1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сонли «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек, мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишда қонунчилик бузилиши ҳолларининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Назорат қилувчи органлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда тегишли назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини уларга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш учун аттестациядан ўтказиш бўйича аттестация комиссияларини ташкил этсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестация назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талаблардан келиб чиқиб юксак талабчанлик, принципиаллик ва ўз касбини билиш холисона баҳоланиши вазиятида ўтказилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 7 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
920-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан (кейинги ўринларда аттестация деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аттестация назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширувчи мансабдор шахсларининг (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) малакаси ва профессионаллик даражасини баҳолаш, шунингдек, уларнинг назорат органи фаолиятига ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга тааллуқли қонунчилик талабларига риоя этилиши учун масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қонунийлик, мажбурийлик, ошкоралик, холислик ва коллегиаллик аттестацияни ўтказишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар сони, шунингдек, уларга қўйиладиган касбий талаблар қонунчилик билан назорат қилувчи органга юкланган вазифалар ва функцияларнинг йўналишлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб ҳар бир назорат қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда аниқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ходимлар аттестациядан назорат қилувчи орган томонидан уч йилда камида бир марта ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар аттестациянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори малакага, ташаббускорликка, жавобгарликка эга ходимлар тоифасини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимларнинг касб тайёргарлигини, қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш зарурлигини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни ташкил қилишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш жараёнида коррупция ҳолатларини бартараф этиш ва қонунийликни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аттестация комиссияси аттестация сифатли ва холисона ўтказилиши учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Аттестация комиссияси ва унинг фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Аттестация назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи асосида ташкил этиладиган, камида беш кишидан иборат бўлган аттестация комиссияси томонидан ўтказилади. Аттестация комиссияси раис, котиб ва комиссия аъзоларидан ташкил топади. Бунда назорат қилувчи орган раҳбари бир вақтнинг ўзида аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади. Комиссия таркиби тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни амалга ошириш мажбуриятига кирмайдиган шахслардан шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи билан унинг ҳудудий бўлинмаларида ҳудудий ёки ҳудудлараро аттестация комиссиялари ташкил этилиши мумкин. Бунда назорат қилувчи органнинг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи ҳудудий ёки ҳудудлараро аттестация комиссиялари раиси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Аттестация комиссияси таркибига мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходими, Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари киритилиши шарт.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини доимий равишда амалга оширади, унинг фаолиятини ташкил этиш аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органнинг кадрлар билан ишловчи таркибий бўлинмаси ишчи орган функциясини бажаради ва унинг вакили аттестация комиссиясининг котиби ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи орган қуйидаги функцияларни бажаради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органнинг тегишли тузилмаси билан биргаликда аттестацияни ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестацияни ўтказиш учун ходимлар рўйхатини тузади ва уни аттестация комиссиясига тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестацияни ўтказиш учун саволлар рўйхатини тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестация ўтадиган сана ва жой тўғрисида ходимларга хабар қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомга мувофиқ аттестация комиссияси иши ҳамда унинг қарорлари ижроси билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Аттестация комиссияси аттестацияни ўтказишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестациядан ўтаётган ходим ҳақида қисқача ахборотни эшитади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестациядан ўтаётган ходимга саволлар беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестация якунлари бўйича очиқ овоз беришни ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестациядан ўтаётган ходим фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестация ўтказиш натижалари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида ходимга аввал берилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномани бекор қилиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аттестацияни ўтказишга тегишли бошқа вазифаларни ҳал этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Аттестацияни ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Назорат қилувчи орган раҳбари аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар рўйхатини тасдиқлаган ҳолда аттестациядан ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар рўйхатига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар (махсус гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаган ёки шу ой мобайнида тугайдиган ходимлар) ва бундай ҳуқуқни олишга тавсия қилинган ходимлар киритилади. Ушбу рўйхатга олдин тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини олган, бироқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланган ходимлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш соҳасида қонунчилик бузилиши муносабати билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган ходимлар киритилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Аттестацияни ўтказиш муддати аттестация комиссияси раиси томонидан ходимларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқи амал қилиши муддати тугаши, назорат қилувчи органнинг тузилмаси, штат бирлиги ўзгариши, кадрлар қўнимсизлиги ва бошқа омиллар инобатга олинган ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Назорат қилувчи органнинг тегишли тузилмаси раҳбари томонидан ишчи органга аттестациядан ўтиши керак бўлган ҳар бир ходим тўғрисида хизмат тавсифномаси тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аттестациядан ўтказиладиган ходим аттестациядан камида икки ҳафта олдин аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан имзо қўйдирилган ҳолда таништирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Аттестация комиссияси йиғилиши аттестация комиссияси тасдиқланган таркибининг тўртдан уч қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Аттестация аттестациядан ўтаётган ходим билан суҳбат шаклида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Аттестациядан ўтишда аттестациядан ўтказилувчиларга электрон мосламалардан, маълумотнома, махсус ёки бошқа адабиётлардан, шунингдек, ҳар қандай ёзувлардан фойдаланиш ман этилади. Кўрсатилган талаблар бузилган ҳолларда аттестациядан ўтказилувчилар аттестациядан четлатилади ва аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Комиссия йиғилишида бегона шахсларнинг иштирок этишига рухсат берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ишчи орган аттестациядан ўтказилувчиларнинг доимий ҳисобини юритиш мақсадида реестрни юритади, унга қуйидаги маълумотлар электрон шаклда киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эгаллаб турган лавозими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимнинг паспортига оид маълумотлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимнинг малака ошириш курсини даврий ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аввалги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Аттестация комиссияси котиби ҳар бир аттестациядан ўтказилувчи ходим ҳақидаги маълумотномани аттестация ўтказиш санасидан камида бир ҳафта олдин комиссияга тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Аттестация ўтказилишидан камида 15 кун олдин аттестация комиссияси билан келишилган ҳолда ишчи орган томонидан саволлар рўйхати тузилади ва ушбу рўйхат аттестация комиссияси раис томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатга мажбурий равишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга боғлиқ саволлар ва вазиятли вазифалар — тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш вақтида содир бўладиган ва/ёки содир бўлиши мумкин бўлган вазиятлар ҳамда тегишли тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб текшириш ташаббуси билан чиқишни назарда тутувчи «хавфни таҳлил этиш» тизимига оид саволлар киритилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ҳар бир аттестациядан ўтаётган ходимга икки нусхада ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича аттестация варақаси тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтувчи ходим ҳақидаги тавсифнома ва саволларга берилган жавобларни инобатга олган ҳолда ҳар бир аттестациядан ўтувчи ходимга нисбатан очиқ овоз бериш йўли билан алоҳида қарор қабул қилинади. Қарор аттестацияда иштирок этган аттестация комиссияси аъзоларининг кўпчилиги овоз берганда қабул қилинган деб ҳисобланади. Аттестация комиссияси аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Аттестация натижаси бўйича аттестация комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходим аттестациядан ўтди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходим аттестациядан ўтмади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Аттестация комиссиясининг қарори овоз бериш жараёни тугаши билан эълон қилинади ва аттестация қатнашчилари аттестация варақаларига имзо чекишади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Аттестация якуни бўйича аттестация комиссияси томонидан қабул қилинган қарор аттестация комиссияси раиси, котиби ҳамда аъзолари томонидан имзоланадиган аттестация варақасига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар аттестациядан ўтказилувчи ўзининг аттестация варақасини имзолашга рози бўлмаса, бу ҳақида тегишли белги қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аттестация варақасининг иккинчи нусхаси аттестация ўтказилгандан кейин бир кун муддатда аттестациядан ўтган ходимга имзо қўйдирилган ҳолда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Аттестация якунлари бўйича икки кун муддатда баённома тузилади. Баённомада аттестация ўтказилган сана ва жой, аттестация комиссиясининг қарори кўрсатилади ҳамда аттестация варақалари илова қилинади. Баённома аттестация комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Аттестацияга узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарида бўлганлиги ва ҳоказолар туфайли) келмаган ходимлар аттестация комиссиясининг кейинги йиғилишига қўйиладиган ходимлар рўйхатига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланган ходим такрорий аттестацияга, бироқ аттестация ўтказилганидан камида олти ойдан кейин қўйилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу давр мобайнида аттестациядан ўтмаган ходимга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ман этилади. Назорат қилувчи орган раҳбари мазкур ходимни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтказиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш даврида ходим томонидан қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилган бўлса, унга берилган ҳуқуқ аттестация комиссияси томонидан бекор қилинади ва у қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтган ходимга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича махсус гувоҳнома берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Махсус гувоҳномалар бланкаларини тайёрлаш, бериш, сақлаш ва ҳисобини олиб бориш назорат қилувчи органнинг маблағлари ҳисобига, ходимларнинг хизмат гувоҳномалари учун белгиланган тартиб бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Махсус гувоҳнома йўқотилган ёки фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган ҳолларда ходимнинг мурожаати асосида назорат қилувчи орган ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг буйруғи билан унга дубликат берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ходимга янги махсус гувоҳнома беришда унга «ДУБЛИКАТ» белгиси қўйилади. Қайта расмийлаштириш ва махсус гувоҳнома дубликатини бериш учун аттестациядан ўтиш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган, ушбу назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ бошқа лавозимига ўтган ходимига дастлаб берилган махсус гувоҳнома амал қилиши муддатига янги лавозими кўрсатилган ҳолда янги махсус гувоҳнома берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ёки у тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтганда махсус гувоҳнома ишчи органга қайтарилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Назорат қилувчи органнинг ҳудудий бошқармалари ҳар чоракда ишчи органга реестрга киритиш ва унинг тизимли янгиланиши учун масъул бўлган бўлинмалар, уларнинг ходимлари ва уларнинг белгиланган муддатларда аттестациядан ўтганликлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Аттестациядан ўтказилувчиларнинг реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби, ушбу реестрга киритиш учун маълумотларнинг шакли ва тақдим этиш муддатлари ишчи орган томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тегишли назорат қилувчи органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Аттестация комиссиясининг қарори юзасидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектларида текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аттестация комиссиясининг қарори билан танишдим, ушбу аттестация варақасининг иккинчи нусхасини олдим.
______________________
(сана, имзо, ходимнинг Ф.И.О.)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА