Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3013]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига асосан буюраман:
1. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ш. САДИКОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 май,
180-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 1 майдаги 180-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни доимий равишда фаолият кўрсатадиган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан кўриб чиқилиши тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Харид қилиш тартиб-таомилларининг ҳар бир иштирокчиси, шунингдек назоратни амалга ошираётган шахслар (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) давлат буюртмачисининг (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади), харид комиссиясининг, унинг аъзоларининг, давлат харидлари электрон тизими операторининг (бундан буён матнда Оператор деб юритилади) ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар бундай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) иштирокчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган бўлса, суд тартибида ёки Комиссияга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат харидлари натижасида тузилган шартномаларда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш доирасида келиб чиқадиган низолар ва келишмовчиликларни тартибга солиш масалалари Комиссия томонидан кўриб чиқилмайди ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилиши лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
2-боб. Комиссиянинг вазифалари ва шакллантириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Комиссия доимий равишда фаолият кўрсатадиган орган бўлиб, ўзининг вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
4. Комиссия:
буюртмачининг қонунга хилоф ҳаракатларига, қарорларига ёки у томонидан қонунга хилоф тартиб-таомиллар бажарилишига доир тақиқ ўрнатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
буюртмачининг қонунга хилоф қарорларини, шу жумладан давлат харидлари соҳасидаги ҳужжатларнинг шартларини бузадиган қарорларини қисман ёки тўлиқ бекор қилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
харид қилиш тартиб-таомилларини тугатиш ҳақида қарор чиқаради;
ижрочини Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тузилади, унинг таркиби тегишли давлат органлари, Операторлар ва жамоатчилик вакилларидан иборат бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Комиссия ишчи органининг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги амалга оширади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
7. Комиссия таркибига:
Комиссия раиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия раисининг ўринбосари;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Комиссия аъзолари киради.
8. Комиссия раиси ўз ваколатлари доирасида:
Комиссия фаолиятини ва унинг иш тартибига риоя этилишини ташкил этади;
шикоятларни кўриб чиқиш кунини белгилайди ва Комиссия мажлисини ўтказади;
Комиссия аъзолари ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди;
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар устидан назоратни ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссиянинг фаолияти тўғрисида даврий ҳисоботлар тайёрлайди ва уни махсус ахборот порталида эълон қилади.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия раиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Комиссия раиси комиссияга юклатилган вазифаларни бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия раиси йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосари бажаради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Комиссия раисининг ўринбосари ва Комиссия аъзолари ўз ваколатлари доирасида:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Комиссия ишида иштирок этади;
қарор қабул қилишдаги овоз беришда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия раисининг топшириғи бўйича Комиссия кўриб чиқиши учун киритилган масалалар юзасидан тегишли хулосалар тақдим этади;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат бошқаруви ва хўжалик органларидан, давлат буюртмачиларидан, иштирокчилардан, ижрочилардан, Операторлардан ва бошқа ташкилотлардан ўз фаолияти учун зарур бўладиган ҳар қандай ахборот, материал ва тушунтиришларни сўраб олади;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
давлат харидлари масалалари бўйича шикоятларни кўриб чиқиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
10. Комиссия зарур ҳолатларда мутахассисларни мустақил эксперт сифатида овоз бериш ҳуқуқисиз жалб қилиш ҳуқуқига эга.
11. Комиссия мажлислари, агар уларнинг ишида Комиссия аъзоларининг умумий сонининг учдан икки аъзоси иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Комиссия кун тартибига киритилган масалани кўриб чиқиш жараёнида Комиссия раиси, унинг ўринбосари ёки Комиссия аъзоси ўзларида манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлик юзага келган ҳолатда, Комиссия раиси, унинг ўринбосари ёки Комиссия аъзоси йиғилиш бошланишидан олдин бу ҳақда маълум қилишга мажбур.
Бу ҳолатда манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлиги юзага келган Комиссия раиси, унинг ўринбосари ёки Комиссия аъзоси кўрсатилган масалани кўриб чиқиш жараёнида иштирок этмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
13. Комиссия мажлислари, мажлис баённомаларида расмийлаштирилади.
14. Комиссиянинг ишчи органи:
Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларни ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
махсус ахборот порталида Комиссия аъзолари учун шахсий кабинетлар очади;
Комиссия ҳужжатларини бут сақланишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шикоятни Комиссия аъзоларининг шахсий кабинетларига юборади;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
навбатдаги мажлисга барча зарур ҳужжатларни йиғилишини, умумлаштирилишини ва Комиссия раисига тақдим этилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссиянинг қарори асосида ижрочиларни Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритади;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 35-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3013-1, 15.04.2019 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/3013-1/2943-сон)
Комиссия мажлиси баённомасини юритади.
