12.10.2018 йилдаги 821-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.10.2018 йилдаги 821-сон
Дата вступления в силу
15.10.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва молиялаштириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг кейинчалик ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган ҳудудий манзилли рўйхатларининг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича ҳудудий кенгашларни бир ҳафта муддатда 2-иловага мувофиқ таркибда шакллантирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 12 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
821-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 октябрдаги 821-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом белгиланган тартибда тасдиқланадиган устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари доирасида Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхати — ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг ҳар йили ҳудудий кенгашлар томонидан тасдиқланадиган рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа — вақтинча ҳамда ресурслар чекланган шароитларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш соҳасида маҳсулот (товар, ишлар, хизматлар) яратишга йўналтирилган ўзаро боғланган тадбирлар комплекси ёки алоҳида тадбирлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ташаббускори — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, вазирликлар ва идораларнинг мансуб ташкилотлари, шунингдек, ҳудудлардаги лойиҳани амалга оширишга инновацион таклифлар тақдим этган тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар);
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳани бажарувчи — лойиҳа ташаббускори томонидан, белгиланган тартибда конкурс ва тендер савдоларини ўтказиш йўли билан аниқланадиган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи орган — устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига киритиш учун лойиҳалар рўйхатини шакллантирадиган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ Схема бўйича шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш мақсадлари ва тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар ҳудудларда устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш мақсадлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборотлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантиришни молиялаштириш ёки лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган маблағларни самарали тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланишни таъминлайдиган амалий механизмни жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларининг манфаатлари йўлида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги энг муҳим ва устувор идоралараро лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Электрон ҳукумат» тизимини шакллантириш соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ва юридик ҳамда жисмоний шахсларга кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари сифатини оширишни таъминлайдиган лойиҳаларни биринчи навбатда молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳаларни шакллантиришда ва молиялаштиришда шаффофликни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалар киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолини сифатли мобил алоқа ҳамда Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, коммунал хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларида замонавий ахборот тизимларини, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини жорий қилиш, шунингдек, «ақлли» ва «хавфсиз» шаҳарлар ва ҳудудларни ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат-хусусий шериклик асосида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, экспортга йўналтирилган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда, айниқса, олис жойларда электрон давлат хизматларини тақдим этиш тизимини янада кенгайтириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникацияларини қўллаш соҳасида аҳоли саводхонлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
почта алоқаси соҳасини ва почта алоқаси миллий оператори бўлган «Ўзбекистон почтаси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Лойиҳани устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига киритиш учун юридик шахс-ташаббускорнинг раҳбари томонидан имзоланган лойиҳа паспорти Ишчи органга тақдим этилади. Лойиҳа паспорти:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳанинг мақсади ва вазифалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техник хусусиятини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эришиладиган натижалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилий тадбирлар кўлами ва самарадорлигини баҳолашни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёж ва маблағ ҳажмини ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ишчи орган лойиҳалар ташаббускорларининг тақдим этилган таклифлари асосида ҳудудий кенгаш мажлисларида кўриб чиқиш учун дастлабки рўйхатни тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар лойиҳанинг устуворлигини белгилашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳанинг ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатига мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастурий маҳсулотлар ва ахборот тизимлари соҳасидаги маҳаллий ишланмалардан фойдаланиш даражаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кутиладиган натижаларнинг аҳамиятлилиги ва самарадорлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳанинг ижтимоий аҳамиятлилиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳанинг амалга оширишга тайёрлик даражаси (зарур инфратузилма, техник ҳужжатлар, техник ҳужжатлар бўйича ваколатли органлар эксперт хулосасининг мавжудлиги).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Аниқ бир лойиҳа, уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги, иқтисодий ва молиявий самарадорлиги, амалга ошириб бўлишлиги ва давлат органларининг манфаатлари йўлидаги вазифаларга мослиги асосида танлаб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатини шакллантиришда йирик ва ўта муҳим лойиҳалар алоҳида киритилади, унча катта бўлмаган бир турдаги лойиҳалар бир бутун сифатида киритилиши мумкин (масалан, ахборот тизимлари комплексини яратиш, интерактив давлат хизматларини жорий қилиш).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатлари ҳар йили ҳудудий кенгашлар қарорлари билан тасдиқланади ва тегишли ҳудудда мобил алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловдан тушадиган сумманинг 5 фоизигача бўлган миқдорда Жамғарма маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ҳудудий кенгашларнинг қарорлари лойиҳаларни Жамғарма томонидан белгиланган тартибда молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Марказлаштирилган ҳолда ишлаб чиқиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг тегишли қарорлари доирасида масъул вазирлик ва идоралар ҳисобидан амалга ошириш назарда тутиладиган лойиҳалар устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатлари доирасида қайта молиялаштирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баёнлари топшириқлари, қарорларида белгиланган вазифаларга мувофиқ ишчи орган йил давомида, истисно тариқасида, кўриб чиқиш ва кейинчалик ҳудудий кенгашга тасдиқлашга тақдим этиш мақсадида лойиҳаларни устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатига киритиш учун таклиф этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун тегишли лойиҳа-техник ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Жамғарма маблағларини тежаш мақсадида устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига киритиш назарда тутиладиган лойиҳалар марказлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш муддатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш жараёни лойиҳаларнинг янгиланган рўйхатини ҳар йил охирида тайёрлашни таъминлайдиган йиллик жараён бўлиб, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ Схема бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ишчи орган ҳар йили 1 августгача маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, вазирлик ва идораларнинг мансуб ташкилотларига ахборотлаштиришни ривожлантириш давлат сиёсатидан, «Электрон ҳукумат» тизимини ва интеграциялаштирилган ахборот тизимларини янада жорий қилиш доирасидаги вазифа ва мақсадли йўналишлардан келиб чиққан ҳолда устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатга киритиш учун таклифлар тайёрлаш юзасидан услубий кўрсатмалар юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига киритиш учун таклифлар қуйидаги тартибда тайёрланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ташаббускорлари ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари асосида жорий йил 15 сентябргача кўриб чиқиш ва кейинчалик танлаш учун лойиҳаларни ишчи органга тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи орган жорий йил 30 сентябргача лойиҳаларни кўриб чиқиш учун ҳудудий кенгашга тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий кенгаш жорий йилнинг 20 октябридан кечиктирмасдан тақдим этилган лойиҳаларни ушбу Низомда белгиланган мезонлар асосида самарали танлаш мақсадида кўриб чиқади ва ўрганади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ҳудудий кенгашлар лойиҳаларни жамлагандан сўнг устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини жорий йилнинг 1 ноябридан кечиктирмасдан ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган намунавий шаклга мувофиқ тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатга бир йилдан ортиқ вақтдан буён амалга оширилаётган ва йиллар ва чораклар бўйича молиялаштириш даври аниқ кўрсатилган лойиҳалар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Лойиҳалар ташаббускорлари ҳудудий кенгашлар томонидан ишчи орган белгиланган тартибда жалб қилинган ҳолда устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари тасдиқлангандан сўнг Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари доирасидаги янги лойиҳалар бўйича «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига риоя этилган ҳолда харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгиланган тартибда амалга оширилган харид қилиш тартиб-таомиллари натижалари бўйича ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳалар ташаббускорлари, тизим интеграторлари ва/ёки товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилари ҳамда Жамғарма ўртасида устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун уч томонлама шартномалар тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Жамғарма томонидан устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини амалга оширишни молиялаштириш учун лойиҳа ташаббускорининг буюртманомалари бўйича лойиҳа ташаббускори, лойиҳа ижрочиси ва Жамғарма ўртасида имзоланган уч томонлама шартнома асосида маблағлар ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Лойиҳалар Жамғарма маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириш юзасидан белгиланган тартибда тасдиқланган жадваллар ҳамда бажарилган ишлар далолатномалари асосида босқичма-босқич молиялаштирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг бажарилган ишларнинг якуний далолатномасини имзолаш учун лойиҳа ташаббускори ва ишчи орган мутахассислардан таркиб топадиган қабул қилиш комиссияси ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Қабул қилиш комиссияси бажарилган лойиҳанинг техник топшириқ, лойиҳа-техник ҳужжатлар ва белгиланган вазифаларга мувофиқлиги бўйича хулосани, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган, харид қилинган ва жорий этилган аппарат-дастурий комплекслар ҳамда дастурий маҳсулотларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига киритилган ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан лойиҳалар доирасида ишлаб чиқилган, харид қилинган ва жорий этилган аппарат-дастурий комплекслар ва дастурий маҳсулотлар агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача белгиланган бўлмаса, лойиҳалар ташаббускорларига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳалар ташаббускорлари агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача белгиланмаган бўлса, устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари доирасида реализация қилинган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини кейинчалик кузатиб бориш ва янада қўллаб-қувватлашни таъминлайди.
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ишчи орган бажарилган лойиҳалар доирасида жорий этилган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини кейинчалик кузатиб бориш ҳамда қўллаб-қувватлаш ҳолати мониторингини юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Мониторинг натижаларидан ҳудудий кенгашга лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва лойиҳадан кейинги мониторинг тўғрисида ҳар чоракда ҳисоботлар тайёрлашда фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли шакллантирилиши ҳамда ҳудудий кенгашга киритилиши учун ишчи орган жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида яратилган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини кейинчалик кузатиб бориш ва қўллаб-қувватлаш, тайёрланадиган лойиҳалар (лойиҳалар гуруҳи) бўйича ахборотнинг ишончлилиги учун лойиҳа ташаббускорлари масъулдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларни шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларни шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг
________ йил__________________________ учун намунавий манзилли рўйхати

Т/р

Лойиҳа номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Лойиҳа суммаси (млн.сўм)

Молиялаштириш манбаи

Бажарувчилар*

I. Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш

II. «Электрон ҳукумат» тизимини янада жорий этиш ва замонавий ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини яратиш

III. «Хавфсиз шаҳар» комплексини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари

IV. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: * улар белгилаб берилган ҳолларда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 октябрдаги 821-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан тасдиқланадиган устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича ҳудудий кенгашларнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий кенгаш раиси

2.

Лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари, ҳудудий кенгаш раиси ўринбосари

3.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари

4.

Лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

5.

Лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари

6.

Лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияси бошлиғи

7.

Лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи, ҳудудий кенгаш котиби.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2018 й., 09/18/821/2045-сон; 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)