаликда кутубхоначилик иши соҳасида мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш асосида соҳага ихтисослашган олий ўқув юртларига «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши бўйича ўқишга қабул квоталари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, шу жумладан ҳарбий қисмларда идоравий кутубхоналарни ташкил қилиш (такомиллаштириш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий кутубхоналарнинг китоб фондини ва моддий-техника базасини яратиш, янгилаш ва тўлдиришни ушбу мақсадлар учун давлат органларига бюджетдан ажратилган маблағлар, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик таклифлари асосида идоравий кутубхоналарнинг китоб фондини янгилаш ва тўлдириш учун зарур нашрлар рўйхатини ҳар йили шакллантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 21 майни Кутубхоначилар куни деб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, бунда кутубхоначиларни кўп йиллик ҳалол меҳнати ва ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва рағбатлантириш кўзда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик бир ой муддатда «Кутубхоначилар кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан бирликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи К.И. Алламжонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 7 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-4354-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КОНЦЕПЦИЯСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш Концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) республика ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари, тамойиллари, устувор йўналишлари ва механизмларини белгиловчи қарашларнинг ягона ва бир бутун тизимини ўзида акс эттиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ислоҳ қилиш шароитларида мамлакатда кечаётган ўзгаришлар ва халқаро амалиётга мувофиқ бўлмоғи лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ахборот-кутубхона фаолиятини ахборот ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш асосида ташкил қилишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш ахборот-кутубхона фаолиятига ҳар томонлама: фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш, фондларни жамлаш ва сақлаш жараёнлари, ахборот-кутубхона иш жараёнларини автоматлаштириш, илмий тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, ахборот-кутубхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, халқаро ҳамкорликка таъсир кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамиятда юксак маънавий қадриятларнинг қарор топиши ахборот-кутубхона муассасалари олдига шахсга эътиборни кучайтириш, унинг умуммаданий даражасини ошириш, маънавиятини юксалтириш, одоб-ахлоқ жиҳатдан тарбиялаш каби вазифаларни қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳозирги жамиятда ахборот-кутубхона муассасалари ахборот олиш, маданий-маърифий ва таълим муассасаси сифатида намоён бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий маданиятни чуқур англаш, унинг ривожи ва эволюциясини таҳлил қилишда республиканинг универсал фондга эга бўлган ахборот-кутубхона муассасалари алоҳида аҳамият касб этади. Таълим муассасалари мақомини ошириш, тармоқ илмий ахборот-кутубхона муассасаларининг илмий ва ахборот салоҳиятини, шунингдек, ахборот-кутубхона соҳасида давлат-хусусий шерикликни, мамлакатдаги хусусий ва рақамли (виртуал) ахборот-кутубхона муассасалари тармоғини ривожлантириш зарурати юзага келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болалар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаролар гуруҳи (имконияти чекланган инсонлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кўп болали оилалар ва бошқалар) ахборот-кутубхона муассасаларининг алоҳида эътиборини талаб этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, жаҳон ҳамжамиятига кириш, Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътиборининг ортиши ахборот-кутубхона муассасалари зиммасига мамлакатда бўлаётган ислоҳотларга кўмаклашиш, аҳолига тезкор ахборот тақдим этиш бўйича қатор мажбуриятларни юклайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги технологияларнинг татбиқ этилиши, ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ахборот тарқатиш функцияларининг амалга оширилиши ҳамда ахборот олиш имкониятини таъминлаш автоматлаштириш ва компьютерлаштириш кўлами ва суръатларига боғлиқдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-кутубхона соҳасини ислоҳ қилиш ахборот-кутубхона муассасалари меъёрий-ҳуқуқий базасининг заифлиги, ахборот-кутубхона фондларининг жамланиши ва техник жиҳозланиши етарли даражасида эмаслиги, ахборот-кутубхона ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш даражасининг пастлиги туфайли юзага келди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Концепция фуқароларнинг ижтимоий ҳолати ва яшаш жойидан қатъи назар, ахборотни эркин олиш ҳуқуқини ўрнатувчи, ахборот-кутубхона фаолиятини ҳамда маданият соҳасидаги