28.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3108
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг буйруғи, 28.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3108
Дата вступления в силу
28.12.2018
Ҳужжат 21.12.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажмини тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 23 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3108-2, 21.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2022 й., 10/22/3108-2/1104-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3108]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон «Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 23 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3108-2, 21.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2022 й., 10/22/3108-2/1104-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажми иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 23 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3108-2, 21.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2022 й., 10/22/3108-2/1104-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир Д. НАБИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 23 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-мҳ-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 23 ноябрдаги 24-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг педагогик юкламалари ҳажми
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Иш турлари

Иш турлари учун ажратилган вақт меъёри

Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш

1.

Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси тингловчилари учун ўқув (назарий, маъруза, амалий, семинар, лаборатория ва кўчма) машғулот ўтказиш.

Бир академик соат учун — 1 соат.

Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журнали асосида аниқланади.

2.

Масофавий таълим асосида қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси тингловчилари учун онлайн машғулотларни ўтказиш.

Бир академик соат онлайн видеомашғулотлар учун — 1соат.

Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги гуруҳ журнали асосида аниқланади.

3.

Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси якуний аттестациясини (онлайн тест, суҳбат, касбий фаолият натижаларини баҳолашда) ўтказишда иштирок этиш.

Битта академик гуруҳ учун онлайн тестга — 2 соат.

Битта тингловчи учун якуний суҳбатга — 0,5 соат.

Битта тингловчининг касбий фаолият натижасини баҳолаш учун — 0,5 соат.

Аттестация комиссиясининг баённомаси асосида аниқланади.

4.

Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун даъвогар тадқиқотчи ёки мустақил изланувчига илмий раҳбар (маслаҳатчи)лик қилиш.

Битта тадқиқотчига бир ўқув йили учун — 100 соат;

Битта мустақил изланувчига бир ўқув йили учун — 50 соат.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ва унинг филиаллари раҳбарининг тегишли буйруғи, илмий даражага даъвогар тадқиқотчи ёки мустақил изланувчининг якка тартибдаги иш режаси асосида аниқланади.

5.

Дарсдан ташқари вақтда малакали мутахассислар ва спортчилар билан ҳамкорликда қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси тингловчилари учун уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш бўйича очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва маҳорат-дарсларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш.

Бир академик соат очиқ, муаммоли, интеграциялашган маърузалар ва маҳорат дарслари учун — 5 соат;

очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза учун бир ўқув йилида кўпи билан — 30 соат.

маҳорат-дарсларига:

Институт ёки филиал миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 30 соат;

республика миқёсида ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 40 соат;

халқаро миқёсда ўтказилганда, бир ўқув йилида кўпи билан — 60 соат.

Институт ва филиалларда ўтказилган очиқ, муаммоли, интеграциялашган маъруза ва маҳорат-дарслари мавзулари бўйича тасдиқланган материаллар, тегишли режалар ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (кафедра йиғилиш баённомаси) асосида аниқланади.

6.

Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси ўқув режасидаги модулларнинг ўқув-услубий мажмуасини яратиш ва янгилаш.

Модул бўйича ўқув-услубий мажмуа яратишга бир босма табоқ учун — 3 соат.

Ўқув-услубий мажмуани янгилашга (қайта ишлашга) бир босма табоқ учун — 1,5 соат.

Институт Илмий кенгаши қарори асосида аниқланади.

7.

Қайта тайёрлаш, махсус ўқув курси ва малака ошириш курси йўналишлари модуллари доирасида услубий қўлланма, кўрсатмалар ёзиш ва нашр этиш.

Услубий қўлланма, кўрсатмалар тайёрлашга бир босма табоқ учун — 30 соат.

Институт Илмий кенгаши, қарори билан нашр этишга тавсия этилган услубий қўлланма ва кўрсатмалар асосида аниқланади.

8.

Масофавий (офлайн) таълим платформаси учун электрон контентларни яратиш.

Матнли контентнинг 1 та мавзуси учун — 3 соат;

Матнли-график контентнинг 1 та мавзуси учун — 4 соат;

Видеоконтент (бир академик соатдан кам бўлмаган видео дарс) учун — 6 соат;

Назорат учун (тест саволлари, топшириқлар) контентнинг 1 та мавзуси учун — 1 соат.

Институт Илмий кенгаши (филиаллар Илмий-методик кенгаш) қарори билан масофавий (офлайн) курсларда фойдаланишга тавсия этилган электрон контентлар асосида аниқланади.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режалари мазкур педагогик юкламалар ҳажми асосида кафедра мудири томонидан тузилади ҳамда тегишли Ректор (директор) ўринбосари билан келишган ҳолда Ректор (директор) томонидан тасдиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларига кафедра йиғилиши иштирокчиларининг таклифига асосан Институт ва унинг филиаллари Илмий кенгашининг қарорига асосан ўзгартиришлар киритилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчиларнинг йиллик педагогик юкламалари ҳажми 400 соатдан кам бўлмаслиги тавсия этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишлар рўйхатида белгиланган, соатлар ҳажми ҳисобланмайдиган иш турлари профессор-ўқитувчилар томонидан кафедра ёки Илмий кенгаш тавсияси билан ихтиёрийлик асосида амалга оширилади ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларини белгилаш учун асос ҳисобланмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур педагогик юкламалар ҳажми Институт ва филиаллар профессор-ўқитувчиларининг шахсий йиллик иш режаларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятида бажарилган ишлар ҳажмини аниқлаш учун асос ҳисобланади.
(илова матни Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 23 ноябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3108-2, 21.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2022 й., 10/22/3108-2/1104-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Педагогик юкламалар ҳажми Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 23 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 23 ноябрь,
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/3108/2394-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2021 й., 10/21/3108-1/1042-сон; 21.12.2022 й., 10/22/3108-2/1104-сон; 13.11.2023 й., 10/23/3108-3/0846-сон; 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон)