02.11.2018 йилдаги ПҚ-3995-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш тенденциялари ва мамлакат инвестициявий жозибадорлигининг ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда, божхона органлари кадрларини касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда — Институт) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган таянч олий ҳарбийлаштирилган таълим ҳамда илмий-методик муассаса ҳисобланади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт юридик шахс бўлиб, алоҳида мол-мулк, мустақил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича тасарруфидаги пул маблағлари ва мол-мулки билан жавобгар ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг илмий — таълим фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ташкилий тузилмасига киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Институтни янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шунингдек, вазифа ва функцияларни самарали ва оқилона амалга ошириш учун зарур бўлган юксак касбий маҳоратини ривожлантириш ва такомиллаштиришни таъминловчи божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курсантларда таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган, асосан мутахассислик фанларидан ташкил топган замонавий таълим стандартларини ва сифат жиҳатидан янгича ўқитиш тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқитишнинг замонавий инновацион шакл ва усуллари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш, назарий тайёргарлик ва божхона органларининг амалий фаолияти билан боғлиқликни таъминловчи амалиёт ўташ тартибини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган ўқув адабиётлари, ўқув-услубий материалларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш, ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар фондини, ўқитишнинг техник воситалари, шунингдек, глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш ҳамда улардан курсантлар ва ўқитувчиларнинг фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчилар таркибини юқори даражадаги касбий ва педагогик маҳоратга, шу жумладан, амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар билан мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий ишланмалар натижаларини ўқув жараёнига ва божхона органлари фаолиятига жорий этишни назарда тутган ҳолда божхона фаолиятини ҳуқуқий ва ахборот-техник таъминлаш, божхона назоратини такомиллаштиришга доир мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш соҳасида тажриба алмашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курсантларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, жанговар ва жисмоний тайёргарлиги, ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича самарали тизимни яратиш, уларда юксак маънавий, ахлоқий ва ватанпарварлик фазилатларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтидаги таълим мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Комплекс чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт тузилмасига белгиланган умумий штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтдаги таълим мутахассисликлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Институтни Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт божхона органлари учун кадрларни базавий ва амалий профессионал тайёрлаш, шунингдек, ўрнатилган тартибда стипендия тўлаш ва моддий таъминот белгилашни таъминлаган ҳолда таълим муддати тўрт йил бўлган бакалаврларни ва таълим муддати бир йил бўлган магистрларни тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтда олий таълимдан кейинги таълим асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона органлари ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича амалий кўникмаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни назарда тутувчи божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона органлари раҳбар кадрларини тайёрлаш учун ўқиш муддати 3 ойдан иборат бўлган «Божхона менежменти» олий курслари жорий этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтда ўқиш даври божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги, шунингдек, Ўзбекистони Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги вазирлик ва идоралардаги хизмат стажига қўшиб ҳисобланади, биринчи курсда таълим муддатини якунлаган курсантлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳисобланадилар ва уларга Институт жойлашган манзилдаги мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бўлим томонидан ҳарбий гувоҳнома берилади;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт курсантлари билан ўқишни тугатгандан сўнг божхона органларида беш йил давомида мажбурий хизматни ўташ тўғрисида белгиланган тартибда шартнома тузилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
камида уч йил илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга шахслар Институтнинг профессор-ўқитувчилар (офицер ва сержантлар) таркиби лавозимларига бир йиллик шартнома асосида ишга қабул қилиниши мумкин.
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг офицерлар ва сержантлар таркибига, курсантларига, шунингдек, докторантларига (докторантларнинг охирги эгаллаб турган лавозими сақланган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларининг тегишли тоифалари учун кўзда тутилган пул таъминоти, имтиёзлар, буюмлар ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда бошқа зарур нормалар, шунингдек, хизматни ўташ тартиби татбиқ этилади.
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт битирувчиларига олий таълимнинг тегишли босқичини якунлаганлигини тасдиқловчи давлат намунасидаги диплом ҳамда белгиланган намунадаги кўкрак нишони берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт ўз грифи асосида ўқув адабиётларни яратиш ва нашр этиш, илмий, таълим, ноширлик, матбаа ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармонига асосан ўнинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) тегишли фанлар ва предметлар бўйича янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлашнинг комплекс дастури ишлаб чиқилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) битирувчиларга нисбатан малака талаблари, божхона органлари учун мутахассислар тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илғор халқаро тажрибани, курсантларда тил тайёргарлигини, таҳлил қилиш қобилиятини, тизимли таҳлил ва божхона фаолиятининг тегишли соҳаларида бошқариш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус фанлар бўйича ўқув юкламаси, шунингдек, ихтисослаштирилган тренажер-имитацион ва дастурий комплексларни қўллаш ҳисобига амалий машғулотлар ҳажмини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим жараёнини ташкил этиш ва амалга оширилишини тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ойлик муддатда Институт Уставини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мутахассислик фанлари ўқитувчиларининг ротациясини (1 йилгача бўлган муддатга) амалга ошириб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш асосида Институтга қабул квоталарини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институт ўқитувчиларини республиканинг етакчи таълим муассасалари, тадқиқот марказлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларида, шунингдек, хорижий мамлакатларда стажировка ўташ дастурларини ҳар йили ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари мутахассисларини Институтда маъруза ўқиш ва «маҳорат дарслари»ни, шу жумладан, масофавий тарзда, ўтказиш учун жалб этишга доимий равишда кўмаклашсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона ишининг долзарб муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижаларини чоп этиш учун Институт ҳузурида «Ўзбекистон божхона ахборотномаси» даврий илмий журналини таъсис этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Институт бошлиғига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт меъёрларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
камида уч йил илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга шахсларни Институтнинг профессор-ўқитувчилар (офицер ва сержантлар) таркиби лавозимларига бир йиллик шартнома асосида махсус унвонига эга бўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори илмий-педагогик маҳоратга ёки амалий тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий мутахассисларни ўқув жараёнига соатбай тарзда ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида жалб этиш, шунингдек, Институтнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уларнинг меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтнинг таълим жараёнига соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги вазирлик ва идоралар ходимларига Институтнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қўшимча ҳақ тўлаш, бунда уларнинг асосий иш жойи бўйича пул ва озиқ-овқат таъминоти тўлиқ сақланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва илмий-тадқиқотлар олиб бориш соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича тўғридан-тўғри меморандум ҳамда битимларни тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
божхона органлари ходимларига белгиланган пул таъминотини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида Божхона институти ва бошқа таълим муассасаларида ўқув машғулотлари ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона институтнинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона институти ходимлари учун лавозим маошининг 200 фоизи миқдорида шахсий устамалар белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин қолган маблағларнинг 100 фоизгача миқдорда маблағлари ходимларга устама тўлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларга йўналтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчи, курсант ва ходимларнинг малака ошириш курслари (шу жумладан, чет эл таълим муассасаларида) билан боғлиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтга ташриф буюрган меҳмонлар учун сувенир ва эсдалик совғалар сотиб олиш ҳамда овқатлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
курсантларга турли олимпиада, таълим ва байрамга аталган мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаганлари учун қимматбаҳо совға, сувенир ва пул мукофоти билан рағбатлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтказиладиган турли илмий тадбирларга канцелярия буюмлари ва эсдалик совғалари учун харажатларни қоплаш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув жараёнига жалб қилинадиган илмий-педагогик кадрлар ва тажрибали амалиётчи-мутахассисларга Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) маблағлари ҳисобидан меҳнатга соатбай ҳақ тўлашни назарда тутувчи тартибни тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Институтни озиқ-овқат, ўқув анжомлари, мебель ва казарма жиҳозлари, озиқ-овқат хизматини мол-мулк билан таъминлашнинг зарур нормаларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус жамғарма маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик фаолияти бўйича ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушумлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Институт таъминоти учун зарур бюджет маблағларининг белгиланган тартибда ажратилишини назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Институт бинолари, иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, шунингдек, унинг ахборот-ресурс ва моддий-техника таъминоти Махсус жамғарма маблағлари, халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотлар маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Институт ходимларига (мутахассислар, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 70 фоизи миқдорида ойлик устама белгилансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Институт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мажбурий (бир нусхада) юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
босма ва китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар)нинг бепул назорат нусхаларини (бир нусхада) оладиган ташкилотлар рўйхатига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахборотлари мажбурий юбориладиган рўйхатга киритилсин.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 2 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3995-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Бошлиқ

Институт кенгаши

Бошлиқнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари

Тарбиявий ишлар ва ҳарбий тайёргарлик бўйича бошлиқ ўринбосари

Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари

 

Кадрлар бўлими

3

Ахборот технологиялари ва моделлаштириш маркази

3

Илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими

2

Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази

4

Молия-иқтисод бўлими

4

Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими

4

Моддий-техник таъминот ва капитал таъмирлаш бўлими

7

Ҳарбий оркестр

1

Ўқув-услубий бўлим

5

Ахборот-ресурс маркази

1

Ташкилий назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими

3

Ашула ва рақс ансамбли

1

Тиббий хизмат

4

Божхона иши факультети

3

Ўқув батальони

9

Таҳририй-нашриёт хизмати

1

Шахсий хавфсизлик бўлими

1

Кафедралар:

Ихтисослаштирилган

Божхона назорати

Божхона тартибга солиниши ва божхона тўловлари

Махсус-ҳуқуқий фанлар

Божхона экспертизаси
ва товарларни таснифлаш

Умумҳуқуқий фанлар

Умумтаълим

Ахборот технологиялари ва математика

Ўзбек ва хорижий тиллар

Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик

Иқтисодий ва ижтимоий фанлар

 

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети

2

Босмахона

Бош юрисконсульт

1

Биринчи бўлим

1

Махсус фанлар кафедраси

Халқаро алоқалар хизмати

1

Психологик тайёргарликни ривожлантириш маркази

 

 

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) — 132 нафар, шу жумладан профессор-ўқитувчилар таркиби — 69 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Институтнинг мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) лавозимларининг меъёрлари, уларни киритиш шартлари, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлари олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларни инобатга олган ҳолда Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтидаги таълим мутахассисликлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Мутахассислик шифри

Мутахассислик номи

Бериладиган малака

Таълим шакли

Таълим муддати

Бакалавриат

1.

60410300

Божхона иши

иқтисодчи

кундузги

4 йил

2.

60420100

Юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш)

юрист

кундузги

4 йил

Магистратура

1.

70410301

Божхона иши
(фаолият турлари бўйича)

иқтисодиёт магистри

кундузги

1 йил

2.

70420107

Солиқ ва божхона ҳуқуқи

ҳуқуқ магистри

кундузги

1 йил

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Амалга ошириш механизми

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий база ва ташкилий асосларни такомиллаштириш

1.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда — Институт) Устави;

Институт таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомлар;

Институт ички-тартиб қоидалари.

2018 йил 1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов)

2.

Институтнинг 2019 — 2021 йилларда истиқболли ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил 15 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов)

3.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қошида Мувофиқлаштирувчи илмий-методик кенгаш ташкил этиш, унинг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил 1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов)

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси таркибида штат бирлиги доирасида ДБҚ таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, таълим сифатини мониторинг ва назорат қилиш учун масъул бўлинмани тузиш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов)

5.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Бакалавриат ва магистратура босқичларида ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисидаги низом;

Божхона органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисидаги низом.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

6.

Институт профессор-ўқитувчилари таркибининг меҳнатини нормалаштириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Бандлик вамеҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев) Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

7.

Ўқув жараёнига жалб қилинадиган илмий-педагогик кадрлар ва тажрибали амалиётчи-мутахассислар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

ДБҚ (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

8.

Институт курсантлари билимини баҳолаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

9.

Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ бўйича шартнома тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

ДБҚ (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

10.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Институт курсантлари томонидан ўқув амалиёти ва стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом;

Институт битирувчиларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги низом;

Институт мутахассислик фанлар ўқитувчиларини ротация қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

2019 йил

1 январга

қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов)

11.

Институтга курсантларни танлаш ва қабул қилиш Тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 январга қадар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

ДБҚ (М. Азимов), ДТМ (М. Каримов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

12.

«Ўзбекистон божхона ахборотномаси» илмий журнали тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Ўзбекистон Матбуот

ва ахборот агентлиги (А. Юнусов)

121.

Институтда олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил 1 декабрь

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

ДБҚ (М. Азимов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(А. Иброхимов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

II. Ўқув-методик жараённи такомиллаштириш

13.

Мутахассислар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқиш:

курсантларда хорижий тил тайёргарлиги, таҳлил этиш қобилияти, тизимли таҳлил, божхона фаолиятининг тегишли соҳаларида бошқарув кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган илғор халқаро тажриба ва талабларни инобатга олган ҳолда тайёрланган таълим дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш;

2018-2019 ўқув йилидан номутахассислик фанларнинг ҳажмини камайтириш ва мутахассислик фанлари ҳажмини ошириш ҳисобидан уч йиллик назарий курс ҳамда ҳудудий божхона бошқармаларида бир йиллик стажировка ўташдан иборат ўқитиш тизимига ўтиш;

курсантларнинг божхона фаолияти соҳасидаги билимларни чуқур ўзлаштиришлари ва амалий кўникмаларини оширишларини инобатга олиб, мутахассислик фанлар бўйича ўқув юкламаларини ошириш;

ихтисослаштирилган тренажер-имитацион ва дастурий мажмуаларни қўллаш ҳисобидан курсантларнинг назарий ва амалий тайёргарлигини ташкил этишнинг замонавий шакл ва методларидан фойдаланган ҳолда амалий машғулотлар ҳажмини ошириш;

курсантларнинг билимини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш учун баҳолашнинг янги мезон ва усулларини жорий этиш;

халқаро амалиётда эҳтиёж юқори бўлган хорижий тилларни илғор ўрганиш усулларидан фойдаланган ҳолда тил ўргатишнинг замонавий тизимини жорий этиш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари

ДБҚ (М. Азимов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

14.

Институт ўқув жараёнида АКТдан фойдаланиш ҳамда самарали бошқарув тизимини жорий этиш тўғрисидаги Комплекс чора-тадбирлар дастурини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

тренажер-имитацион комплекслар ва мослашувчан автоматлаштирилган тренажерларни жорий этиш ҳисобига курсантларни назарий ва амалий тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш;

ўқув видеофильмлар ва электрон ўқув модуллари ҳисобига таълим ресурслари базасини кенгайтириш;

Институтнинг «Электрон таълим» миллий тармоғига беғараз асосда уланишини, шунингдек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига киришини таъминлаш;

профессор-ўқитувчилар таркиби фаолиятини, курсантлар билимини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг замонавий электрон тизимини жорий этиш (е-мониторинг, е-деканат, е-кафедра);

Институт ўқув жараёнини ахборот материаллари билан таъминлаш ва унда компьютер планшетларидан фойдаланиш амалиётини жорий этиш учун (Wi-Fi симсиз алоқага уланиш тизимини жорий этган ҳолда) Интернет тармоғига уланиш тизимини такомиллаштириш ва тезлигини ошириш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (А. Абдуазизов)

15.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетини такомиллаштиришга қаратилган дастурни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

тингловчиларда божхона қонунчилиги тизимидаги ўзгаришларни бир хилда талқин қилиш кўникмаси ва амалиётда қўллаш малакасини шакллантиришга қаратилган таълим жараёнини ташкил қилиш;

ходимларнинг малакасини оширишнинг янги шаклларини, жумладан, таълимнинг аралаш (масофавий ва кундузги таълим шакллари бирлашган) шаклини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

божхона органларининг касбий фаолиятини истиқболли тажрибасини ўрганиш, тизимлаштириш ва тарқатиш;

ўқув жараёнининг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлашни назарда тутувчи Институт ўқитувчиларининг малака ошириш курсларини ташкил этиш ва жорий қилиш.

2018 йил

1 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

16.

Иқтисодий ва юридик фанларнинг замонавий ютуқларини инобатга олган ҳолда тегишли фанлар ва предметлар бўйича янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқиш ва белгиланган муддатларда амалга ошириш.

2018 йил 15 декабрга қадар

ДБҚ раиси буйруғи

ДБҚ (М. Азимов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

17.

Институт Ахборот-ресурс маркази фондини доимий асосда замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан, шу жумладан, мунтазам равишда маҳаллий ҳамда хорижий ҳуқуқий ва иқтисодий нашрларининг обунасини таъминлаш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги илғор хорижий тажриба ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш учун зарур бўладиган дастурий маҳсулотларни (маълумотлар базаси) харид қилиш ва янгилаб бориш.

доимий асосда

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов)

III. Илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

18.

Божхона иши ва иқтисодий хавфсизлик соҳасида амалий ва инновацион тадқиқотларнинг устувор йўналишларини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Чора-тадбирлар дастури

ДБҚ (М. Азимов)

19.

Институтнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

етакчи илмий-тадқиқот, таълим, ахборот-таҳлил, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик келишувлари, меморандумларини тузиш ва қўшма дастурларни амалга ошириш;

кадрларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш ва стажировка ўташини ташкил этиш, ҳамкорликда тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, маъруза ўқиш ва «маҳорат дарслари» машғулотларини, шу жумладан, масофавий тарзда ўтишни ташкил қилиш мақсадида етакчи хорижий таълим муассасалари билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш;

ривожланган давлатлар (АҚШ, Германия, ХХР, Япония, Корея Республикаси, Россия ва бошқалар)нинг божхона кадрларини тайёрлаш соҳасидаги таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини ўрганиш бўйича хорижий сафарларни ташкил қилиш;

Умумжаҳон божхона ташкилоти дастурлари (PICARD ва бошқалар) доирасида илмий тадқиқотлар ва божхона ишини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш;

Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган ва рўйхатга олинган халқаро ва хорижий ташкилотлар (БМТТД, Жаҳон банки, ЕХҲТ ва бошқалар) иштирокида божхона соҳасидаги лойиҳа ва дастурларни ҳамкорликда амалга ошириш.

2018 йил
1 декабрга қадар

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

20.

Иқтисодий хавфсизлик ва божхона иши соҳасидаги энг долзарб муаммолар бўйича тадқиқотлар ўтказиш мақсадида етакчи қўшма таълим ва илмий муассасаларнинг ходимлари, шунингдек, тажрибали амалиётчи-мутахассислар иштирокида ижодий гуруҳлар тузиш ва фаолиятини ташкил қилиш.

доимий асосда

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев), бошқа илмий ва таълим муассасалари

21.

Етакчи хорижий илмий-таълим муассасаларида Институт ўқитувчилари учун мақсадли докторантурани ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

2018 йил 1 декабрга қадар

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

IV. Маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш

22.

Курсантларда Ватан ҳимояси учун ахлоқий-руҳий ва жисмоний тайёргарликни, конституциявий ва хизмат бурчига содиқликни, юксак фуқаролик масъулиятини шакллантиришга қаратилган қўшма тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йил

Қўшма тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров)

23.

Курсантларни миллий ва жаҳон классик адабиётини ўрганишга йўналтириш, ёзувчилар, шоирлар иштирокидаги ижодий учрашувлар ташкил қилиш, курсантлар орасида турли мавзудаги танловлар ўтказишга қаратилган қўшма тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йил

Қўшма тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (М. Ахмедов)

24.

Институт курсантлари ва профессор-ўқитувчилар таркиби учун маданий-оммавий тадбирларни ташкил қилиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йил

Қўшма тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

25.

Курсантларнинг ота-оналари, божхона хизмати ветеранлари иштирокида Институт профессор-ўқитувчилар таркиби ва курсантлари ўртасида коррупция профилактикаси ва унинг олдини олиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йил

Қўшма тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Бош прокуратура (Э. Йўлдошев)

V. Моддий-техника таъминотини такомиллаштириш

26.

Институт шахсий таркибини озиқ-овқат билан таъминлашни ташкил қилиш бўйича аутсорсинг хизматларини жорий қилиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 декабрга қадар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

ДБҚ (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

27.

Институтда замонавий ўқув, моддий-техник база ва ахборот-ресурс таъминотини яратиш бўйича қуйидагиларни назарда тутган таклифларни тайёрлаш ва киритиш:

Ахборот-ресурс маркази ва қўшимча маъруза аудиториялари учун алоҳида комплекс қуриш;

электрон ўқув материалларини яратишга мўлжалланган мультимедиа студиясини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

2018 йил

15 декабрга

қадар

Чора-тадбирлар режаси

ДБҚ (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров), Қурилиш вазирлиги (А. Тухтаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

28.

Ўқув, илмий адабиётлар ва бошқа босма маҳсулотларни нашр этиш учун кичик босмахона ташкил этиш ва жиҳозлаш.

2019 йил

1 январга қадар

Тадбирлар дастури

ДБҚ (М. Азимов), Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (А. Юнусов)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.11.2018 й., 07/18/3995/2155-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон; 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)