10.04.2019 йилдаги ПҚ-4276-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 06/23/117/0530-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
6. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлик фаолияти соҳасига тааллуқли халқаро шартномалари, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг «н» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2022 й., 07/22/426/1026-сон)

Т/р

Тадбирлар рўйхати

Ижро шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ)нинг тузилмалари иштироки тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 август

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

ИИВ (М.У. Жўраев)

2.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиб, ишлаб чиқилиши ва қайта ишланиши талаб қилинадиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини тузиш ҳамда уларни тайёрлаш бўйича тармоқ жадвалини тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
1 декабрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

Адлия вазирлиги (М.У. Истамов)

3.

Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг фаолиятини такомиллаштириш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил
1 август

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

Адлия вазирлиги (М.У. Истамов)

II. Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тизимини такомиллаштириш

4.

Тез ҳаракат қилиш кўп тармоқли республика маркази ва Мураккаб ёнғинларни ўчириш бўйича республика ихтисослаштирилган отряди базасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув марказини ташкил этиш ҳамда унинг Низоми ва ташкилий-штат тузилмасини тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
1 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

5.

«Қамчиқ» махсус қидирув-қутқарув бошқармаси ва «Қамчиқ» тоннелини қўриқлаш бўйича ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми базасида «Қамчиқ» махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасини ташкил этиш ҳамда унинг Низоми ва ташкилий-штат тузилмасини тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
1 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

6.

Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида махсус вазифаларни бажарувчи ҳудудий қутқарув отрядларининг фаолиятини ташкил этиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Р. Сариев),
Қашқадарё (З.Ш. Рўзиев),
Самарқанд (Э.О. Турдимов)
ва Фарғона (Ш.М. Ганиев)
вилоятлари ҳокимликлари

7.

Республиканинг шаҳарларида, аҳоли пунктларида ва объектларида ФВВ ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:

аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда, аҳоли пунктларида ёнғин-қутқарув деполари жойлашувини, ёнғин ўчириш ва қутқарув автомобиллари сонини белгилаш;

ёнғин-қутқарув бўлинмалари (отрядлар, қисмлар, постлар)ни ташкил этиш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 август

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

Қурилиш вазирлиги (Б.Э. Зокиров) дахлдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда

8.

Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқаришнинг Миллий маркази (ФВҲҚ ва БММ) ҳамда унинг ҳудудий тезкор бошқарув марказларини ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:

Ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати (ЯНДХ)ни ташкил этиш;

ФВҲҚваБММ ва ЯНДХ ташкилий-штат тузилмасини, низомларини ҳамда ФВДТ кучлари ва воситаларини бошқариш тартибини тасдиқлаш;

ФВҲҚваБММ ва унинг ҳудудий бўлинмалари биноларини қуриш (қайта қуриш) ва жиҳозлаш;

ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг ягона чақирув рақамини татбиқ этиш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 сентябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Қурилиш вазирлиги (Б.Э. Зокиров),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Р.А. Гулямов)

9.

Қуйидагиларни:

Зарафшон, Учқудуқ, Ширин шаҳарлари, Оҳангарон ва Ўрта-Чирчиқ туманларида профессионал ёнғин-қутқарув қисмларини;

Хива шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимини умумий миқдор доирасида ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
1 октябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Навоий (Қ.Б. Турсунов),
Сирдарё (Ғ.Ғ. Мирзаев),
Тошкент (Ғ.И. Ибрагимов) ва
Хоразм (Ф.У.Эрманов)
вилоятлари ҳокимликлари

10.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида идоравий авиация бўлинмасини ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

Ахборот хати

2019 йил
1 ноябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда

11.

Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази таркибида радиациявий авариялар тарқалишини чегаралаш ва бартараф этишга мўлжалланган, махсус техника, ускуналар ва асбоб-анжомлар билан жиҳозланган ихтисослаштирилган бўлинмани ташкил этиш.

Ахборот хати

2020 йил
1 январь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

III. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш

12.

ФВВ ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил
1 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Қурилиш вазирлиги (Б.Э. Зокиров),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Р.А.Гулямов)

13.

ФВВ бўлинмалари ва органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2019 йил
1 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Адлия вазирлиги (М.Ш. Истамов)

14.

Беларусь Республикаси ФВВ Фуқаро муҳофазаси университетида ишлаб чиқилган дастурий таъминот воситалари (фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, суриштириш, Фавқулодда вазиятлар комиссияси аъзоларини тайёрлаш)ни соҳага етказиб бериш ва мослаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ахборот хати

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ўқотар қуролларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ балансидан ФВВ балансига ўтказилишини ҳамда кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги омборхоналарида сақланишини ташкил қилиш.

Қўшма қарор лойиҳаси

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),

ИИВ (М.У. Жўраев),
Мудофаа вазирлиги (П.И. Эргашев)

16.

«Пожснаб» МЧЖ ва «Униформ» РУИЧК (Беларусь Республикаси) билан асосий ва махсус турдаги ёнғин-қутқарув техникаларини, ускуналарни, шунингдек, қутқарувчи ва ёнғин ўчирувчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари ва махсус ҳимоя кийимларини харид қилиш масалаларини кўриб чиқиш.

Ахборот хати

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Мудофаа саноати давлат қўмитаси (Х. Юсупов)

17.

ФВВнинг ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари учун ҳарбий ва хизмат кийим-бош намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳаси

2020 йил
1 февраль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда

IV. Кадрларни, аҳолини, қутқарув хизматларини, фуқаро муҳофазаси тузилмаларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

18.

