Бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиб олишга | ||||||||||||||
___________________________________________________________________________________________ | ||||||||||||||
(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, | ||||||||||||||
___________________________________________________________________________________________ | ||||||||||||||
халқаро ташкилот ваколатхонасининг, ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи) | ||||||||||||||
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ | ||||||||||||||
__________________________________________________________________________ваколат бераман | ||||||||||||||
(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек, аккредитация карточкаси рақами) | ||||||||||||||
Қуйидаги товарларни _________________________________________________________________________ | ||||||||||||||
(товарларни сотиб олишнинг мақсади) | ||||||||||||||
сотиб олиш учун: | ||||||||||||||
Т/р | Товарнинг номи | Сони | Биттасининг қиймати | Умумий қиймати | ||||||||||
1. | ||||||||||||||
2. | ||||||||||||||
3. | ||||||||||||||
4. | ||||||||||||||
___________________________________________________________________________________________ | ||||||||||||||
(буюртманома тузилган сана) | (хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси) |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.12.2018 йилдаги 1028-сон
Дата вступления в силу
20.03.2019
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сонли «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, эркин омбор, божхона омбори ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб уч ой муддатда амалдаги лицензияларнинг ушбу қарор шартлари ва талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқсин. Ўрганиш якуни бўйича лицензиялаш шартлари ҳамда талабларига жавоб бермаган лицензияларнинг белгиланган тартибда амал қилинишини тўхтатиб қўйиш ва/ёки тўхтатиш чоралари кўрилишини таъминласин;
бир ой муддатда — лицензиялар бериш учун хулосаларни тайёрлаш бўйича тегишли эксперт комиссиялари таркибини ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
божхона омбори — махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олган ҳамда товарларни божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган. Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин.
ёпиқ турдаги божхона омбори — лицензиатнинг товарларини сақлашга мўлжалланган божхона омбори, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ёпиқ турдаги божхона омборига лицензиатнинг товарлардан ташқари унинг таркибий тузилмалари товарлари жойлаштирилиши мумкин;
лицензия даъвогари — лицензияловчи органга божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
лицензия — лицензияловчи орган томонидан берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);
лицензиат — божхона омбори фаолиятини амалга ошириш лицензияси бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахси ёки божхона омборини таъсис этган Ўзбекистон Республикаси божхона органи;
божхона омборига бевосита туташ ҳудуд — божхона омбори атрофида жойлашган ва (ёки) божхона омборига туташиб кетадиган жойдаги товарларни ташувчи транспорт воситаларига товарлар ортиладиган (тушириладиган) ҳудуд;
омбор ўрни — битта божхона юк декларацияси бўйича божхона омборига жойлаштирилган товарларни ёки битта божхона юк декларацияси бўйича бошқа божхона режимига жойлаштиришга ариза берилган товарларни (божхона омборидан товарларни чиқаришда) сақлаш учун божхона омбори майдонининг бир қисми.
Ўзбекистон Республикасига олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланган товарларни сақлашга рухсат берилмайди, божхона органлари томонидан олиб қўйилган ва божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборига жойлаштирилган товарлар бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарларни сақлашга рухсат берилмайди.
4. Божхона омборининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва ҳоказолар) божхона омбори ва вақтинча сақлаш божхона режимлари остида жойлаштирилмайди.
5. Божхона омборида ва унга туташ ҳудудда товарлар билан ишлаб чиқариш операциялари ҳамда бошқа тижорат операциялари амалга оширилишига йўл қўйилмайди, тегишли божхона режимида назарда тутилган операциялар бундан мустасно.
6. Божхона омборида сақланаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви ариза берилган божхона режимларига мувофиқ тегишли божхона режимлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Божхона омборида сақлашни назарда тутмайдиган, ўзгача божхона режими остида ариза берилган товарларни божхона омборидан амалда олиб чиқиш, танланган божхона режимига мувофиқ, бундай товарлар чиқарилиши пайтидан бошлаб уч иш кундан кечикмай амалга оширилиши керак.
7. Лицензия лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, омбор ҳудуди, шунингдек, божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланаётган омбор ва қўшимча бинолар эгалигида бўлган лицензия даъвогарига лицензия даъвогари, божхона омбори ҳудуди ҳамда бинолар ушбу Низом талаблари ва шартларига мувофиқ бўлиши шарти билан берилади.
8. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади.
Агар божхона омбори божхона органи томонидан таъсис этилса лицензия олиш талаб қилинмайди. Бундай божхона омборини таъсис этиш ва унда товарларни сақлаш тартиби мазкур Низомда белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
9. Божхона омбори фаолиятини амалга оширишга лицензия «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси орқали берилади.
Божхона омбори ҳудудига қўриқланадиган ва мазкур Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда белгилаб олинган, товарларни божхона назорати остида етказиб беришни тугаллаш учун зарур бўлган вақтда, товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташиб кетиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.
Транспорт узеллари ва транспорт магистралларидан олиб борувчи йўл бўйлаб божхона омборигача бўлган масофа 3 km дан ошмаслиги керак.
12. Божхона омбори сифатида фойдаланилиши мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, уларнинг сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:
божхона омбори ҳудудига ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатга эга бўлмаган) яқинлашишини;
Агар бинонинг ёки иншоотнинг бир қисми божхона омбори ҳисобланса, унга бориш йўллари ва туташиб кетадиган тушириш майдончалари божхона назорати остидаги товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган қилиб жиҳозланиши керак.
13. Божхона омбори ҳудуди ва бинолар майдони мазкур Низомда назарда тутилган талаб ва шартлар ҳисобга олинган ҳолда ажратилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган техник, санитария, ёнғинга қарши ва бошқа талабларга жавоб бериши;
қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар хил томонлардан олинган видеомаълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
15. Тез бузиладиган товарлар божхона омборида бундай товарлардан ўз вазифасига кўра фойдаланиш имконини берувчи уларнинг сифати сақланиб қолиши муддати доирасида, бироқ танланган божхона режимига мувофиқ белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаган муддатда сақланиши мумкин.
16. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шароитларда сақланишни талаб этадиган товарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда божхона омборининг бир қисми ҳисобланган, бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган омборларда ёхуд алоҳида биноларда сақланиши керак.
божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган очиқ майдончанинг умумий майдонини ва (ёки) бинолар ҳажмини;
Ҳар бир омбор ўрнида унда сақланаётган товарлар тўғрисидаги, қуйидаги маълумотлар акс эттирилган, маълумотнома маҳкамланган бўлиши лозим:
19. Божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган очиқ майдонча ҳудудида фақат қуйидагиларнинг сақланишига йўл қўйилади:
божхона омборининг биноларида сақланишига хусусияти ва характеристикаси имкон бермайдиган бошқа товарлар.
20. Божхона омборига бевосита туташиб кетган ва божхона назорати зонаси ҳисобланган ҳудуд қуйидаги талабларга мувофиқ:
Божхона омборига туташиб кетган бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 mдан кам бўлмаган махсус белгиланган (тўсилган);
21. Божхона омбори ва божхона назорати зонаси ҳисобланган, божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд:
баландлиги 2 mдан кам бўлмаган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ва барча чиқиш (кириш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида «божхона омбори» белгиси қўйилган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларига эга бўлиши керак.
22. Божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ёхуд божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд, қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган ёпиқ кўрик майдончасига эга бўлиши керак:
содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар хил томонлардан олинган видеомаълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
Божхона омборида товарларнинг ортилиши, туширилиши ва қайта юкланиши фақатгина кўрик майдончасида амалга оширилади.
Бунда, ҳаво шароитининг кескин ёмонлашиши ҳолатларида, амалга оширилаётган ҳаракатларни ҳар хил томонлардан узлуксиз видеокузатувга олиш имконини яратган ҳолда, товарларни ортилиши, туширилиши ва қайта юкланишини божхона омбори биносида амалга оширишга йўл қўйилади.
23. Божхона омбори доимий равишда соз, ишчи ҳолатда ва унинг нормал фаолият кўрсатиши учун қуйидагилар етарли бўлиши керак:
ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари божхона омборида сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари;
божхона органларининг дастурий таъминотига мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;
божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган биноларни, очиқ майдончаларни, божхона омборига бевосита туташиб кетган бутун ҳудудни тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видеомаълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими;
24. Божхона омборига жойлаштирилган товарлар юзасидан божхона назоратини таъминлаш учун лицензияловчи орган сақлашга мўлжалланаётган товарларнинг хусусиятини, шунингдек, божхона омборини таъсис этиш учун мўлжалланаётган бинонинг (биноларнинг ёки бошқа жойнинг) жойлашишини ҳисобга олган ҳолда божхона омбори ва унга бевосита туташиб кетган ҳудуднинг жойлашиши ва жиҳозланишига аниқ талаблар ўрнатишга ҳақлидир.
Лицензияловчи органнинг қарорига кўра корхоналар ҳудудидаги ва эгаси ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи шахслар бўлган ёпиқ турдаги божхона омборларига нисбатан транспорт узеллари ва транспорт магистралларидан бўлган масофа бўйича талаб қўлланилмаслиги мумкин.
25. Божхона омборида ва божхона назорати зоналари ҳисобланган божхона омборига бевосита туташиб кетувчи ҳудудда ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланиши мумкин эмас.
26. Божхона органи ходимлари учун божхона омборида божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак:
доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан телефон, факс, Интернет) билан жиҳозланган;
27. Божхона омборининг таъсис этилиши ва унинг фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикасининг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.
28. Божхона омборини қўшимча равишда асбоб-ускуналар билан таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибга келтириш, қўриқлаш ҳамда ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда лицензиат томонидан ва унинг ҳисобига амалга оширилади.
29. Мазкур Низомнинг 21 — 24-бандларида белгиланган талаблар божхона омборини таъсис этиш учун берилган аризани кўриб чиқиш босқичида божхона органи томонидан белгиланиши ва божхона омборидан фойдаланиш тартиб-қоидасида акс эттирилиши керак.
вақтинча сақлаш божхона режими ва божхона омбори божхона режими шартларига мувофиқ божхона назорати остида товарлар сақланишини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
божхона органларининг рухсатисиз божхона омборига келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймаслик;
берилган лицензия шартларига, шу жумладан божхона омборини жиҳозлаш ва уни асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш;
божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши);
божхона омборига жойлаштирилган товарларни фақат божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган очиқ майдончаларда ва (ёки) биноларда сақлаш;
божхона омборига жойлаштириладиган товарлардан уларни сақлашдан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш ва кўрсатиб ўтилган товарлар билан ариза берилган божхона режимига мувофиқ операциялар содир этилишини таъминлаш;
божхона омборига келиб тушаётган ва божхона омборидан олиб чиқилаётган товарлар бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобини юритиш;
божхона органининг талабига мувофиқ божхона омборидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш;
санитария қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш;
вақтинча сақлаш божхона режими ва божхона омбори божхона режими амал қилиши тугаллангандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган божхона омборида сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкон қадар қисқа муддатларда маълум қилиш;
божхона омборида сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш ва божхона органининг ёзма рухсатисиз бундай операциялар содир этилишига йўл қўймаслик;
божхона омборида сақланаётган истеъмол товарларига махсус марка ёпиштириш учун шарт-шароитлар яратиш ва ушбу товарларни омбордан фақат маркалари ёпиштирилган тақдирдагина чиқариш;
таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан, қайта ташкил этилганлиги, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш;
божхона омборига кириш учун рухсат берилган ҳамда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтган (озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишловчи ходимлар учун) ходимларнинг (Ф.И.О. ва лавозимини кўрсатган ҳолда) руйхатининг мавжудлигини таъминлаш;
божхона омбори тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган муддатда,уларни бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан божхона органлари мансабдор шахсларининг божхона омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш;
божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун божхона омборидаги жиҳозланган бинолар ва алоқа воситаларини божхона органлари ходимларига бепул тақдим этиш.
