Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 511-12]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3281, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 февраль,
3/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3.1-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«уюшган савдоларда жамият акцияларини сотиб олишни (сотишни) амалга оширувчиларга;»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 3.2-банд қуйидаги мазмундаги «б1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«б1) ваколатхона ташкил этган норезидент — юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари ва бошқа даромадлари;».
3. 4.6-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказилиши, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.».
4. 5.2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«доимий муассаса ташкил этган норезидент — юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари ва бошқа даромадлари.».
5. 5.3-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги ҳисобварақларига ўтказилиши;»;
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
7. 6.2-бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«уюшган савдоларда акцияларни сотиб олишдан (сотишдан) тушган маблағлар;»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/511-12/2814-сон)