ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3013-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 1 майдаги 180-сон буйруғи (рўйхат рақами 3013, 2018 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 20-сон, 427-модда) билан тасдиқланган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 март,
35-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 35-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 14-бандда:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Комиссиянинг қарори асосида ижрочиларни Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритади;»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Аноним мурожаатлар Комиссия томонидан кўриб чиқилмайди.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/3013-1/2943-сон)