13.02.2019 йилдаги 118-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.02.2019 йилдаги 118-сон
Дата вступления в силу
14.02.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикада жисмоний тарбия ва спортни фаол ривожлантириш, аҳолининг барча қатламларини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзининг фойдаси ва устунлигини кенг тарғиб қилиш, мамлакатда яратилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт инфратузилмасидан тўлақонли ва самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Концепцияни ва Дастурни амалга ошириш доирасида устувор йўналишлар ва вазифалар этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг барча қатламларини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан кенг қамраб олишни таъминлайдиган инновацион шакллар ва механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илғор жаҳон тажрибаси асосида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришни илмий-методик таъминлашни такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янгича фикрлайдиган тренер кадрларни танлаш ва тайёрлашни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновацион тафаккурли маъмурий кадрларни тайёрлаш ва танлашни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт тиббиётини такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзини ва соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
селекция йўли билан иқтидорли спортчиларни танлаш, селекционер тренерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний тарбия ва оммавий спортни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида ахборотлаштиришнинг юқори даражасини таъминлаш ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни фаол жорий этиш асосида давлат спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний тарбия ва оммавий спортни ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича инновацион чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Дастурнинг масъул ижрочилари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастур тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкил этсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасдиқланган Дастурга киритилган тадбирлар амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига чораклик асосида тақдим этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақамининг йиллик ҳаражатлар сметаси тегишли Бош вазир ўринбосари билан келишилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатган ҳолда Концепция ва Дастурни амалга ошириш доирасида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти ва самарали ўзаро ҳамкорлиги мувофиқлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат натижалари бўйича Концепция ва Дастурни амалга ошириш доирасида тадбирлар бажарилиши муносабати билан юзага келадиган муаммоли масалалар бўйича ахборот тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига ўз вақтида киритилишини таъминласин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 13 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
118-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 февралдаги 118-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КОНЦЕПЦИЯСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ривожланишнинг барча жиҳатларида глобал рақобат кучайиши шароитларида жаҳондаги ҳар бир мамлакат олдида бугунги кунда инсон капитали сифатини ошириш зарурлиги юзага келади. Бу миллатнинг саломатлигини — барча ёшдаги аҳолининг соғлом дунёқарашини, жисмоний, маънавий-интеллектуал саломатлигини асраш, жисмоний саломатлигини мустаҳкамлаш тўғрисида доимий ғамхўрлик қилиш масалаларига ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқишни талаб этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбиянинг юқори даражасига ва аҳолининг ҳаёти сифатига эришиш стратегик вазифани — мамлакатни барқарор ривожлантиришни амалда рўёбга чиқариш доирасида муҳим шарт ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакат аҳолисининг барча қатламлари бутун ҳаёти давомида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш ушбу вазифани ҳал этишнинг асосий омилларидан бири бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамият олдида турган ўртача ва узоқ муддатли стратегик вазифаларни самарали амалга ошириш учун инсоннинг бутун ҳаёти давомида соғлом турмуш тарзини ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан узлуксиз шуғулланишнинг фойдасини тарғиб қилишга барча саъй-ҳаракатлар ва ресурсларни биргаликда йўналтириш, ушбу жараёнга барча давлат муассасалари, нодавлат муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектларни жалб этишни таъминлаш талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасини тўлиқ кўламда ривожлантириш йўлидан бориб ҳозирги пайтда мамлакатда бунга тўсқинлик қилувчи бир қатор жиддий камчиликлар мавжудлигини англаш муҳимдир. Жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, ўсиб келаётган авлодни уйғун равишда маънавий ва жисмоний камол топтиришни таъминлаш учун шарт-шароитларни шакллантириш ишларини ташкил этишнинг паст даражаси, натижада — жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишни истовчиларнинг етарлича қамраб олинмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш тизимининг қизиқишни қўллаб-қувватлашга, шахснинг профессионал ва амалий кўникмаларига суст йўналтирилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳада методик таъминлашнинг даражаси етарли эмаслиги, бу аҳолида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кучли ва амалий ижобий қизиқишни шакллантириш ва ривожлантиришни давом эттиришда тўсиққа айланмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий маълумотли мутахассислар тақчиллиги жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини пасайтирибгина қолмасдан, балки уларнинг доирасини торайтиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кам комплектли спорт муассасаларининг машғулотлар ва машқлар сифатининг зарур даражасини таъминлаш имконини бермайдиган кадрлар таркиби ва моддий-техник жиҳозланиши салоҳияти паст, спортнинг айрим турлари бўйича спорт кадрлари, тренерлар ва педагог кадрлар етишмайди, бир қатор энг малакали кадрлар, яъни олий ва биринчи тоифали спорт кадрлари, тренерлар ва педагог кадрлар қисқариши тенденцияси кузатилмоқда, ходимларнинг умумий касбий савияси пасаймоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт факультетлари талабалари контингентининг сифати ва тузилмаси талаб даражасида эмас. Спорт мутахассислигига кириш учун уларда салоҳият мавжудлигини ва танланган касбда ишлашдан манфаатдорлигини, болалар ва катта ёшдагилар билан умумий тил топиш қобилиятини, руҳий барқарорлик ва муомала қила билишнинг етарли даражасини аниқлаш юзасидан кирувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини, руҳий-ҳиссий маълумотларини баҳолашнинг аниқ тартиботлари ва холисона механизмлари мавжуд эмас;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт муассасалари тренерлари ва ходимлари учун улар салоҳияти ўсишига нималар тўсқинлик қилаётганлигини билиши керак бўлган мезонлар ва талабларнинг аниқ тавсифи мавжуд бўлган миллий стандартларнинг йўқлиги, бунинг натижасида спорт муассасалари раҳбарларини танлаш ва тайинлашнинг мавжуд тартиботи самарасиз бўлиб қолмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт муассасаларини бошқариш жараёнига ишни режалаштириш ва ташкил этишнинг замонавий инновацион усулларини, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг мавжуд даражаси қабул қилинаётган қарорлар амалга оширилиши ташкил этилишини тезкор таъминлаш ва бир