09.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1920-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 09.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1920-1
Дата вступления в силу
09.01.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга ўзартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 9 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1920-1]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон «Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида буюраман
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 68-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1920, 2009 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 9 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 10-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2-банддаги «адвокатлар ҳамда Адлия вазирлиги ходимларидан тенг миқдорда» деган сўзлар «ҳамкасблари орасида ҳурматга сазовор адвокатлар, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан тоқ миқдорда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 3-банд «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга» деган сўзлардан кейин «(рўйхат рақами 1921, 2009 йил 14 март) Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 6-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«лицензиянинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида малака комиссияларининг мурожаатлари бўйича хулосалар беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокатларга малака даражалари бериш тўғрисида малака комиссиялари қарорлари бўйича хулосалар беради;»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«8. Олий малака комиссиясининг таркиби Адвокатлар палатаси ва Адлия вазирлигининг қўшма қарорлари билан адвокатлар ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан 9 кишидан иборат таркибда икки йил муддатга тасдиқланади. Бунда комиссия аъзоларининг камида 5 нафари адвокат бўлиши лозим. Олий малака комиссияси таркибига келишув асосида суд, адлия органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали ходимлари жалб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий малака комиссияси раиси ва ўринбосари комиссиянинг биринчи йиғилишида тўлиқ таркибда иштирок этган аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали малака комиссияси аъзолари орасидан сайланади. Олий малака комиссияси раислиги ва ўринбосарлигига номзодлар овоз беришда қатнашмайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий малака комиссияси раисининг ўринбосари Олий малака комиссиясининг мажлисида раис ҳозир бўлмаган ҳолларда раислик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий малака комиссияси аъзолигига адвокатларнинг номзодлари адвокатлик фаолияти бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган адвокатлар орасидан тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари, уларнинг яқин қариндошлари Олий малака комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«81. Қуйидаги ҳолатларда Олий малака комиссияси аъзоси комиссия таркибидан чиқарилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз аризасига биноан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокат мақоми тўхтатилган ёки тугатилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия аъзоси бўлган суд, адлия органлари ва бошқа ташкилотлар ходимининг иш жойи ўзгарганда ёки ходим ишдан бўшатилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия аъзоси томонидан мазкур Низом талаблари қўпол равишда бузилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия аъзоси соғлиғининг ҳолатига кўра вазифаларини бажариш имкони бўлмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия аъзоси комиссия йиғилишларида сурункали 3 марта узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг бешинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича Олий малака комиссияси аъзосини комиссия таркибидан чиқариш масаласи комиссия раиси томонидан киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия аъзосини комиссия таркибидан чиқариш тўғрисидаги қарор комиссия аъзоларининг учдан икки қисми овозлари билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор ҳақида комиссия таркибидан чиқарилган комиссия аъзосига ёзма равишда маълум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия аъзосини комиссия таркибидан чиқариш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят келтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака комиссияси аъзосини ушбу бандда назарда тутилмаган асослар бўйича комиссия таркибидан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия таркибидан чиқарилган аъзо ўрнига мазкур Низомда назарда тутилган тартибда комиссия тасдиқланган муддат доирасида янги комиссия аъзоси киритилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«9. Олий малака комиссиясининг аъзоси бўлган адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш кўриб чиқилиши ёки Олий малака комиссияси аъзосининг малака имтиҳонини топшириши натижалари бўйича шикоят кўриб чиқилган ҳолларда, улар Олий малака комиссияси мажлисида қатнашишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия аъзоси, агар у:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия мажлиси кўрилаётган масалалар бўйича талабгор, адвокат ва бошқа манфаатдор шахс малака комиссияси аъзосининг яқин қариндоши бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия мажлисининг натижасидан ва унда қабул қилинадиган қарордан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, комиссия мажлисида иштирок этиши мумкин эмас ва у рад этилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур бандда кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, комиссия аъзоси ўзини ўзи рад этиши шарт. Агар у бундай қилмаса, айни шу асослар бўйича комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан, шунингдек масаласи кўрилаётган талабгорлар, адвокатлар ва бошқа манфаатдор шахслар томонидан рад этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рад этиш ҳақидаги баёнот асослантирилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рад этиш билдирилган комиссия аъзоси рад этиш тўғрисидаги масала кўрилишидан олдин ўз тушунтиришларини беришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рад этиш тўғрисидаги масала рад қилинаётган шахснинг йўқлигида комиссиянинг қолган аъзолари томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал этилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия аъзоси рад этилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий малака комиссиясининг мажлиси, агар унда Олий малака комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, комиссия ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кворум бўлмаган ҳолда, Олий малака комиссиясининг мажлисига ҳозир бўлган аъзолари томонидан мажлисни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Олий малака комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин икки ойда камида бир марта ўтказилади. Олий малака комиссияси раиси Олий малака комиссияси мажлиси ўтказилишидан камида ўн кун олдин мажлиснинг кун тартиби, санаси, вақти ва жойини белгилайди.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 14-банддаги «барча аъзолари, шунингдек, масъул котиб» деган сўзлар «раислик этувчи ва масъул котиб» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. 18-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Шикоятларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. 22-банд «аъзоларидан бирининг» деган сўзлардан кейин «ёки тегишли ҳудудий бошқарманинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«25. Олий малака комиссиясининг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида малака комиссиясининг мурожаати бўйича хулосаси у тузилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ёзма шаклда Адлия вазирлигига етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирлиги мазкур хулоса келиб тушган кундан етти кун ичида лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида тегишли маъмурий судга мурожаат қилади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Келишилган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлар палатаси раиси А. ЭРНАЗАРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 7 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1920-1/2446-сон)