LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июлдаги 346-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида» 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг қоидаларини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Республиканинг тижорат банкларига хусусий тадбиркорлик тузилмаларига уларнинг аризалари ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари асосида уч кун муддатда ҳисоб-китоб счётларини очиш тавсия этилсин.
4. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва корпорациялар билан биргаликда товар ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга уларнинг буюртманомаларига биноан республика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган хом ашё ва материалларни одатда доимий фаолият кўрсатувчи ярмарка, Республика товар-хом ашё биржаси ҳамда «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмасининг бошқа улгуржи-воситачилик тузилмалари орқали шартномавий асосда сотилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 октябрдаги 376-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарманинг ҳудудий бўлимларини шакллантиришда, ижарага бериш ёки сотиш йўли билан зарур хоналар ажратилишига ҳамда уларнинг унумли ишлаши учун тегишли шарт-шароитлар яратишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тўлаганов) Республика кўчмас мулк ва фонд биржаларини жойлаштириш учун Правда Востока кўчаси, 10-уйда жойлашган собиқ Свердлов номидаги концерт зали биносини ажратсин.
Давлат мулки қўмитаси (Fофуров), «Ўзсувқурилиш» давлат концерни (Ракитин) кўрсатиб ўтилган бинони реконструкция қилишни ниҳоясига етказсинлар.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарларига юклансин.
1. Хусусий тадбиркорлик — бу фуқаролар (алоҳида фуқаро) томонидан ўзларининг таваккалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари остида, шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида амалдаги қонунчилик доирасида амалга ошириладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир.
Фаолиятни ёлланма меҳнатни жалб қилган ҳолда амалга ошираётган хусусий тадбиркор юридик шахс сифатида иш кўради ва корхонани рўйхатдан ўтказишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёлланма меҳнатдан фойдаланмайдиган хусусий тадбиркор (якка тадбиркорлик) ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил қилмай амалга оширишга ҳақлидир.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 июлдаги 334-сонли қарори таҳририда)
2. Хусусий тадбиркорнинг мулки давлат, кооператив ёки бошқа корхонанинг барча мулки ёки унинг бир қисми фуқаро мулкига ўтиши ёки у томонидан харид қилиниши, ижарадаги мулк сотиб олиниши ёки у қонунда назарда тутилган бошқача усулларда қўлга киритилиши асосида юзага келади.
3. Тадбиркорнинг хусусий мулкига асосланган корхона Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ фаолият юритувчи хусусий корхона ҳисобланади. Ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра хусусий корхона унитар корхона ҳисобланади.
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Ушбу Низом хорижий фуқаролар иштирокидаги хусусий корхоналарни ташкил қилиш, уларнинг фаолияти ҳамда уларни тугатишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларига татбиқ этилади.
Мазкур Низомнинг амал қилиши деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларига татбиқ қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикасида хусусий корхонанинг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва тугатилишининг хусусий, иқтисодий ҳамда ижтимоий асослари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 15 сентябрдаги 361-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II-бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
5. Хусусий корхоналар юридик шахс ҳисобланадилар, мустақил балансга, муҳрга, ҳисоб-китоб счётига эга бўладилар.
6. Хусусий корхона ўзи жойлашган жойдаги туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар хокимликларида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб юридик шахс ҳуқуқини олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 15 сентябрдаги 361-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Хусусий корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
11. Хусусий корхона мулкини асосий ва айланма маблағлар, шунингдек, қиймати корхонанинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар ташкил қилади.
12. Хусусий корхона эгаси ўз мулкига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмайдиган ҳар қандай ҳаракатни амалга оширишга ҳақлидир.
13. Хусусий корхона мажбуриятлар бўйича шахсий мулк ҳуқуқида корхона эгасига тегишли бўлган ўз мулки билан жавоб беради.
14. Хусусий корхона эгаси ишлаб чиқариш, тижорат ва юридик мустақилликка эга бўлади. Корхона эгаси хусусий корхонани бошқаришни ташкил этади.
15. Хусусий корхона ўз маҳсулоти (ишлар, хизматлар)ни, ишлаб чиқариш чигитларини мустақил ёки шартнома асосида белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича сотади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг барча ишлаб чиқариш харажатлари қоплангандан, солиқлар, йиғмалар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан, шунингдек, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан сўнг қоладиган даромади (фойдаси) уларнинг хоҳишига кўра фойдаланилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 июлдаги 334-сонли қарори таҳририда)
17. Фаолиятни хусусий мулк асосида амалга ошираётган хусусий тадбиркорларнинг даромадларига мулк эгасининг шахсий даромади сифатида қаралади ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиқ солинади.