вақтнинг ўзида уларнинг самарадорлигини кузатиш имконини бермайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт муассасалари айрим раҳбарларида зарур масъулият ва ташаббускорликнинг йўқлиги олдинга қўйилган вазифалар ва мақсадли кўрсаткичлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт муассасалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилувчи ижро этувчи ҳокимият органлари ишининг очиқлиги ва шаффофлигининг даражаси етарли эмаслиги, жамоатчилик назоратининг заифлиги, баъзан эса мутлақо мавжуд эмаслиги ҳаддан ташқари бюрократияга ва коррупциянинг ҳар хил шаклларда намоён бўлишига олиб келмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчиларни ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи шахсларни тиббий хизматдан тўлиқ фойдаланиши ва тиббий хизматнинг зарур сифати амалда таъминланмаган, аҳолини соғломлаштириш учун жисмоний тарбиянинг мавжуд имкониятларидан самарасиз фойдаланилмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш соҳасига замонавий ахборот технологияларини ва мультимедиа маҳсулотларини жорий этишга зарур даражада эътибор берилмаяпти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт муассасалари бир қисмининг моддий-техника базаси ҳолати, уларнинг ортиқча юкламага эга эканлиги, айрим ҳолларда фаолиятни ташкил этиш учун зарур бўлган тегишли ускуналар, кўргазмали қўлланмалар билан етарлича таъминланмаганлиги уларга юкланган функциялар етарлича самарали бажарилмаслигига олиб келмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний тарбия ва оммавий спортни оммалаштириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш соҳасига инновацион технологияларнинг пассив қўлланилиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқорида санаб ўтилган ва ушбу соҳада йиллар давомида тўпланиб қолган бошқа муаммолар, айрим раҳбарлар тафаккурининг заифлиги ва ташаббус кўрсатмаслиги республикада жисмоний тарбия ва оммавий спорт тизимини замонавий талабларга мувофиқ янада такомиллаштириш йўлида тўсиқ бўлувчи омилларга айланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу муносабат билан 2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришнинг янги концепциясини шакллантириш алоҳида аҳамият касб этади. Концепция қуйидаги асосий йўналишларни назарда тутади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан кенг қамраб олишни таъминлайдиган инновацион шакллар ва механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Республика маҳаллалари, туманлари ва минтақалари бўйича тегишли ҳудудларда аҳолининг жинс-ёш таркиби хусусиятларини, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ўтказиладиган спорт тадбирларининг оммавийлиги ва мунтазамлилигини таъминлаб соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш ишлари доирасида спорт муассасалари, ижро этувчи ҳокимият органлари ва жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўзаро ҳамкорлигининг намунавий моделини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мактабгача таълим ташкилотларидан бошлаб таълим муассасаларида жисмоний тарбиянинг инновацион усулларини такомиллаштириш ва қўллаш орқали болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, спорт хоналари, заллари ва майдончаларини ускуналар ва инвентарь билан жиҳозлаш, таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини кадрлар билан таъминлаш, таълим муассасаларида футбол, велоспорт, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика, волейбол, баскетбол ва бошқалар бўйича тўгараклар ва секциялар ташкил этиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Барча даражалардаги ҳокимликлар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарда жисмоний тарбия жамоаларини ташкил этиш орқали аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, ишлаб чиқариш жисмоний тарбиясини меҳнат шароитларини яхшилашга йўналтирилган тадбирлар тизимига киритиш, футбол, велоспорт, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика, волейбол, баскетбол ва бошқалар бўйича спорт мусобақаларини мунтазамлилик асосида (бир чоракда камида 1 марта) ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ёшларни маънавий камол топиш ва жисмонан соғлом шахслар бўлиш руҳида тарбиялаш, уларни фойдали машғулотлар билан қамраб олишни, мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ишлар доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органларининг спорт ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ҳаётнинг замонавий тенденциялари ва шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда болалар ва катта ёшдагилар, исталган ёшдаги ҳаваскор спортчилар ва профессионаллар учун мўлжалланган янги шаклдаги оммавий жисмоний тарбия ва оммавий томоша тадбирларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, тадбирларнинг иштирокчилар ва томошабинлар учун томошабоплиги ва жозибадорлигини ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Спорт юлдузлари иштирокида спорт тадбирлари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ўтказиш учун таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий ва бизнес тузилмаларнинг, спорт муассасаларининг спорт инфратузилмасидан фаол фойдаланиш, болалар ва барча хоҳловчилар учун етакчи профессионал тренерларни жалб этган ҳолда очиқ машқлар ва дастхат-сессияларни ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Аҳолининг турли қатламларини қамраб олишни кенгайтиришга мўлжалланган ўтказиладиган «Спорт — ҳаёт тарзи» спорт ва жисмоний тарбия — оммавий мавзули тадбирларнинг турлари хилма-хил бўлиши ва тез-тез ўтказилишини, янги медиа-технологиялардан фойдаланган ҳолда фаол иштирокчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган спорт таълим муассасаларида ва чет элдаги етакчи спорт марказларида таълим олиш учун минтақалардан иқтидорли болаларни танлаш мақсадида спортнинг оммавий турлари бўйича спорт таълим муассасалари ўртасида, айниқса, қизлар учун мунтазам равишда минтақавий спорт мусобақалари ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вояга етмаган болаларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишига ота-оналар томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан доимий мониторинг олиб бориш механизмини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинмаган қатламлари ва қулайроқ шарт-шароитлардаги фуқаролар учун жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиш учун тенг имкониятлар яратиш, аҳолининг кам таъминланган қатламлари (даромаднинг паст даражаси, тўлиқ бўлмаган оила, шу кабилар) болалари шуғулланадиган спорт муассасалари фаолиятини, шунингдек, чекка туманларда (шу жумладан, тоғлик жойлар ва анклавлар) жойлашган спорт муассасалари фаолиятини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Илғор жаҳон тажрибаси асосида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришни илмий-методик таъминлашни такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида, шу жумладан, инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш учун илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга инвестицияларни кенг жалб этиш, фуқароларда кичик ёшдан бошлаб соғлом турмуш тарзига, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга, соғлом, кучли ва амалий ижобий қизиқишни сингдиришга йўналтирилган тизимнинг янада ривожланишини таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Янгиланган ўқув режалари ва дастурлар талабларини, шунингдек, етакчи жаҳон спорт марказларининг илғор тажрибасини, инновацион ривожланишнинг тегишли устуворликларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган сифати ва мазмунига кўра замонавий ўқув, ўқув-методик ва оммавий адабиётларни, янги авлод норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва нашр этишни ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. «Жисмоний тарбия ва спорт» ихтисослаштирилган нашриёт маркази фаолиятини ташкил этиш. Ушбу мавзу бўйича матбаа маҳсулотларини тайёрлаш, нашр этиш ва тарқатиш, шу жумладан, жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасидаги илғор илмий-методик адабиётларни ўзбек ва рус тилларига таржима қилиш ушбу ноширлик марказининг асосий мақсадлари ва фаолияти йўналишлари бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Спортнинг оммавий турлари бўйича ўзбек ва рус тилларида электрон таълим ресурсларида машқ жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик тавсияларнинг очиқ республика маълумотлар базасини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Янгича фикрлайдиган тренер кадрларни танлаш ва тайёрлашни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Муайян кўникма ва сифатларга эга бўлган абитуриентларнинг тренерлик касбида ишлашга иштиёқини аниқлаш учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига талабаларни танлаш жараёнини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Олий таълим муассасалари ва малака ошириш марказларида жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича ўқув дастурларини янгилаш, амалий компонентлар улушини кўпайтириш, юқори натижаларни намойиш қилувчи энг тажрибали тренерлар раҳбарлигида машғулотларни мунтазамлилик асосида ўтказиш амалиётини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Республикада ҳамма жойда ўқув-машқ жараёнига етакчи жаҳон мутахассисларини тизимли асосда жалб этишни ташкил этишга кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Спорт тайёргарлиги энг муваффақиятли тизимга эга бўлган мамлакатлардан мутахассисларни жалб этиб, янгича фикрлайдиган тренерлар ва маъмурий кадрларни тайёрлаш учун энг янги спорт технологияларидан фойдаланиб, спорт ихтисослигидаги хорижий олий таълим муассасалари ва спортчиларни тайёрлаш марказларининг филиалларини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича сиртқи бўлимларга олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталарини кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тақдимномаси бўйича республиканинг тренер кадрлар етишмайдиган чекка тоғли ва чўл туманларидан (шаҳарларидан) абитуриентларни имтиёзли ўқишга қабул қилиш учун квоталар ажратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Тренер касбининг юқори мақоми ва нуфузини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриш, ўзини ўзи тўлақонли намоён қилиш ва профессионал ўсиш учун қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, давлатнинг муваффақиятли ривожланиши учун ёш авлодни тарбиялаш билан шуғулланадиган инсон сифатида тренернинг ижобий қиёфасини шакллантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Инновацион фикрлайдиган маъмурий кадрларни тайёрлаш ва танлашни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасига маъмурий кадрлар тайёрлаш жараёнига спортни бошқаришнинг махсус дастурларини жорий этиш, профессионаллар, менежерлар, спорт тиббиёт ходимлари ва психологлар учун семинарлар ўтказиш, Sport Management (спортни бошқариш), Sport Leadership (спортда раҳбарлик қилиш), Sport Administration (спорт маъмуриятчилиги) йўналишлари бўйича етакчи жаҳон спорт марказларида тажриба орттиришларни ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Спорт муассасалари раҳбарларининг улар ўртасида тажриба алмашишни рағбатлантириш, ривожлантириш бўйича дастурларда тизимли иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, ишнинг илғор ва энг самарали усулларини ўзлаштиришга интилишда уларни қўллаб-қувватлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида давлат сиёсати ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ кўламда амалга оширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ва уларнинг раҳбарларининг мустақиллигини ошириш ва масъулиятини кучайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Спорт тиббиётини такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Таълим муассасаларининг ўқув дастурларига ўқувчиларнинг жисмоний фаоллигини рағбатлантирувчи соғлом турмуш тарзи юритиш кўникмаларини шакллантириш ва соғлом овқатланиш бўйича тадбирлар ва махсус курсларни киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Хусусий иморатлар уйларида ва кўп квартирали уйларда яшайдиган шахсларнинг яқинда жойлашган ижтимоий мақсаддаги объектларнинг (таълим, тиббиёт, спорт ва дам олиш муассасалари) жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланишини таъминлаш йўли билан улар учун жисмоний фаолликни мажбурий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Спортчилар ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи шахсларнинг тиббий хизматлардан фойдаланишини кенгайтириш ва тиббий таъминлаш сифатини ошириш, аҳолини соғломлаштириш учун жисмоний тарбиядан фаол ва самарали фойдаланиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Реабилитация қилувчи тиббиёт соҳасида инновацион усуллар ва технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда спортда интенсив жисмоний юкламалардан, шунингдек, спортчилар ва аҳоли касалликни бошдан кечирганидан, жароҳатланганидан кейин тиклаш тадбирларини амалга оширишда сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини тизимли асосда ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Аҳоли соғлом турмуш тарзининг асоси сифатида соғлом овқатланишни кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш ва тарғиб қилишни кучайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигига қўйилаётган замонавий талабларга мувофиқ озиқ-овқат хом ашёсининг асосий турларини маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, алмаштириб бўлмайдиган компонентлар, спорт билан шуғулланувчилар учун махсус озиқ-овқат маҳсулотлари ва овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Селекция, селекционер тренерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш йўли билан истеъдодли спортчиларни танлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Истеъдодли спортчиларни танлаш ва уларнинг натижаларини назорат қилиш бўйича минтақавий кенгашлар ташкил этиш, уларни мақсадли тайёрлаш, иқтидорли спортчиларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига, таълим муассасалари ва спорт клубларига танлашда шаффофлик ва холисликни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Истеъдодли спортчиларни аниқлаш учун спорт турлари бўйича республика мусобақалари ўтказилишини, шу жумладан, уч босқичли «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларининг барча босқичлари танқидий таҳлил қилинишини ва мониторинг олиб борилишини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Жисмоний тарбия ва спорт турлари бўйича спорт соҳасида ихтисослашаётган спорт мактаблари, таълим муассасалари ва спорт клублари ўртасида минтақавий, миллий ва халқаро ўқув-машқ йиғинлари ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорларининг жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва бошқа халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Спорт турлари бўйича инновацион тафаккурли селекционер тренерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Жисмоний тарбия ва оммавий спортни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида юқори даражали ахборотлаштиришни ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Барча спорт муассасаларининг бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидан фойдаланиши чора-тадбирларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг замонавий жозибадор сайтини яратиш ва унинг доимий ишлашини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. «Спорт — турмуш тарзи» хэштеги остида жисмоний тарбия ва оммавий спортни оммавийлаштириш компаниясини ташкил этиш ва ижтимоий тармоқларда илгари силжитиш, SPORTS.UZ ахборот порталини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти устуворликларига янгича ёндашувларни акс эттирувчи логотипини яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Долзарб йўналишларда — жамоатчилик фикри мониторинги, ижтимоий сўровлар ўтказишда (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири билан алоқа қилиш линиясини очиш, воқеалар календари, машқлар органайзери, аҳоли фаоллиги мониторинги) iSPORT мобил тармоқлари учун спорт иловаларини ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Ахборот технологияларини ва мультимедиа маҳсулотларини ривожлантиришда замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ жараёни компьютерлаштирилиши даражасини ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи кўникмалари ва жисмоний фаолликни тарғиб қилиш ва бундай кўникмаларни шакллантиришнинг фойдаси бўйича ахборот-маърифий фаолиятни кучайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Жисмоний тарбия ва спортнинг миллий интеграциялаштирилган ахборот тизимини, шу жумладан, спортчилар фаолиятини рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш бўйича — «Skm-sportsmen», тренерларнинг маълумотлар базасини таъминлаш бўйича — «Skm-trener» ва республиканинг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштиришни таъминлаш бўйича — «Skm-sportinshoot» ахборот тизимлари орқали спорт натижалари мониторинги ва ютуқларни баҳолаш тизимларини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Илғор хорижий тажриба асосида жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида ахборот ва статистика маълумотларини тўплаш ва уларни пухта ишлаш тизими ва усулларини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни фаол жорий этиш асосида давлат спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган, инновацион қурилиш технологияларини фаол жорий этиш ва улардан фойдаланиш асосида спорт муассасалари инфратузилмаси бинолари ва объектларини, шунингдек, умумтаълим муассасаларининг спорт иншоотларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни давом эттириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Умумтаълим мактаблари ва спорт муассасаларини энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий эргономик ва экологик мебель, тегишли ускуналар, замонавий спорт инвентари билан босқичма-босқич жиҳозлаш ва тўлиқ жиҳозлашни давом эттириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Минтақаларнинг ҳудудий-иқлим хусусиятларини ҳисобга олган, таниқли хорижий компанияларнинг илғор тажрибаси асосида қурилиш материалларидан, замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда спорт объектлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида ихтисослаштирилган лойиҳа институтини ташкил этиш.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-боб. Жисмоний тарбия ва оммавий спортни, шунингдек, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича инновацион чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Оммавий ахборот воситалари, радио, телевидение, бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи, босма маҳсулотлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар таълим муассасалари, корхоналар ва ташкилотларда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчи одамларнинг имкониятлари ва ютуқларини намойиш қилувчи тадбирларни ёритиш, шу жумладан, кўргазмали материаллар ва маъруза шаклларидан фаол фойдаланиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ягона ахборот муҳитини шакллантиришдан кенг фойдаланиш йўли билан турли ёш гуруҳлари орасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни, соғлом турмуш тарзини, салбий ҳодисалар профилактикасини тарғиб қилиш бўйича ишларни тизимли асосда комплекс ташкил этиш ва амалга оширишга йўналтирилган доимий ишлайдиган ахборот-тарғибот тизимини шакллантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Аҳолининг барча қатламларида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишдан манфаатдорликни шакллантириш соҳасида ахборот ва таълим воситалари самарадорлигини ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Оммалаштириш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, оммавий дам олиш жойларида ва яшаш жойида шахсга (оила, мактабгача, мактаб, ўрта касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, ишлаб чиқариш жамоалари) тарбиявий таъсир кўрсатишнинг узвийлигига риоя қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Жисмоний тайёргарликнинг юқори даражасига эришишда фуқароларнинг жисмоний фаоллигини рағбатлантириш, соғлом турмуш тарзининг муҳим элементи сифатида спорт фаоллигини мустаҳкамлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи босма ва кўргазмали маҳсулотларни тарқатиш, телерадио дастурларини намойиш қилиш ва Интернет ресурсларини шакллантириш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни оммалаштиришга етакчи спорт мутахассисларини, спортчилар, сиёсатчилар, жамоат арбобларини жалб этиш, ижтимоий рекламадан фойдаланиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Давлат, жамоат ташкилотлари, бизнес-тузилмалар ва хусусий шахсларнинг мавзули номинациялари бўйича совринлари учун «Спорт байрами» миллий фестивали, марафонлар, спорт мусобақалари ва биринчиликларини мунтазамлилик асосида ташкил этиш ва ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-боб. 2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш доирасида муаммоли масалаларни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. 2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш доирасида муаммоли масалаларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-боб. 2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасини модернизация қилишнинг олдинга қўйилган вазифаларини ҳал этиш иқтисодиётни инновацион ривожлантиришни таъминлашнинг устувор йўналишларидан ва Ўзбекистон Республикасининг геосиёсий рақобатбардошлилигидан келиб чиқиб мамлакат инсон капиталини аниқ мақсадни кўзлаб шакллантиришнинг кенг имкониятларини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. 2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спорт машғулотлари билан қамраб олиш тизимини бошқаришнинг инновацион усуллари жорий этилишини тезлаштиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган инновацион қурилиш технологияларини жорий этиш, янги технологияларни ҳисобга олган ҳолда спорт объектлари ва инфратузилмасини жиҳозлаш ва тўлиқ жиҳозлаш асосида умумтаълим ва спорт муассасаларининг бинолари ва спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни кенгайтиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортнинг оммавий турларини, шунингдек, бошқа қўшимча омиллар ва йўналишларни (тиббий, психологик ва шу кабилар) ривожлантиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг барча қатламлари учун кўрсатиладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматларининг сифати, долзарблиги ва хилма хиллигини, манзиллилигини оширишга кўмаклашади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 февралдаги 118-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан кенг қамраб олишни таъминлайдиган инновацион шакллар ва механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил этиш