15. Комиссияга аризачидан шикоят тушгандан ва уни кўриб чиқиш санаси тайинлангандан сўнг, Комиссиянинг ишчи органи ушбу Низом талабларига мувофиқ мажлисни ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади.
3-боб. Шикоятларни бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Аризачи шикоятни Комиссияга ёзма шаклда ёки ўзининг шахсий кабинет орқали электрон шаклда юборади. Шикоятга унда кўрсатилган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар илова қилинади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аноним мурожаатлар Комиссия томонидан кўриб чиқилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 11 мартдаги 35-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3013-1, 15.04.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/3013-1/2943-сон)
17. Аризачи қуйидаги ҳолатларда шикоят беради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
буюртмачининг, харид комиссиясининг, унинг аъзоларининг, Операторнинг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар бундай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) иштирокчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган бўлса;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
харид қилиш тартиб-таомиллари бузилганда;
буюртмачилар томонидан таклифларни бериш муддатлари асоссиз ўзгартирилганда;
иштирокчининг таклифи буюртмачилар томонидан асоссиз қабул қилинмаганда ёки рад қилинганда;
буюртмачилар томонидан давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланмаган усуллари қонунга хилоф равишда танланганда;
давлат харидларида иштирокчиларнинг иштирок этиши тўғрисидаги ахборотни буюртмачилар томонидан ошкор этилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
буюртмачилар томонидан иштирокчилар сонини асоссиз равишда чеклашга ёки уларнинг малакасига қўйилган талабларни оширишга, рақобатга йўл қўймасликнинг, уни чеклашнинг ёки бартараф этишнинг бошқа шаклларига йўл қўйилганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
(17-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
нархларни ёки иштирокчиларни саралаш натижаларини бузиб кўрсатиш мақсадида иштирокчилар олдиндан тил бириктирилганда;
ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган ахборот тақдим этилганда ёки тарқатилганда, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш асоссиз равишда чекланганда;
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган бошқа ҳолатларда.
4-боб. Шикоятларни кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Комиссия шикоятни кўриб чиқишда иштирок этадиган шахсларни (бундан буён матнда тарафлар деб юритилади) махсус ахборот портали орқали йиғилиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Комиссия шикоятни буюртмачи ва иштирокчининг иштирокида кўриб чиқади, бундан иштирокчи шикоятни унинг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик билдирган ёки узрли сабабларсиз иштирок этмаган ҳоллар мустасно.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
19. Шикоятларни кўриб чиқиш бўйича мажлисда иштирок этиш учун, тарафлар белгиланган тартибда ишончнома расмийлаштириб, ўзларининг вакилларини юборишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
191. Комиссиянинг мажлислари ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда масофадан ўтказилиши мумкин.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Комиссия шикоятни қабул қилиб олганда шикоят келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида шикоят ҳақида буюртмачини хабардор қилади ҳамда харид қилиш тартиб-таомилини ўн иш кунигача бўлган умумий муддатга тўхтатиб туради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Аризачининг шикоятида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
а) номи, жойлашган ери (юридик шахс учун), фамилияси, исми, отасининг исми, турган жойи (жисмоний шахс учун), почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами;
б) шикоят қилинаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ва шикоятнинг бошқа асослари;
в) шикоят беришга ваколатли шахснинг имзоси ва сана.
22. Шикоятга унинг асослилигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Бунда, шикоятда унга илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати бўлиши керак, шунингдек тарафларга шикоятнинг нусхалари юборилганлиги тасдиғи бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
221. Комиссия шикоятларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш жараёнида махсус ахборот порталида юритиладиган иштирокчиларнинг рейтингидан фойдаланиши мумкин.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Комиссия шикоят олинганидан кейин етти иш куни ичида у бўйича қарор чиқариши ва бу ҳақдаги ахборотни махсус ахборот порталида жойлаштириши керак.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
24. Шикоят бўйича қарор Комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинган қарор бўйича ўзининг алоҳида фикрини ёзма баён этишга ҳақли.
25. Комиссия янги очилган ҳолатлар асосида аввал қабул қилинган қарорларини қайта кўриб чиқиши мумкин.
26. Комиссия мажлислари қарорларининг асл нусхалари ва уларга илова қилинган материаллар Комиссиянинг ишчи органида сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Комиссиянинг ишчи органи қарор нусхаларини қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки иш куни мобайнида тарафларга юборади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Комиссия қароридан норози бўлган тақдирда, тарафлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 22 октябрдаги 66-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3013-2, 19.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон)
29. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари тарафлар учун бажарилиши мажбурийдир.
30. Комиссия мажлиси баёни ва қарори электрон шаклда расмийлаштирилади, Комиссия раиси ва аъзолари томонидан электрон рақамли имзо орқали имзоланади.
6-боб. Якуний қоида
31. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 10/18/3013/1223-сон; 16.04.2019 й., 10/19/3013-1/2943-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2021 й., 10/21/3013-2/1070-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)