Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2004 02.04.1992 йилдаги 159-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.04.1992 йилдаги 159-сон
Дата вступления в силу
02.04.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2004
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита тузиш тўғрисида» 1992 йил 7 мартдаги Фармонига мувофиқ, шунингдек, давлат органлари ва республика ҳудудида фаолият кўрсатувчи барча мазҳаблардаги диний ташкилотлар ўртасидаги қалин ҳамкорликни ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилаб қўйилсинки, Дин ишлари бўйича қўмита давлат бошқарув органи ҳисобланади, унинг ўз ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича қарорлари вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, вилоят, шаҳар, район ҳокимликлари учун мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппаратининг тузилиши ва унинг тўғрисидаги Низом 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппарати ходимларининг энг кўп сони 38 кишидан иборат қилиб (бинони қўриқловчи ва унга хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 1992 йил охиригача 418 минг сўм ва бир йилга 570 минг сўм ҳисобидан белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дин ишлари бўйича қўмитага раиснинг бир нафар биринчи ўринбосари ва ўринбосари бўлишига рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўмита раисига, унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари, уларнинг ўринбосарлари учун тегишлича назарда тутилган маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари жорий қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дин ишлари бўйича қўмитанинг марказий аппарати республика бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш масалаларига раҳбарлик қилиш ва маҳаллий бошқарув органларининг ҳудудларда жойлашган диний ташкилотлар, шунингдек, юқорида кўрсатилган қўмита билан қалин ўзаро алоқаларни таъминлаш вилоят, шаҳар ва район ҳокимининг ўринбосарларидан бирининг зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарурат бўлганда жойларда барча мазҳабдаги диний ташкилотлар, жамоат бирлашмалари вакилларидан, олимлар ва амалиётчи мутахассислардан иборат маслаҳат кенгашлари тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Савдо вазирлиги, «Ўзшартномасавдо» уюшмаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳисоб-китобларига мувофиқ зарур маблағлар, бириктирилган номенклатура бўйича жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий-техника ресурслари ажратсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги Дин ишлари бўйича қўмитага иккита ГАЗ-24 енгил автомобилини ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги юқорида кўрсатилган автомашиналарни сақлашга маблағ ажратишни ва лимитни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Дин ишлари бўйича қўмитани зарур шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тошкент шаҳар ҳокими бир ой муддат ичида Дин ишлари бўйича қўмитани жойлаштириш учун жой ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1976 йил 11 майдаги 287-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1976 й., 5-сон, 22-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 2 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
159-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 27 январдаги 23-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)