1.

Ўтказиладиган спорт тадбирларининг оммавийлиги ва мунтазамлилигини таъминлаган, республика маҳаллалари, туманлари ва минтақалари бўйича тегишли ҳудудларда аҳолининг жинс-ёш таркиби хусусиятларини, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш ишлари доирасида спорт муассасалари, ижро этувчи ҳокимият ва жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўзаро ҳамкорлигининг намунавий моделини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Ижрочиларнинг қарорлари

2019 йил 20 февраль

Ижрочилар маблағлари, Жисмоний тарбия ва оммавий спорт тадбирлари Календарь режаси (кейинги ўринларда календарь режа деб аталади) доирасида бюджет маблағлари, хайрия эҳсонлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Қуйидагилар:

мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб таълим муассасаларида жисмоний тарбиянинг инновацион усулларини такомиллаштириш ва қўллаш;

спорт хоналари, заллари ва майдончаларини замонавий асбоб-ускуналар ва инвентарь билан жиҳозлаш;

таълим муассасаларининг жисмоний тарбия-спорт фаолиятини кадрлар билан таъминлаш;

таълим муассасаларида футбол, велоспорт, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика, волейбол, баскетбол ва бошқалар бўйича тўгараклар ва секциялар ташкил этиш йўли билан болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш.

Ижрочиларнинг қарорлари

2019 йил 30 февраль

Ижрочилар маблағлари, Хайрия эҳсонлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Барча даражалардаги ҳокимликлар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарда жисмоний тарбия жамоаларини ташкил этиш орқали аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, ишлаб чиқариш жисмоний тарбиясини меҳнат шароитларини яхшилашга йўналтирилган тадбирлар тизимига киритиш, футбол, велоспорт, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика, волейбол, баскетбол, марафон, яриммарафон ва бошқалар бўйича спорт мусобақаларини мунтазамлилик асосида (бир чоракда камида 1 марта) ўтказиш.

Ижрочиларнинг қарорлари

2019 йил 20 февраль

Ижрочилар маблағлари, хайрия эҳсонлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Қуйидагилар:

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзини ўзи бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг спорт мактаблари, спорт турлари бўйича федерациялар ва клублар ҳамда бошқа спорт ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича меморандумларни имзолаш;

Меморандумларни имзолаш

2019 йил 30 апрель

Ижрочилар маблағлари

маҳалла даражасида ва улар ўртасида спорт ва физкультура-оммавий тадбирлар ўтказиш йўли билан ёшларни маънавий камол топиш ва жисмонан соғлом шахслар бўлиш руҳида тарбиялаш, уларни фойдали машғулотлар билан қамраб олишни, мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ишлар доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органларининг спорт ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Календарь режа

Ҳар йили

5.

Ҳаётнинг замонавий тенденциялари ва шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда болалар ва катта ёшдагилар, исталган ёшдаги ҳаваскор спортчилар ва профессионаллар учун мўлжалланган янги шаклдаги оммавий жисмоний тарбия ва оммавий томоша тадбирларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, тадбирларнинг иштирокчилар ва томошабинлар учун томошабоплиги ва жозибадорлигини ошириш.

Ижрочиларнинг қарорлари

2019 йил 20 февраль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

6.

Спорт юлдузлари иштирокида спорт тадбирлари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ўтказиш учун таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий ва бизнес тузилмаларнинг, спорт муассасаларининг спорт инфратузилмасидан фаол фойдаланиш, болалар ва барча хоҳловчилар учун етакчи профессионал тренерларни жалб этган ҳолда очиқ машқлар ва дастхат-сессияларни ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 10 март

Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари, хайрия эҳсонлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Аҳолининг турли қатламларини қамраб олишни кенгайтиришга мўлжалланган ўтказиладиган «Спорт — ҳаёт тарзи» спорт ва жисмоний тарбия — оммавий мавзули тадбирларнинг турлари хилма-хил бўлиши ва тез-тез ўтказилишини, янги медиа-технологиялардан фойдаланган ҳолда фаол иштирокчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини таъминлаш.

«Спорт — ҳаёт тарзи» спорт ва жисмоний тарбия-оммавий мавзули тадбирларни ўтказиш бўйича Календарь режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уни оммавий ахборот воситалари ва медиа-технологиялар бўйича тарқатиш.

Аҳолининг турли қатламларини жалб этган ҳолда Календарь режага мувофиқ «Спорт — ҳаёт тарзи» спорт ва жисмоний тарбия — оммавий мавзули тадбирлар ўтказиш.

Тадбирларнинг фаол иштирокчиларини моддий ва маънавий рағбатлантиришни таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

Календарь режага мувофиқ

Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган спорт таълим муассасаларида ва чет элдаги етакчи спорт марказларида таълим олиш учун минтақалардан иқтидорли болаларни танлаш мақсадида спортнинг оммавий турлари бўйича спорт таълим муассасалари ўртасида, айниқса, қизлар учун мунтазам равишда минтақавий спорт мусобақалари ўтказиш.

Ташкилий тадбирлар

Календарь режага мувофиқ

Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши

9.

Вояга етмаган болаларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишига ота-оналар томонидан қаршилик кўрсатиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан доимий мониторинг олиб бориш механизмини жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 30 май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси

10.

Аҳолининг ижтимоий муҳофаза қилинмаган қатламлари ва қулайроқ шарт-шароитлардаги фуқаролар учун жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиш учун тенг имкониятлар яратиш, аҳолининг кам таъминланган қатламлари (даромаднинг паст даражаси, тўлиқ бўлмаган оила, шу кабилар) болалари шуғулланадиган спорт муассасалари фаолиятини, шунингдек, чекка туманларда (шу жумладан, тоғлик жойлар ва анклавлар) жойлашган спорт муассасалари фаолиятини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатламлари ва фуқаролар учун жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўриш.

