16.10.2018 йилдаги 829-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.10.2018 йилдаги 829-сон
Дата вступления в силу
17.10.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сон қарори ижросини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни амалий қўллаб-қувватлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати ишлаб чиқилгани ва Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида белгиланган тартибда жойлаштирилгани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий этилаётган интерактив хизмат манфаатдор барча фойдаланувчиларга ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни Интернет тармоғи орқали олиш имконини бериши маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг ахборотини ўз вақтида янгилаб бориш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича технологик йўриқнома 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан киритиладиган ва «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати доирасида тақдим этиладиган ахборот рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати доирасида ахборот реал вақт режимида тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати базасига ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган ахборотнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда киритилиши ҳамда уларнинг ишончлилигини таъминлаш учун ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда узлуксиз ишлашини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, тадбиркорлик фаолияти субъектларини мазкур қарорнинг мақсади, мазмуни ҳамда аҳамияти тўғрисида кенг хабардор қилишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 16 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
829-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг ахборотини ўз вақтида янгилаб бориш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТЕХНОЛОГИК ЙЎРИҚНОМА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Технологик йўриқнома «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг ахборотини ўз вақтида янгилаб бориш ҳамда унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Технологик йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати базасига киритиладиган ахборот (кейинги ўринларда ахборот деб аталади) — ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатлар, санитария-эпидемиология, фитосанитария назорати ва ветеринария назорати ҳужжатларини бериш тартиби, божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш ва олиб чиқишга чекловлар ва тақиқлар, ҳар бир товар учун божхона тўловлари ставкаси, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича бошқа чоралар тўғрисидаги ахборот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати — ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган товарлар тўғрисидаги тўлиқ ахборотни реал вақт режимида Интернет тармоғи орқали бепул олиш имкониятини берадиган хизмат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли органлар — «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати базасига ахборотни ўз вақтида, ишончли ва тўлиқ киритиш учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
масъул шахс — «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати базасига ахборот ўз вақтида, ишончли ва тўлиқ киритиш учун ваколатли орган томонидан тайинланган шахс.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг ишлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг ахборот базасини шакллантириш бўйича манфаатдор ваколатли органлар билан ҳамкорлик маълумотларни узатиш телекоммуникация тармоғи орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтида тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати базасига ахборотни киритиш, янгилаш ва ушбу хизматдан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида фойдаланувчиларга «Бош администратор», «Администратор», «Масъул ходим» ва «Фойдаланувчи» мақомлари берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат божхона қўмитаси «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг «Бош администратори» ҳисобланади ва ваколатли органлар томонидан тайинланган ходимларга «Администратор» мақомини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли органларда тайинланган «Администраторлар» «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмат базасига ахборотни киритиш ва янгилаш учун масъул ходимлар рўйхатини шакллантиради ҳамда уларга «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати базасига кириш учун рухсат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли органларнинг «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати доирасида электрон ҳамкорликни таъминлаш бўйича рўйхатга киритилган барча масъул ходимлари (божхона органлари ходимларидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилган электрон рақамли имзо калитларига эга бўлишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона органлари ходимлари «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати базасига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати базасига ахборотни киритиш, уни янгилаш ва бекор қилиш ҳуқуқига фақат ваколатли органларнинг масъул ходимлари ҳисобланган ва рўйхатга олинган фойдаланувчилар эга. Рўйхатга олинмаган фойдаланувчиларга ушбу амалларни бажариш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг ахбороти асосини ташки этадиган электрон ҳужжатлар қуйидаги форматларда жойлаштирилиши мумкин: bmp, jpg, jpeg, gif, tif, tiff, docx, doc, rtf, txt, pdf, xls, xlsx, rar, zip. Электрон ҳужжат ҳажми 5 Мбдан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ваколатли органлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизматига Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларининг ягона ахборот тизими орқали киришни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизматига ахборотнинг ўз вақтида, ишончли ва тўлиқ киритилиши учун масъул шахсларни белгилашни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати базасига ахборотнинг ўз вақтида, ишончли ва тўлиқ киритилишини ҳамда ўзларига тегишли қисми бўйича уни доимий равишда янгилаб боришни таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинган, бекор қилинган ёки уларга ўзгартиришлар киритилган ҳолларда, масъул шахслар «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати базасига тегишли ахборотнинг ушбу ҳужжатлар маълумотларни қонуний кучга киргандан сўнг бир кун мобайнида тезкор киритилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Масъул шахс норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз вақтида олмаган тақдирда, ушбу шахс қайд этилган ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир кун давомида маълумотлар киритилишини таъминлаши шарти билан ахборот ўз вақтида киритилмаганлиги учун жавобгарликдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати маълумотлари билан танишиш вақтида муайян товарга тегишли кўчирмани «pdf» форматида шакллантириши, сақлаши ва қоғозга чоп этиши ҳуқуқига эга. Кўчирма шакллантирилган пайтда товарларнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Кўчирмада мажбурий ҳужжатлар тўғрисида маълумотларнинг йўқлиги товарларни божхонада расмийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарларни божхонада расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар бўйича ахборотнинг ўз вақтида киритилмаганлиги учун ваколатли орган жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматидан фойдаланиш орқали чоп этилган маълумотларнинг аслига тўғрилигини бир ой давомида маълумотлар базасидан текшириш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ушбу Технологик йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан киритиладиган ва «Интеграциялашган тариф» интерактив хизмати доирасида тақдим этиладиган ахборот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

«Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг базасига киритиладиган ахборот

Ваколатли органнинг номи

1.

Ўзига хос товарларнинг экспорти ва импорти учун лицензия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

3.

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

4.

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш ҳамда сақлаш, шунингдек автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги

5.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.

6.

Импорт қилинаётганда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашёлар рўйхатида кўрсатилган «in bulk» маҳсулотлар турлари учун хулоса

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

7.

Санитария-эпидемиологик хулоса

8.

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, четга олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

9.

Ўзбекистон Республикасидан маданий бойликларни олиб чиқиш ёки вақтинчалик олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

10.

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.

Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарлар экспорти, импорти ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити учун рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

12.

Ветеринария сертификати, ветеринария гувоҳномаси

13.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотлар экспортига ёки импортига рухсатнома

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

14.

Экологик сертификат

15.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

16.

Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар ва тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

17.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи бўлган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар намуналарини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

18.

Фитосанитария сертификати

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

19.

Карантин рухсатномаси

20.

Карантин кўриги далолатномаси

21.

Мувофиқлик сертификати

«Ўзстандарт» агентлиги

22.

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мулк учун сертификат

«Ўзбекэкспертиза» АЖ

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Давлат божхона қўмитаси ҳар бир товарга нисбатан қўлланиладиган ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари, божхона тўловлари ставкалари ҳамда божхона чегараси орқали товар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича тақиқлар ва чекловлар тўғрисидаги маълумотларни киритади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 09/18/829/2060-сон; 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587-сон, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)