сиёсатни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, республикада ахборот-кутубхона фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тизимини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг профессионал ахборот-кутубхона ҳамжамияти ахборот-кутубхона муассасаларига демократик ижтимоий-маданий институт, бугунги ахборот жамияти маданиятининг ривожи ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ахборот базаси сифатида қарайди, шунингдек, ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш ҳолатини жамият маданияти даражасининг кўрсаткичи деб ҳисоблайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Республикада ахборот-кутубхона фаолиятининг ҳолати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикада ахборот-кутубхона фаолиятининг ҳолатини ўрганиш бўйича ўтказилган таҳлиллар замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона муассасаларининг ривожланиши, аҳолининг ахборот-кутубхона хизматларидан фойдаланишининг ижтимоий кафолатларини таъминлаш мақсадида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш зарурлигини кўрсатди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг ахборот-кутубхона фаолиятининг қонунчилик ва меъёрий базаси қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 августдаги «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5148-сон, 2018 йил 19 февралдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5349-сон фармонлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 февралдаги «2011 — 2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1487-сон, 2012 йил 20 мартдаги «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1729-сон, 2012 йил 21 мартдаги «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1730-сон, 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271-сон, 2019 йил 2 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4151-сон қарорлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолининг электрон ахборот ресурслардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, ахборот-кутубхона муассасаларини бирлаштириш ва уларни ягона умумтаълим электрон кутубхона тизимига улаш, идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш мақсадида «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ахборот-кутубхона муассасаларида босқичма-босқич замонавий ахборот ва электрон технологиялар татбиқ этилмоқда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчилар учун автоматлаштирилган ишчи ўринлари сони кўпайтирилмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хусусий электрон маълумотлар базалари яратилмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизматларининг янада сифатли янги турлари тақдим этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолининг ахборотга бўлган талабини қондириш учун мамлакатнинг йирик ахборот-кутубхона муассасалари виртуал маълумотлар хизматидан фаол фойдаланмоқда, маданий ҳордиқ ва маърифий фаолиятни ривожлантирмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бироқ ахборот-кутубхона муассасаларини жаҳон кутубхона ҳамжамиятига интеграциялаш, фойдаланувчилар ва аҳоли билан ишлаш, шу жумладан китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг инновацион усулларини татбиқ этиш масалаларига етарли даражада эътибор қаратилмаяпти, шунингдек, уяли алоқа, кўплаб гаджетлар ва Wi-Fiнинг фаол ривожланиши, электрон китоблар ва «китоб ўқиш иловалари» (book reader) оқимининг ортиб бориши шароитларида фойдаланувчилар билан тизимли ишлар олиб борилмаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-кутубхона муассасаларининг катта қисми замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, компьютерлар, нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси, ёнғиндан сақлаш сигнализацияси ва ўт ўчириш, иқлимни назорат қилиш воситалари, телефон алоқаси билан таъминланмаган, аҳолига, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларга ва олис, аҳолиси кам бўлган пунктларда хизмат кўрсатиш учун замонавий ускуналар мавжуд эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-кутубхона муассасаларини техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, янги ахборот технологияларини жорий этиш ахборот-кутубхона муассасаларига юқори малакали мутахассисларни жалб этишни тақозо этади, уларнинг меҳнат бозоридаги баҳоси эса ахборот-кутубхона муассасаларининг бугунги имкониятларидан анча баланд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-кутубхона муассасаларида меҳнатга ҳақ тўлаш даражасининг пастлиги, номувофиқ оғир меҳнат шароитлари ва уларга ишониб топширилган фондларни сақлаш масъулияти малакали кадрларнинг ишдан кетиши, мамлакат маданий мулкини ва интеллектуал салоҳиятини сақлаш учун хавфли ҳисобланган кадрлар қўнимсизлигини вужудга келтирмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўш ўринларнинг кўплиги ва ходимлар етишмаслиги ишга олинаётган ходимларга қўйилаётган талаблар даражасини пасайтиряпти, бу эса малакасиз (кўп ҳолларда мутахассис бўлмаган) ходимларга кутубхоначи лавозимига ишга жойлашиш