Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 августдаги ПҚ-3913-сон қарорини ижро этиш, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юкланган вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш, вазирлик фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, меҳнат, аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни самарали амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
6. Тошкент шаҳрининг Сергели тумани, Лутфикор кўчаси, 33-уйда жойлашган Сергели енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари туташ ҳудудлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курсларини жойлаштириш учун оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ўтказилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/819/1210-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 декабрь,
1066-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/819/1210-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 21-модда):
а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) иловада:
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида низом»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Гуруҳли, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисани Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоят (Тошкент шаҳар) бандлик бош бошқармаси буйруғига асосан қуйидаги таркибдаги комиссия махсус текширади»;
тўртинчи хатбошидаги «Давлат меҳнат техника назорати» сўзлари «Давлат меҳнат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси» сўзлари «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«махсус текширишнинг барча материаллари нусхаларини вилоят (Тошкент шаҳар) бандлик бош бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, шунингдек, тегишли вазирликка (хўжалик бошқаруви органи), корхонага ва унинг юқори турувчи хўжалик органига, жабрланган ходимни юборган ташкилотга юборади»;
IV бўлимнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Икки ва ундан зиёд киши ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъатида, вилоят (Тошкент шаҳар) бандлик бош бошқармаси кенгашида, Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» ёки «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси ҳайъатида, бахтсиз ҳодиса шу орган назорати остидаги корхона (объект)да юз берган бўлса, бош давлат меҳнат техник инспектори иштирокида кўриб чиқилади. Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати, вилоят (Тошкент шаҳар) бандлик бош бошқармаси кенгаши чиқарган қарор бажарилиши шартдир».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорининг 1-бандидан (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 1-модда) «Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 100-модда):
а) 1-иловада:
54-бандининг биринчи хатбошидаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Давлат меҳнат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-иловадаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси бошлиғи» сўзлари «Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 7-банди иккинчи хатбошидаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси ҳамда Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси» сўзлари «Давлат меҳнат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида» 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда):
а) 2-иловада:
33-банддаги «меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси» сўзлари «Давлат меҳнат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
36-банднинг иккинчи хатбошидаги «меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси давлат инспекцияларига» сўзлари «Давлат меҳнат инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-иловада:
2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш органи — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий органларининг давлат меҳнат инспекциялари»;
Низомга 2 ва 3-иловалардаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси бошлиғи (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси инспекцияси бошлиғи)» сўзлари «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий органларининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2025 й., 09/25/158/0235-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорида:
5-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошидаги «Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси» сўзлари «Давлат меҳнат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банди учинчи хатбошисидаги «Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси» сўзлари «Давлат меҳнат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорига
7-ИЛОВА
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1993 йил 24 июндаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 27-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 19 февралдаги 29-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 10-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарори)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) 2-илованинг 3-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда, 25-сон, 539-модда, 37-сон, 997-модда) 1-илованинг 32-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 июлдаги 482-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 139-модда), шунингдек, унга 1 ва 2-иловалар.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда) илованинг 27-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация Маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 октябрдаги ПҚ-3352-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 39-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 18-модда) илованинг 2-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарори)» 2018 йил 13 августдаги 652-сон қарорига илованинг 5-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон, 09.07.2019 й., 07/19/566/3396-сон, 07.09.2019 й., 09/19/743/3710-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон; 03.12.2020 й., 09/20/764/1591-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон; 30.01.2021 й., 09/21/44/0072-сон, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, 05.04.2021 й., 09/21/182/0282-сон, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон, 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон; 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 13.03.2025 й., 09/25/158/0235-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 25.12.2025 й., 09/25/819/1210-сон)