05.09.2018 йилдаги ПФ-5538-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ таълими тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришнинг энг муҳим шарти ҳисобланади, шунингдек, ўқув-тарбия жараёнида таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини қўллашга кўмаклашади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, ушбу соҳадаги ишлар ҳолатини танқидий таҳлил қилиш халқ таълими тизими бошқарувини ташкил этиш, давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб юритилади) фаолиятини амалий жиҳатдан мувофиқлаштириш, уларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирларни молиялаштиришда бир қатор муаммолар ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчидан, жойларда умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, умумтаълим муассасалари раҳбарларини танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини ҳал этиш, идоравий мансуб ташкилотларнинг мулкидан самарали фойдаланишда халқ таълими бошқарув органлари ролининг етарли даражада эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчидан, умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига уларга хос бўлмаган вазифалар ва функцияларни юклаш, муассаса директори ва унинг ўринбосарлари ўртасида ваколатларнинг аниқ тақсимланмаганлиги, улар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг аниқ мезонлари ва параметрлари мавжуд эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчидан, умумий ўрта таълимнинг долзарб масалалари ва уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича чуқур илмий тадқиқотларнинг мавжуд эмаслиги, ўқув-тарбия жараёнини услубий таъминлаш масалаларида халқ таълими бўлимлари ва умумтаълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик даражасининг пастлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчидан, раҳбарлар, ўқитувчилар ва умумтаълим муассасалари бошқа ходимларининг касбий фаолиятига асоссиз равишда аралашувдан ҳимоя қилиш механизмларининг самарасизлиги, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан мактабларни текшириш ҳаддан зиёд кўпайиб кетганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчидан, таълим сифатини таъминлаш, ўқитувчиларнинг билим даражасини ва педагогик маҳоратини ошириш масалаларида умумтаълим муассасалари фаолиятидаги очиқлик ва шаффофлик даражасининг етарли даражада эмаслиги, ўқув-тарбия жараёни устидан самарали жамоатчилик назоратининг мавжуд эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчидан, халқ таълими тизими муассасаларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш механизмининг мукаммал эмаслиги, уларнинг фаолиятига замонавий меъморий ечимлар, инновацион ишланмаларни ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражасининг пастлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқув-тарбия жараёнига бошқарувнинг янги механизмларини ва сифат стандартларини жорий этиш, жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, умумтаълим муассасаларининг моддий-техник ҳолатини яхшилаш орқали халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар халқ таълими тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ҳар томонлама камол топган авлодни тарбиялаш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) мувофиқлаштирувчи роли ва масъулиятини кучайтириш, шунингдек, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мазкур йўналишдаги вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаш ва тартибга солиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раҳбар ва педагог ходимларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини татбиқ этиш йўли билан халқ таълими тизимида кадрлар сиёсатини шакллантиришнинг замонавий тамойилларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ таълими муассасаларини бошқариш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шаффоф ва самарали жамоатчилик назоратига эришиш, шу жумладан барча муассасаларнинг телекоммуникация тармоқларига уланишини таъминлаш, барча фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар манбасини яратиш, уларнинг фаолиятини баҳолашнинг электрон рейтинг тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни ва ижтимоий муҳофаза қилишни яхшилаш, уларнинг самарали ишлаши учун муносиб шароитларни яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ташкилий-ҳуқуқий ва техник-иқтисодий шароитларни яратиш йўли билан умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат хизматларни кўрсатишга оид фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда — нодавлат умумтаълим ташкилотлари) тармоғини янада ривожлантириш, ушбу соҳага давлат-хусусий шерикликнинг турли шаклларини самарали жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ таълими тизимига илғор хорижий тажрибани, ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик технологияларни, шу жумладан таълим беришнинг инновацион усулларини жорий этиш, ўқув ва ўқув-услубий адабиётларнинг янги авлодини яратиш, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат таълим талаблари умумий ўрта таълимни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобга олинган ҳолда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан тасдиқланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарлари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари, шунингдек, Вазирликка идоравий мансуб бошқа ташкилотлар ва муассасалар бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилмасдан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 1 январдан бошлаб Вазирлик томонидан туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинги (кейинги ўринларда — рейтинг) тузилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рейтинг якунлари оммавий ахборот воситаларида ва Вазирликнинг веб-сайтида кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай жойлаштирилади;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат умумтаълим муассасаларига болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда туманлар ва шаҳарлар кесимида болаларни умумий ўрта таълим мактабларига қабул қилиш Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш масаласида ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли ҳудудда умумтаълим муассасаларига ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шу жумладан ўқитувчилар ва ушбу соҳа ходимларининг мақомини яхшилашга ва оширишга ёрдам бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларига кўмаклашиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини белгиланган тартибда эшитиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига бериш учун бўш ер участкалари (ҳар бир ҳудудда йилига 50 лотдан кам бўлмаган) рўйхатини тасдиқлаш ҳамда ушбу ер участкаларини «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали реализация қилиш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани (тротуарлар, йўллар ва бошқалар) зарур ҳолатда сақлаш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шароитлари ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар (шаҳарлар) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан ҳудудлар атрофини ўраш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, видеокузатув камералари, ёнғинга қарши сигнализация тизимларини, кириш йўлларида қоидабузарликларни қайд этувчи қурилмаларни ўрнатиш чора-тадбирларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлаш;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим муассасаларини ривожлантириш учун инвестицияларни ва ҳомийлик ёрдамини жалб қилишга кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларидаги мавжуд муаммоларни тез ва самарали ҳал қилиш бўйича бошқа чоралар кўрилишини ташкил этиш учун шахсан жавоб беради.
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирликнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 1 октябрдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг васийлик кенгашларини тугатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таркибига муассаса фаолиятига жиддий ҳисса қўшишга қодир энг фаол ота-оналар, битирувчилар, ҳомийлар ва бошқа шахслар киритиладиган, юридик шахс мақомисиз умумтаълим муассасаларининг кузатув кенгашларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар умумтаълим муассасаси кузатув кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 06/20/6108/1483-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим муассасасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим муассасаси раҳбарининг муассаса фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботларини вақти-вақти билан тинглаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим муассасаси раҳбарининг тақдимномаси бўйича йиллик молиявий режаларни, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва муассаса мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчилар учун яратилган шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчилар ва улар ота-оналарининг мурожаатларини кўриб чиқиш, умумтаълим муассасасининг педагог ва раҳбар ходимлари фаолияти тўғрисида ижтимоий сўровларни ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим муассасасининг фаолиятини ташкил этишга тааллуқли бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда бир ой муддатда Умумтаълим муассасасининг кузатув кенгаши тўғрисидаги низомни ва унинг намунавий таркибини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат инспекцияси Вазирлик билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли фанни ўқитиш бўйича билим ва кўникма даражасини — педагоглар малакасини аниқлашнинг асосий мезони сифатида белгилаб, умумтаълим муассасаларининг педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
педагогик маҳорат ва билим даражасини доимий ошириб боришга кўмаклашувчи илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, халқ таълими тизими ходимларининг билим даражасига оид малака тоифалари ва талабларини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим муассасалари рейтингини тузиш мақсадида уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тасдиқлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда (PISA, ТIMSS, PIRLS ва бошқалар) умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг иштирокини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидаги тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим муассасаси раҳбарига халқ таълими муассасаларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини эркин тасарруф этиш, шу жумладан жамғарма даромадларининг жами суммасидан 10 фоизини ўз моддий рағбатлантириши учун йўналтириш ҳуқуқини тақдим қилган ҳолда халқ таълими муассасалари учун жамғарма маблағларидан устувор равишда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун фойдаланиш тўғрисидаги талаб бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда халқ таълими муассасаларини ривожлантиришнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат инспекцияси Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда умумтаълим муассасалари фаолиятини текширишга ваколатли органларнинг қатъий рўйхатини, текширув тайинлаш ва ўтказиш мезонлари ҳамда ҳуқуқий асосларини назарда тутган ҳолда текшириш тартибини белгилайдиган ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда умумтаълим муассасалари фаолиятини назорат қилувчи органлар томонидан текшириш даврийлиги уларнинг рейтингда эгаллаб турган ўрнига боғлиқ бўлиши белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарлик чораларини қўллаган ҳолда умумтаълим муассасалари фаолиятини ноқонуний текширишга йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш давомида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик ишларида ҳар томонлама кўмаклашсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вазирлик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар муддатда Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни тизимли, минтақавий ва мақсадли ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, шунингдек, уни амалга ошириш бўйича «йўл харитасини» ўз ичига олган Халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепциясини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда етакчи лойиҳа институтларини жалб қилган ҳолда, умумтаълим муассасаларини қуришнинг халқаро тажрибасини ўргансин ва 2019 йил 1 январга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий мактаб» Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини киритсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экологик жиҳатдан тоза материаллар ва энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида замонавий мактаблар қуриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактабларни, шу жумладан ўқув синфлари ичини янги қулай мебеллар, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар, компьютер ва мультимедиа техникаси, видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) уч ой муддатда ўқув режалари ва дастурларини оптималлаштириш, инновацион, шу жумладан, масофавий педагогик усуллардан кенг фойдаланиш, ушбу жараённинг самарадорлигини бутунлай оширишни назарда тутган ҳолда умумтаълим муассасаларининг раҳбар ва педагогик ходимлари малакасини ошириш тартиби ва тизимини тубдан қайта кўриб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Давлат инспекцияси, Молия вазирлиги, Вазирлик ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 ноябрга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таълим сифатини таъминлашда Давлат инспекциясининг ролини кучайтириш, унинг ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоясини яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Вазирлик Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 5 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-5538-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 06/18/5538/1840-сон, 13.12.2018 й., 06/18/5597/2300-сон; 07.11.2020 й., 06/20/6108/1483-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон; 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)