07.03.2019 йилдаги ПҚ-4231-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида қатор чоралар кўрилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини, шунингдек, ҳудудларда фойдаланилмаётган биноларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни, аҳоли томорқалари ва бўш экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттиришни тақозо этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ҳудудларида аҳолининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида, вилоят, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлинмалари, ҳудудий Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда «Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари» (кейинги ўринларда — Марказлар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппарати таркибида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида бўлинмалар;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тузилмасида Аҳоли тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бошқармаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таркибида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида тегишли секторлар ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ижтимоий дастурларни молиялаштиришда иштирок этаётган банкларга аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш дастурларини молиялаштириш ва мониторинг юритишни ташкил этиш бўйича махсус бошқармалар ва филиалларда махсус бўлимлар очиш ҳамда бошқарма (бўлим)лар фаолиятига бевосита раҳбарликни раис ўринбосарига бириктириш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 07/21/5140/0538-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назарда тутилган лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда халқаро молия институтлари кредит линиялари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
имтиёзли кредитлар оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида, 2022 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан йиллик 14 фоиз ставкада берилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари маблағларини жалб этишга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.А. Вафаев масъул этиб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кредитлар боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки) учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги хулосаси асосида берилади.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Иқтисодиёт ва молия вазирининг, Марказий банк раисининг ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосарлари Дастур координаторлари этиб белгилансин ҳамда уларга:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятлар ва туман (шаҳар)лар Марказлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятлар ва туман (шаҳар)ларда дастур ижросини таъминлашда иштирок этадиган тижорат банкларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ажратилаётган ресурсларни ҳудудларнинг салоҳияти, маблағларни ўзлаштириш даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар ва банклар кесимида тақсимлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳақиқий эҳтиёждан ҳамда шакллантирилган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда ажратилаётган ресурсларни тижорат банклари ҳамда ҳудудлар кесимида тезкор қайта тақсимлаш ваколатлари берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Мазкур қарорга мувофиқ тижорат банкларига тақсимланган маблағлардан «Туронбанк» АТБга кредит ресурси сифатида қайта молиялаштирилган қисмининг 2021 йил 1 август ҳолатига қолдиқ қисми Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг банк устав капиталидаги улушини ошириш учун йўналтирилсин.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 августдаги ПҚ-5207-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 07/21/5207/0750-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Республика комиссиясига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит ажратишнинг миқдорлари ва шартларига ўзгартириш киритиш ваколати берилсин.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Дастур координаторлари ва тижорат банкларининг раҳбарлари зиммасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар)лар ихтисослашуви ҳамда аҳоли кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик фаолияти ривожланиши учун маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда қўшимча чора-тадбирларни белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ ва маҳаллаларда аҳолининг оилавий бизнесни ривожлантириш борасидаги таклифлари ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб ҳамда дастурни амалга оширишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан вилоят Марказларига кўрсатмалар бериб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурда белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш вазифалари юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон Фармони, 2018 йил 7 июндаги ««Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон ва 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарорлари асосида имтиёзли кредитлар:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-394-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 07/22/394/0920-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятлар ёки туман (шаҳар)лар Марказлари томонидан оилаларнинг хоҳиш ва истаклари, тадбиркорлик субъектлари ва ёшларнинг лойиҳалари, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун етарли шароитлари мавжудлиги чуқур ўрганилиб, ҳар бир оила ва тадбиркорлик субъектларининг таклиф этаётган лойиҳаларига кредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида бериладиган хулосалар асосида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахсларга товарлар (хизматлар) фискал белгили касса чеки асосида етказиб берилган (хизматлар кўрсатилган) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил қилганидан сўнг ажратилади ва маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва уюшмалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда барча туман (шаҳар)ларда аҳоли ва муҳтож оилаларни фойдали меҳнатга жалб этган ҳолда экспортбоп, бозор талабига тўлиқ жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини қамраб олган кластер тизимини кенг жорий этиш бўйича аниқ чораларни кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотларни етиштириш ва қайта ишлаш жараёнида аҳолининг, биринчи навбатда, муҳтож оилаларнинг иштирокини ва моддий манфаатдорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида улардан маҳаллий шароитларда кенг фойдаланиш, кластер тизимини жорий қилишда хорижий мутахассисларни ва мазкур соҳада юқори кўрсаткичларга эришган етакчи тадбиркорларни жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
серҳосил мева-сабзавот экинларини экиш, наслли чорва молларини етиштириш, тайёр маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнига замонавий инновацион, ресурс тежайдиган технологияларни жорий қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи ва Марказлар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик соҳасида муайян тажриба ва ютуқларга эришган тадбиркорни уларнинг соҳа ва имкониятларини ўрганган ҳолда тажриба орттириш, кўникма шакллантириш мақсадида «Устоз-шогирд» анъанаси асосида маслаҳатларни бериш бўйича имтиёзли кредитлар олаётган ташаббускор, айниқса ёш тадбиркорларга бириктириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг, айниқса ёшларнинг бизнес ғоя ва стартапларини амалиётга татбиқ этишга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда «бизнес инкубаторлар»ни ташкил этиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Марказларга ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиб, «бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида ҳар бир маҳаллани аниқ бир йўналишга ихтисослаштириш, имтиёзли кредитлар мавжуд шароит ва оилаларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинган ҳолда ажратилишига эътибор қаратиш вазифаси юклатилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган сектор раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳудудларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилиши таъминланишида ва кредитларнинг белгиланган муддатда қайтарилишига масъул эканлиги белгилаб қўйилсин ҳамда бу борада тижорат банкларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва лойиҳада иштирок этаётган тижорат банкларига, хонадонларга ташриф буюрган ҳолда имтиёзли кредитлардан фойдаланиш самараси, натижадорлиги ва белгиланган муддатларда қайтарилишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 7 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-4231-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Республика комиссияси раиси

Т.А. Ишметов

Марказий банк раиси

Б.Э. Захидов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

А.А. Камалов

Марказий банк раиси ўринбосари

Лавозими бўйича

лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этувчи тижорат банклари раҳбарлари

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 07/19/4231/2724-сон, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 07/21/5140/0538-сон; 04.08.2021 й., 07/21/5207/0750-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон; 20.01.2022 й., 07/22/92/0046-сон, 13.10.2022 й., 07/22/394/0920-сон; 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)