имконини бермоқда. Бу масалаларни мақбул тарзда ҳал этиш учун ахборот-кутубхона муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини қайта кўриб чиқиш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари ва устувор йўналишлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришнинг устувор мақсадлари — фуқароларнинг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини таъминловчи аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини ривожлантириш, миллий ва жаҳон маданий бойликлари, амалий ва фундаментал билимлар билан таништириш, шунингдек, мамлакатимизнинг ахборот-кутубхона муассасаларида мавжуд миллий-маданий меросни сақлашдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-кутубхона соҳасини самарали ривожлантиришнинг стратегик мақсадларига эришиш учун қуйидаги масалаларни ҳал этиш зарур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот ва рақамли технологиялар ривожланиши ҳамда замонавий умумжаҳон тенденцияларни эътиборга олган ҳолда ахборот-кутубхона соҳасини ислоҳ қилишни жадаллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона муассасаларининг ривожланиши, аҳолининг ахборот-кутубхона хизматларидан фойдаланишининг ижтимоий кафолатларини таъминлаш мақсадида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш, хусусан янги бино ва иншоотлар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, уларни замонавий ускуналар билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг янги, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, корпоратив тизимларни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона соҳасида давлат-хусусий шерикликни, мамлакатдаги хусусий ва рақамли (виртуал) ахборот-кутубхона муассасалари тармоғини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий ва жаҳон маданий меросининг бир қисми сифатида ахборот-кутубхона муассасалари хавфсизлигини ва ахборот-кутубхона фондининг сақланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамиятнинг ахборот маданиятини, миллий тарих ва маданиятга қизиқишини шакллантириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ва тарғиб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасаларини малакали ходимлар билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгиланган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона соҳасининг қуйидаги устувор йўналишларини ривожлантириш зарур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик базасини аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ривожлантириш вазифаларига мос равишда мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасаларини жамлаш механизмини яратиш, шу жумладан электрон ва бошқа ташувчиларда нашрлар ҳақидаги маълумотлар тизимини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона фондлари сақланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, миллий ахборот-кутубхона тармоғини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ахборот-кутубхона технологиялари асосида ахборот-кутубхона кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона хизматларининг янги, шу жумладан, пулли турларини жорий этиш ва ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасалари ходимлари самарали меҳнат қилиши ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун муносиб шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-тадқиқот ва услубий фаолиятни ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча тизимлар ва идоралар ахборот-кутубхона муассасаларини бошқаришни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва жаҳон ахборот-кутубхона ҳамжамиятига кириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳал қилиш бўйича асосий вазифалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ахборот-кутубхона муассасаларини жамлаш механизмларини яратиш, ахборот-кутубхона фондлари сақланишини таъминлаш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳани услубий таъминлаш ва энг янги технологияларни жорий этиш, ахборот-кутубхона фондларини сақловчи кадрлар, реставраторларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ахборот-кутубхона фондларини сақлаш муаммолари бўйича жамоатчилик фикрини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона фондларини шакллантиришга ёндашувларни такомиллаштириш, фондларни тўлдириш, уларни жамлаш ва кейинчалик улардан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаган ҳолда мажбурий нусхага эгалик ҳуқуқини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасаларини жамоат, тижорат ва хусусий нашриётлар нашрлари, чет элда яшаётган ватандошларимизнинг асарлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳақидаги чет эл нашрлари билан таъминлаш учун шароитлар яратиш, республика ҳудудида яшовчи халқлар тилларидаги адабиётлар фондларини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий нусха олиш, обуна, совға қилиш, сотиб олиш, кутубхоналараро ва халқаро китоб алмашиш тизимини жорий этиш, миллий ва хорижий онлайн ва офлайн электрон ҳужжатлари билан жамлаш, «эгалик қилиш» ва «эркин фойдаланиш» ўртасида мақбул мувозанатни яратиш ва бошқалар ҳисобига ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондларини янгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги ҳудудий ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондларини жамлаш, кенгайтириш, тўлдириш учун ажратиладиган маблағларни ўртача икки баробарга оширган ҳолда ахборот-кутубхона муассасалари фондига турли хилдаги ташувчилар орқали янги адабиётлар келишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нашрларга ишлов бериш ва уларни қидиришни автоматлаштириш тизимини жорий қилиш орқали ахборот-библиография фаолиятини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йиғма электрон каталоглар, тўлиқ матнли маълумотлар базасини шакллантириш ва ахборот-кутубхона муассасаларининг Интернет тармоғига уланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уяли алоқа воситалари орқали фойдаланувчиларга тақдим этиладиган хизматларни кенгайтириш бўйича комплекс тадбирлар ишлаб чиқиш, яратилаётган электрон ресурсларда мультимедиа контентлари улушини ошириш ва бошқалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона фондларини консервациялаш, фондлар ҳолати ва уларнинг сақланиш шароитлари мониторинги тизимини яратиш, сақлашнинг меъёрий тартибларини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатларни оммавий консервациялаш усулларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш, консервация жараёнларига энг янги технологияларни жорий этиш, фавқулодда вазиятлар юзага келиш ҳолатлари учун ҳаракатларни режалаштириш ва таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасалари ва ахборот-кутубхона фондлари хавфсизлигини таъминлаш, ахборот-кутубхона муассасалари ва ахборот-кутубхона фондлари хавфсизлиги технологиясини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ва услубий базани ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона фондларини ҳисобга олиш тизимини ривожлантириш, ахборот-кутубхона муассасалари фондларидаги барча турдаги ҳужжатларни ҳисобга олишни такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасалари ҳужжатларини ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш, ҳисобга олиш маълумотларига ишлов бериш ва автоматлаштирилган тарзда ишлов беришни ўзаро интеграцияловчи янги технологияларни жорий этиш, ҳисоб-статистика кўрсаткичлари тизимини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фондлар, каталогларни сақлаш ва фойдаланиш, уларнинг лозим даражада ишлаши, шунингдек, фойдаланувчиларнинг хавфсиз ва қулай тарзда муассасада бўлиши учун ахборот-кутубхона муассасаларини замонавий ускуналар билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Янги ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, миллий ахборот-кутубхона тармоғини яратиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги ахборот технологияларини жадал жорий этиш, шахсий компьютерлар паркини кенгайтириш, лицензияланган дастурий таъминот харид қилиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари техника базасини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчилар учун автоматлаштирилган ўринлар сонини кўпайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фондларни, жумладан ўлкашунослик ва ноёб нашрларни рақамлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимизнинг барча аҳолиси ҳудудий, республика ва жаҳон ахборот-ресурсларидан масофадан туриб фойдаланиши учун имконият яратиш мақсадида ахборот-кутубхона муассасаларини Интернет тармоғига улашни кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сайтлар яратиш ва ахборот-кутубхона муассасаларининг виртуал маконда фаол иштирокини, аҳолига виртуал маълумот-кутубхона хизматларини кўрсатишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатнинг ахборот-кутубхона муассасалари ахборот ресурсларидан масофадан туриб фойдаланиш имкониятини берувчи ягона ахборот-кутубхона порталини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва қўшимча хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот ва билимлардан фойдаланишни таъминловчи мавжуд замонавий рақобатбардош технологияларни такомиллаштириш ва янгиларини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий тадқиқотлар ва ўқув жараёнини ахборот билан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, уяли алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳужжатларни электрон тарзда етказиб бериш ва виртуал маълумот хизмати тизимларини модернизациялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоавий обунани кенгайтириш ва республика ахборот-кутубхона муассасаларига мунтазам равишда йиллик обуна учун маблағ ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасаларининг инновацион фаолияти ва уларнинг инновацион инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли билан самарали инновацион муносабатлар ва мулоқотни йўлга қўйиш, янгиликларни ишлаб чиқиш ва инновацияларни амалга ошириш учун инвестициялар, шу жумладан, хусусий инвестицияларни жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан турли таълим, ижтимоий гуруҳлар, ёш тоифаларидаги фойдаланувчиларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга онлайн тарзда (24/7/365) тақдим қилинадиган электрон каталоглар, ҳужжатли ресурслар ва кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш имконини берадиган хизматлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасалари фойдаланувчиларининг ахборот борасидаги билимларини ошириш, болалар, ўсмирлар ва ёшларга таълим хизматларини кўрсатиш орқали аҳолининг медиа саводхонлигини юксалтириш ва бошқалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Замонавий ахборот-кутубхона технологиялари асосида ахборот-кутубхона кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кутубхона ходимларини ахборот-кутубхоначилик ишини модернизация қилишнинг долзарб йўналишлари бўйича мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш асосида уларга узлуксиз ахборот-кутубхона таълимини бериш тизимини яратиш, ахборот-кутубхона кадрларини масофадан туриб ўқитиш тизимини жорий қилиш ва бошқалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона ходимлари малакасини ошириш бўйича доимий фаолият олиб борувчи курслар ташкил қилиш, ҳам талабалар, ҳам ахборот-кутубхона ходимларини масофадан туриб ўқитиш курсларини ривожлантириш, ўқитувчи ва ассистентларнинг хорижий давлатлардаги етакчи илмий ташкилотларда (кутубхона факультетларида) стажировка ўташини ташкил қилиш, ахборот-кутубхоначилик иши бўйича илмий мактабларни ривожлантириш ва бошқалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кутубхоначилик иши соҳасида мутахассисларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш асосида соҳага ихтисослашган олий таълим муассасаларида «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши бўйича қабул квоталарини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона ҳамжамиятини касбий ахборот билан таъминлаш, янги ноширлик технологияларидан ва ахборот-кутубхона муассасалари фондидаги ноёб ҳужжатларнинг факсимилларидан фойдаланган ҳолда фундаментал библиографик қўлланмалар нашр қилиш, каталоглаштириш соҳасида бир хил ишлар такрорланишининг олдини олишга ва республика ахборот-кутубхона муассасаларида каталоглаштириш сарф-харажатларини камайтиришга хизмат қилувчи кооперацияни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона ходимларининг малакасини ошириш, тажриба алмашиш бўйича халқаро лойиҳаларда ахборот-кутубхона муассасаларининг иштирокини кенгайтириш ва бошқалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ахборот-кутубхона хизматларининг янги турларини, жумладан пулли хизматларни жорий қилиш ва ривожлантириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролар электрон ахборот-ресурсларни алмашиши ва улардан эркин фойдаланиши учун йиғма электрон каталогдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, корпоратив ахборот-кутубхона тармоқларини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кутубхоналараро абонементнинг имкониятларини рўёбга чиқариш ва ҳужжатларни электрон тарзда етказиб бериш учун шарт-шароит яратиш, ягона ахборот муҳитини яратиш, таълим ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, ахборот-кутубхона ресурслари ўзаро ҳамкорлигининг ягона механизмини ишлаб чиқиш, мамлакатимизнинг йирик ахборот-кутубхона ресурсларини ўзида бирлаштирган ягона қидирув тизимини яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ахборот-кутубхона муассасалари ходимлари самарали фаолият кўрсатиши ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун муносиб шароитлар яратиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона ходимларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларини кенгайтириш (уй-жой сотиб олиш учун фоизсиз кредитлар ажратиш), ахборот-кутубхона муассасаларининг барча тоифаларида тариф разрядини ошириш эвазига ягона тариф сеткасини модернизациялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касблари классификатори асосида соҳанинг бугунги эҳтиёжларига мувофиқ равишда ахборот-кутубхона муассасаларининг лавозимлари номенклатурасини кенгайтиришни кўзда тутиб, ахборот-кутубхона муассасалари ходимларининг тариф-малакавий тавсифларини қайта кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасаларининг нормал ривожланишини кафолатлайдиган меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасалари ходимларига кўп йиллик иш стажи учун қўшимча ҳақ тўлашни жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касбий унвонлар ва давлат мукофотларини таъсис этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Кутубхона аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Кутубхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг барча ахборот-кутубхона муассасаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасаларининг авария ҳолатидаги, таъмирталаб бино ва иморатларини таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасалари учун махсус бинолар қуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронилиги бўлган шахсларга