22.02.2019 йилдаги ПФ-5667-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда мамлакатда давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларини демократлаштиришга, инновацион технологияларни жорий этишга, инсон салоҳиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратишга, аҳолининг фаровонлик даражасини оширишга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шундай бир шароитда муайян соҳадаги вазиятни сифат жиҳатидан ўзгартириш ҳамда илғор хорижий ва маҳаллий назарий-методологик воситалардан фойдаланиш асосида уни ривожлантириш вазифаларини давом эттириш хусусида социологик сўровлар ўтказишнинг сифат жиҳатидан янги ва замонавий тадқиқот амалиётини шакллантириш масаласи алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро амалиёт ва мамлакатимиз тажрибаси социологик тадқиқотларни ижтимоий шериклик принциплари асосида ўтказиш жараёнида ноҳукумат ташкилотларнинг салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш ва шу мақсадларда давлат буюртмасини сифатли бажариш, аҳолини мазкур жараёнга фаолроқ жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамоатчилик фикрининг тизимли мониторингини таъминлаш ҳамда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида унинг натижаларидан фойдаланиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази муассислари йиғилишининг уни «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (кейинги ўринларда «Ижтимоий фикр» маркази деб юритилади) этиб қайта номлаш таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар «Ижтимоий фикр» марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қуйидагиларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида, давлат ва жамият қурилишида — демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламент, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ролини янада кучайтиришга, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд-ҳуқуқ соҳасида — қонун устуворлигини таъминлашга ва инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга йўналтирилган ислоҳотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиётда — унинг рақобатбардошлигини оширишга, тармоқларни модернизация қилиш, либераллаштириш ва диверсификация қилишга, давлатнинг иқтисодий жараёнларда иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни амалга ошириш сифатини аниқлаш ва ўрганишга, хусусий мулкчилик ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга йўналтирилган ислоҳотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий соҳада — аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга, унинг бандлигини таъминлашга, реал даромадларини оширишга ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтиришга, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, маданият, санъат, спорт, илм-фан ва бошқа йўналишларнинг сифатини оширишга, давлатнинг ёшларга оид сиёсатини ва арзон уй-жойлар қуриш дастурларини амалга ошириш чора-тадбирларини бажаришга йўналтирилган ислоҳотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, шунингдек, ташқи сиёсат соҳаларида — мамлакат мудофаа қобилиятини, фуқаролар ўртасида ва динлараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашга, ташқи сиёсат соҳасидаги фаолият самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган ислоҳотлар тўғрисидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) фуқаролар дунёқарашини шакллантиришнинг асосий йўналишларини, уларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ахлоқий, ҳуқуқий онги ҳолати ва мазмунини белгилаш, аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий маданияти даражасини ўрганиш ва уларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳолати ва динамикаси тўғрисида, аҳолининг ижтимоий фикри ҳақида ишончли ахборотни тарқатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) хорижий тадқиқотчилик амалиётида фаол фойдаланиладиган ва замонавий ахборот ёндашувларига таянадиган социологик тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш техникаси ва технологияларини ишлаб чиқиш, мослаштириш, татбиқ этиш ва уларнинг кенг усулларини қўллаш, жамоатчилик фикрини ўрганиш методологик асосларини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ижтимоий фикр» маркази, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ижтимоий фикр» маркази томонидан Таъсисчилар кенгаши томонидан ҳар йили маъқулланадиган социологик тадқиқотлар режасига мувофиқ социологик тадқиқотлар ўтказиш тартибини сақлаб қолган ҳолда «Ижтимоий фикр» марказининг раҳбар ва илмий ходимларига бюджет маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишлар илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этадиган илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорлари ва шартларини, Марказнинг бошқа ходимларига эса Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига идоравий мансуб муассасалар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларини татбиқ этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ижтимоий фикр» марказини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига ҳар йили «Ижтимоий фикр» марказининг буюртманомаларига кўра марказнинг асосий вазифаларини амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағларни кўзда тутиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Ижтимоий фикр» маркази томонидан ўтказилган социологик сўров натижаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида мунтазам муҳокама қилиш ва улар бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш амалиётга жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, «Ижтимоий фикр» маркази томонидан ўтказилган социологик сўров натижалари оммавий ахборот воситалари, марказий давлат телеканаллари, босма нашрлар ва Марказнинг веб-сайтида доимий ёритиб борилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ижтимоий фикр» маркази билан биргаликда икки ҳафта муддатда социологик сўровлар якунларини ёритиш мақсадида «O‘zbekiston 24» телеканалида доимий фаолият юритадиган «Ижтимоий фикр» («Общественное мнение») махсус рукни ташкил этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 2019-2020 йилларда «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказини ускуналар, техника ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ижтимоий фикр» марказининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра унинг моддий-техник базасини яхшилаш учун зарур бўлган ускуналар, техника ва бошқа воситаларни, шунингдек, ушбу Дастурда келтирилган хорижий илмий ва махсус адабиётларни харид қилишга маблағ ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ижтимоий фикр» марказини зарур алоқа воситалари, жумладан ҳукумат алоқаси билан, Интернетга кенг полосали уланишини таъминласин ҳамда хорижий экспертларни жалб этган ҳолда видео анжуманлар, интернет-форумлар ва телекўприкларни ўтказишда зарур техник ёрдам кўрсатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ижтимоий фикр» марказига телефон ва Интернет тармоғи орқали ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва мамлакатимиз ҳаётининг бошқа йўналишларига доир долзарб жорий масалалар юзасидан аҳоли ўртасида блиц-сўров ўтказиш учун call-марказини ташкил этишда амалий ва техник ёрдам кўрсатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ижтимоий фикр» марказининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни мониторинг ва таҳлил қилиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси», «Қўнғироқларни қайта ишлаш маркази» (телефон рақамлари 10-00, (0800) 210-00-00) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг ахборот тизимлари фаолиятига доир статистик ва бошқа ахборотлардан фойдаланишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий тадқиқот марказлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда, замонавий усул ва ёндашувлар асосида социологик сўровлар ўтказишни ташкиллаштириш кўникмаларини ошириш мақсадида уларнинг малакали мутахассисларини жалб этишда «Ижтимоий фикр» марказига кўмаклашсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб «Ижтимоий фикр» марказининг буюртманомаларига кўра республикадаги олий таълим муассасалари талабалари тегишли таълим йўналишлари бўйича ишлаб чиқариш амалиётидан ўтиши учун мазкур Марказга мунтазам юборилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикадаги тегишли олий таълим муассасалари билан биргаликда икки ой муддатда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб социология ва социологик тадқиқотлар кафедраларини очиш чоралари кўрилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. «Ижтимоий фикр» маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва «Тараққиёт стратегияси» марказининг Ўзбекистон социологлари ассоциациясини ташкил этиш ҳамда қуйидагиларни унинг асосий вазифалари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий тадқиқотлар, ижтимоий мезонлар методологиясини такомиллаштириш бўйича ишларда, мамлакатимиз социология ҳамжамиятининг интеллектуал ва илмий-техник салоҳиятини юксалтиришда иштирок этиш, шу жумладан ижтимоий тажрибалар ўтказиш бўйича таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистонда ва хорижда демографик жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
социологлар ва бошқа ходимларнинг малакасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига социология фанидаги энг янги ютуқларни ва социологик тадқиқотлар ўтказишнинг инновацион ёндашувларини жорий этиш бўйича улар билан ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро ва хорижий социологлар ассоциациялари билан ҳамкорлик қилиш, сифатли социологик ишларни, шу жумладан хорижда ўтказиш мақсадида консорциум ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро социологлар ассоциациясига аъзо бўлиш, бутунжаҳон социологик конгресслар ва форумларда иштирок этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Ижтимоий фикр» маркази:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирилиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Бош прокуратураси, Олий суди, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахбороти;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бюллетенлари ва кундалик маълумотлари тўплами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий матбуот шарҳлари ва илмий-тадқиқот институтлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институтининг ижтимоий-иқтисодий соҳага оид таҳлилий маърузалари мажбурий жўнатиладиган реестрга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 2020 ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда «Ижтимоий фикр» марказининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Марказ ва ташкил этиладиган Ўзбекистон социологлари ассоциацияси биноларида таъмирлаш-тиклаш ишлари ва уларни техник ўқитиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича лойиҳалар киритилишини белгиланган тартибда назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қуйидагиларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи А.Ж. Хаджаев ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимовга — социологик сўровлар натижаларининг оммавий ахборот воситалари, марказий давлат телеканаллари ва босма нашрларда мунтазам ёритиб борилиши учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, идоралар, бошқа давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига — «Ижтимоий фикр» марказига унинг вазифаларини самарали амалга оширишда ҳар томонлама ва тўлиқ кўмаклашиш учун шахсан жавобгар экани кўрсатиб ўтилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 июндаги «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида»ги ПФ-1791-сон Фармонининг 2.1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда «Ижтимоий фикр» марказини мазкур Фармонга мувофиқ унинг номи ўзгартирилганини ва устувор вазифалари белгилаб олинганини ҳисобга олган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкил этилаётган Ўзбекистон социологлари ассоциациясини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин, устав органларини шакллантиришда унга ҳар томонлама кўмаклашсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 22 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-5667-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2019 й., 06/19/5667/2648-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)