15.12.2018 йилдаги 1024-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.12.2018 йилдаги 1024-сон
Дата вступления в силу
17.12.2018
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, «Судлар тўғрисида», «Прокуратура тўғрисида» ҳамда «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 313-моддасига мувофиқ суд муҳокамасида иштирок этиши шарт бўлган ёки судга келиши ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда суд томонидан шарт деб топилган, тегишли тарзда хабардор қилинган шахс судга узрсиз сабабларга кўра келмаса ёхуд келмаганлиги сабабларини маълум қилмаса, суд томонидан унга нисбатан мажбурий келтириш тўғрисида ажрим чиқарилиши мумкин.
4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 144-моддасига мувофиқ мажбурий келтириш вояга етмаганларга, ҳомиладор аёлларга, касаллиги, ёши ёки бошқа узрли сабабларга кўра суд мажлисига кела олмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 263-моддасига мувофиқ мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор (ажрим)да мажбурий келтирилиши керак бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг процессуал мавқеи, яшаш ёки иш жойи, мажбурий келтириш учун асослар, шахсни қаерга ва қачон олиб келиш кераклиги, мажбурий келтириш кимга топширилганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
8. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 144-моддасига мувофиқ мажбурий келтириш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
Мажбурий келтириш тўғрисидаги ажримда ушбу банднинг иккинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари шахс мажбурий келтирилиши лозим бўлган сана, вақт ва жой, шунингдек мажбурий келтириш қайси ҳудудий ички ишлар органига топширилганлиги кўрсатилади.
9. Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор (ажрим) унда ушбу Низомнинг 7 ёки 8-бандларида кўрсатилган талаблардан бири мавжуд бўлмаган тақдирда, мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор (ажрим) ижрога қабул қилинмасдан, камчиликларни бартараф этиш учун йўлланма хат билан қарор (ажрим) чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга дарҳол юборилади.
17. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 264-моддасига мувофиқ ички ишлар органи шахснинг қочиб кетганлиги, таътилда, хизмат сафарида эканлиги, оғир касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра йўқлиги оқибатида мажбурий келтиришга имкон бўлмаганлигини аниқласа, бу ҳақда маълумотнома тузади ҳамда қарорни ёки ажримни чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурорга ёхуд судга хабар беради.