31. Лицензиатнинг товарларни сақлаш учун жойлаштирувчи шахслар билан муносабатлари шартнома асосида амалга оширилади.
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган, лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;
лицензия даъвогарининг эгалигида бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар билан ва моддий-техника билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд ва биноларнинг тарҳи ва чизмаси;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Лицензия даъвогаридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
33. Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
34. Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг жавобгар шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда лицензия даъвогарига юборилади (топширилади).
35. Нотўғри ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
38. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
39. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органининг ҳудудий божхона бошқармаларида эксперт комиссиялари ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
40. Лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда, улар қабул қилинган кунда, кўриб чиқиш учун божхона омбори ташкил этилаётган ҳудуддаги эксперт комиссиясига юборилади.
Эксперт комиссияси йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига борган ҳолда, кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарини лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
41. Лицензияловчи орган беш кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган лицензия даъвогарини қабул қилинган қарор тўғрисида мазкур орган тегишли қарорни қабул қилганидан кейин уч кун ичида хабардор қилиши шарт.
Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда, банк ҳисоб варағи реквизитлари ва лицензия бериш учун давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).
42. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Бошқа асослар бўйича, шу жумладан лицензия беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан лицензия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
43. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
44. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун улар қабул қилинган кунда юборилади.
Эксперт комиссияси олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Лицензияловчи орган тўрт кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
46. Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.
47. Лицензия лицензия даъвогари томонидан лицензия берилгани учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади.
48. Лицензия электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади, лицензияловчи орган раҳбарининг, у бўлмаганда ўринбосарининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади ва «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси орқали лицензиатга юборилади.
Лицензия даъвогари «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидан фойдаланиши учун идентификациялашнинг ягона тизими (OneID)да рўйхатдан ўтади.
50. Агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни уч ой ичида тақдим этмаган тақдирда лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.
51. Божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия даъвогари ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган лицензия шартномаси тузилади.
Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.
Лицензия шартномаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
Лицензия шартномаси икки нусхада — лицензиат ҳамда лицензияловчи орган учун битта нусхадан тузилади.
52. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
53. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
54. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида, тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги аризани олган кундан эътиборан беш кун ичида амалга оширилади.
55. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан ҳудудий божхона бошқармаларини жалб қилган ҳолда назорат қилинади.
56. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан ҳудудий божхона бошқармаларини жалб қилган ҳолда назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.
57. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг мансабдор шахслари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатда қолади.
58. Давлат ёнғин назорати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат ёнғин назорати олиб борилганда, божхона омборида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганда, аниқланган ҳолатлар бўйича лицензияловчи органга хабар берилади.
59. Давлат санитария назорати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат санитария назорати олиб борилганда, божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ариза берилган товарларни, шу жумладан озиқ-овқат товарларини сақлаш шарт-шароитларининг номувофиқлиги ҳолати аниқланганда, аниқланган ҳолатлар бўйича лицензияловчи органга хабар берилади.
60. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
61. Лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатиб турилиши ёки божхона омборининг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб, божхона омборига товарларнинг янги туркумларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
62. Божхона омборини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб божхона омбори божхона режими остида жойлаштирилган ва бундай омборда сақланаётган товарларга вақтинча сақлаш божхона режимида сақланаётган товарлар сифатида қаралади.
Тугатилаётган божхона омборида товарлар ва транспорт воситаларининг вақтинча сақлаш режимида бўлишининг умумий муддати уни тугатиш санасидан эътиборан олтмиш кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
63. Лицензиат лицензияловчи органнинг лицензия амал қилишининг тўхтатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорини олган санадан бошлаб уч кун муддатда лицензияловчи органга лицензиянинг бекор қилиниши ёки амал қилишининг тўхтатилиши кунида тугатилаётган божхона омборида сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади.
64. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, тугатилаётган божхона омборида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади.
65. Божхона омбори тугатилган тақдирда, унда сақланаётган товарлар бошқа божхона омборига ўтказилиши ёки товарни божхона омборига жойлаштирган шахс ёхуд унинг ваколатли шахси томонидан:
бошқа ҳолатларда — тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бошқа божхона режимига жойлаштирилиши керак.
66. Лицензиянинг амал қилиши тугатилиши муносабати билан божхона омбори тугатилган тақдирда лицензиатдан тугатиш санасидан эътиборан божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган, товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади.
Лицензия бекор қилинганлиги муносабати билан божхона омбори тугатилган тақдирда лицензиат томонидан олиб кирилган, шу жумладан чиқариб юборилган товарлар турган бутун даврга божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган, товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимларини тўлаши шарт.
67. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилишни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
68. Лицензияловчи орган берилган лицензиялар реестрини электрон кўринишда «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси орқали юритади.
юридик шахс — лицензиатнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, раҳбарининг Ф.И.О., телефон (факс);
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда тиклашнинг асослари ва санаси;
69. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ярим йилда камида бир марта божхона органларининг расмий нашрларида лицензиялар реестри, эгаси божхона органлари ҳисобланган божхона омборлари рўйхати, шунингдек, реестрга ва рўйхатга киритилаётган ўзгартиришлар эълон қилинишини таъминлайди.
70. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ бўлиб, лицензияловчи органнинг веб-сайтига ва «Лицензия» ахборот тизимлари комплексида жойлаштирилади.
71. Лицензия берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади ва у Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
72. Божхона омборида товарлар сақланиши талаблари ва шартларига риоя этилиши учун лицензиат, товар божхона омборида сақлаш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб жавоб беради, бу омборхона ҳужжатини (омбор гувоҳномаси, товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳоказоларни) расмийлаштириш ҳамда товарнинг божхона омборига қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимига киритиш орқали тасдиқланади.
73. Божхона омборида ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.
74. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона омборида сақланаётган товарларга нисбатан божхона тўловларининг тўланиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.
75. Лицензиат томонидан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши ва қуйидаги ҳолатларда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини назарда тутиши керак:
божхона омборида сақланаётган товарларнинг божхона органининг рухсатисиз бериб юборилиши ёки йўқолиши;
лицензиатнинг хоҳишига кўра ёхуд лицензия бекор қилингач ёки лицензиянинг амал қилиши тугатилган божхона омборининг тугатилиши;
божхона тўловлари тўланиши учун лицензиат жавобгар бўладиган, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган бошқа ҳолатлар.
76. Агар божхона омбори сифатида очиқ майдонча ёки бинонинг фойдали ҳажми (бошқа жой) ҳақида ариза берилса, божхона омборини таъсис этиш пайтида божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси майдончадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади ва 1 m2 майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида ёки 1 m3 бино ҳажми учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тегишли равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқилади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
77. Лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли йўқ қилинган ёки қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди.
эркин омбор — махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олади ҳамда товарларни эркин омбор режимида божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган;
лицензия даъвогари — лицензияловчи органга эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
лицензия — лицензияловчи орган томонидан берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);
лицензиат — эркин омбор фаолиятини амалга ошириш лицензияси бўлган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
эркин омборга бевосита туташиб кетган ҳудуд — эркин омбор атрофида жойлашган ва (ёки) эркин омборга туташиб кетадиган жойдаги товарларни ташувчи транспорт воситаларига товарлар ортиладиган (тушириладиган) ҳудуд;
омбор ўрни — битта божхона юк декларацияси бўйича эркин омборга жойлаштирилган товарларни ёки битта божхона юк декларацияси бўйича бошқа божхона режимига жойлаштиришга ариза берилган товарларни (эркин омбордан товарларни чиқаришда) сақлаш учун эркин омбор майдонининг бир қисми.
3. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланган товарларни эркин омборда сақлашга рухсат берилмайди.
4. Эркин омборнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва ҳоказолар) божхона режими остида жойлаштирилмайди.
5. Эркин омборларда товарлар билан ишлаб чиқариш операциялари ва бошқа тижорат операциялари амалга оширилишига йўл қўйилади, уларни чакана сотиш бундан мустасно.
6. Эркин омборда сақланаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви ариза берилган божхона режимларига мувофиқ тегишли божхона режимлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Эркин омборда сақлашни назарда тутмайдиган ўзгача божхона режими остида ариза берилган товарларни эркин омбордан амалда олиб чиқиш танланган божхона режимига мувофиқ бундай товарлар чиқарилиши пайтидан бошлаб уч иш кундан кечикмай амалга оширилиши керак.
7. Лицензия лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, омбор ҳудуди, шунингдек, эркин омбор сифатида фойдаланиш мўлжалланаётган омбор ва қўшимча бинолар унинг тасарруфида бўлган лицензия даъвогарига, лицензия даъвогари, эркин омбор ҳудуди ҳамда бинолар ушбу Низом талаблари ва шартларига мувофиқ бўлиши шарти билан берилади.
8. Эркин омбор фаолиятини амалга оширишга лицензия «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси орқали берилади.
Эркин омбор ҳудудига қўриқланадиган ва мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган тартибда белгилаб олинган, товарларни божхона назорати остида етказиб беришни тугаллаш учун зарур бўлган вақтда, товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташиб кетиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.
11. Эркин омбор сифатида фойдаланилиши мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, уларнинг сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:
эркин омбор ҳудудига ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатга эга бўлмаган) яқинлашишини;
Агар бинонинг ёки иншоотнинг бир қисми эркин омбор ҳисобланса, унга бориш йўллари ва туташиб кетадиган тушириш майдончалари божхона назорати остидаги товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган тарзда жиҳозланиши керак.
12. Эркин омбор ҳудуди ва бинолар майдони мазкур Низомда назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда эркин омборнинг нормал фаолият кўрсатиши учун етарли бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган техник, санитария, ёнғинга қарши ва бошқа талабларга жавоб бериши;
қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар хил томонлардан олинган видеомаълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
14. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шароитларда сақланишни талаб этадиган товарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда эркин омборнинг бир қисми ҳисобланган, бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган омборларда ёхуд алоҳида биноларда сақланиши керак.
эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган очиқ майдончанинг умумий майдонини ва (ёки) бинолар ҳажмини;
Ҳар бир омбор ўрнида, унда сақланаётган товарлар тўғрисидаги, қуйидаги маълумотлар акс эттирилган маълумотнома мавжуд бўлиши лозим:
17. Эркин омборга бевосита туташиб кетган ва божхона назорати зонаси ҳисобланган ҳудуд қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
эркин омборга туташиб кетган бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 m.дан кам бўлмаган махсус белгиланган (тўсилган);
18. Эркин омбор ва божхона назорати зонаси ҳисобланган, эркин омборга бевосита туташиб кетган ҳудуд:
баландлиги 2 m.дан кам бўлмаган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ва барча чиқиш (кириш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида «эркин омбор» белгиси қўйилган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларига эга бўлиши керак.
19. Эркин омбор сифатида ишлатиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ёхуд эркин омборга бевосита туташиб кетган ҳудуд, қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган ёпиқ кўрик майдончасига эга бўлиши керак:
содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар хил томонлардан олинган видеомаълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
Эркин омборда товарларнинг ортилиши, туширилиши ва қайта юкланиши фақат кўрик майдончасида амалга оширилади.
Бунда, ҳаво шароитининг кескин ёмонлашиш ҳолатларида, амалга оширилаётган ҳаракатларни ҳар хил томонлардан узлуксиз видеокузатиш имконини яратган ҳолда, товарларнинг ортилиши, туширилиши ва қайта юкланиши эркин омборнинг биносида амалга оширилишига йўл қўйилади.
20. Эркин омбор доимий равишда соз, ишчи ҳолатдаги ва унинг нормал фаолият кўрсатиш учун етарлича бўлган қуйидагилар:
ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари эркин омборда сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари;
божхона органларининг дастурий таъминоти билан мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;
эркин омбор сифатида ишлатиш учун мўлжалланган биноларни, очиқ майдончаларни, эркин омборга бевосита туташиб кетган бутун ҳудудни тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видеомаълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими;
21. Эркин омборга жойлаштирилган товарлар юзасидан божхона назоратини таъминлаш учун лицензияловчи орган сақлашга мўлжалланаётган товарларнинг хусусиятини, шунингдек, эркин омборни таъсис этиш учун мўлжалланаётган бинонинг (биноларнинг ёки бошқа жойнинг) жойлашишини ҳисобга олган ҳолда эркин омбор ва унга бевосита туташиб кетган ҳудуднинг жойлашиши ва жиҳозланишига аниқ талаблар ўрнатишга ҳақлидир.
22. Эркин омборда ва божхона назорати зоналари ҳисобланган эркин омборга бевосита туташиб кетган ҳудудда ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланиши мумкин эмас.
23. Божхона органи ходимлари учун эркин омборда божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак:
доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан телефон, факс, Интернет) билан жиҳозланган;
24. Эркин омборнинг таъсис этилиши ва унинг фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикасининг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.
25. Эркин омборни қўшимча равишда асбоб-ускуналар билан таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибга келтириш, қўриқлаш ҳамда ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда лицензиат томонидан ва унинг ҳисобига амалга оширилади.
26. Мазкур Низомнинг 18 — 21-бандларида белгиланган талаблар эркин омборни таъсис этиш учун берилган аризани кўриб чиқиш босқичида божхона органи томонидан белгиланиши ва эркин омбордан фойдаланиш тартиб-қоидасида акс эттирилиши керак.
эркин омборнинг божхона режими шартларига мувофиқ божхона назорати остида товарлар сақланишини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
божхона органларининг рухсатисиз эркин омборга келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймаслик;
берилган лицензия шартларига, шу жумладан эркин омборни жиҳозлаш ва уни асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш;
эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши).
эркин омборга жойлаштирилган товарларни фақат эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган очиқ майдончаларда ва (ёки) бинолар ҳажмида сақлаш;
эркин омборга жойлаштириладиган товарлардан сақлашдан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш ва кўрсатиб ўтилган товарлар билан эркин омборнинг божхона режимига мувофиқ операциялар содир этилишини таъминлаш;
эркин омборга келиб тушаётган ва эркин омбордан олиб чиқилаётган товарлар бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобини юритиш;
божхона органининг талабига мувофиқ эркин омбордаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш;
санитария қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш;
эркин омбор божхона режимининг амал қилиши тугаллангандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган эркин омборда сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкон қадар қисқа муддатларда маълум қилиш;
эркин омборда сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш ва божхона органининг ёзма рухсатисиз бундай операциялар содир этилишига йўл қўймаслик;
таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан, қайта ташкил этилганлиги, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш;
эркин омборга кириш учун рухсат берилган ҳамда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтган (озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишловчи ходимлар учун) ходимларнинг (Ф.И.О. ва лавозимини кўрсатган ҳолда) руйхати мавжудлигини таъминлаш;
эркин омбор тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, уларнинг бошқа эркин омборга ўтказилиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатда бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан божхона органлари мансабдор шахсларининг эркин омборда сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш;
божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун эркин омбордаги жиҳозланган бинолар ва алоқа воситаларини божхона органлари ходимларига бепул тақдим этиш.
28. Лицензиатнинг товарларни сақлаш учун жойлаштирувчи шахслар билан муносабатлари шартнома асосида амалга оширилади.
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган, лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;
лицензия даъвогарининг эгалигида бўлган ва эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда эркин омбор учун мўлжалланган ҳудуд ва биноларнинг тарҳи ва чизмаси;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўлаш таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Лицензия даъвогаридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда, ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
30. Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
31. Ҳужжатлар лицензияловчи органининг жавобгар шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда лицензия даъвогарига юборилади (топширилади).
32. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавоб беради.
35. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
36. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органнинг ҳудудий божхона бошқармаларида эксперт комиссиялари ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
37. Лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда, улар қабул қилинган кунда, кўриб чиқиш учун эркин омбор ташкил этилаётган ҳудуддаги эксперт комиссиясига юборилади.
Эксперт комиссияси йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни, лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита эркин омборни ташкил этиш жойига борган ҳолда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарини лицензиялаш талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
38. Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган лицензия даъвогарини қабул қилинган қарор тўғрисида мазкур орган тегишли қарорни қабул қилганидан кейин уч кун ичида хабардор қилиши шарт.
Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда, банк ҳисобварағи реквизитлари ва лицензия бериш учун давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).
39. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Бошқа асослар бўйича, шу жумладан лицензия беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан лицензия беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
40. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
41. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун улар қабул қилган кунда юборилади.
Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарини лицензиялаш талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.
43. Лицензиялар лицензия талабгори томонидан лицензия берилгани учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади.
44. Лицензия электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади, лицензияловчи орган раҳбарининг, у бўлмаганда ўринбосарининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади ва «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси орқали лицензиатга юборилади.
Лицензия даъвогари «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидан фойдаланиши учун идентификациялашнинг ягона тизими (OneID)да рўйхатдан ўтади.
46. Агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган бўлса, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.
47. Эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия даъвогари ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган лицензия шартномаси тузилади.
Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.
Лицензия шартномаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
48. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
49. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
50. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги, тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги аризани олган кундан эътиборан беш кун ичида амалга оширилади.
51. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан ҳудудий божхона бошқармаларини жалб қилган ҳолда назорат қилинади.
52. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан ҳудудий божхона бошқармаларини жалб қилган ҳолда назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ва унинг ҳудудий божхона бошқармалари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.
53. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг мансабдор шахслари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатда қолади.
54. Давлат ёнғин назорати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат ёнғин назорати олиб борилганда, эркин омборда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганда, аниқланган ҳолатлар бўйича лицензияловчи органга хабар берилади.
55. Давлат санитария назорати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат санитария назорати олиб борилганда, эркин омбор ҳудуди ва биноларининг ариза берилган товарларни, шу жумладан озиқ-овқат товарларини сақлаш шарт-шароитларини номувофиқлиги ҳолати аниқланганда, аниқланган ҳолатлар бўйича лицензияловчи органга хабар берилади.
56. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
57. Лицензиянинг амал қилиш муддатининг тўхтатиб турилиши ёки эркин омборнинг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб, эркин омборга товарларнинг янги туркумларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
58. Эркин омборни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб эркин омбор божхона режими остида жойлаштирилган ва бундай омборда сақланаётган товарлар вақтинча сақлаш божхона режимида сақланаётган товарлар сифатида қаралади.
Тугатилаётган эркин омборда товарлар ва транспорт воситаларининг вақтинча сақлаш режимида бўлишининг умумий муддати у тугатилаётган санадан бошлаб бир юз саксон кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
59. Лицензиат лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилиши тугатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорини олган санадан бошлаб уч кун муддатда лицензияловчи органга лицензиянинг бекор қилиниши ёки амал қилишининг тугатилиши кунида тугатилаётган эркин омборда сақланаётган товарлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда, тўлиқ ҳисобот тақдим этади.
60. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай тугатилаётган эркин омборда сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади.
61. Эркин омбор тугатилган тақдирда, унда сақланаётган товарлар бошқа эркин омборга ўтказилиши ёки товарни эркин омборга жойлаштирган шахс ёхуд унинг ваколатли шахси томонидан:
бошқа ҳолатларда — тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бошқа божхона режимига жойлаштирилиши керак.
62. Лицензиянинг амал қилиши тугатилиши муносабати билан эркин омбор тугатилган тақдирда лицензиатдан тугатиш санасидан эътиборан божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган, товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади.
Лицензия бекор қилинганлиги муносабати билан эркин омбор тугатилган тақдирда лицензиат олиб кирилган, шу жумладан чиқариб юборилган товарлар турган бутун даврга божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган, товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимларини тўлаши шарт.
63. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилишни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
64. Лицензияловчи орган берилган лицензиялар реестрини электрон тарзда «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси орқали юритади.
юридик шахс — лицензиатнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, раҳбарининг Ф.И.О., телефон (факс);
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда тиклашнинг асослари ва санаси;
65. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ярим йилда камида бир марта божхона органларининг расмий нашрларида лицензиялар реестри, шунингдек, реестрга киритилаётган ўзгартиришлар эълон қилинишини таъминлайди.
66. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ бўлиб, лицензияловчи органнинг веб-сайтига ва «Лицензия» ахборот тизимлари комплексида жойлаштирилади.
67. Лицензия берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади ва у Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
68. Эркин омборда товарлар сақланиши талаблари ва шартларига риоя этилиши учун лицензиат, товар эркин омборда сақлаш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб жавоб беради, бу омборхона ҳужжати (омбор гувоҳномаси, товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳоказолар) расмийлаштирилиши ҳамда товарнинг эркин омборга қабул қилиб олинганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимига белги қўйиш орқали тасдиқланади.
69. Эркин омборда ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавоб беради.
70. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган ва эркин омборда сақланаётган товарларга нисбатан божхона тўловларининг тўланиши учун лицензиат жавоб беради.
71. Лицензиат томонидан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши ва қуйидаги ҳолатларда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини назарда тутиши керак:
лицензиатнинг хоҳишига кўра ёхуд лицензия бекор қилингач ёки лицензиянинг амал қилиши тугатилгач эркин омборни тугатилиши;
божхона тўловлари тўланиши учун лицензиат жавобгар бўладиган, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган бошқа ҳолатлар.
72. Агар эркин омбор сифатида очиқ майдонча ёки бинонинг фойдали ҳажми (бошқа жой) ҳақида ариза берилса, эркин омборни таъсис этиш пайтида божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси майдончадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади ва 1 m2.майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида ёки 1 m3.бино ҳажми учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тегишли равишда, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқилади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
73. Лицензиат, агар товарлар енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёки қайтариб бўлмайдиган тарзда йўқолган тақдирдагина божхона божлари тўланиши учун жавоб бермайди.
бож олинмайдиган савдо дўкони — товарларни бож олинмайдиган савдо божхона режими талабларига ва шартларига мувофиқ божхона назорати остида реализация қилиш учун мўлжалланган савдо объектидир. Бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди савдо залларининг, ёрдамчи биноларнинг ва дўкон омборининг ҳудудларини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — божхона ҳудудига кириб келаётган ва божхона ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини ёки Ўзбекистон товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида реализация қилишга, шу жумладан жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун чакана сотишга мўлжалланган;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ташкилотларнинг чет эллик ходимларига, шунингдек, улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган оила аъзоларига божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида реализация қилишга мўлжалланган;
лицензия даъвогари — лицензияловчи органга бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
лицензия — лицензияловчи орган томонидан берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);
лицензиат — бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти.
3. Республикага жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормалари жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида акциз остидаги товарларни харид қилишнинг чекланган нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
5. Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони халқаро алоқа учун очилган аэропортларда, портларда ва жисмоний шахслар томонидан чегарани кесиб ўтишга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали бошқа ўтказиш пунктларида очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконини очиш Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида режим белгиланиши тартибига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Бунда келишиш лицензия даъвогари томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига мурожаати орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари Тошкент шаҳрида ва давлат божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ҳамда фаолият кўрсатиши мумкин.
6. Бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш бож олинмайдиган савдо божхона режими шартлари ва талабларига мувофиқ божхона назорати остида амалга оширилади.
Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши чекланган товарлар бож олинмайдиган савдо дўкони режимида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Бунда назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси (кейинги ўринларда лицензиат деб аталади) — солиқ тўловчининг идентификация рақами.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.
Бунда назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати;
8. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар бож олинмайдиган савдо дўконларидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада тузиладиган буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун товарларни сотиб олишлари мумкин.
Буюртманоманинг бир нусхаси бож олинмайдиган савдо дўконида сақланади, иккинчи нусхаси харидорга қайтарилади.
хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи;
хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи;
хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси;
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келиш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарлар, шу жумладан олиб чиқилишига лицензия талаб этиладиган товарлар, рангли ва қора металлардан тайёрланган юқори даражада қайта ишланган тайёр буюмлар бундан мустасно;
чакана сотиш учун ўралган дори-дармон воситалари (шу жумладан провитаминлар, витаминлар, гормонлар ва антибиотиклар), агар улар врачнинг рецептисиз (тайинловусиз) сотилиши мумкин бўлмаса;
бошқа давлат органларининг назоратидан ўтиши керак бўлган товарлар, ушбу органларнинг рухсатномаси мавжуд бўлмаган тақдирда;
вазни оғир товарлар (20 kg.дан ортиқ оғирликда) ва ўлчами катта товарлар (узунлиги, кенглиги ва баландлиги ўлчамлари жами 200 сm.дан ортиқ бўлганда).
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган хорижий шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар сотишга (сотиб олишга) рухсат берилмайди.
10. Лицензия лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланилиши мўлжалланган ва мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган савдо заллари, ёрдамчи бинолар ва омбор (мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан) эгалигида бўлган лицензия даъвогарига берилади.
11. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга оширишга лицензия «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси орқали берилади.
13. Бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини ўз ичига олади ҳамда божхона назорати зонаси ҳисобланади.
а) мазкур Низомда назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконининг нормал фаолият кўрсатиши учун етарли бўлган майдонга эга бўлиши;
товарлар фақат бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида сотилишини ҳамда уларга нисбатан божхона назорати ўтказиш имкониятини таъминлайдиган тарзда жиҳозланиши;
божхона органларининг дастурий таъминоти билан мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;
савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видеомаълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими ҳамда лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланиши керак.
15. Агар бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омбори мазкур Низомнинг 14-банди талабларига риоя қилинганда бир-биридан йироқда (500 m.дан ортиқ) жойлашган бўлса, товарларни омбордан савдо заллари ва ёрдамчи биноларга олиб ўтиш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган ҳолатларда божхона кузатувида амалга оширилиши мумкин. Божхона кузатуви учун божхона йиғимлари белгиланган миқдорда ундирилади.
Товарларнинг бир бож олинмайдиган савдо дўконидан бошқа бож олинмайдиган савдо дўконига кўчирилиши фақат товарларнинг бир божхона омборидан бошқа божхона омборига кўчирилиши учун назарда тутилган тартибда давлат божхона хизмати органининг рухсати билан амалга оширилади.
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқарида жойлашган бож олинмайдиган савдо дўконининг омбори қонун ҳужжатларида божхона омборлари учун назарда тутилган тартибга мувофиқ жиҳозланиши керак.
17. Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари шундай жойлашиши ва жиҳозланиши керакки, улар товарларни бут ҳолатда сақланишини таъминлаши ҳамда қуйидагиларни:
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида, шу жумладан ушбу ҳудудда қолаётган жисмоний шахсларга бериш йўли билан қолдирилишини;
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари божхона назорати зонасида жойлаштирилиши керак (паспорт назорати чизиғи ташқарисида божхона назорати чизиғигача алоҳида — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келадиган жисмоний шахслар учун, шунингдек, паспорт назорати чизиғи ташқарисида — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар учун).
Кўрсатиб ўтилган бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларнинг ушбу залларга киришини истисно этадиган тарзда жойлаштирилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган божхона органи фаолияти зонасида бўлиши керак.
19. Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали биноси, ёрдамчи биноси ва омбори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган техник, санитария, ёнғинга қарши талабларга ва бошқа талабларга жавоб бериши керак.
бож олинмайдиган савдо дўконига сотиш учун тушувчи товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш;
бож олинмайдиган савдо режимига жойлаштирилган товарларни фақат ёрдамчи биноларда ва бож олинмайдиган савдо дўкони омборларида сақлаш;
бож олинмайдиган савдо дўконига тушувчи ва бож олинмайдиган савдо дўконидан олиб чиқиладиган товарлар ҳисобини юритиш, шу жумладан автоматлаштирилган ҳисобини юритиш ва ушбу товарлар тўғрисида лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда божхона органларига ҳисобот тақдим этиш;
божхона органининг талаби бўйича бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш;
санитария қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, мазкур Низомда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг савдо соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш;
нақд хорижий (миллий) валюта ва хорижий (миллий) валютадаги банк пластик ва кредит карточкалари ёки хорижий (миллий) валютадаги банк ўтказмалари тўлов ҳужжатлари билан ишлашга мувофиқ касса операциялари юритишнинг амалдаги тартиби талабларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган валюта операцияларини амалга оширишнинг бошқа қоидаларига риоя қилиш;
фаолиятнинг тегишли турига рўйхатдан ўтказиш ёки рухсат бериш ҳужжатларига эга бўлиш, башарти уларни олиш мажбурийлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган бўлса;
бож олинмайдиган савдо дўкони омборида товарларни махсус маркалаш ва бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида товарларни фақат улар тегишли тарзда маркаланган тақдирда сотиш;
таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан, қайта ташкил этилганлиги, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш;
бож олинмайдиган савдо дўконига кириш учун рухсат берилган ҳамда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтган (озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишловчи ходимлар учун) ходимларнинг (Ф.И.О. ва лавозимини кўрсатган ҳолда) рўйхати мавжудлигини таъминлаш;
бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, уларни бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатда бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан божхона органлари мансабдор шахсларининг дўконининг савдо зали биноси, ёрдамчи биноси ва (ёки) омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш.
бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилган товарлар йўқолган тақдирда ёхуд улардан бож олинмайдиган савдо дўконида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган хорижий шахсларга чакана сотишдан бошқа мақсадларда фойдаланилганда, бундай товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга мувофиқ божхона тўловлар тўланиши;
бож олинмайдиган савдо дўконида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда санитария меъёрлари ва талабларига риоя этилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.
22. Лицензиат, агар товарлар енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли йўқолган ёки қайтариб бўлмайдиган тарзда йўқолган тақдирдагина божхона тўловларининг тўланиши учун жавоб бермайди.
23. Божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун, зарурат бўлганда, лицензиат томонидан божхона органининг мансабдор шахсларига бож олинмайдиган савдо дўкони омборида жиҳозланган бино ва алоқа воситалари берилади.
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган, лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин;
лицензия даъвогарининг эгалигида бўлган ва бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборлари, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ҳамда омборларининг тарҳи ва чизмаси;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Лицензия даъвогаридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
25. Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
26. Ҳужжатлар лицензияловчи органининг жавобгар шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда лицензия даъвогарига юборилади (топширилади).
27. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавоб беради.
30. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
31. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органнинг ҳудудий божхона бошқармаларида эксперт комиссиялари ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
32. Лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда, улар қабул қилинган кунда, кўриб чиқиш учун бож олинмайдиган савдо дўкони ташкил этилаётган ҳудуддаги эксперт комиссиясига юборилади.
Эксперт комиссияси йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни, лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита бож олинмайдиган савдо дўконини ташкил этиш жойига борган ҳолда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарини лицензиялаш талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
33. Лицензияловчи орган беш кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган лицензия даъвогарини қабул қилинган қарор тўғрисида мазкур орган тегишли қарорни қабул қилганидан кейин уч кун ичида хабардор қилиши шарт.
Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда, банк ҳисоб варағи реквизитлари ва лицензия бериш учун давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).
34. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Бошқа асослар бўйича, шу жумладан лицензия беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан лицензия беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
35. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
36. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун улар қабул қилган кунда юборилади.
Эксперт комиссияси такроран тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарининг лицензиялаш талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
Лицензияловчи орган тўрт кун муддатда, эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.
38. Лицензия лицензия талабгори томонидан лицензия берилиши учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади.
39. Лицензия электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади, лицензияловчи орган раҳбарининг, у бўлмаганда ўринбосарининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади ва «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси орқали лицензиатга юборилади.
Лицензия даъвогари «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидан фойдаланиши учун идентификациялашнинг ягона тизими (OneID)да рўйхатдан ўтади.
41. Агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган бўлса, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
42. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия даъвогари ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган лицензия шартномаси тузилади.
Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.
Лицензия шартномаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
43. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
44. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
45. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги, тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги аризани олган кундан эътиборан беш кун ичида амалга оширилади.
46. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан ҳудудий божхона бошқармаларини жалб қилган ҳолда назорат қилинади.
47. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.
48. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
49. Давлат ёнғин назорати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат ёнғин назорати олиб борилганда, бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборларида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганда, аниқланган ҳолатлар бўйича лицензияловчи органга хабар берилади.
50. Давлат санитария назорати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат санитария назорати олиб борилганда, бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборларини ариза берилган товарларни, шу жумладан озиқ-овқат товарларини сақлаш шарт-шароитларининг номувофиқлиги ҳолати аниқланганда, аниқланган кмчиликлар тўғрисида лицензияловчи органга хабар берилади.
51. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
52. Лицензия амал қилиш муддатининг тўхтатиб турилиши ёки бож олинмайдиган савдо дўконининг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб, бож олинмайдиган савдо дўконига товарларнинг янги туркумларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
53. Бож олинмайдиган савдо дўконини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилган ва бундай омборда сақланаётган товарларга вақтинча сақлаш божхона режимида сақланаётган товарлар сифатида қаралади.
Тугатилаётган бож олинмайдиган савдо дўконида товарларнинг вақтинча сақлаш режимида бўлишининг умумий муддати дўкон тугатилган санадан бошлаб олтмиш кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
54. Лицензиат лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилиши тугатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорини олган санадан бошлаб уч кун муддатда лицензияловчи органга лицензиянинг бекор қилиниши ёки амал қилишининг тўхтатилиши кунида тугатилаётган бож олинмайдиган савдо дўконида сақланаётган товарлар тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этади.
55. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, тугатилаётган бож олинмайдиган савдо дўконида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади.
56. Бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда, унда сақланаётган товарлар бошқа божхона омборига ёки бож олинмайдиган бошқа савдо дўконига олиб ўтилиши ёки товарни бож олинмайдиган савдо дўконига жойлаштирган шахс ёхуд унинг ваколатли шахси томонидан:
бошқа ҳолатларда — тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бошқа божхона режимига жойлаштирилиши керак.
57. Лицензиянинг амал қилиши тугатилиши муносабати билан бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда лицензиатдан тугатиш санасидан эътиборан божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган, товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади.
Лицензия бекор қилинганлиги муносабати билан бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда лицензиат томонидан олиб кирилган, шу жумладан чиқариб юборилган товарлар турган бутун даврга божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган, товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимларини тўлаши шарт.
58. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин.
Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилишни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
59. Лицензияловчи орган берилган лицензиатлар реестрини электрон шаклда «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси орқали юритади.
юридик шахс — лицензиатнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, раҳбарининг Ф.И.О., телефон (факс);
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда тиклашнинг асослари ва санаси;
61. Лицензияловчи орган ҳар ярим йилда камида бир марта божхона органларининг расмий нашрларида лицензиялар реестри ва реестрга киритилаётган ўзгартиришлар эълон қилинишини таъминлайди.
62. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ бўлиб, лицензияловчи органнинг веб-сайтига ва «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси жойлаштирилади.
63. Лицензия берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади ва у Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 124-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 37-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 54-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 19 ноябрдаги 253-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 60-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда) илованинг 21-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 51-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)» 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда) 1-илованинг 19-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 9-модда) илованинг 18-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)» 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 59-модда) 1-илованинг 10-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарори)» 2018 йил 26 мартдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 65-модда) 1-илованинг 1-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори)» 2018 йил 18 июлдаги 553-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 185-модда) 1-илованинг 2-банди.