Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг
буйруғи
Консуллик легаллаштириш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 313-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2023 йил 12 декабрдаги 37-сонли «Консуллик легаллаштириш тўғрисидаги йўриқномани, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 313-3, 03.01.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5400-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири томонидан 1997 йил 14 февралда тасдиқланган Консуллик легаллаштириш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 313, 1997 йил 12 март) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 ноябрь,
37-сон
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 27 ноябрдаги 37-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Консуллик легаллаштириш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бобда:
2-банднинг «б» кичик бандидаги «Консуллик бошқармаси» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Консуллик бошқармаси» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3-бобда:
1, 2, 4 ва 6-бандлардаги «Консуллик бошқармаси» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3 ва 5-бандлардаги «Консуллик бошқармасида» деган сўзлар «Консуллик-ҳуқуқий департаментида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/313-2/2417-сон)