LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 11 декабрдаги 93-сонли ««Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3156-3, 21.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 мартдаги 4-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг (бундан буён матнда манфаатдор шахс деб юритилади) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини (бундан буён матнда мурожаат деб юритилади) кўриб чиқилиши тартибини белгилайди.
кўчмас мулк объектлари — ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар;
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш — манфаатдор шахсларнинг, жумладан битимлар асосида юзага келадиган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларининг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, бекор бўлишини тан олиш ҳамда тасдиқлаш;
рўйхатдан ўтказувчи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси (бундан буён матнда Давлат кадастрлари палатаси деб юритилади) ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) раҳбарлари томонидан тайинланадиган масъул шахслар.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
2. Манфаатдор шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан мурожаатлари Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари қошидаги доимий равишда фаолият юритадиган комиссиялар (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 6 июндаги 4-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3156-2, 20.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2022 й., 10/22/3156-2/0540-сон)
4. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ низо суд тартибида кўриб чиқилган ҳолларда комиссия томонидан қайта кўриб чиқилмайди.
5. Комиссия тегишлилигига кўра Давлат кадастрлари палатаси раиси ва ҳудудий бошқарма раҳбарининг буйруғига асосан 5 кишидан кам бўлмаган тоқ сондаги (комиссия раиси, котиби ва аъзолари) таркибда тузилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 6 июндаги 4-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3156-2, 20.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2022 й., 10/22/3156-2/0540-сон)
6. Комиссия таркиби тегишлилигига кўра Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари масъул ходимлари орасидан шакллантирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
7. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этган шахс комиссия аъзоси бўлиши мумкин эмас.
8. Тегишлилигига кўра Давлат кадастрлари палатаси раиси ва унинг ҳудудий бошқармаси раҳбари комиссия раиси ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 6 июндаги 4-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3156-2, 20.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2022 й., 10/22/3156-2/0540-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
11. Комиссия раиси комиссия ишини ташкил қилиш ва уни ўз вақтида, тўғри ва ҳаққоний ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.
12. Манфаатдор шахслардан келиб тушган мурожаатларни ҳамда комиссия иши билан боғлиқ ҳужжатларни сақланиши учун комиссия котиби масъул ҳисобланади.
13. Манфаатдор шахс комиссияга кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан мурожаат қилиши мумкин.
14. Жисмоний шахснинг мурожаатида унинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи, шунингдек юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Мурожаатда манфаатдор шахснинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва факслари рақамлари кўрсатилиши мумкин.
15. Мурожаатда кўчмас мулк объектининг жойлашган ери (почта манзили) ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши тавсия этилади.
16. Мурожаатга кўчмас мулк объекти билан боғлиқ бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан комиссия манфаатдор шахснинг мурожаатини у келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқиши лозим.
18. Комиссия котиби келиб тушган мурожаатларни шу куннинг ўзида Мурожаатларни рўйхатга олиш китобига тегишли ёзув киритиш орқали қайд қилади.
19. Комиссия котиби келиб тушган мурожаатларнинг тўғрилигини ҳамда ундаги маълумотлар тўлиқ кўрсатилганлигини ўрганади.
20. Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат аноним мурожаат ҳисобланади ва комиссия томонидан кўриб чиқилмайди.
21. Комиссияга келиб тушган мурожаатларнинг сони бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар, комиссия мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган муддатларда мурожаатларни кўриб чиқиши шарт.
23. Комиссия котиби комиссия аъзоларини комиссия мажлиси ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин хабардор қилиши лозим.
24. Комиссия тақдим этилган мурожаатни манфаатдор шахс ёки унинг қонуний вакили иштирокида кўриб чиқади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 6 июндаги 4-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3156-2, 20.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2022 й., 10/22/3156-2/0540-сон)
25. Комиссия мажлисида мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича комиссия аъзолари мурожаатда назарда тутилган масаланинг барча ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
рўйхатдан ўтказувчининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қарорини бекор қилиш лозимлиги тўғрисида;
рўйхатдан ўтказувчининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилиш ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш лозимлиги тўғрисида;
рўйхатдан ўтказувчининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдириш лозимлиги тўғрисида;
рўйхатдан ўтказувчининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдириш лозимлиги тўғрисида.
26. Комиссия қарори комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
27. Комиссия мажлиси баённома билан расмийлаштирилади. Бунда комиссия мажлиси баённомаларини расмийлаштириш комиссия котиби томонидан амалга оширилади.
28. Комиссиянинг қабул қилган қарори асосида комиссия котиби томонидан 3 та нусхада хулоса расмийлаштирилади.
29. Хулосада тегишлилиги бўйича манфаатдор шахснинг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, кўчмас мулк объекти ҳақидаги тегишли маълумотлар ҳамда комиссия томонидан мазкур мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор кўрсатилиши керак.
30. Хулосалар комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун комиссия раисига тақдим этилади.
31. Комиссия котиби комиссия раиси томонидан тасдиқланган хулосаларни шу куннинг ўзида бир нусхадан рўйхатдан ўтказувчи ва манфаатдор шахсга етказилишини таъминлайди.
33. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ юзасидан аниқланган янги ҳолатлар асосида комиссия томонидан қабул қилинган қарор қайта кўриб чиқилиши мумкин.
34. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғи билан Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси таркибига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг комиссия фаолиятида иштирок этмаган масъул ходимлари орасидан Апелляция комиссияси раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
35. Комиссия хулосасидан норози бўлган манфаатдор шахс ёки рўйхатдан ўтказувчи комиссия хулосасини олган кундан бошлаб 10 кун давомида Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
36. Манфаатдор шахс ёки рўйхатдан ўтказувчи томонидан берилган апелляция Апелляция комиссияси томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.
37. Апелляция комиссияси манфаатдор шахс ёки рўйхатдан ўтказувчининг апелляциясини кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссия хулосасини бекор қилиш ёки уни ўз кучида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади.
38. Апелляция комиссияси тегишли қарорни манфаатдор шахс ва рўйхатдан ўтказувчига етказилишини таъминлайди.
39. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)