сифатли хизмат кўрсатиш учун ахборот-кутубхона муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил қилиш, уларни замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш, шу жумладан янги бинолар қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Илмий-тадқиқот ва услубий фаолият:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона фаолиятининг замонавий йўналишлари бўйича корпоратив амалий илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона хизматларининг янги турларини жорий қилиш, ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш тармоғини кенгайтириш ва бошқалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоралараро асосда ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятининг турли йўналишлари, шунингдек, МДҲ ва хорижий давлатларнинг йирик ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликда замонавий рақобатбардош ахборот-кутубхона технологияларини жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий ишларни олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий тадқиқот ва таълим жараёнини ахборот билан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатларни электрон тарзда етказиб бериш тизимини модернизация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
услубий қўлланмалар, тавсиялар, маслаҳат ёрдами кўрсатиш тизимини яратиш ва такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона муассасаларининг инновацион фаолияти ва уларнинг инновацион инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли билан самарали инновацион муносабатлар ва мулоқотни йўлга қўйиш, янгиликларни ишлаб чиқиш ва инновацияларни амалга ошириш учун инвестициялар, шу жумладан, хусусий инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси қошида Ахборот-кутубхона фаолияти бўйича докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш кенгашини ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки томонлама келишувлар тузиш асосида халқаро кутубхона ҳамжамияти билан ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро форумлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро китоб алмашиш, ахборот ресурсларини электрон тарзда алмашиш бўйича ҳамкорликнинг турли шаклларини ривожлантириш ва жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йиғма электрон каталогларни шакллантириш, маълумотлар банкларини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш, кутубхоналараро абонементни (ҳужжатларни электрон етказиб бериш) йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика, халқаро конференциялар ва семинарлар ўтказиш ҳамда шу каби халқаро тадбирларда иштирок этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Концепцияни амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Концепцияни амалга оширишнинг асосий воситаси республикада ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Концепцияни тижорат ташкилотлари, ҳамкорлар, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда соҳага алоқадор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда республика миқёсида амалга ошириш назарда тутилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепцияни амалга оширишни мувофиқлаштириш китоб маҳсулотларини нашр қилиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ахборот-кутубхона фаолияти соҳаси бўйича махсус ваколатли давлат орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепция икки босқичда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи босқичда (2019-2020 йиллар) қуйидагилар назарда тутилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий ахборот-кутубхона муассасаларини келгусида халқаро тизимлар билан интеграциялаш учун уларни ягона маълумотлар базасига улаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий умумтаълим электрон кутубхона маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳага ихтисослашган олий таълим муассасаларида «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши бўйича қабул квоталарини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида тақдим этилаётган хизматлар ҳажмининг ўсиб боришини ҳисобга олган ҳолда, Миллий кутубхонанинг ташкилий тузилмасига кирувчи ходимларнинг намунавий штатлари ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ва кутубхона тўғрисида намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасида, хусусий ва рақамли (виртуал) кутубхоналар тармоғида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъмирталаб ахборот-кутубхона муассасаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда уларнинг бино ва иморатларини қуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Кутубхона аълочиси» кўкрак нишонини таъсис қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хатлов ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаштириш, тадбирларни амалда ижро этиш бўйича чора-тадбирлар тайёрлаш ва бошқалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иккинчи босқичда (2021 — 2024 йиллар) қуйидагилар назарда тутилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарқатиш тизимини такомиллаштириш учун «Нашрларнинг мажбурий нусхаси тўғрисида»ги Қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Халқаро нашрлар алмашинуви тўғрисида»ги Конвенцияни ратификация қилиш масаласини кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МДҲ ва хорижий давлатларнинг етакчи тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси қошида Кутубхоначилик иши бўйича докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослашган илмий кенгаш ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ресурслар алмашинуви ва корпоратив ҳамкорлик ишини автоматлаштириш бўйича корпоратив тармоқни шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона фаолияти бўйича тармоқ стандартлар, услубий қўлланмалар ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) ахборот-кутубхона муассасаларининг фаолиятини ташкил қилиш борасида давлат органлари ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда ишлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан ҳамкорликда Концепцияни рўёбга чиқариш бўйича тадбирларни белгилаб олиш ва амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Ресурс таъминоти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ресурс таъминоти, шу жумладан Концепцияда белгилаб берилган тадбирларни молиялаштириш масалалари ахборот-кутубхона муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳузуридаги Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, кутубхоналарнинг хўжалик фаолиятидан тушган даромад қисми, ҳомийлар, хорижий инвесторларнинг маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Кутилаётган натижалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Концепцияни амалга ошириш мамлакат ахборот-кутубхона муассасаларининг янада ривожланиши ҳамда ахборот, маданий-маърифий макон доирасида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга хизмат қилувчи ягона ахборот-кутубхона тармоғини яратишга имкон беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Режалаштирилган тадбирлар натижасига кўра, Концепцияни амалга оширишнинг биринчи босқичида қуйидагилар кутилмоқда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилга қадар республиканинг туман ва шаҳарларида аҳолининг 86,0 фоизини қамраб оладиган 186 та замонавий ахборот-кутубхона марказини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2020 йилга қадар кутубхоналарнинг 10 фоизини (21 та) ягона маълумотлар интерактив базасига улаш орқали Ўзбекистон ахборот-кутубхона марказлари ҳамкорлигининг яхлит тизимини шакллантиришни бошлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон китоблар фондини 1,2 миллион нусхагача кўпайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14 та хорижий давлат билан ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иккинчи босқичда қуйидагилар кутилмоқда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг 207 та кутубхонасини ягона маълумотлар интерактив базасига улашни якунлаш орқали Ўзбекистон ахборот-кутубхона марказлари ҳамкорлигининг яхлит тизимини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон китоблар фондини 3,3 миллион нусхагача кўпайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21 та хорижий давлат билан ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари Концепция:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий, таълим ва ахборот инфратузилмасининг асосий таркибий қисмларидан бири сифатида муҳим ижтимоий ва коммуникатив вазифаларни бажарувчи ахборот-кутубхона муассасаларига мамлакатнинг иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшиш имкониятини яратади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий манфаатлар ва халқаро тажрибани ҳисобга олиб ахборот-кутубхона иши соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга ёрдам беради (бу эса ахборот-кутубхона соҳаси тараққиётининг бугунги тенденцияларига мослашиш, шунингдек, ахборот-кутубхона муассасаларининг ривожланиши ва аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни кенгайтиришга сезиларли даражада таъсир кўрсатишга имкон яратади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона фондини жамлаш, шу жумладан электрон ва бошқа ташувчи ускуналарга йиғиш тизимини яратишга, кутубхона фондларини сақлашни таъминлайди, янги ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, миллий ахборот-кутубхона тармоғини такомиллаштириш ва ихтисослашган илмий тадқиқотлар олиб боришга, услубий қўлланмалар ишлаб чиқишни фаоллаштиришга имкон беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-кутубхона соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ҳамда ахборот-кутубхона муассасалари ходимларининг самарали фаолияти, уларнинг ижтимоий ҳимояси учун қулай шарт-шароитлар яратишга кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча тизимлар ва идораларнинг ахборот-кутубхона муассасаларини самарали мувофиқлаштириш ва бошқариш, халқаро ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Ахборот-кутубхона соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1.

Миллий умумтаълим электрон кутубхона маркази тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Низом

2019 йил

1 июлга
қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида тақдим этилаётган хизматлар ҳажмининг ўсиб боришини ҳисобга олган ҳолда, Миллий кутубхонанинг ташкилий тузилмасига кирувчи ходимларнинг намунавий штатлари ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ва кутубхона тўғрисида намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий норматив ҳужжат

2019 йил

1 сентябрга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги

3.

«Кутубхона аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2019 йил

1 октябрга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

4.

«Нашрларнинг мажбурий нусхаси тўғрисида» тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Ёзма маълумот

2021 йил

1 апрелга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

5.

Ўзбекистон Республикасининг Халқаро нашрлар алмашинуви конвенциясида (Париж ш., 05.12.1958 й.) иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хулоса киритиш.

Ёзма маълумот

2022 йил

1 июлга
қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

II. Инновацион фаолият ва ахборот-кутубхона муассасаларини оммалаштириш

6.

Аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб этишга қаратилган чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш, танловлар, конференциялар ўтказиш, ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларининг касбий даражасини ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

1 августдан

доимий равишда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

7.

Ресурслар алмашиш бўйича корпоратив тармоқни шакллантириш, корпоратив ҳамкорлик ишини автоматлаштириш.

Чора-тадбирлар режаси

2021 йил

1 августга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

8.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, шу жумладан ҳарбий қисмларда идоравий кутубхоналарни ташкил этиш (такомиллаштириш). Идоравий кутубхоналар, шунингдек, ахборот-кутубхона марказлари китоб фондини янгилаш ва тўлдириш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг таклифлари асосида зарур нашрлар рўйхатини ҳар йили 10 октябргача шакллантириш.

Чора-тадбирлар режаси

Доимий асосда

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

9.

2019 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳаси, хусусий ва рақамли (виртуал) кутубхоналар тармоғи бўйича давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Дастур

2020 йил

1 августга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

10.

МДҲ ва хорижий мамлакатларнинг етакчи тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш.

Битимлар

2021 йилдан бошлаб доимий асосда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, алоқадор вазирлик ва идоралар

III. Илмий-тадқиқот ва методик фаолият

11.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси қошида кутубхона иши бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимоя қилиш бўйича Кенгаш ташкил этишга оид таклифлар ишлаб чиқиш.

Тармоқ олий таълим муассасаси ҳузурида илмий кенгаш ташкил этиш

2021 йил

1 декабрга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият ваз�рлиги

12.

Ахборот-кутубхона фаолияти бўйича тармоқ стандартлари, методик қўлланмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Идоравий-норматив ҳужжат

2024 йил

31 декабрга қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

13.

Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш Концепциясининг амалга оширилишини доимий мониторинг қилиб бориш.

Чора-тадбирлар дастури

Ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

IV. Ахборот-кутубхона соҳасида кадрлар тайёрлаш ва соҳа мутахассислари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

14.

Мазкур соҳада мутахассисларга бўлган талабни ўрганиш асосида «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши бўйича ихтисослашган олий таълим муассасаларига қабул квоталари бўйича таклифларни кейинчалик қарор қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ёзма маълумот

2020 йил

1 февралга қадар

Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги,
Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги,
Маданият вазирлиги,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

15.

Олий таълим муассасаларида хорижий тажриба ва технологияларни ўрганиш асосида ўқув жараёнига кутубхона иши бўйича етакчи мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда, ахборот-кутубхона соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил

1 июлга
қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги

V. Ахборот-кутубхона марказларининг фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

16.

Ахборот-кутубхона марказлари фондлари ва моддий-техник базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

Чора-тадбирлар дастури

2020 йил

1 июнга
қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти «Турон» ахборот-кутубхона маркази ўз фаолиятини тўлақонли амалга ошириши учун зарур бўлган бино ажратиш.

Тошкент вилояти
ҳокими қарори

2020 йил

31 мартга қадар

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

18.

Ҳудудий кутубхоналарни кейинчалик халқаро тизимлар билан интеграциялашувини амалга ошириш учун ягона маълумотлар базасига улаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019-2020 йиллар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

19.

Ахборот-кутубхона муассасаларини таъмирлаш, зарур ҳолларда бино ва иншоотлар қуриш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари

2019-2020 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Ахборот-кутубхона марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий-методик таъминлаш.

Чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

21.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини тақдим этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

22.

Кўзи ожизлар кутубхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан уларни махсус компьютер ва бошқа техника билан жиҳозлашни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

1 августга қадар

Маданият вазирлиги,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс марказининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс марказининг бошқарув аппарати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг умумий чекланган сони 227 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 12 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техник ва ёрдамчи ходимлар сони амалдаги нормативларга мувофиқ белгиланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 07/19/4354/3275-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)