18. Хусусий тадбиркор пул маблағларини сақлаш ва барча турдаги ҳисоб-китоб, кредит ҳамда касса операцияларини амалга ошириш учун исталган банкда ҳисоб-китоб ва бошқа счётларни очишга ҳақлидир.
19. Хусусий корхона томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар, уларда фирма белгиси ёки ишлаб чиқарувчининг фамилияси, буюмнинг номи ёки рамзи, буюмни ифодаловчи бошқа маълумотлар кўрсатилиб, албатта маркировка қилиниши керак.
20. Хусусий корхона белгиланган шакллар бўйича статистика ва бухгалтерия ҳисобини юритади. Хусусий корхона эгаси ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради,
21. Хусусий корхона фаолиятини текшириш назорат органлари томонидан уларнинг белгиланган ваколатлари доирасида, шунингдек аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Хусусий корхоналар фаолиятини текшириш жараёнида назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишларни рўйхатга олиш дафтарига қайд ёзувини киритадилар.
Хусусий корхонанинг фаолияти текширилганда текширувчи органлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ корхонанинг тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотларнинг сақланишига риоя этилишини ва ошкор қилинмаслигини таъминлайдилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
22. Хусусий корхоналар ходимларни томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилиб ёзма шаклда тузилган меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ёллайдилар,
24. Хусусий корхона Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишга, корхонадаги ички меҳнат тартиби қоидаларини белгилашга, меҳнат хавфсизлиги, санитария ва гигиенаси талабларига риоя қилинишини таъминлашга мажбурдир.
26. Ёлланиб ишлаётган шахслар меҳнатига шартнома ёки контрактда кўрсатиб ўтилган ҳақ тўлаш давлат томонидан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.
27. Хусусий тадбиркор Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ижтимоий ва тиббий суғурта ҳамда ижтимоий таъминот жамғармаларига мажбурий ажратмалар ажратади.
28. Хусусий корхоналарда меҳнатга оид низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Хусусий корхона мол-мулк эгасининг қарорига кўра ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг (хўжалик судининг) қарори билан тугатилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сонли қарори таҳририда)
30. Шахсий корхона давлат рўйхатига олиш реестридан чиқарилган пайтдан бошлаб тугатилган ҳисобланади.
31. Маблағларнинг бюджет ва ташкилотлар, тугатилган шахсий корхона ходимларидан қарзлар белгиланган тартибда тўлангандан сўнг қолган қисми корхона эгасига тегишли бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VI бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 июлдаги 334-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Якка тартибдаги тадбиркорлик хусусий тадбиркорлик шаклларидан бири ҳисобланади ва жисмоний шахс томонидан юридик шахс бўлмасдан амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 июлдаги 334-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган жисмоний шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш мазкур шахс доимий истиқомат қилувчи туман, шаҳар, шаҳардаги туман ҳокимлиги томонидан ариза ҳамда тегишли ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳолларда рўйхатдан ўтказувчи орган уч кун ичида бу тўғрида жисмоний шахсга ёзма равишда хабар бериши шарт. Агар белгиланган муддатда рўйхатдан ўтказиш амалга оширилмаган ёки тадбиркор асоссиз деб ҳисоблаган сабабларга кўра рад этилган бўлса, тадбиркор судга мурожаат қилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ноқонуний деб топилган ҳолларда улар тадбиркорга рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ёки рўйхатдан ўтказиш муддатларига риоя этилмаганлиги оқибатида етказилган зарар ва маънавий зиён ўрнини қоплайдилар.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Давлат хусусий тадбиркорнинг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини кафолатлайди, эркин ҳалол рақобат учун шароит яратади, моддий-ашёвий, молиявий, меҳнат, ахборот ва бошқа ресурсларни олишда, бу ресурслар бозорининг монополия қилинишига йўл қўймай, тенг имкониятларни таъминлайди.
37. Агар давлат ёки бошқа орган томонидан унинг ваколатига ёки қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган ҳужжат чиқарилиши натижасида хусусий тадбиркорнинг ҳуқуқи бузилса, у бундай ҳужжатни қонуний кучга эга эмас деб эътироф этиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Хусусий тадбиркорлик субъектига етказилган зарар, зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ миқдорда, бой берилган фойдани ҳам қўшиб ҳисоблаган ҳолда қопланади. Қонун зарар ўрнини қоплаш мажбуриятини зарарни етказувчи ҳисобланмайдиган шахс зиммасига юклаши мумкин.
Хусусий тадбиркорлик субъектига давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ноқонуний қарорлари натижасида етказилган зарар, суд қарорига асосан, мазкур органлар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, қопланади.
Хусусий тадбиркорлик субъектига давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган зарар суд қарорига асосан қопланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)