Шу жумладан аҳолининг кам таъминланган қатламлари сирасига кирадиган болалар шуғулланадиган чекка туманларда жойлашган спорт муассасаларини спорт асбоб-ускуналари ва инвентарь билан жиҳозлаш учун Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳисобига маблағлар ажратиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 30 сентябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси

II. Илғор жаҳон тажрибаси асосида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришни илмий-методик таъминлашни такомиллаштириш

11.

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида, шу жумладан, инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш учун илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга инвестицияларни кенг жалб этиш, фуқароларда кичик ёшдан бошлаб соғлом турмуш тарзига, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга, соғлом, кучли ва амалий ижобий қизиқишни сингдиришга йўналтирилган тизимнинг янада ривожланишини таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш.

Комплекс тадбирлар

2019 йил 25 июль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

12.

Янгиланган ўқув режалари ва дастурлар талабларини, шунингдек, етакчи жаҳон спорт марказларининг илғор тажрибасини, инновацион ривожланишнинг тегишли устуворликларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган сифати ва мазмунига кўра замонавий ўқув, ўқув-методик ва оммавий адабиётларни, янги авлод норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва нашр этишни ташкил этиш.

Ўқув, ўқув-методик адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш

2019 — 2023 йиллар

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги

13.

«Жисмоний тарбия ва спорт» ихтисослаштирилган нашриёт маркази фаолиятини ташкил этиш. Ушбу мавзу бўйича матбаа маҳсулотларини тайёрлаш, нашр этиш ва тарқатиш, шу жумладан, жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасидаги илғор илмий-методик адабиётларни ўзбек ва рус тилларига таржима қилиш ушбу ноширлик марказининг асосий мақсадлари ва фаолияти йўналишлари бўлиши керак.

Комплекс тадбирлар

2019 йил 1 июль

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

14.

Спортнинг оммавий турлари бўйича ўзбек ва рус тилларида электрон таълим ресурсларида машқ жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик тавсияларнинг очиқ республика маълумотлар базасини ташкил этиш.

Ижрочиларнинг қарорлари

2019 йил 20 апрель

Ижрочилар маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши

III. Янгича фикрлайдиган тренер кадрларни танлаш ва тайёрлашни ташкил этиш

15.

Муайян кўникма ва сифатларга эга бўлган абитуриентларнинг тренерлик касбида ишлашга иштиёқини аниқлаш учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига талабаларни танлаш жараёнини такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 10 июнь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

16.

Олий таълим муассасалари ва малака ошириш марказларида жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича ўқув дастурларини янгилаш, амалий компонентлар улушини кўпайтириш, юқори натижаларни намойиш қилувчи энг тажрибали тренерлар раҳбарлигида машғулотларни мунтазамлилик асосида ўтказиш амалиётини жорий этиш.

Комплекс тадбирлар

2019 йил 20 август

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

17.

Республикада ҳамма жойда ўқув-машқ жараёнига етакчи жаҳон мутахассисларини тизимли асосда жалб этишни ташкил этишга кўмаклашиш.

Ижрочиларнинг қарорлари

2019 — 2023 йиллар

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси

18.

Спорт тайёргарлиги энг муваффақиятли тизимга эга бўлган мамлакатлардан мутахассисларни жалб этиб, янгича фикрлайдиган тренерлар ва маъмурий кадрларни тайёрлаш учун энг янги спорт технологияларидан фойдаланиб, спорт ихтисослигидаги хорижий олий таълим муассасалари ва спортчиларни тайёрлаш марказларининг филиалларини ташкил этиш.

Ўзаро ҳамкорлик ҳақида меморандум

2019 — 2023 йиллар

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

19.

Жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича сиртқи бўлимларга олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталарини кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тақдимномаси бўйича республиканинг тренер кадрлар етишмайдиган чекка тоғли ва чўл туманларидан (шаҳарларидан) абитуриентларни имтиёзли ўқишга қабул қилиш учун квоталар ажратиш.

Ижрочиларнинг қарорлари

2019 йил 10 июнь

Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

20.

Тренер касбининг юқори мақоми ва нуфузини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриш, ўзини ўзи тўлақонли намоён қилиш ва профессионал ўсиш учун қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, давлатнинг муваффақиятли ривожланиши учун ёш авлодни тарбиялаш билан шуғулланадиган инсон сифатида тренернинг ижобий қиёфасини шакллантириш.

Туман, айниқса чекка туманлар (шаҳар) спорт мактаблари, Олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар тренерларини вилоят ва республика даражасида спорт турлари бўйича терма жамоалар билан ўқув-машқ йиғинларида иштирок этишга жал? қилиш.

Туман ва вилоят даражасидаги спорт мактаблари тренерларининг малакасини янада ошириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 25 март

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси

IV. Инновацион фикрлайдиган маъмурий кадрларни тайёрлаш ва танлашни ташкил этиш

21.

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасига маъмурий кадрлар тайёрлаш жараёнига спортни бошқаришнинг махсус дастурларини жорий этиш, профессионаллар, менежерлар, спорт тиббиёт ходимлари ва психологлар учун семинарлар ўтказиш, Sport Management (спортни бошқариш), Sport Leadership (спортда раҳбарлик қилиш), Sport Administration (спорт маъмуриятчилиги) йўналишлари бўйича етакчи жаҳон спорт марказларида тажриба орттиришларни ташкил этиш.

Комплекс тадбирлар

2019-2020 йиллар

Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

22.

Спорт муассасалари раҳбарларининг улар ўртасида тажриба алмашишни рағбатлантириш, ривожлантириш бўйича дастурларда тизимли иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, ишнинг илғор ва энг самарали усулларини ўзлаштиришга интилишда уларни қўллаб-қувватлаш.

Ташкилий тадбирлар

Ҳар йили

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

23.

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида давлат сиёсати ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ кўламда амалга оширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ва уларнинг раҳбарларининг мустақиллигини ошириш ва масъулиятини кучайтириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 15 июнь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

V. Спорт тиббиётини такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

24.

Таълим муассасаларининг ўқув дастурларига ўқувчиларнинг жисмоний фаоллигини рағбатлантирувчи соғлом турмуш тарзи юритиш кўникмаларини шакллантириш ва соғлом овқатланиш бўйича тадбирлар ва махсус курсларни киритиш.

Ташкилий тадбирлар

Мунтазам равишда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

25.

Хусусий иморатлар уйларида ва кўп квартирали уйларда яшайдиган шахсларнинг яқинда жойлашган ижтимоий мақсаддаги объектларнинг (таълим, тиббиёт, спорт ва дам олиш муассасалари) жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланишини таъминлаш йўли билан улар учун жисмоний фаолликни мажбурий қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш.

Таълим, спорт ва дам олиш муассасаларида спортнинг оммавий турлари бўйича спорт тўгараклари ва секцияларини ташкил этиш.

Малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда тиббиёт жисмоний тарбия-соғломлаштириш объектларида даволовчи жисмоний тарбияни ташкил этиш.

Комплекс тадбирлар

Доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси

26.

Спортчилар ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи шахсларнинг тиббий хизматлардан фойдаланишини кенгайтириш ва тиббий таъминлаш сифатини ошириш, аҳолини соғломлаштириш учун жисмоний тарбиядан фаол ва самарали фойдаланиш.

Спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларини бир йилда камида икки марта спорт тиббиёти бўлинмаларининг кўп ихтисосли тиббиёт марказларида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш. Соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзи воситаси сифатида аҳоли учун жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш.

Ташкилий тадбирлар

Мунтазам равишда

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси

27.

Реабилитация қилувчи тиббиёт соҳасида инновацион усуллар ва технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда спортда интенсив жисмоний юкламалардан, шунингдек, спортчилар ва аҳоли касалликни бошдан кечирганидан, жароҳатланганидан кейин тиклаш тадбирларини амалга оширишда сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини тизимли асосда ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2020 йиллар

Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

28.

Аҳоли соғлом турмуш тарзининг асоси сифатида соғлом овқатланишни кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш ва тарғиб қилишни кучайтириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 25 март

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

29.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигига қўйилаётган замонавий талабларга мувофиқ озиқ-овқат хом ашёсининг асосий турларини маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, алмаштириб бўлмайдиган компонентлар, спорт билан шуғулланувчилар учун махсус озиқ-овқат маҳсулотлари ва овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш.

Комплекс тадбирлар

2019 йил 20 май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК

VI. Селекция, селекционер тренерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш йўли билан истеъдодли спортчиларни танлаш

30.

Истеъдодли спортчиларни танлаш ва уларнинг натижаларини назорат қилиш бўйича минтақавий кенгашлар ташкил этиш, уларни мақсадли тайёрлаш, иқтидорли спортчиларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига, таълим муассасалари ва спорт клубларига танлашда шаффофлик ва холисликни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Ижрочиларнинг қарорлари

2019 йил 25 апрель

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалар)

31.

Истеъдодли спортчиларни аниқлаш учун спорт турлари бўйича республика мусобақалари ўтказилишини, шу жумладан, уч босқичли «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақаларининг барча босқичлари танқидий таҳлил қилинишини ва мониторинг олиб борилишини жорий этиш.

Комплекс тадбирлар

Доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалар)

32.

Жисмоний тарбия ва спорт турлари бўйича спорт соҳасида ихтисослашаётган спорт мактаблари, таълим муассасалари ва спорт клублари ўртасида минтақавий, миллий ва халқаро ўқув-машқ йиғинлари ўтказиш.

Ижрочиларнинг қарорлари

Календарь режага мувофиқ

Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалар)

33.

Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорларининг жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва бошқа халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш.

Ижрочиларнинг қарорлари

Календарь режага мувофиқ

Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалар)

34.

Спорт турлари бўйича инновацион тафаккурли селекционер тренерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида спорт турлари бўйича селекционер тренерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича бўлинма очиш.

Селекционер тренерлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш амалиётини ўрганиш ва илғор тажрибани жорий этиш.

Ижрочиларнинг қарорлари

2019 йил 25 июль

Ижрочилар маблағлари, Календарь режа доирасида бюджет маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, спорт федерациялари (уюшмалар)

VII. Жисмоний тарбия ва оммавий спортни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида юқори даражали ахборотлаштиришни ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни таъминлаш

35.

Барча спорт муассасаларининг бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидан фойдаланиши чора-тадбирларини кўриш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг замонавий жозибадор сайтини яратиш ва унинг доимий ишлашини таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил 10 апрель

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалар)

36.

«Спорт — ҳаёт тарзи» хэштеги остида жисмоний тарбия ва оммавий спортни оммавийлаштириш компаниясини ташкил этиш ва ижтимоий тармоқларда илгари силжитиш, SPORTS.UZ ахборот порталини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти устуворликларига янгича ёндашувларни акс эттирувчи логотипини яратиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 10 май

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

37.

Долзарб йўналишларда — жамоатчилик фикри мониторинги, ижтимоий сўровлар ўтказишда (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири билан алоқа қилиш линиясини очиш, воқеалар календари, машқлар органайзери, аҳоли фаоллиги мониторинги) iSPORT мобил тармоқлари учун спорт иловаларини ишлаб чиқиш.

Комплекс тадбирлар

2019 — 2023 йиллар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

38.

Ахборот технологияларини ва мультимедиа маҳсулотларини ривожлантиришда замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ жараёни компьютерлаштирилиши даражасини ошириш.

Ташкилий тадбирлар

Доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

39.

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи кўникмалари ва жисмоний фаолликни тарғиб қилиш ва бундай кўникмаларни шакллантиришнинг фойдаси бўйича ахборот-маърифий фаолиятни кучайтириш.

Комплекс тадбирлар

Доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

40.

Жисмоний тарбия ва спортнинг миллий интеграциялаштирилган ахборот тизимини, шу жумладан, спортчилар фаолиятини рўйхатга олиш ва ҳисобга олиш бўйича — «Skm-sportsmen», тренерларнинг маълумотлар базасини таъминлаш бўйича — «Skm-trener» ва республиканинг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштиришни таъминлаш бўйича — «Skm-sportinshoot» ахборот тизимлари орқали спорт натижалари мониторинги ва ютуқларни баҳолаш тизимларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари

2019 йил 10 февраль

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

41.

