ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбаи |
Ижро учун масъуллар |
|
1. |
«Мингтепа» археология объектида археологик тадқиқотлар ва консервация ишларини амалга ошириш. |
2019-2020 йиллар, алоҳида режага мувофиқ |
Маданий мерос объектларини асрашга доир ишларни амалга ошириш учун бюджет маблағлари доирасида, вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари |
Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги |
|
2. |
«Мингтепа» археология объектига тааллуқли бўлган тарихий-маданий, илмий ва оммабоп маълумотларни жамлаш, таҳрир қилиш ва тарғибот ишларида фойдаланиш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиш. |
2019 йил |
Ташаббускорлар маблағлари |
Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси |
|
3. |
«Мингтепа» археология объектига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шохобчаларни ташкил этиш. |
2019 йил |
Ташаббускорлар маблағлари |
Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар |
|
4. |
«Мингтепа» археология объектини туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш учун республикада фаолият юритувчи сайёҳлик ташкилотларига инфотурлар ташкил этиш. |
Объект тайёр бўлганидан сўнг |
— |
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги |
|
5. |
«Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларига ташриф буюрувчилар учун автомобиль тўхташ жойи, савдо ва бошқа шохобчаларни ташкил этиш. |
2019-2020 йиллар |
Ташаббускорлар маблағлари |
Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар |
|
6. |
«Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларига олиб чиқувчи йўлни пиёдалар учун мослаштириш ҳамда хавфсизлик чораларини кўриш. |
2019-2020 йиллар |
Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари |
Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар |
|
7. |
«Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларида томоша қилиш нуқтасини барпо этиш ва унда соябон ҳамда атроф муҳитни кузатиш учун бинокль ўрнатилишини таъминлаш. |
2019 йил август |
Ташаббускорлар маблағлари |
Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар |
|
8. |
«Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларида ташриф буюрувчилар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун дам олиш масканларини ташкил этиш. |
2019-2020 йиллар |
Ташаббускорлар маблағлари |
Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар |
|
9. |
«Мингтепа», «Жингиртепа» ва «Тоштепа» археология объектларини маҳаллий ва хорижий туристлар ўртасида кенг тарғиб қилиш учун оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, Интернет ва босма нашрларда мақолалар чоп этиш, ташкилотчилар томонидан тақдим этиладиган мавзуга оид видео материаллар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкори ҳисобланган «Дунё бўйлаб» телеканалида ва бошқа телеканалларда намойиш этилишини таъминлаш. |
Объект фойдаланишга топширилгандан сўнг доимий равишда |
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ижрочилар маблағлари |
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий |
|
10. |
Андижон вилояти Марҳамат туманига ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча ташриф буюриш мумкин бўлган манзилларни аниқлаш ва туристлар ташрифи учун мослаштириш, жумладан: тумандаги «Андижон самоси халқ дорбозлар гуруҳи» хонадонини этнотуризм йўналишида доимий туристлар ташриф буюриш масканига айлантириш чораларини кўриш; ёшларда ватанпарварлик ҳиссини юксалтириш, тарихий маданият билан таништириш мақсадида тумандаги «Турон ўқувчи ёшлар ва ногиронлар ўқув ишлаб чиқариш маркази», «Маънавият боғи» ҳамда тумандаги Маҳдум Восилий номидаги маънавий мерос марказига таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари саёҳатини ташкил этиш. |
доимо |
— |
Андижон вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар |