28.01.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1211
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи, 28.01.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1211
Дата вступления в силу
07.02.2003
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БУЙРУҒИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИГА ОИД НОРМАТИВ ҲУЖЖАТНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 28 январда 1211-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги таркибидаги Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази (ФТМТМ) томонидан Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси талабларидан келиб чиқиб Агентлик тизимидаги хизмат кўрсатувчи телекоммуникация объектларида фавқулодда вазиятлар хавфи ёки уларнинг юзага келиши ҳақида хабарлаш ва сигналларни узатиш тартибини белгиловчи норматив ҳужжат сифатида «Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги Низом» лойиҳасини ишлаб чиқиб, тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилганлигини инобатга олиб, буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. ФТМТМ томонидан ишлаб чиқилган «Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги Низом»(илова қилинган) тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. ФТМТМ (Исаев) тасдиқланган Низомни ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан 10 кун ўтгандан кейин амалга киритилсин ва Агентлик таркибидаги барча акциядорлик компанияларга, корхоналарга, ташкилотларга ва муассасаларга амалиётда фойдаланишлари учун етказиб берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош директор А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 29 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
200-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоқа ва ахборотлаштириш
агентлигининг 2002 йил 29 декабрдаги
200-сон буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фавқулодда вазиятларда аҳолини хабарлаш учун телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низом
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом фавқулодда вазиятлар хавфи ёки уларнинг юзага келишида аҳолига хабарлаш сигналларини узатиш тартибини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда вазиятларда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) идоралари, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Телерадиокомпания, эшиттириш тизимларининг объектларига* хизмат кўрсатувчи телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг, мулкчилик шаклидан ва идоравий тегишлилигидан қатъи назар, ўзаро муносабатлари тартибини белгилайди.

(муқаддима Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 1. Атама ва таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур ҳужжатда қуйидаги атамалар тегишлича таърифлари билан қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (бундан буён матнда ФВДТ деб юритилади) — аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ваколатларга эга бўлган ёки ушбу соҳада мажбуриятлар юкланган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг таркибий бўлинмалари, кучлари ва воситаларидан иборат тизим.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Телекоммуникация оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникация (телефон алоқаси, маълумотлар узатиш, мобил алоқа, телевидение) тармоғига эга бўлган, унинг қурилиши, ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва лицензияга асосан тегишли телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Телекоммуникация хизматлари провайдери (бундан буён матнда провайдер деб юритилади) — фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 23 июндаги 10-ю-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-1, 11.07.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 295-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса одамларнинг ҳаётини асраб қолишга ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорларини камайтиришга қаратилган тадбирлар мажмуи.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФВДТининг раҳбарий идоралари — ҳуқуқ доирасига фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни ҳимоя қилиш масалаларини ҳал қилиш кирадиган давлат бошқаруви идоралари, маҳаллий ҳокимият идоралари ва объектлар маъмурияти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Телекоммуникациялар тармоғи — узатишларнинг бир ёки бир неча турини: телефон, телеграф, факсимиль турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуи;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 23 июндаги 10-ю-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-1, 11.07.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 295-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумий фойдаланишдаги шахсий радиочақириқ тармоғи (пейджинг алоқаси тармоғи) — умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғи ёрдами билан радиоканалда чекланган ҳажмдаги хабарларни узатишни амалга оширилувчи техник воситалар мажмуи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эшиттириш тизими — эшиттириш дастурларини ташкил қилиш ва бевосита аҳолига ёки бошқа фойдаланувчиларга узатиш учун мўлжалланган тизим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: тизимлар дастурлар турига кўра, овозли ва телекўрсатув эшиттиришлари, тарқалиш муҳитига кўра эса, симли (кабелли) ва эфирли эшиттиришлар, шу жумладан, йўлдош алоқа тизимларига ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар (бундан буён матнда ФВ деб юритилади) — муайян ҳудудда одамлар қурбон бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёхуд бошқа офат натижасида, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши натижасида юзага келган вазиятлар.
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 2. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 16 июлдаги 41-мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1211-2, 30.07.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 31-сон, 419-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш бўйича кучлар ва воситалар бошқарувини амалга оширади, бошқарув пунктларини, хабарлаш ва алоқа тизимларини ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, уларга фавқулодда вазиятлар хавф солганда ёки улар юзага келишида мавжуд бўлиши мумкин бўлган хавф даражаси ва зарур хавфсизлик чоралари ҳақида маълумотлар олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолига ўз вақтида ва мажбурий тартибда фавқулодда вазиятнинг хавфи, далили, миқёси, уларнинг ўзларини тутиш қоидалари ва ҳимоя чоралари, шунингдек фавқулодда вазият оқибатларини бартараф қилинишининг бориши тўғрисидаги ахборотлар етказилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Операторлар ва провайдерлар фавқулодда вазиятлар хавфи тўғрисида аҳолининг хабардор қилинишини ташкил қилиш учун зарур бўлган воситалар жойлаштирилиши, ўрнатилиши ва улардан фойдаланишни таъминлашга мажбурдирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Марказлаштирилган хабарлаш тизимлари ўзининг мўлжалланиши бўйича республика, вилоят ичи, туман (шаҳар), шунингдек маҳаллий (объектларга доир) хабарлаш тизимлари бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикасининг марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг ускуналари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг балансида, марказлаштирилган вилоят ичи хабарлаш тизимларининг ускуналари эса, фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят бошқармаларининг балансида туради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Маҳаллий хабарлаш тизимлари фавқулодда вазиятлар хавфи ёки келиб чиқиши ҳақида шу объектларнинг ходимларини, шунингдек бевосита уларга яқин жойлашган объектлар ва аҳолини хабарлаш учун хизмат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Республика, вилоят ичи, туман ва шаҳар марказлаштирилган хабарлаш тизимлари махсус техник воситаларининг ускунаси, қоидага кўра, Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан берилган лицензия асосида фаолиятни амалга оширувчи телекоммуникация корхоналарида ўрнатилади. Телекоммуникация корхоналари фавқулодда вазиятлар бўйича республика, вилоят ва шаҳар бошқармалари (ФВБ) билан тузилган шартнома асосида юқорида кўрсатилган воситаларга техник-фойдаланиш хизмат кўрсатилишини ташкил қиладилар ва таъминлайдилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Фойдаланишга қабул қилинган марказлаштирилган хабарлаш тизимлари ишлатишга доим тайёр туриши керак. Мансабдор шахслар масъулиятини ошириш ва хабарлаш аппаратураларини рухсатсиз ишга туширилишининг олдини олиш мақсадларида кодлаш тизимлари қўлланилади, бошқарув пультидаги ҳисоблагич ва ёқиш тугмалари ФВБ томонидан муҳрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Телекоммуникация объектларида ўрнатилган ФВБга тегишли хабарлаш ва техник алоқа воситаларининг сақланишига, хабарлаш ва алоқа воситаларининг ишга туширилиши учун техник жиҳатидан доимий тайёрлигига, уларнинг ишлаш қобилиятига жавобгарлик телекоммуникация корхоналарининг раҳбарлари ва бу воситаларга техник-фойдаланиш хизмати кўрсатилиши учун қабул қилиб олган таркибий бўлинмалар жавобгардирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Телекоммуникация корхоналарида марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг махсус техник воситаларига техник-фойдаланиш учун хизмат кўрсатишни ташкил қилиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган ва телекоммуникация корхоналари ҳамда ФВБ томонидан тузилган шаҳодатлаш комиссияга имтиҳонлар (синовлар)ни муваффақиятли топширган мутахассислардан гуруҳлар тузилади. Техник алоқа воситаларига хизмат кўрсатиш бўйича гуруҳ раҳбари тезкорлик тартибида махсус техник ускуналарига техник-фойдаланиш хизмати кўрсатилишига шартнома тузилган ФВБ бошлиғига бўйсунади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 3. Фавқулодда вазиятларда аҳоли учун хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки уларнинг юзага келишида, барча эшиттириш тизимлари орқали эшиттириш дастурларини узиб қўйиб, белгиланган товуш сигналларини, нутқли хабарларни ва шахсий радиочақириқ (пейджинг алоқа тармоғи) ҳамда кўчма уяли алоқа тармоқлари орқали тегишли хабарларни узатиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини хабарлаш кўзда тутилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Хабарлаш сигналлари ва аҳоли учун зарур ахборотлар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудуди бўйича ҳам, бир ёки бир нечта вилоятлар (туманлар, шаҳарлар)нинг ҳудуди бўйича ҳам танлаб узатилиши ҳам мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Марказлаштирилган хабарлаш тизимига шартли сигналларни узатиш ФВВ ёки вилоят ФВБнинг шаҳардаги ва шаҳар ташқарисидаги пунктларида ускуналанган аппаратхоналаридаги махсус аппаратлардан фойдаланиш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. ФВВнинг талаби бўйича Телерадиокомпания, эшиттириш тизимларининг объектларига хизмат кўрсатувчи оператор ва провайдерлар фавқулодда вазият хавфи ёки унинг юзага келиши ҳақидаги нутқли хабарларнинг магнит ёзувларини барча студиялари учун, уларнинг мулкчилик шаклидан ва идоравий тегишлилигидан қатъи назар, олдиндан тайёрлаб қўйишлари керак. Кўрсатилган ёзувли кассеталар ФВ турларига кўра рақамланган бўлиши ва белгиланган тартибда сақланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Айрим, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, ФВВда тасдиқлаган «Стандарт бўлмаган нутқли хабарларни ёки магнит ёзувларини тўғридан-тўғри эфирга узатиш тарҳлари»га мувофиқ ФВВ ёки ФВБ тезкор навбатчиларининг бевосита иш жойларидан стандарт бўлмаган қисқа нутқли хабарларни тўғридан-тўғри эфирда ёки магнит ёзуви кўринишида (ФВВ ёки ФВБ тегишли раҳбарининг фармойишига биноан) узатишга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Фавқулодда вазият хавфи ёки унинг юзага келиши ҳақидаги, содир бўлган ҳолатдаги ўзини тутиш тартиби ҳақидаги ахборот аҳолига эшиттиришлар дастурларини беш дақиқадан кўп бўлмаган давомийликдаги узиш билан узатилади. Кўрсатилган хабарларни узатилишининг икки-уч марта такрорланишига рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Қоидага кўра, нутқли ахборотларни узатиш эшиттириш тизимлари студияларида малакали сухандонлар томонидан амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Эшиттиришлар дастурларининг узиш далили ФВВ (ФВБ)нинг тезкор навбатчиси ва эшиттириш тизимининг объекти бўйича жавобгар навбатчиси томонидан қайд қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 4. Фавқулодда вазиятларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимларининг объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерларнинг аҳоли учун хабарлаш сигналлари ва ахборотларини узатишни таъминлаш бўйича мажбуриятлари
(4-параграф номи Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) аҳоли учун нутқли хабарлар матнларини ишлаб чиқади ҳамда Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи оператор ва провайдерлар билан биргаликда магнит ташувчиларга олдиндан ёзиб қўйишни ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) шахсий радиочақириқ тармоқлари абонентлари учун хабарлар матнини ишлаб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) марказлаштирилган хабарлаш тизимининг махсус аппаратларини сотиб олишни, лойиҳалашни, қуриш ва етказиб беришни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) мансабдор шахсларни (бошқарув пунктларининг тезкор навбатчиларини) хабарлаш сигналлари узатилганда бажариладиган ҳаракатларга тайёргарлигини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги корхоналари, Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи оператор ва провайдерлар билан биргаликда аҳолини хабарлашнинг ўқув сигналларини узатиш бўйича ва эшиттириш тизимлари объектларининг ахборот узатишга тайёргарлиги бўйича текширув машқларини режалаштиради ва амалга оширади;
(21-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига хабарлаш сигналлари ва ФВ тўғрисидаги ахборотларнинг узатишни таъминлаш учун телекоммуникация каналларини ажратишга берилган талабномаларни белгиланган тартибда тақдим этади;
(21-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) ФВ хавфи ёки унинг юзага келиши ҳақида аҳолини хабарлаш учун мўлжалланган эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи, шахсий радиочақириқ ҳамда кўчма уяли алоқа тармоқлари операторлари ва провайдерларининг рўйхатини аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) ФВ хавфи ва унинг юзага келишида ФВВ (ФВБ) тезкор навбатчилари аҳоли учун хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатиш масалалари бўйича ўзаро муносабатда бўлишлари керак бўлган эшиттириш тизимлари объектлари ҳамда шахсий радиочақириқ ва кўчма уяли алоқаси тармоқларининг мансабдор шахслари рўйхатини (боғланиш телефон рақамларини кўрсатиш билан) тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) ФВ хавфи ва унинг юзага келиши тўғрисидаги ҳаққоний маълумотларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ФВДТ фаолият кўрсатишнинг барча тартибларида республика ва маҳаллий даражаларда алоқа ва марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш бўйича тадбирларни ташкил қилади ва амалга оширади;
(22-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг махсус техник воситаларнинг техник-фойдаланиш учун хизмат кўрсатишга қабул қилинишини ташкил этади ва назорат қилади, шунингдек уларнинг ишлашга доим тайёр бўлишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ФВ хавфи ёки унинг юзага келишида ФВДТ бошқарув идоралари томонидан телекоммуникация воситалари ва каналларининг устувор равишда фойдаланилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) телекоммуникациянинг техник воситалари (радиотрансляция тармоқлари, радиотелекўрсатувларни узатиш станциялари, эшиттириш дастурларини узатиш каналлари)нинг ФВ тўғрисидаги хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатишга техник тайёргарлигини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) марказлаштирилган хабарлаш тизими махсус техник воситаларига хизмат кўрсатувчи ходимларни ФВ тўғрисидаги хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатишда ўзларининг вазифаларини бажаришларига тайёргарликларини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) янги ишга туширилган марказлаштирилган хабарлаш тизимларининг ёки уларнинг қайта қурилишидан сўнг фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссия ишида иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) ФВВга телекоммуникациялар каналларини, белгиланган тартибга мувофиқ, ижарага ажратади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерларга лицензия беради ва Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси орқали лицензия талаблари ва шартларининг, шу жумладан, фавқулодда вазиятлар хавфи ва улар юзага келганда хабарлаш сигналлари узатилиши ва аҳоли хабардор қилиниши ҳамда техник имкониятлар мавжудлигини таъминлаш қисми бўйича бажарилишининг назоратини амалга оширади.
(22-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) магнит ташувчилардаги нутқли хабарларнинг ёзувларини навбатчи ходимлар учун қулай шароитларда сақланишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) эшиттириш тизимлари объектлари техник ускуналарнинг ФВ тўғрисидаги хабарлаш сигналлари ва ахборотларнинг узатишга доимий тайёрлигини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) аҳолига хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатиш масалалари бўйича ФВВ (ФВБ) билан ўзаро муносабатда бўлишга мажбур мансабдор шахсларни (эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар раҳбарлари буйруғи ва / ёки лавозим йўриқномаси бўйича) белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) истисноли ҳолларда, ФВВ ёки ФВБ тегишли раҳбарининг фармойишига кўра тўғридан-тўғри эфирда қисқа ностандарт хабарларни узатишни ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) сухандонлик ва муҳаррирлик таркибини, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ФВ ҳақидаги нутқли ахборотларни узатишдаги ҳаракатларга тайёрлашни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) ФВБ билан келишувга биноан фавқулодда вазиятларда хабардор қилиниши ва ахборот узатилишига тааллуқли бўлган, шахсий радиочақириқ ва кўчма уяли алоқа тармоқлари (давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари ва эшиттириш тизими раҳбарлари) абонентларининг рўйхатларини тузади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) берилган талабномаларга мувофиқ эшиттириш тизимлари объектларини ФВВга ижарага ажратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Нодавлат радиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция) тармоқлари операторлари, мажбурий тартибда, ўз ускуналарини марказлаштирилган ҳолда хабарлаш ва ахборотларни узатиш марказига уланишини таъминлайдиган техник имкониятларга, шунингдек ўз студиялардан ФВБ (ФВВ) бошқармасининг пунктларигача бўлган тўғридан-тўғри симларга эга бўлишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқорида кўрсатилган воситаларни сотиб олиш, ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш, шунингдек тўғридан-тўғри симларни ижарага олиш операторларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 5. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерларнинг фавқулодда вазиятларда аҳоли учун хабарлаш сигналлари ва ахборотларни узатишдаги ўзаро муносабатлари тартиби
(5-параграф номи Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Марказлаштирилган хабарлаш тизимининг махсус техник воситалари (аппаратуралари) ва студия ускуналарининг уланиши ФВВ (ФВБ) тезкор навбатчиси томонидан бевосита телефон орқали аппаратхона бўйича навбатчига хабар бериладиган паролга кўра амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пароллар ва унга жавоблар билан алмашувидан сўнг, буйруқнинг ишончлилигига ишонч ҳосил қилиб, аппаратхона бўйича навбатчи аппаратурани улайди ва аппаратура улангани ҳақида ФВВ (ФВБ) тезкор навбатчисига хабар беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Хабарлаш сигналларининг узатилиши ҳақидаги ахборот бир вақтнинг ўзида тизимлар ва телекоммуникацияларнинг барқарор ишлаб туришини таъминланиши ҳамда ФВ ҳақидаги сигнал ва хабарлар узатилишида устуворликка риоя этилишини назорат қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига йўлланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2023 йил 9 июндаги 252-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1211-4, 20.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Телерадиокомпания ва эшиттириш тизимлари объектларига хизмат кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар хабарлаш сигналини олгандан сўнг эшиттиришлар дастурини узиб қўядилар ва ФВ тўғрисидаги ахборотнинг узатилишини таъминлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. ФВ тўғрисидаги хабарни узатиш учун эшиттиришларни узиб қўйишни ҳисобга олиш тартиби, захира каналларини тақдим этиш ва барқарор алоқани таъминлаш, узатиладиган хабарларнинг сони, эшиттиришдаги узилишларнинг расмийлаштирилиши, телекўрсатувлар ва радиосигналларнинг ўтишини назорат қилиш, хабарлаш сигналларини узатиш учун пароллар тизими белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 6. Якуний қисм
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон телерадиокомпанияси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи А.М. САИДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 29 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси А.К. КЎЧИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 29 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й.,1-2-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 295-модда; 2013 й., 31-сон, 419-модда; 2015 й., 13-сон, 161-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 10/23/1211-4/0413-сон)