Ҳужжат кучини йўқотган 03.09.2022 07.06.2019 йилдаги 469-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.06.2019 йилдаги 469-сон
Дата вступления в силу
08.06.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 03.09.2022
Ҳужжат 08.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли «Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йил 3 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон ва «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон фармонларига мувофиқ ҳамда болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнини Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали босқичма-босқич амалга ошириш ҳақида таклифи маъкуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, 2019/2020 ўқув йили учун болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб аталади) қабул қилиш 2019 йил 20 июндан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали босқичма-босқич жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2019 йил 20 июнга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ўрта таълим муассасаларига болаларни қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграциялаш имконияти мавжуд бўлган махсус онлайн платформа (кейинги ўринларда платформа деб аталади) яратилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
платформада Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали болаларни қабул қилиш жорий этиладиган умумтаълим муассасалари билан боғлиқ бўлган барча зарур маълумотлар жойлаштирилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болаларни умумтаълим муассасаларига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қабул қилиш билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, умумтаълим муассасалари ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг амалда қўлланилиши, унинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ўтказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 20 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этувчи тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯИДХПда болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2019 йил 15 июнга қадар фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари тўғрисидаги ахборот базасини Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ушбу қарор билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти талаблари бузилганлиги учун тегишли ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 7 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
469-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Регламент Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб юритилади) орқали болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб аталади) қабул қилиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Регламент талаблари қуйидаги умумтаълим муассасаларига нисбатан қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошланғич мактаб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ўрта таълим мактаби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб (ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатлар, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш жараёнини амалга оширишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) туман (шаҳар) ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
заруратга кўра тегишли йилнинг 1 январига қадар умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (кейинги ўринларда микроҳудуд деб аталади) тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари (кейинги ўринларда манзил-маълумот бюролари деб аталади) ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) микроҳудудда доимий пропискада турганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида ахборот беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Халқ таълими вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим муассасаларига болаларни қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси ЯИДХПга интеграциялаш имконияти мавжуд бўлган онлайн платформани (кейинги ўринларда платформа деб аталади) ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу платформа узлуксиз ишлашини ҳамда техник қўллаб-қувватланишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
платформада таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотлар янгилаб борилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
платформада умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуддаги кўп қаватли уй ва кўча номлари, микроҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар сони, 1-синфга қабул режаси, қабул қилинган болалар сони ва бўш ўринларнинг мавжудлиги кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ариза берувчилар умумтаълим муассасасига йўлланма билан мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари тегишли йилнинг 1 апрелига қадар умумтаълим муассасаларининг 1-синфга қабул квотасини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул квотаси асосий ва қўшимча квота турларига ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Асосий квота — туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг фарзандлари, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини (кейинги ўринларда асосий квота деб аталади) инобатга олган ҳолда шакллантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўшимча квота — умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, умумтаълим муассасаларида таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат хизматлари марказлари, мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар ва манзил-маълумот бюролари ўртасида ахборот алмашуви фақат идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали, электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Болаларни умумтаълим муассасаларига асосий квота бўйича қабул қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Болаларни умумтаълим муассасаларига асосий квота бўйича қабул қилиш ҳар йили 15 июндан 31 августга қадар амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудуд бўйича тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўладиган болалар қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ариза берувчи йўлланма олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Асосий квота бўйича мактаб ёшидаги болаларни таълим муассасаларига қабул қилишда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза берувчи давлат хизматлари олиш учун сўровномани электрон тарзда мустақил равишда, платформада жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчилардан ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномада кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровномада ишончсиз маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани қоғозга чиқаради ва ариза берувчига беради. Ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни манзил-маълумот бюросига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда сўровнома автоматик равишда манзил-маълумот бюросига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Боланинг қариндошлари томонидан умумтаълим муассасасига йўлланма олиш фақат боланинг ота-онаси томонидан белгиланган тартибда берилган (нотариал тасдиқланган) ишончнома асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Манзил-маълумот бюролари сўровнома тушганидан бошлаб бир иш куни мобайнида ариза берувчиларнинг микроҳудудда доимий пропискада турганлиги (турмаганлиги), шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказларига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Давлат хизматлари марказлари манзил-маълумот бюроларидан маълумот тушганидан бошлаб бир иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини расмийлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчиларнинг микроҳудудда доимий пропискада турмаслиги, йўлланма беришни рад этиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланма беришни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш қўшимча квота бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Давлат хизматлари маркази ариза берувчининг сўровига кўра унга йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йўлланма ёки асосланган рад жавоби ариза берувчининг электрон почта манзилига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Болаларни умумтаълим муассасаларига қўшимча квота бўйича қабул қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Болаларни умумтаълим муассасаларига қўшимча квота бўйича қабул қилиш ҳар йили 15 июндан 31 августга қадар амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Қўшимча квота умумтаълим муассасасининг ўқувчиларни қабул қилиш учун малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб Кузатув кенгашининг тавсияси ва умумтаълим муассасаси раҳбарининг буюртмаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларининг буйруғи билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қўшимча квота бўйича умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун бир болага нисбатан қуйида назарда тутилган ҳолатларнинг ҳар бир банди бўйича ариза берувчиларнинг ихтиёрий розилиги асосида энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги болалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган, яъни тегишли йилнинг 1 январидан 31 августига қадар 7 ёшга тўлмайдиган болалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) умумтаълим муассасаларида (микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари) таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун ариза берувчиларнинг ихтиёрий розилиги асосида йиғим ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумтаълим муассасасининг талабгорлигидан келиб чиқиб Кузатув кенгашлари ариза берувчилардан ундириладиган йиғимнинг оширилган миқдорини белгилашлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қолган маблағлар тўлиқлигича тегишли умумтаълим муассасасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ариза берувчилар ихтиёрий розилик асосида умумтаълим муассасаларининг махсус ҳисоб рақамига тўлов амалга оширилгандан сўнг тўлов амалга оширганлиги тўғрисидаги квитанция билан йўлланма олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда мустақил равишда, платформада жойлаштирилган маълумотдан фойдаланган ҳолда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномага мувофиқ шакл бўйича тўлдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлланма Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда шу куннинг ўзида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса автоматик равишда расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Давлат хизматлари маркази ариза берувчининг сўровига кўра унга йўлланмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йўлланма ёки асосланган рад жавоби ариза берувчининг электрон почта манзилига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Умумтаълим муассасаларига болаларнинг шахсий ҳужжатларини қабул қилиш ва расмийлаштириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ариза берувчилар йўлланма олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида (йўлланма билан бирга) умумтаълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боланинг 3,5 х 4,5 см ўлчамли 4 дона рангли фотосурати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчининг паспорти нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Болаларни умумтаълим муассасасига қабул қилиш йўлланма тақдим этилганда умумтаълим муассасалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болаларни умумтаълим муассасаларига йўлланмалар мавжуд бўлмаганда расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотномада ўқишга тавсия этилган тиббий хулоса мавжуд бўлганда (соғлом эканлиги кўрсатилганда) бола умумтаълим муассасасига қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Умумтаълим мактаблари асосий квота доирасида тўлиқ қамраб олингандан сўнг бўш ўринлар қўшимча квота асосида тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Асосий квота бўйича белгиланган ўринлар етарли бўлмаган тақдирда қўшимча квота ҳисобига қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумтаълим муассасаларининг 1-синфларига тасдиқланган қабул квоталар бажарилгандан сўнг аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумтаълим муассасаларига қабул квотасидан ташқари ва Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали олинган йўлланмаларсиз ҳамда синфларда 35 нафардан ортиқ ўқувчиларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Давлат хизматлари марказлари, умумтаълим муассасалари ва манзил-маълумот бюролари ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талабларининг бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Болаларни умумтаълим муассасаларига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қабул қилиш билан боғлиқ мурожаатлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати


1-босқич

Ариза берувчи

1) Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш

2) электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

Хоҳишига кўра


2-босқич

1) Давлат хизматлари маркази

2) ЯИДХП

Сўровномани умумтаълим муассасасига юбориш

1) 1 соат мобайнида

2) Автоматик тарзда


3-босқич

Умумтаълим муассасаси

Сўровномани манзил-маълумот бюросига юбориш

1 иш куни мобайнида


4-босқич

Манзил-маълумот бюролари

Ариза берувчиларнинг микроҳудудда доимий пропискада турганлиги (турмаганлиги), турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги (олинмаганлиги), вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги (ўтмаганлиги), шунингдек маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотни тегишли умумтаълим муассасасига юбориш

1 иш куни мобайнида


5-босқич

Умумтаълим муассасаси

1. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини расмийлаштириш.

2. Йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини расмийлаштирган куни уларни ЭРИ билан тасдиқлаш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юбориш

1 иш куни мобайнида


6-босқич

Давлат хизматлари маркази

Давлат хизматлари маркази йўлланма ёки асослантирилган рад жавоби келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориши ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш

1 соат мобайнида


7-босқич

Ариза берувчи

Умумтаълим муассасасига йўлланма билан бирга боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома, боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати, ариза берувчининг паспорти нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда) ва боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхасини тақдим этиш

Йўлланма олган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида


8-босқич

Умумтаълим муассасаси

Ариза берувчи томонидан болани умумтаълим муассасасига қабул қилиш бўйича йўлланма тақдим этилганда белгиланган тартибда расмийлаштириш

Мурожаат этилган куни

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА*

I. Аризачи ҳақида маълумотлар:

1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс):

2. Ф.И.О.:

3. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси):

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами
(ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда)

5. Манзили:

6. Телефон рақами:

7. Электрон почта манзили:

II. Бола ҳақида маълумотлар:

1. Ф.И.О.:

2. Туғилган йили:

3. Туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси):

4. Бола оиласи билан яшайдиган манзил:

5. Манзилнинг қайси мактаб микроҳудудига кириши

III. Муассаса ҳақида маълумотлар:

1. (Туман, шаҳар) халқ таълими бўлими:

2. Умумтаълим муассасаси рақами:

3. Ўқув тили:

IV. Қўшимча маълумотлар (зарур ҳолда)

1. Ака-укалари ёки опа-сингиллари ушбу муассасада таълим олаётган бола (ака-укалари ёки опа-сингилларининг Ф.И.О.) **

2. Ота-онаси ушбу таълим муассасасида ишловчи бола (буйруқ санаси ва рақами)**

3. Отаси ёки онаси I гуруҳ ногирон бола (ногиронликни тасдиқловчи ҳужжат)

4. Етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (ота-онасининг вафоти ҳақида гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат серияси ва рақами)

* Ушбу сўровнома тақдим этиладиган асл нусхадаги ҳужжатлар асосида тўлдирилади.

** Ушбу маълумотлар тегишли умумтаълим муассасаси томонидан текширилади.

Сана: 20___ й. «___» ________.

Имзо: _________________

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириладиган таълим муассасалари рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Туманлар номи

Умумий ўрта таълим муассасалари сони

Умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати

1.

Бектемир

4

289, 290, 291, 293-сон умумтаълим мактаблари

2.

Миробод

6

31, 60, 94, 110, 125, 263-сон умумтаълим мактаблари

3.

Мирзо Улуғбек

7

35, 50, 64, 71, 187, 210, 279-сон умумтаълим мактаблари

4.

Олмазор

7

159, 191, 233, 242, 243, 249, 298-сон умумтаълим мактаблари

5.

Сергели

3

6, 7, 300-сон умумтаълим мактаблари

6.

Учтепа

7

38, 44, 74, 75, 107, 228, 238-сон умумтаълим мактаблари

7.

Чилонзор

9

101, 103, 164, 168, 178, 184, 195, 217, 280-сон умумтаълим мактаблари

8.

Шайхонтоҳур

7

19, 34, 42, 59, 169, 180, 314-сон умумтаълим мактаблари

9.

Юнусобод

14

5, 17, 43, 51, 86, 97, 98, 235, 246, 257, 260, 272, 302, 313-сон умумтаълим мактаблари

10.

Яккасарой

4

89, 91, 144, 160-сон умумтаълим мактаблари

11.

Яшнобод

7

61, 145, 151, 152, 166, 282, 307-сон умумтаълим мактаблари

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг бевосита тасарруфидаги давлат умумтаълим мактаблари

1.

Мирзо Улуғбек

3

Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

Мирзо Улуғбек номидаги астрономия физика, математика, информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

2.

Учтепа

1

Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

3.

Юнусобод

1

Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

4.

Олмазор

1

Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби

Жами

81 та

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 09/19/469/3250-сон, 08.08.2019 й., 09/19/651/3533-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)