07.02.2019 йилдаги ПҚ-4165-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5484-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, республикада атом энергетикасини мамлакатнинг янги юқори технологияли энергетика тармоғи сифатида ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва мустаҳкам тизимини яратиш мақсадида:

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш

1.

Ўзбекистон Республикасининг ядро хавфсизлиги соҳасидаги қуйидаги халқаро конвенцияларга қўшилиши ёки уларнинг қоидаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилиш:

Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси;

Ядро аварияси тўғрисида тезкор хабар бериш тўғрисидаги конвенцияси;

Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция;

Ядро авариялари ёки радиация авария ҳолатларида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенция.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш
ва белгиланган тартибда киритиш

2019 йил ноябрь

2019 йил ноябрь

2020 йил
март

2020 йил
июль

Энергетика вазирлиги (Султанов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),
Адлия вазирлиги (Давлетов),
ФВВ (Худайбергенов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

2.

Атом энергиясидан халқаро шартномаларга мувофиқ тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни қабул қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш

2020 йил

март

Энергетика вазирлиги (Султанов),
Адлия вазирлиги (Давлетов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),
ФВВ (Худайбергенов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),
«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров),
Давлат геология қўмитаси (Исламов),
Давлат экология қўмитаси (Кучкаров)

3.

АЭСни лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган стандартлар, идоравий нормалар, регламентлар, йўриқномалар, низомларни қабул қилиш (имплементация қилиш, мослаштириш, ишлаб чиқиш).

Ваколатли давлат органлари томонидан норматив ҳужжатларни қабул қилиш

лойиҳани амалга ошириш даврида

Энергетика вазирлиги (Султанов),
«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), ФВВ (Худайбергенов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),
Адлия вазирлиги (Давлетов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Давлат геология қўмитаси (Исламов),
Давлат экология қўмитаси (Кучкаров)

4.

АЭСдан фойдаланишда Ўзбекистон Республикасининг ядро-энергетика дастури манфаатларига дахл қилиш мумкин бўлган қўшни давлатлар билан мулоқотни йўлга қўйиш.

Музокаралар ўтказиш

2019 — 2021 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),
Адлия вазирлиги (Давлетов),

Энергетика вазирлиги (Султанов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Фанлар академияси (Юлдашев)

5.

Манфаатдор давлатлар, нуфузли хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш орқали ядро объектларини эксплуатация қилиш хавфсизлиги манфаатлари йўлида маслаҳатлашувлар ўтказилишини таъминлаш.

Ядро объектлари хавфсизлигини кучайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва амалий
чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 — 2030 йиллар

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотни ташкил қилиш ва ривожлантириш, шу жумладан унинг ташкилий тузилиши жиҳатидан тайёрлиги, малакали кадрлар билан тўлдирилиши, зарур нормативлар ва тартиб-таомилларнинг мавжудлиги, узоқ муддат молиявий барқарорлигини таъминлаш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2. Эксплуатация қилувчи ташкилот фаолиятини ташкил этиш

3. АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотни ривожлантириш

2019 йил февраль

2019 йил ноябрь

2021 — 2028 йиллар

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),
Адлия вазирлиги (Истамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ядро хавфсизлиги, майдонлар ва пудратчиларни танлаш, лойиҳа ечимлари, қурилиш сифати, кейинчалик фойдаланиш, молиявий таъминлаш, АЭСни қуриш ҳамда ундан фойдаланишнинг бошқа муҳим жиҳатлари, шу жумладан зарар учун масъулиятини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил июль

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),
Адлия вазирлиги (Истамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш миллий органини узоқ муддатли ривожлантириш ва унга атом энергетикаси хавфсизлигини тартибга солиш соҳасида махсус ваколатлар, шу жумладан хавфсизликни тартибга солувчи барча давлат органларнинг атом энергетикаси хавфсизлиги масалаларини мувофиқлаштириш функцияларини бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил июнь

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),
Адлия вазирлиги (Истамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш органлари ўз вазифаларини зарур тарзда бажариши учун етарлича молиявий ресурслардан узоқ муддат фойдаланилишини таъминлаш.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур молиявий маблағлар ажратилишини таъминлаш

ҳар йили ноябрда

Молия вазирлиги (Хайдаров),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

10.

Атом энергиясидан фойдаланиш ва хавфсизлик экспертизаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш жараёнини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил июль

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),
Адлия вазирлиги (Истамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш.

Кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил август

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича миллий секторни ривожлантириш.

Эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш миллий секторини ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш

2019 йил декабрь

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Бекенов), Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Тошкент шаҳрида ва дастлабки АЭС қуриладиган майдон жойлашган ҳудудда Россия Федерацияси ёрдамида атом соҳасидаги ахборот марказларини очиш.

1. Тошкент шаҳрида ахборот марказини ташкил этиш

2. АЭС қуриладиган майдон ҳудудида ахборот марказини ташкил этиш

2019 йил август

2025 йил декабрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Фанлар академияси (Юлдашев), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Ўқув семинарлари, хориждаги атом энергетикаси объектларига матбуот-турларини ташкил этиш орқали оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан журналистлар ва жамоатчилик фикрини ўрганувчиларнинг билимини ошириш.

Ўқув семинарлар, хориждаги атом энергетикаси объектларига матбуот-турларини ташкил этиш

режага мувофиқ

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини оммалаштириш ва мамлакат аҳолисини замонавий ядро-энергетика технологиялари, уларнинг хавфсизлиги ва экологик тозалиги тўғрисида хабардор қилиш соҳасида тизимли ишларни ташкил этиш.

Телекўрсатувлар, матбуотда материаллар эълон қилишни ташкил этиш, илмий-оммабоп фильмлар яратиш ва уларни намойиш қилиш

режага мувофиқ

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов), МТРК (Хаджаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар,
туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

16.

Ядро ва радиациявий хавфсизлик билан боғлиқ соҳаларда талаб этиладиган билимлар ва тажриба ҳамда зарур ходимлар сони мажмуини аниқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил ноябрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

17.

Ядро-энергетика дастурида иштирок этадиган барча ташкилотлар эҳтиёжларини қаноатлантириш учун етарли бўлган мутахассисларни жалб қилиш, ўқитиш ва сақлаш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил август

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

18.

АЭС ва ядро инфратузилмаси учун ходимларни тайёрлаш дастурларини, шу жумладан мутахассисларни хорижий давлатларда стажировкадан ўтказиш дастурларини ишлаб чиқиш.

1. Мутахассисларни қабул қилишнинг мақсадли жадвалини тасдиқлаш.

2. Жадвал асосида ходимларни тайёрлаш дастурларини ва уларни стажировкадан ўтказиш режаларини ишлаб чиқиш
ва қабул қилиш.

2019 йил сентябрь

ҳар йили
20 январга
қадар

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов)

II. Биринчи АЭСни қуришнинг асосий босқичлари

19.

АЭСни жойлаштириш учун майдонни танлаш ва лицензиялаш (2019-2020 йиллар).

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, майдонни танлаш сифатини таъминлаш дастурлари ва хавфсизликни асослаш ҳисоботини

белгиланган тартибда тақдим этиш асосида
АЭСни жойлаштиришга хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органнинг лицензиясини олиш

2019 йил октябрь

2020 йил ноябрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Давлат экология қўмитаси (Кучкаров),
Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев)

20.

АЭС ва унинг ташқи инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш (2020 — 2022 йиллар).

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш

2021 йил
февраль

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

АЭСни қуриш ва ишга тушириш (2022 — 2030 йиллар).

1. АЭС қурилишига Россия Федерациясининг кредитини жалб этиш тўғрисида Ҳукуматлараро битимни тайёрлаш.

2. АЭС қурилишига ЕРС шартномаси доирасида Буюртмачининг мажбуриятларини молиялаштиришнинг узоқ муддатли (10 йилга) режасини тасдиқлаш.

3. АЭС қурилишига хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органининг лицензиясини олиш.

4. АЭС қурилиши

5. Давлат қабул комиссияси далолатномасини тасдиқлаш

2019 йил декабрь

2019 йил ноябрь

2021 йил декабрь

2022 йилдан бошлаб

энергия блоклари лойиҳа қувватига чиққандан кейин

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Гулямов), Молия вазирлиги (Хайдаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Бекенов), Ташқи ишлар вазирлиги (Асадов),

Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Атроф табиий муҳит муҳофазасини ва радиация ҳимоясини таъминлаш

22.

Миллий ядро-энергетика дастурининг ривожлантирилиши муносабати билан атроф-муҳит муҳофазаси ва радиация ҳимояси соҳасидаги тадбирларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Миллий ядро-энергетика дастурини амалга ошириш давомида атроф-муҳит муҳофазаси ва радиация ҳимояси соҳасида
давлат назоратини амалга ошириш

белгиланган тартибда

Давлат экология қўмитаси (Кучкаров),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), ФВВ (Худайбергенов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

IV. Хавфсиз ва иқтисодий самарали ядро иссиқлиги циклини ташкил этиш

23.

Ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисини қайта ишлаш учун чиқариш ёки ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисини қимматбаҳо энергетик материал сифатида узоқ вақт сақлашни ташкил қилиш.

Радиоактив чиқиндилар, ишлатиб бўлинган ёқилғи билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ва АЭСни эксплуатациядан чиқариш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш ва киритиш

2019 йил ноябрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Ташқи ишлар вазирлиги (Асадов), Адлия вазирлиги (Истамов), ФВВ (Худайбергенов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

24.

Ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси билан ишлаш.

Ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси билан ишлашни тартибга солувчи нормалар ва қоидаларни, шунингдек хавфсизлик бўйича қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш

2020 — 2028 йиллар

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Давлат экология қўмитаси (Кучкаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), ФВВ (Худайбергенов), ИИВ (Бобожонов)

V. Атом энергетикасини узоқ муддатли ривожлантиришни таъминлаш

25.

Атом илм-фани ва ядро технологияларини ривожлантириш.

Атом илм-фани ва ядро технологияларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш

ҳар йили

Фанлар академияси (Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов)

26.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари учун ноэнергетик ядро технологияларини, шу жумладан материалшуносликни (ядро ва термоядро реакторлар, микроэлектроника, авиация ва космик техника учун янги материаллар олиш), ядро тиббиётини (ташхис қўйиш ва даволаш учун радиофарм препаратлар ишлаб чиқариш, нейтрон-тутувчи ва протон терапия, позитрон-эмиссион томографияни ривожлантириш), ядро таҳлили ва радиокимё ҳамда Республика учун аҳамиятли бўлиши мумкин бошқа йўналишларни ривожлантириш.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун ноэнергетик ядро технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил ноябрь

Фанлар академияси (Юлдашев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Гулямов),
Молия вазирлиги (Хайдаров)

VI. Чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш

27.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Ўзатом» агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош вазир ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобот беришини таъминлаш.

1. Концепция амалга оширилиши тўғрисида «Ўзатом» агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига тезкор
ахборот киритиш.

2. Концепциянинг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳисобот бериш.

3. Ядро-энергетика дастурини ривожлантиришнинг стратегик ва долзарб йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериш.

ҳар ҳафтада

кейинги ойнинг
5 санасигача

ҳар чоракда, кейинги ойнинг
10 санасигача

Энергетика вазирлиги (Султанов), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар,