27.12.2018 йилдаги 1052-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.12.2018 йилдаги 1052-сон
Дата вступления в силу
29.12.2018
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 ноябрдаги 682-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2021 й., 09/21/682/1050-сон)

Т/р

Тадбир номи

Молиялаштириш манбалари*

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Тингловчилар учун маиший шароитлар яратиш мақсадида биноларни капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш тадбирлари

1.

1. Малака ошириш институти биносининг ўқув аудиториялари, хизмат хоналари, маърифат ва маънавият маркази, конференц зали, ахборот-ресурс маркази, масофадан ўқитиш маркази, инновацион-педагогик технологиялар маркази, компьютер хоналари, ташқи ва ички фасадлари, том ҳамда бошқа ёрдамчи хоналарини капитал таъмирлаш.

2. Эшик, ром, иситиш, совуқ-иссиқ сув, канализация тизимини, электр симлар ва кабелларини янгилаш, қўриқлаш-ёнғин сигнализациясини ўрнатиш.

3. Ҳар бир қаватда ҳожатхона қуриш ва мавжудларини меъёр талаблари асосида санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга келтириш.

4. Ўт ўчириш ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш.

Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар

2019 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги

2.

Малака ошириш институтини энг замонавий интерактив доска, видеопроектор, аудио-видео аппаратлар, мебеллар, совутгич (кондиционер)лар, электр ёритиш воситалари, пардалар, замонавий ва катталар учун мос ўқув парталари ва бошқалар билан жиҳозлаш.

Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар

2019 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги,
Молия вазирлиги

3.

Малака ошириш институти ҳудудининг бутун периметри бўйлаб видеокузатув ускуналарини ўрнатиш.

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

2019 йил январь

Ички ишлар вазирлиги

4.

«Е» маъмурий бино ўрнида икки қаватли бино қуриш. Унинг биринчи қаватида автомобиль паркини, иккинчи қаватида эса замонавий маърифат ва маънавият марказини ташкил этиш. Шунингдек, «Г» маъмурий бинонинг тергов ҳибсхонаси жойлашган биринчи қаватини таъмирлаш.

Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар

2020 йил

1 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги

5.

Малака ошириш институтини транспорт воситалари билан таъминлаш (енгил автотранспорт, автобус, юк автомобиллари).

Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар

2019 йил
январь — май

Ички ишлар вазирлиги,
Молия вазирлиги

II. Ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, аудитория фондини замонавий техника воситалари билан таъминлаш

6.

Ҳар бир ўқув, хизмат ва бошқа хоналарни ўқитишнинг замонавий ўқув-техник воситалари, шунингдек, энг замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш (компьютерлар, принтерлар, сканерлар, рақамли проекторлар ва фото-видео-аппаратлар, интерфаол доскалар, планшетлар, телевизорлар, электрон табло, овоз кучайтиргичлар, шунингдек, WiFi-router ва SDSL модемлар, сервер ва бошқалар).

Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар

2019 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

7.

Масофадан (электрон) ўқитиш, видеоконференцалоқа, локал тармоқ ва бошқаларнинг сифатли ишлаши учун Интернетга оптик толали кабель орқали уланиш.

Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар

2019 йил

1 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

8.

Электрон ҳужжатларнинг айланишини таъминлаш ва Интернет тармоғидан унумли фойдаланиш учун Малака ошириш институтининг барча компьютер техникасини ягона локал тармоққа улаш.

Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар

2019 йил

1 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

9.

Масофадан (электрон) ўқитишни йўлга қўйиш учун энг замонавий (MOODLE каби) тизимни ўрнатиш ва унга ИИВнинг академик лицейларидаги филиалларни ҳам улаш.

Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган
ва маҳаллий бюджет маблағлари

2019 йил

1 декабрь

Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Видеоконференцалоқа тизими билан жиҳозланган локал ва ҳудудлараро (ИИВнинг жойлардаги академик лицейлари) аудиториялар тармоғини яратиш.

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

2019 йил

1 декабрь

Ички ишлар вазирлиги

11.

Ахборот-ресурс марказининг умумий, махсус ва электрон кутубхона секцияларини яратиш, уларни ўқув адабиётлари, ўқув-техника воситалари (инфокиоск, компьютерлар ва бошқалар) ва мебеллар (китоб жавонлари, қулай стол-стуллар ва бошқалар) билан жиҳозлаш.

Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар

2019 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

12.

Барча ўқув аудиторияларини ўқув жараёни сифатини назорат қилиш учун ягона видеокузатув тизимига улаш.

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

2019 йил

1 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

13.

Ахборот-коммуникация технологиялари кафедраси қошида компьютерлаштирилган интерактив ўқув-методик хона ва билимларни назорат қилиш марказини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар

2019 йил

1 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

14.

Автоматлаштирилган телефон станциясини ташкил этиш ва барча биноларни, шунингдек, хизмат хоналарини алоқа воситалари билан жиҳозлаш.

Ички ишлар вазирлигига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар

2019 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги