24.11.2018 йилдаги 954-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.11.2018 йилдаги 954-сон
Дата вступления в силу
27.11.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ҳудудларининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, ҳудудларда замонавий туризм инфратузилмасининг жадал ривожланишини таъминлаш, меҳмонхона хизматларини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, меҳмонхона соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш, шунингдек, жойлаштириш объектларининг мавжуд камчиликларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг лойиҳалашнинг ижобий хорижий тажрибасини, шу жумладан, биринчи навбатда Туркия ва Корея республикалари тажрибасини ҳисобга олиб намунавий лойиҳалар бўйича ишлаб чиқилган сиғими 8 — 50 номерли кичик меҳмонхона ва хостеллар (кейинги ўринларда намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар деб аталади) қурилишини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Кичик меҳмонхоналар ва хостелларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси — буюртмачи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ — бош лойиҳалаш ташкилоти этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, кичик меҳмонхона ва хостелларнинг намунавий лойиҳалари инвесторларга — тадбиркорларга бепул асосда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018-2019 йилларда намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши мўлжалланган туманлар ва шаҳарлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналарни қуриш бўйича инвесторларга — тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича Республика ишчи гуруҳининг таркиби (кейинги ўринларда Республика ишчи гуруҳи деб аталади) ва ҳудудий ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби (кейинги ўринларда ҳудудий ишчи гуруҳ деб аталади) 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилишига хорижий ва маҳаллий инвесторлар — тадбиркорлар жалб қилинишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкаларини бериш, намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхона қурилиши бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ташкилий-техник масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, бюрократизмга йўл қўймаслик бўйича тезкор чоралар кўриш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши учун электрон аукционга қўйилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар инвесторларга — тадбиркорларга етказилишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан меҳмонхоналар қурилиши учун ажратилган камида 5 та ер участкасини ҳар ойда «E-auksion» электрон савдо платформасига қўйилишини таъминлаш;
(4-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши жараёни тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ҳудудий ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши учун электрон аукционга қўйилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни Республика ишчи гуруҳига тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилишига хорижий ва маҳаллий инвесторлар-тадбиркорларни жалб қилишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
потенциал инвесторлар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши учун ажратилган ер участкаларини электрон аукционга қўйиш билан боғлиқ масалалар жадал ҳал қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши учун ажратиладиган ер участкаларининг инфратузилмасини тизимли асосда ўрганиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Республика ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолиятни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар билан узвий ҳамкорликда амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тегишли равишда Республика ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳларнинг ишчи органлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки, ер участкаларини инвесторларга — тадбиркорларга ажратиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон аукцион ўтказишнинг умумий муддати «E-auksion» электрон савдо платформасида амалга ошириладиган барча тартиботлар билан бирга истисно тариқасида 10 кундан ошмаслиги керак.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган ҳудудларда намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қуриш учун ер участкалари рўйхатини, улар тўғрисида тегишли маълумотлар берган ҳолда тасдиқласинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қурилишни амалга ошириш даврида намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қуриш учун ажратилган ер участкалари, шунингдек, инвесторлар — тадбиркорларнинг ҳисоби юритилишини таъминласинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ҳар ойда Республика ишчи гуруҳига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон аукционга қўйилган, тасдиқланган ер участкалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қуриш ташаббуси билан чиққан инвесторлар — тадбиркорлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарорга 1-иловада кўрсатиб ўтилган ҳудудларда меҳмонхоналарга бўлган эҳтиёж ва уларнинг сони, уларнинг номер фонди тўғрисида маълумот берсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар ҳудудига муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиб келиш билан боғлиқ харажатлар тегишли туманларнинг (шаҳарларнинг) маҳаллий бюджетлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналарни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш билан боғлиқ харажатлар инвесторлар –тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда меҳмонхоналарнинг бандлигини таъминлаш ҳамда брон қилишнинг самарали тизимини жорий қилган, кўрсатилаётган хизматларни тарғиб қилган ва меҳмонхона ходимларини ўқитган ҳолда улар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича маркетинг ишлари режасини ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ахборот ва медиа турлар ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Республика ишчи гуруҳини ва ушбу қарор доирасида намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналарни қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи инвесторлар — тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун вазирликлар ва идоралар раҳбарларига шахсий масъулият юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва «Дунё» ахборот агентлигига ушбу қарорнинг моҳияти ва вазифаларини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 24 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
954-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 ноябрдаги 954-сон қарорига
1-ИЛОВА

2018-2019 йилларда намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қурилиши мўлжалланган туманлар ва шаҳарлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

Т/р

Туман/шаҳар номи

Меҳмонхона сони

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Нукус шаҳри

15

2.

Мўйноқ тумани

5

3.

Элликқала тумани

5

Андижон вилояти

4.

Андижон шаҳри

15

5.

Хонобод шаҳри

10

Бухоро вилояти

6.

Бухоро шаҳри

20

7.

Когон шаҳри

15

8.

Ғиждувон тумани

5

9.

Ромитон тумани

5

10.

Шофиркон тумани

5

Жиззах вилояти

11.

Зомин тумани

10

12.

Бахмал тумани

5

13.

Фориш тумани

5

14.

Арнасой тумани

5

15.

Ғаллаорол тумани

5

Қашқадарё вилояти

16.

Қарши шаҳри

5

17.

Китоб тумани

5

18.

Шаҳрисабз тумани

20

Навоий вилояти

19.

Кармана тумани

5

20.

Қизилтепа тумани

5

21.

Нурота тумани

5

Наманган вилояти

22.

Поп тумани

10

23.

Чортоқ тумани

5

24.

Янгиқўрғон тумани

5

Самарқанд вилояти

25.

Самарқанд шаҳри

20

26.

Ургут тумани

5

27.

Самарқанд тумани

5

Сурхондарё вилояти

28.

Бойсун тумани

15

29.

Термиз шаҳри

5

30.

Сариосиё тумани

5

31.

Шеробод тумани

5

Сирдарё вилояти

32.

Гулистон шаҳри

5

Тошкент вилояти

33.

Бўстонлиқ тумани

30

34.

Охангарон тумани

5

35.

Паркент тумани

5

36.

Ангрен шаҳри

5

Фарғона вилояти

37.

Фарғона шаҳри

10

38.

Қўқон шаҳри

5

39.

Марғилон шаҳри

5

Хоразм вилояти

40.

Хива шаҳри

25

41.

Урганч шаҳри

15

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 ноябрдаги 954-сон қарорига
2-ИЛОВА

Намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қуриш бўйича тадбиркор — инвесторларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича Республика ишчи гуруҳи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ

А.А. Абдуҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари

2.

А.У. Аккулов

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

3.

Б.И. Закиров

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Д.С. Азимов

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари

5.

О.М. Умаров

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Т.М. Абдуллаев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

7.

Х.С. Бекенов

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

8.

У.М. Мустафаев

«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси

9.

Лавозими бўйича

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси

10.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, саноатни ривожлантириш, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва туризм масалалари бўйича ўринбосарлари — тегишли ҳудудларнинг масалалари қисмида

11.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари — тегишли ҳудудлар масалаларига оид қисми бўйича

12.

Лавозими бўйича

Самарқанд, Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари — тегишли ҳудудлар масалаларига оид қисми бўйича

13.

А.А. Назармухамедов

Вазирлар Маҳкамаси аппарати Туризмни ривожлантириш масалалари шуъбасининг мудири вазифасини бажарувчи, Республика ишчи гуруҳининг масъул котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 ноябрдаги 954-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Намунавий лойиҳалар бўйича меҳмонхоналар қуриш бўйича инвесторлар — тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, саноатни ривожлантириш, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва туризм масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Самарқанд, Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Ўзбекэнерго» АЖ ҳудудий бошқармаси раҳбари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий бошқармаси раҳбари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Туман (шаҳар) ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳудудий ишчи гуруҳ котиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2018 й., 09/18/954/2225-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)