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида замонавий кўргазма материаллар, интерактив ўқитиш воситалари ҳамда ахборот технологиялари билан жиҳозланган, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича кўргазма-намунали ўқитиш Марказини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ахборот хати

2019 йил
20 май

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ғ.И. Ибрагимов),
«Ўзтрансгаз» АЖ (Б.П. Мусаев),
Энергетика вазирлиги (Ж.Т. Мирзамахмудов)

19.

ФВВ Академияси ва унинг қошидаги Ихтисослаштирилган академик лицей фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил
1 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(О.К. Абдурахмонов),
Адлия вазирлиги (М.Ш. Истамов)

20.

Ёнғин-қутқарув отрядлари ва қутқарув қисмлари шахсий таркибини қутқарув ишига тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда кейинчалик уларга қутқарувчи мақомини бериш мақсадида аттестациядан ўтказиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
10 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

21.

Қутқарувчи касби нуфузини ошириш ва аҳоли ўртасида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асосларининг тарғиботини мақсадли ташкил қилиш юзасидан аҳолининг турли тоифалари учун мўлжалланган видеороликлар ва мультфильмлар, шунингдек, тарғибот йўналишидаги материаллар ҳамда бадиий ва ҳужжатли фильмлар тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар дастури

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(О.К. Абдурахмонов),
Халқ таълими вазирлиги (А.Ю. Умаров),
МТРК (Х.Б. Нуритдинов),
«Ўзбеккино» МА (Ф. Зокиров)

22.

ФВВ ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларини касбий, жисмоний ва мафкуравий тарбиялаш тизимини такомиллаштириш.

Комплекс режа

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(О.К. Абдурахмонов),
Халқ таълими вазирлиги (А.Ю. Умаров)

23.

Беларусь Республикаси ва бошқа хорижий давлатларнинг ФВВ айрим бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича тажрибасини ўрганиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил
1 июль

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Ташқи ишлар вазирлиги (И.Т. Неъматов)

24.

Турли фавқулодда вазиятларда ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан қутқарув ишларини олиб бориш кўникмаларини такомиллаштириш имкониятига эга бўлган замонавий ўқув-машғулот полигонини ташкил этиш.

Комплекс режа

2019 йил
1 август

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда

25.

Беларусь Республикаси ФВВнинг Фуқаро муҳофазаси университети мутахассисларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси фаолиятини ташкил этишда методик ёрдам кўрсатиш ҳамда илмий-техник ишланмалар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва кадрларни тайёрлаш масалаларини кўриб чиқиш.

Ахборот хати

2019 йил
1 август

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

26.

Жамоатчилик фикри асосида ФВВ тузилмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2019 йил
1 сентябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

V. Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни мониторинг ва прогноз қилиш тизимини ривожлантириш, шунингдек, ФВВ фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш

27.

Аҳолини табиий, техноген хавфли зоналар ва ноқулай метеорология шароитлари тўғрисида хабардор қилиш ҳамда мониторинг қилиш мақсадида интерактив хариталарни ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил
1 июнь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров),
«Давергеодезкадастр» қўмитаси
(Т.М. Абдуллаев)

28.

Фавқулодда вазиятлар бўйича тузилмалар тезкорлиги ва мобиллигини ошириш учун зарур бўладиган ахборот тизимларини ва маълумотлар базаларини, шунингдек, қуйи тузилмаларгача бўлган оптик алоқа линияларини ташкил этиш заруриятини ҳисобга олган ҳолда ягона ахборот-коммуникация тармоғи лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 сентябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров),
«Ўзбектелеком» АК (Ж.Л. Арипов),
«Unicon.uz» ДУК (Х.П. Хасанов)

29.

Турли хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш қоидалари тўғрисида аҳолига маълумот бериш ҳамда қутқарув хизматларининг шошилинч чақируви, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги тўғрисидаги зарур маълумотларни олиш имкониятига эга бепул мобил иловани ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 октябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров)

30.

Геоахборотлар тизимидан фойдаланган ҳолда ФВВ қутқарув тузилмаларининг куч ва воситаларини бошқариш учун зарурий маълумотлар базасини шакллантириш билан бирга ахборот тизимини яратиш, шунингдек, реал вазиятда маълумотларни визуал кузатиш тизимини (жойлардаги камералар) ишга тушириш ва жамоавий фойдаланиш экранларида акс эттириш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил
1 ноябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Р.А. Гулямов)

31.

Табиий ва техноген хавфи юқори зоналар (объектлар) бўйича геоахборот тизимини ташкил этиш мақсадида «ARC GIS» (ARS GIS EDITOR 10,5) ГПС лицензион дастури билан таъминлаш масаласини ишлаб чиқиш.

Босқичма-босқич жиҳозлаш дастури

2019 йил
1 декабрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.М. Умаров),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров)

VI. ФВВ ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва маданий-маиший таъминотини такомиллаштириш

32.

ФВВ шахсий таркиби, уларнинг оила аъзолари ва пенсионерларнинг тиббий таъминотини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ахборот хати

2019 йил
1 сентябрь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев),
Молия вазирлиги (А.Я. Ҳайдаров),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.К. Юсупалиев),
Меҳнат вазирлиги (Э.М. Мухитдинов),
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Р.А. Гулямов)

33.

ФВВ таркибига ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ёнғин хавфсизлиги институти ходимларини ички ишлар органлари ходимлари мақомидан ҳарбий хизматчи мақомига ўтказиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2020 йил
1 январь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)

34.

ФВВ таркибига ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Ёнғин хавфсизлиги институти ходимларига уларнинг махсус унвони ва тоифа малакаларига мувофиқ ҳарбий унвон ва тоифа малакаларини бериш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

2021 йил
1 январь

ФВВ (А.Ҳ. Қўлдошев)