Спорт объектларида замонавий ахборот технологияларини (турникетлар, видеокузатув, ҳисобот беришнинг ягона тизими, маблағлар тушишининг ягона базаси ва бошқалар) жорий этиш.

Спорт объектларида замонавий ахборот технологияларини жорий этишга қўйиладиган энг кам талабларни белгилаш;

давлат-хусусий шериклик шартларида спорт объектларида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича тадбиркорлик субъектларининг таклифларини жалб этиш ва уларнинг энг яхшиларини танлаш.

Комплекс тадбирлар

2019 йил 30 май

Ижрочилар маблағлари ва хайрия эҳсонлари

Маданият объектлари ва муассасаларида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

42.

Илғор хорижий тажриба (Корея, Хитой, Туркия, Германия, Буюк Британия) асосида жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида ахборот ва статистика маълумотларини тўплаш ва уларни пухта ишлаш тизими ва усулларини такомиллаштириш.

Комплекс тадбирлар

2020 йил март

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

VIII. Энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни фаол жорий этиш асосида давлат спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

43.

Замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган, инновацион қурилиш технологияларини фаол жорий этиш ва улардан фойдаланиш асосида спорт муассасалари инфратузилмаси бинолари ва объектларини, шунингдек, умумтаълим муассасаларининг спорт иншоотларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни давом эттириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таклифларни тайёрлаш

2019 ?ил 15 июнь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамғармаси маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамғармаси маблағлари, Молия вазирлиги

44.

Умумтаълим мактаблари ва спорт муассасаларини энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий эргономик ва экологик мебель, тегишли ускуналар, замонавий спорт инвентари билан босқичма-босқич жиҳозлаш ва тўлиқ жиҳозлашни давом эттириш.

Комплекс тадбирлар

2019 йил 10 июль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамғармаси маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамғармаси маблағлари, Молия вазирлиги

45.

Минтақаларнинг ҳудудий-иқлим хусусиятларини ҳисобга олган, таниқли хорижий компанияларнинг илғор тажрибаси асосида қурилиш материалларидан, замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда спорт объектлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида ихтисослаштирилган лойиҳа институтини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таклифларни тайёрлаш

2019 йил 1 апрель

Бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

IX. Жисмоний тарбия ва оммавий спортни, шунингдек, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича инновацион чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

46.

Оммавий ахборот воситалари, радио, телевидение, бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи, босма маҳсулотлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар таълим муассасалари, корхоналар ва ташкилотларда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчи одамларнинг имкониятлари ва ютуқларини намойиш қилувчи тадбирларни ёритиш, шу жумладан, кўргазмали материаллар ва маъруза шаклларидан фаол фойдаланиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ягона ахборот муҳитини шакллантиришдан кенг фойдаланиш йўли билан турли ёш гуруҳлари орасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни, соғлом турмуш тарзини, салбий ҳодисалар профилактикасини тарғиб қилиш бўйича ишларни тизимли асосда комплекс ташкил этиш ва амалга оширишга йўналтирилган доимий ишлайдиган ахборот-тарғибот тизимини шакллантириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 30 июнь

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

47.

Аҳолининг барча қатламларида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишдан манфаатдорликни шакллантириш соҳасида ахборот ва таълим воситалари самарадорлигини ошириш.

Жисмоний тарбия ва спортнинг воситаларини қўллашнинг фойдасини тарғиб қилувчи телекўрсатувлар тайёрлаш ва намойиш қилиш;

Аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш бўйича социологик сўровлар ва тадқиқотлар, реклама компаниялари ўтказиш ва ижтимоий роликларни намойиш қилиш;

Телерадио каналларида жисмоний тарбия ва спорт воситаларини қўллаш масалалари бўйича кенг тушунтириш ишларини, шу жумладан, студиядаги мавзули ва кўчма телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар туркумларини, ток-шоуларни ташкил этиш.

Комплекс тадбирлар

2019 йил 20 ноябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

48.

Оммалаштириш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, оммавий дам олиш жойларида ва яшаш жойида шахсга (оила, мактабгача, мактаб, ўрта касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, ишлаб чиқариш жамоалари) тарбиявий таъсир кўрсатишнинг узвийлигига риоя қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 20 май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таъли?и вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, спорт федерациялари (уюшмалар)

49.

Жисмоний тайёргарликнинг юқори даражасига эришишда фуқароларнинг жисмоний фаоллигини рағбатлантириш, соғлом турмуш тарзининг муҳим элементи сифатида спорт фаоллигини мустаҳкамлаш.

Аҳолининг турли қатламлари орасида спорт ва жисмоний тарбия — оммавий тадбирларни мунтазам ўтказиш, ғолиблар ва совриндорларни қимматбаҳо совринлар билан рағбатлантириш, шунингдек, ҳар хил номинациялар бўйича фаол иштирокчиларни совринлар билан рағбатлантириш.

Мусобақаларнинг ғолиблари ва совриндорларини «Алпомиш» ва «Барчиной»нинг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги ҳолатини аниқлаш бўйича тест синовдан ўтказиш ва рағбатлантириш.

Ташкилий тадбирлар

Доимо

Календарь режа доирасида бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси

50.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи босма ва кўргазмали маҳсулотларни тарқатиш, телерадио дастурларини намойиш қилиш ва Интернет ресурсларини шакллантириш, жисмоний тарбия ва оммавий спортни оммалаштиришга етакчи спорт мутахассисларини, спортчилар, сиёсатчилар, жамоат арбобларини жалб этиш, ижтимоий рекламадан фойдаланиш.

Комплекс тадбирлар

2019 йил 15 апрель

Бажарувчилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

51.

Давлат, жамоат ташкилотлари, бизнес-тузилмалар ва хусусий шахсларнинг мавзули номинациялари бўйича совринлари учун «Спорт байрами» миллий фестивали, марафонлар, спорт мусобақалари ва биринчиликларини мунтазамлилик асосида ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил 10 октябрь

Календарь режа доирасида бюджет маблағлари, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, «Нуроний» жамғармаси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2019 й., 09/19/118/2612-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)