Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, фермер хўжалиги Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритилган кундан бошлаб кўп тармоқли фермер хўжалиги мақомига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 29 ноябрь,

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 972-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) фермер хўжаликларини Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритиш, реестрдан чиқариш, реестрга ўзгартириш киритиш ва реестрга киритилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўп тармоқли фермер хўжалиги — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари билан шуғулланувчи фермер хўжалиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат усулида ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари билан шуғулланувчи кўп тармоқли фермер хўжаликлари электрон рўйхати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат хизматлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан фермер хўжалиги раҳбари ёки вакилининг (кейинги ўринларда — ариза берувчи) ихтиёрий мурожаатига асосан бепул кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Реестрни шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва улар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат усулида ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилиши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш ҳақидаги маълумотларнинг ягона электрон базасини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикадаги фермер хўжаликларининг ҳолати ва салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни тизимли жамлаб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжаликларининг қонунчилик ҳужжатларида кўп тармоқли фермер хўжаликлари учун белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар мониторингини юритиш имкониятини яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса — мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўп тармоқли фермер хўжалигининг ихтисослашуви тўғрисидаги маълумотлар;

ишлаб турган ўз хусусий воситаларнинг асосий рўйхати нусхаси (ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар);

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат усулида ишлаб чиқариш бўйича фаолият, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари амалга оширилишини тасдиқловчи (фермер хўжалиги томонидан тасдиқланган) шартномалар ва ҳисоб-фактуралар нусхаси (бажарилган ишлар далолатномаси ва шу кабилар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиявий кўрсаткичлар тўғрисидаги ҳисобот.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун вакил орқали мурожаат қилинганда вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома сўровномага илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Реестр Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклда юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Реестр кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари Реестрга киритилиши зарур бўлган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида шундай ўзгаришларни асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда етти иш кунидан кечиктирмасдан, ушбу Регламентнинг 6-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ваколатли орган сўровномани ушбу Регламентнинг 17-бандида белгиланган муддатда кўриб чиқади ва киритилган ўзгаришлар тўғрисида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Фермер хўжалигини Реестрга киритиш ёки уни Реестрдан чиқариш санаси деб ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилинган сана ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи шахсан жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Фермер хўжалиги томонидан тайёрланган ҳужжатларнинг нусхалари фермер хўжалиги раҳбари томонидан лавозими ва имзоланган сана кўрсатилган ҳолда тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжатларга тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда давлат хизматларини кўрсатишни рад этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжалиги қонунчилик ҳужжатларида кўп тармоқли фермер хўжаликларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаганда (фермер хўжаликларини Реестрга киритишда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаганда (фермер хўжаликларини Реестрга киритишда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматларини кўрсатиш рад этилганда ваколатли орган аниқ сабабларни, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин беш иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг берилган сўровнома янгидан берилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ариза берувчи томонидан Реестрга киритмасликка асос бўлган камчиликлар бартараф этилганда, ҳужжатларни қабул қилишда такроран рад қилинишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ариза берувчи томонидан Реестрга киритиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар қандай қарор қабул қилинишидан қатъи назар, ваколатли орган архивида ўн беш йил давомида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ваколатли орган уч иш куни мобайнида сўровномани кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Регламентга мувофиқ бўлган тақдирда, бу ҳақида қабул қилинган қарор асосида фермер хўжалигини Реестрга киритади ҳамда ушбу Регламентга 4-иловадаги маълумотномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Давлат хизматлари маркази ўн дақиқа мобайнида хизмат натижасини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ҳамда ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчининг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази хизмат натижасини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари қуйидаги ҳолатларда Реестрдан чиқарилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестрдан ихтиёрий чиқариш тўғрисида ариза берилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўп тармоқли фермер хўжалиги тугатилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўп тармоқли фермер хўжалиги қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш ва ўзгартириш).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда ариза берувчи ушбу Регламентнинг 6-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими томонидан фермер хўжалиги тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги тўғрисида ваколатли органга композит тарзда хабарнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Кўп тармоқли фермер хўжалиги ушбу Регламентнинг 19-бандига асосан келиб тушган аризага (хабарнома) мувофиқ ваколатли орган қарорига асосан бир иш кунида Реестрдан чиқарилади ва бу ҳақида Реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилади ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Кўп тармоқли фермер хўжалиги Реестрдан чиқарилган кундан бошлаб ушбу фермер хўжалигининг кўп тармоқли фермер хўжалик мақоми тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ариза берувчи фермер хўжалиги Реестрга киритилганлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун ушбу Регламентнинг 6-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли орган автоматик тарзда ушбу Регламентга 4-иловадаги маълумотномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган маълумот тақдим этилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ваколатли орган Реестрни юритишда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашинуви бепул асосда, уларга Реестрга кириш ҳуқуқини бериш (зарурат бўлганда) орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ушбу Регламент талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчилар
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СЎРОВНОМА

I. Фермер хўжалиги тўғрисида маълумот:
1. Ташкилот номи:
2. Жойлашган жойи (почта манзили):
3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):
4. Кадастр рақами:
5. Корхона ва ташкилотнинг умумдавлат таснифи коди (КТУТ):
6. Телефон рақами:
II. Фермер хўжалиги раҳбари (вакили):
1. Ф.И.О.:
2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:
а) фермер хўжаликларини Реестрга киритиш учун:
кўп тармоқли фермер хўжалигининг ихтисослашуви тўғрисидаги маълумотлар;
ишлаб турган ўз хусусий воситаларнинг асосий рўйхати нусхаси (ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар);
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат ишлаб чиқариши бўйича фаолият, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари амалга оширилишини тасдиқловчи (фермер хўжалиги томонидан тасдиқланган) шартномалар ва ҳисоб-фактуралар нусхаси (бажарилган ишлар далолатномаси ва шу кабилар);
молиявий кўрсаткичлар тўғрисидаги ҳисобот;
вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома.
б) Реестрга ўзгартириш киритиш учун:
ўзгартиришларни асослантирувчи ҳужжатлар;
вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома.
в) Реестрдан чиқариш ва Реестрга киритилганлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р
Ариза тушган сана ва вақт
Кўп тармоқли фермер хўжалиги номи
Кўп тармоқли фермер хўжалигининг давлат рўйхатидан ўтган тартиб рақами ва санаси
Кўп тармоқли фермер хўжалигининг ихтисослашуви
Кўп тармоқли фермер хўжалиги жойлашган жой
Ишлаб турган ўз асосий воситалари рўйхати
(ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар)
Ер участкасининг контурлари
Ер участкаси кадастр рақами
1.
2.
3.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
Фермер хўжаликлари Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритилганлиги тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА
Кун, ой, йил ______________________________________
Кўп тармоқли фермер хўжалиги номи _______________
Ташкилий-ҳуқуқий шакли __________________________
Почта манзили__________________________________
СТИР __________________________________________
Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини
____________________________
тасдиқловчи
Маълумотномани берган ваколатли органнинг номи
QR-код
Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади. Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун repo.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.
Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/972/2250-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)