Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 645-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 7 (етти) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати куйидаги таркибда тасдиқлансин:
|
1. |
Кудбисв Шерзод Давлятович |
— |
Вазир |
|
2. |
Мухитдинов Эркип Мадорбекович |
— |
Вазирнинг биринчи ўринбосари |
|
3. |
Умурзаков Баходир Хамидович |
— |
Вазир ўринбосари |
|
4. |
Яқубов Нодирбек Гулмурадович |
— |
Вазир ўринбосари в.б. |
|
5. |
Махмудов Темур Асомидинович |
— |
Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи |
|
6. |
Имамназаров Улуғбек Адилович |
— |
Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси бошлиғи |
|
7. |
Одинаев Кудратулло Асатуллоевич |
— |
Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи. |
З.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 25 августдаги 673-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири ЖА. Қучқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 февраль,
90-сон