Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2022 06.05.2019 йилдаги 375-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вахзирлар Маҳкамасининг қарори, 06.05.2019 йилдаги 375-сон
Дата вступления в силу
06.05.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 05.07.2022
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сонли «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йилда давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тадбирларини жорий йилнинг май-июнь ойларида ушбу қарор билан тасдиқланаётган Низом талабларига мувофиқ амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 6 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
375-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 375-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг квота асосида давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълимдан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низом ички ишлар органларининг шаҳодатланган ходимлари, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларининг фарзандларига нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низом ички ишлар органлари ходимларининг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган жароҳати туфайли ногиронлиги белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин васийликка олинган фарзандларига, шунингдек, ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг васийликка олинган фарзандларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ўқишга кириши учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг (кейинги ўринларда Вазир ўринбосари деб аталади) илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан қуйидагиларга берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълимдан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тақдимнома Вазир ўринбосарининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан қуйидагиларга берилади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топишнинг тартиби ва аниқ мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тавсиянома (тақдимнома) (кейинги ўринларда тавсиянома деб аталади) бланклари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳар йили Ички ишлар вазирлиги учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тавсиянома, мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ, схема бўйича ходимларнинг фарзандларига бир давлат олий таълим муассасасининг бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълимдан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасасининг (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) кундузги ёки сиртқи таълим шаклига бир марта кириш учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг ҳарбий ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома берилган фарзандларига кейинчалик давлат ва ҳарбий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳам тавсиянома берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тавсияномага асосан ўқишга қабул қилинган талаба (курсант) ўқишдан четлаштирилган тақдирда (шу жумладан ўз хоҳиши билан ўқишдан кетганда), уларга тавсиянома қайтадан берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Тавсиянома бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун Вазир ўринбосари раислигида комиссия тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Камида беш нафар раҳбар ходимлар ва ваколатли мутахассислардан иборат бўлган комиссия Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ҳар йили март ойида комиссия томонидан қуйидагилар кўриб чиқилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимлар фарзандларига таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар деб аталади) бошлиқларининг тавсиялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари рўйхатлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) амалдаги ходимлар бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таркибий ва ҳудудий бўлинма бошлиғининг тавсияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотнома-объективка;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автобиографик маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти нусхаси;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходим фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходим фарзандининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ҳужжатлар комиссияга кўриб чиқиш учун ҳар йили 15 мартгача тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Комиссия таркибий ва ҳудудий бўлинмалар тақдим этган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелгача кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир ўринбосари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ходимларга, улар хизмат қилаётган ички ишлар органидан қатъи назар, тавсиянома бериш учун илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия йиғилиши якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия раисининг имзоси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Тавсиянома олганларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсиянома бериш тўғрисидаги буйруғи тасдиқлангандан сўнг ички ишлар органлари ходимлари терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган тақдирда, уларнинг фарзандларига жорий қабул йилининг 1 июлига қадар тавсиянома берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Комиссия ҳужжатларни ўрганиш мобайнида ходимнинг ҳалок бўлганлиги ёки олган тан жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаган деб топилган ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган деб топилмаган тақдирда, тавсиянома беришни рад этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган тавсияномаларнинг ягона ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси томонидан юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига мазкур Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини ҳар йили 1 майгача мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Комиссиянинг ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Тавсиянома бланкасининг

ШАКЛИ

2-ИЛОВА

3-ИЛОВА

Тақдимнома бланкасининг

4-ИЛОВА

5-ИЛОВА

Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) берилган, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимлар фарзандларининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

Т/р

Абитуриентнинг (номзод) фамилияси, исми, отасининг исми

Абитуриент (номзод) паспортининг (гувоҳномаси) серияси ва номери

Таълимнинг

режалаштирилаётган

йўналиши

Тавсиянома (тақдимнома) рақами

Изоҳ

1.

2.

3.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2019 й., 09/19/375/3095-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)