Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2005 14.01.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1198
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошыарувининг қарори, 14.01.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1198
Дата вступления в силу
24.01.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2005
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНАЛАРГА СУТ, ТИРИК МОЛ, ЖУН, ҚОРАМОЛ ВА МАЙДА МОЛЛАР ТЕРИСИ, МЕВА-САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН НАҚД ПУЛ БЕРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 14 январда 1198-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 12 октябрдаги 22/2-сон қарори билан ўз кучини йўқотган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2005 йил 7 ноябрдаги 167-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорни истеъмол моллари билан тўлдиришни рағбатлантариш ҳамда ишлаб чиқарувчилар билан савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Тижорат банклари томонидан қайта ишловчи корхоналарга сут, тирик мол, жун, қорамол ва майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини харид қилиш учун нақд пул бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Қарор кучга кирган кундан эътиборан «Тери ва мўйна хом-ашёсини сотиб олиш учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби» (1999 йил 13 январдаги 592-сонли рўйхат рақами, Меъёрий ҳужжатлар Ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон), шунингдек унга киритилган 1-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар (2000 йил 21 августдаги 592-1-сонли рўйхат рақами, Меъёрий ҳужжатлар Ахборотномаси, 2000 йил, 16-сон) ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 30 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26/7-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки Бошқарувининг 2002 йил 30
ноябрдаги 26/7-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банклари томонидан қайта ишловчи корхоналарга сут, тирик мол, жун, қорамол ва майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини харид қилиш учун нақд пул бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сонли «Бозорни истеъмол моллар билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар билан савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари томонидан қайта ишловчи корхоналарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш мақсадларига нақд пул бериш тартибини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу ҳужжатда белгиланган тартиб тайёрлов корхоналарига нисбатан қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта ишловчи корхоналар — сут, жун, қорамол ва майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини (бундан кейинги матнда — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) қайта ишлаб, ярим фабрикат ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, тирик молларни гўштга сўйиш, гўштдан ярим фабрикат тайёрлаш билан шуғулланувчи юридик шахс мақомига эга корхоналар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бевосита ишлаб чиқарувчилар — ўз томорқа ер участкасидан шахсий меҳнати асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари, узоқ муддатга ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш — сутни қайта ишлашдан сариёғ, пишлоқ ва бошқа сут маҳсулотлари, жунни қайта ишлаб калава, жун газлама ва аҳоли истеъмоли учун бошқа жун маҳсулотлари, қорамол ва майда мол терисини қайта ишлаб чарм ва чарм маҳсулотлари, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларидан қуритилган қоқи, консерва, томат пастаси, шарбат, мева шарбатларидан концентрациялаштирилган кукун ишлаб чиқариш ва бошқалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Низомда белгиланган тартиб асосида банкдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун нақд пул олиш ҳуқуқига фақат қайта ишлаш қувватларига эга бўлган корхоналар ҳамда қушхоналар эгадирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бир вақтда ушбу Низом қуйидагиларга нисбатан жорий этилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси норезидентларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредиторлик қарзлари (2-сонли картотекаси) мавжуд бўлган қайта ишловчи корхоналарга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пахта хом ашёси, тамаки барги, каноп, пилла харид қилишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредит маблағлари ҳисобига маҳсулотлар харид қилишга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қайта ишловчи корхоналар раҳбарлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун банклардан олинган нақд пуллардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш бўйича шахсан жавобгардирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. БАНКЛАРДАН НАҚД ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ОЛИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қайта ишловчи корхоналар ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш мақсадида харид қилишга нақд пул маблағлари олиш учун календарь йилда бир марта унинг асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига белгиланган тартибда тасдиқланган ҳамда сақлаш ва қайта ишлашнинг тегишли қувватлари кўрсатилган ҳолда маҳсулотлар тайёрлаш ва саноат йўли билан қайта ишлаш учун ўз моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта ишловчи корхона томонидан кўчмас қайта ишлаш қувватларидан ижара шартларида фойдаланилган тақдирда ижара шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси ва ижара шартномасининг Давлат кадастрида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қайта ишловчи корхона унинг асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкка бевосита ишлаб чиқарувчилардан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китоби учун нақд пулга бўлган эҳтиёжи миқдори кўрсатилган буюртманомани нақд пул олиниши режалаштирилаётган йил чораги бошланишидан икки ҳафта олдин тақдим этади. Буюртманомада ушбу мақсадлар учун нақд пулга эҳтиёж корхона бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда йил чораги ичидаги ҳафталар қирқимида кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қайта ишловчи корхоналарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун нақд пул унинг асосий депозит ҳисобварағидаги мавжуд маблағлари доирасида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Банк томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун бериладиган нақд пул суммаси қайта ишловчи корхоналар томонидан бевосита ишлаб чиқарувчилар билан тузилган шартномалар асосида аниқланади ва етти кунлик эҳтиёж миқдорида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қайта ишловчи корхоналарга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун нақд пул ҳар етти кунда бир марта берилади. Бунда қайта ишловчи корхона хизмат кўрсатувчи банкка шу мақсад учун илгари олинган нақд пулдан фойдаланилганлигини тасдиқловчи қабул қилиш квитанциялари реестрини тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта ишловчи корхона илгари олинган нақд пулдан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаган тақдирда банк бундан кейин нақд пул беришни тўхтатиб қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНА ТОМОНИДАН БАНКДАН ОЛИНГАН НАҚД ПУЛНИ ИШЛАТИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қайта ишловчи корхона томонидан юқоридаги мақсадлар учун банкдан олинган нақд пул маблағлари шу куннинг ўзида корхона кассасига кирим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қайта ишловчи корхона томонидан касса операциялари юритилиши, нақд пулларни сақлаш ва сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари»га (Давлат рўйхати 565-сон, 1998 йил 17 декабрь) мувофиқ амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Банкдан олинган пулнинг етти иш куни мобайнида сарфланмаган қисми етти кунлик муддат тамом бўлгандан кейинги кундан кечиктирмасдан қайта ишловчи корхонанинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиш учун хизмат кўрсатувчи банкка топширилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қайта ишловчи корхона билан бевосита ишлаб чиқарувчилар ўртасида топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб, маҳсулот қабул қилиб олиш пайтида корхона кассасидан бевосита ишлаб чиқарувчининг ўзига нақд пул бериш йўли билан ёки масъул шахс, яъни қайта ишловчи корхона кассасидан маҳсулот харид қилиш учун нақд пулларни кейинчалик ҳисобот бериш шарти билан олувчи, корхонада доимий ишловчи, ходимлар рўйхатида мавжуд бўлган ва корхона билан моддий жавобгарлик тўғрисида Шартнома тузган ходим (кейинги ўринларда — масъул шахс) орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш квитанция билан расмийлаштирилади. Квитанцияда корхона раҳбари, бош бухгалтери ва кассирининг имзолари бўлиб, улар корхона муҳри ва кассир штампи ёки касса аппарати белгиси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Қайта ишловчи корхоналарда бевосита ишлаб чиқарувчи деҳқон ёки фермер хўжалигининг номи, юридик манзили, банкдаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи қайд этилган, агар жисмоний шахс бўлса унинг исми, насаби ва отасининг исми, яшаш манзили, паспорт маълумотлари, сотиб олинган хом ашёнинг ҳажми, миқдори ва нархи, тўланган пул суммаси ҳамда маҳсулот етказиб берувчининг имзоси қўйилган кундалик ҳисоб дафтар юритилиши шарт, Агар маҳсулот масъул шахс томонидан харид қилинган бўлса ушбу дафтарга унинг имзоси қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қайта ишловчи корхонанинг кассасидан бевосита ишлаб чиқарувчиларга ёки масъул шахсга берилган нақд пуллар корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган чиқим ордерлари орқали расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. БАНК ТОМОНИДАН ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНАГА БЕРИЛГАН НАҚД ПУЛЛАРДАН МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қайта ишловчи корхона ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай хизмат кўрсатувчи тижорат банкига нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми, миқдори ва нархи, тўланган пул суммасини тасдиқловчи, раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган маълумотномани тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта ишловчи корхона раҳбари ва бош бухгалтери маълумотномага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга нақд пул сарфланиши тўғрисидаги текширилмаган касса ҳисоботлари маълумотлари киритилганлиги учун шахсан жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Тижорат банклари ҳар чоракда қайта ишловчи корхона томонидан тақдим этилган далолатномаларни, шунингдек, қайта ишловчи корхонанинг ҳисобварағига қайта ишланган маҳсулотларни сотишдан тушган пул тушумини таҳлил қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Таҳлил натижасида қайта ишловчи корхонага қайта ишлаш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олиш учун нақд пул берилгандан кейинги 3 ой давомида унинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайта ишланган тайёр маҳсулотларни сотиш натижасида тушумлар тушмаганлиги ёки ушбу тушумлар ниҳоятда кам миқдорда эканлиги аниқланган тақдирда, тижорат банклари ушбу мақсадларга нақд пул беришни тўхтатиб қўядилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қайта ишловчи корхоналарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган нақд пулларни мақсадга мувофиқ ишлатилишини текшириш хизмат кўрсатувчи банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, қайта ишловчи корхона томонидан банкка нақд пул бериш учун тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги касса китоби ёзувлари ва қабул қилиш квитанцияларида кўрсатилган харид қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини омборга кирим қилинганлиги, касса ҳужжатлари ва кундалик ҳисоб дафтаридаги маълумотларни ўрганиб чиқиш йўли билан текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Банк томонидан қайта ишловчи корхоналарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган нақд пулларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан жойида ўтказилган текширишлар жараёнида нақд пуллар мақсадга номувофиқ ишлатилганлиги, ҳисобга олиш ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги ва бошқа қоида бузишлар аниқланган тақдирда қонунчиликка мувофиқ тегишли жазо чоралари қўллаш учун текшириш маълумотларини солиқ органларига, агар суистеъмол ҳоллари аниқланган бўлса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда текшириш давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар нақд пул бериш тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири М.Б. НУРМУРОДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 30 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
137-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси Ж.Б. САЙФИДДИНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 30 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002-89-сон
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон)