1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 145-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 421-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 6 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
808-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек вояга етмаган болалар, эр (хотин), собиқ хотин (собиқ эр) ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров шартномасини тузиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат ижрочилари иш юритувида бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича алимент тўловларини ихтиёрий равишда тўлаётган жисмоний шахслар муайян давр учун алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент олувчи билан келишилган ҳолда алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат ижрочиси иш юритувида бўлган ижро ҳужжатлари бўйича алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров тақдим этиш учун қарорларни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш фуқаролик процессуал қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 19-боби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат ижрочиси иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан ундирувчига алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашё тақдим этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Алиментлар суммасини олдиндан тўлаш ёки алиментлар тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров тақдим этиш фақат қарздорнинг алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасининг тузилиши алиментларни тўламаганлик учун қонун билан белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод қилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Алиментларни олдиндан тўлаш ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадга нисбатан улушлар ҳисобида белгиланган бўлса, олдиндан тўланган алиментлар учун кейинги даврларда алимент тўловчининг ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади кўпайиши натижасида вужудга келадиган қўшимча алимент тўловларини тўлашдан озод қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномасининг тузилиши давлат ижрочиси ёки суд томонидан қарздор жисмоний шахснинг илгари белгиланган Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни олиб ташлаш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Алиментларни олдиндан тўлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун, бироқ ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларни истисно қилганда беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алиментларни олдиндан тўлаш вақтида агар болалар вояга етгунига қадар бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ажримига асосан олдиндан тўланиши шарт бўлган алиментларнинг тўлиқ миқдорини тўлаш, шунингдек, алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига ундирувчига топширилиши шарт бўлган мол-мулкни топшириш ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Алиментларни тўлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати (кейинги ўринларда ижро ҳужжати деб аталади) бўйича алиментларни муайян давр учун олдиндан тўлаш йўли билан ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш масаласида, қарздор ижро ҳужжатини берган судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алиментларни ундириш алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувга асосан бўлса, ариза ижро ҳужжати иш юритуви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) туман (шаҳар) бўлими жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризада, қарздор алимент мажбуриятларини умумий тартибда бажариш учун тўсқинлик қилувчи объектив ҳолатларни кўрсатади (бошқа мамлакатга ташриф буюриш тўғрисида таклифнома, бошқа мамлакатда ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ва ҳ.к.).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризага Бюронинг туман (шаҳар) бўлими томонидан берилган алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома, шунингдек, давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарори илова қилиниши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарурат бўлганда, аризага алимент мажбуриятларини умумий тартибда бажариш учун тўсқинлик қилувчи объектив ҳолатлар тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда, аризага қўшимча равишда баҳолаш ташкилотининг алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига ундирувчига ўтказиб берилиши лозим бўлган мол-мулкни баҳолаш хулосаси, шунингдек қарздорнинг мазкур мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўланадиган алимент суммасини ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги қарори, қарздорнинг ижро иш юритишни амалга ошираётган Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига киритган аризасига (шу жумладан, электрон почта орқали киритган аризасига) асосан берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризада қарздор томонидан алиментларни олдиндан тўламоқчи бўлган даври кўрсатилади. Аризага аввалги даврлар учун тўланган (ушлаб қолинган) алимент суммалари, шунингдек, ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадлари, шу жумладан чет элда олинган даромадларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар миқдорини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бериш тўғрисидаги ариза етти иш куни давомида кўриб чиқилади. Ҳужжатларни қўшимча ўрганиш талаб этилганда ариза ўн беш иш куни ичида кўриб чиқилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарздор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳаққонийлигига шубҳа туғилганда ва уларни бошқа ташкилотларга сўровнома юбориш орқали текшириш зарур бўлганда, аризани кўриб чиқиш муддати бир ой муддатга узайтирилиши мумкин. Аризани кўриб чиқиш муддатини узайтириш Бюронинг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи томонидан аризани кўриб чиқаётган давлат ижрочисининг асослантирилган билдиргисига асосан амалга оширилади. Аризани кўриб чиқиш муддати узайтарилганлиги тўғрисида аризачи хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар миқдорини ҳисоблаш тўғрисидаги қарор ижро ҳужжати юритувида бўлган давлат ижрочиси томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 86-моддасига мувофиқ қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш ушбу Низомнинг 15 — 18-бандларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддат давомида амал қилади, бу ҳақда қарорда кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблашда, келгуси даврлар учун тўланадиган алиментлар суммасига, тўлов вақтидаги ҳар йилги алиментлар суммасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкасига капитализация коэффициенти қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш, қуйидаги формула бўйича белгиланади:
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
S — олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
A — ушбу Низом 16-бандида белгиланадиган тартибга мувофиқ алиментлар тўловининг ҳар ойлик миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
k — ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ белгиланадиган коэффициент;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
MF — алиментларни олдиндан тўлаш даврининг биринчи ойи (масалан, январь — 1, февраль — 2, март — 3 ва ҳ.к.);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ML — алиментларни олдиндан тўлаш даврининг охирги ойи (масалан, январь — 1, февраль — 2, март — 3 ва ҳ.к.);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
g — мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ белгиланадиган алиментларни олдиндан тўлаш даврининг йиллар сони.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюро томонидан расмий веб-сайт орқали олдиндан тўланадиган алиментлар миқдорини ҳисоблаш имконини берувчи интерактив давлат хизматлари кўрсатилади (махсус калькулятор).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ҳар ойлик алиментлар суммасини ҳисоблаш қуйидаги тартибда белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) агар ижро ҳужжатида алимент пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланган бўлса — ижро ҳужжатида кўрсатилган сумма ҳар ойлик алиментлар суммаси сифатида белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) агар ижро ҳужжатида алиментлар қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушлар ҳисобида белгиланган бўлса — ойлик алимент суммаси қарздорнинг охирги ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади улушидан, бироқ ҳисоблаш вақтида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқилади. Бунда, қарздор ишсиз бўлса ёки ойлик иш ҳақи ва бошқа даромади тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинмаган тақдирда, тегишли улуш ҳисоблаш вақтида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар ойлик алиментлар суммасини ҳисоблашда, алиментлар суммаси ҳар бир бола учун алиментни ҳисоблаш вақтида қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 26,50 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
(16-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблашда қўлланадиган коэффициент ҳисоблаш вақтидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкасини инобатга олган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
st — Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Алиментларни олдиндан тўлашда йиллар сони, алиментларнинг олдиндан тўланадиган охирги ойи белгиланган йилдан олдиндан тўланадиган биринчи ойи белгиланган йилни айириш орқали аниқланади (масалан, алиментларни олдиндан тўлаш муддати 2018 йил ноябрь ойидан 2025 йил январь ойига қадар бўлса, йиллар сони 2025 — 2018=7 тарзидаги формула асосида амалга оширилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарори ва алимент бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олганидан сўнг, қарздор судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алиментларни олдиндан тўлашга ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алиментларни олдиндан тўлашга ўзгартириш тўғрисидаги аризаси суд томонидан қарорларни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш бўйича фуқаролик процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алиментларни олдиндан тўлашга ўзгартириш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш асослари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган, аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ёки уларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқ эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ушбу Низомнинг 14-банди учинчи хатбошида назарда тутилган алиментларни олдиндан тўлаш белгиланган алимент суммаси тўловининг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) алиментлар бўйича тўланмаган қарздорликнинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) алиментларни олдиндан тўлаш вояга етмаган болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари жиддий бузилишига ёхуд таъминот шароити ёмонлашувига олиб келиши мумкин деб ҳисоблаш учун асослар мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) алиментларни умумий тартибда тўлашга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатларнинг мавжуд эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) қарздор алиментларни олдиндан тўлаш имкониятидан, алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаш ёки умумий тартибда тўланиши лозим бўлган алимент суммасини кам тўлаш мақсадида фойдаланаётган деб ҳисоблаш учун асосларнинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) қонунчиликда белгиланган бошқа асослар мавжудлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича алиментларни олдиндан тўлаш йўли билан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани рад этиш ёки қаноатлантириш тўғрисида ажрим қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алиментларни олдиндан тўлаш йўли билан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олдиндан тўланадиган алимент суммаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олдиндан тўланадиган алиментлар даври, ушбу даврнинг бошланиш ва якунланиши ойи ва йили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алиментлар суммаси тўлиқ тўланиши лозим бўлган муддат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар қарздор ўз аризасида алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига ундирувчига мол-мулк бериш орқали ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраган бўлса, ажримда шунингдек қуйидагилар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи, қиймати ва мазкур мол-мулкни аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мол-мулкни ундирувчига ўтказиб берилиши лозим бўлган муддат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Давлат ижрочиси ижро иши юритишида бўлган ижро ҳужжати бўйича қабул қилинган ажримга, ижро ҳужжати бериш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Давлат ижрочиси алиментларни муайян давр учун олдиндан тўлаш йўли билан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажримни қабул қилиб олганда, шунингдек, мазкур ажримда кўрсатилган алиментлар суммаси тўлиқ тўлангандан сўнг, қарздор ва унинг мол-мулкига белгиланган барча чекловларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни бекор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алиментларни олдиндан тўлаш учун ундирувчига муайян мол-мулкни ўтказиб бериш йўли билан қўйилган чекловларни бекор қилиш фақат мол-мулкни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан, шунингдек:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчмас мулкни ўтказишда — мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи ундирувчи номига давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автотранспорт воситаси ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши (ҳисобга туриши) лозим бўлган бошқа мулкларни ўтказишда — автотранспорт воситаси ёки бошқа мулкни ундирувчи номига давлат рўйхатидан ўтганлиги (ҳисобга турганлиги) тўғрисидаги ҳужжат нусхасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар ўтказишда — қимматли қоғозлар ундирувчи номига рўйхатдан (ҳисобига) ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатга асосан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш суд ҳужжатига асосан қўйилган бўлса, чеклашни бекор қилиш суд томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Алиментларни олдиндан тўлаш болалар вояга етгунга қадар амалга оширилган тақдирда, мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро ишини юритиш тамомланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур ҳолатда алиментлар олдиндан тўланган давр мобайнида ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алиментлар олдиндан тўланган давр якунланганда, шунингдек, суднинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартиби бекор бўлганда мажбурий ижро чоралари умумий тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар олдиндан тўланиши лозим бўлган алиментлар суммаси суднинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартиби ўзгартириш тўғрисидаги ажримда кўрсатилган муддатда тўлиқ тўланмаган тақдирда мажбурий ижро чоралари умумий тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Агар қарздорнинг иш ҳақи ёки бошқа даромади олдиндан тўланган алиментлар суммасига нисбатан кўпроқ миқдорда тўлаш имконини берса, ундирувчи алиментлар олдиндан тўланган давр якунлангунга қадар қарздор учун алимент мажбуриятларининг умумий тартибини белгилаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур ариза суд томонидан суд қарорларини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алимент мажбуриятларини умумий тартибда белгилаш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилганда, олдиндан тўланган алимент тўловлари қайтарилмайди, умумий тартибда тўланиши лозим бўлган алимент ҳисобига ўтказилади. Бунда давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро чоралари умумий тартибда қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Алиментларни тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Алиментларни тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш йўли билан ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган судга тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар алимент ундируви нотариал тасдиқланган келишув бўйича амалга оширилган бўлса, ариза ижро иш юритишни амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлими жойлашган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича туман (шаҳар) судига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризада қарздор алимент мажбуриятларини умумий тартибда бажариш учун тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатларни кўрсатади (бошқа мамлакатга ташриф буюриш тўғрисида таклифнома, бошқа мамлакатда ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ва ҳ.к.).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризага мазкур Низом талабларига риоя қилган ҳолда тузилган гаров шартномаси, шунингдек, Бюро томонидан алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома илова қилиниши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарурат бўлганда, аризага қарздор алимент мажбуриятларини умумий тартибда бажариши учун тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Гаров шартномаси қарздор ва ундирувчи ўртасида алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш ва алимент мажбуриятлари икки ойдан ортиқ муддат давомида бажарилмаган тақдирда ундирувчига ундирувни гаров предметига қаратиш ҳуқуқини бериш учун тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, гаров шартномасида қарздорнинг (гаровга қўювчининг) амалга оширган алимент тўловлари бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ҳар ойда давлат ижрочисини хабардор қилиш мажбурияти кўрсатилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров шартномаси ушбу Низомдаги иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров предмети бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талаблар, хусусан, ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 52-моддасига асосан ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк гаров предмети бўла олмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш тўғрисидаги гаров шартномаси нотариал тартибда тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров ҳуқуқи шартнома нотариал тасдиқланган пайтдан бошлаб, мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлса — рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар гаров предмети қонун бўйича ёки шартномага мувофиқ гаровга қўювчида сақланиши лозим бўлса, гаров ҳуқуқи гаров предмети топширилган пайтда вужудга келади, агар топшириш шартнома тузишдан олдин амалга оширилган бўлса — нотариал тасдиқланган (рўйхатдан ўтказилган) пайтдан бошлаб вужудга келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлашда гаров қиймати қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги ПФ-196-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарафлар келишувига асосан гаров предмети қийматини баҳолаш тегишли баҳолаш ташкилоти томонидан амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаровга қўйилган мол-мулкнинг, қайта гаровга қўйилишига йўл қўйилмайди, мазкур масала гаров шартномасида акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Алимент тўловларидан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун қарздор ижро иши юритишни амалга ошираётган Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига ариза билан (шу жумладан, электрон почта орқали) мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризага аввалги даврлар учун тўланган (ушлаб қолинган) алимент миқдорлари, шунингдек, ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларни, шу жумладан чет элда олинган даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани бериш тўғрисидаги ариза мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлашга ўзгартириш тўғрисидаги аризаси суд томонидан қарорларни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш бўйича фуқаролик процессуал қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 19-боби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлашга ўзгартириш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш асослари қуйидагилар ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) мазкур Низомнинг 28-бандидаги аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг йўқлиги ёки уларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқ эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) алимент тўловлари бўйича тўланмаган қарздорликнинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш вояга етмаган болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари жиддий бузилишига ёхуд уларнинг таъминот шароитлари ёмонлашувига олиб келиши мумкин деб ҳисоблаш учун асосларнинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) умумий тартибда алимент тўлашга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатларнинг мавжуд эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) қарздор алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш имкониятидан алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаш ёки умумий тартибда тўланиши лозим бўлган алимент суммасини кам тўлаш мақсадида фойдаланаяпти деб ҳисоблаш учун асослар мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) қонунчиликда белгиланган бошқа асосларнинг мавжудлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш бўйича ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш якунлари юзасидан уни рад этиш ёки қаноатлантириш тўғрисида ажрим қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлаш бўйича ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алимент тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминлашга рухсат бериш, шунингдек алимент мажбуриятлари икки ойдан ортиқ муддат давомида бажарилмаган тақдирда гаров предметига қаратиш талаби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гаров тариқасида топширилаётган мол-мулкнинг номи, алоҳида хусусиятлари, сони ва қиймати, жойлашган жойи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гаров шартномасида қарздорнинг амалга оширилган алимент тўловлари бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ҳар ойда давлат ижрочисини хабардор қилиш мажбурияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алимент мажбуриятларини бажаришнинг бошқа шартлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Давлат ижрочиси ижро иши юритишида бўлган ижро ҳужжати бўйича қабул қилинган ажримга ижро ҳужжати бериш талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Давлат ижрочиси ижро ҳужжати ижроси усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ажримни олгандан сўнг, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чекловларни, шу жумладан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни бекор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Ижро ҳужжати ижроси усули ва тартибини алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров билан ўзгартириш тўғрисидаги суднинг ажримига асосан қарздорга алимент тўловларини ихтиёрий тўлаш имконияти берилиб, мажбурий ижро чоралари қўлланилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Қарздор томонидан кетма-кет икки ой давомида алимент тўловлари тўланмаган тақдирда, давлат ижрочиси ундирувни гаров предметига қаратиш чораларини кўради. Шунингдек, алимент тўловларини тўлиқ тўламаслик ҳам тўланмаган алимент ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров предметини сотувга чиқаришнинг бошланғич баҳоси ижро ҳужжати ижро усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги суднинг ажримида кўрсатилган қиймат билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Суднинг ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартиби ўзгартириш тўғрисидаги ажрими бекор қилинган тақдирда кейинги мажбурий ижро чоралари умумий тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда гаров шартномаси тарафлар келишуви ёки қонунчиликда белгиланган асосларга кўра суд қарорига асосан тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Ундирувни гаров предметига қаратиш натижасида келиб тушган маблағлар, Бюронинг тегишли туман (шаҳар) бўлими депозит ҳисобрақамига ўтказилади, мазкур маблағ ҳисобидан ойма-ой алимент тўловлари амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Гаровга қўювчи гаров сифатида Гаровга олувчига гаров сифатида:
______________________________________________________________________________________________________________________________________ (номи, шахсий белгилари, сони ва _____________________________________________________________________________________________________________________________________ гаров сифатида берилаётган транспорт воситалари ва маҳсулотлар нархи. ______________________________________________________________________________________________________________________________________ Агар иловаси бўлса кўрсатилади.)
2. Гаров предмети Гаровга қўювчининг алимент тўловлари бўйича мажбуриятлари билан таъминланиб ________________________________________________________________________________________________
(талаб қилинадиган сумма сон ва сўзларда ёзилади,
________________________________________________________________________________________________ гаров билан таъминланган)
4. Гаров билан таъминланган мажбуриятларнинг амал қилиши алимент пуллари икки ой давомида тўланмаганда, жумладан белгиланган тартибда алимент тўловлари тўғрисида давлат ижрочиси хабардор қилинмаганда тугайди.
5. Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ гаровнинг қонуний топширилишига Гаровга қўювчи жавобгар ҳисобланади.
ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
6. Гаровга қўювчи қуйидагиларга мажбур: а) гаровга қўйилган мол-мулкнинг йўқолишидан, енгиб бўлмас куч оқибатида юз берган хавф ёки офат сабабли етишмаслиги ёки шикастланишидан, гаровга қўювчининг давлат органлари томонидан хўжалик фаолиятини тугатиш ёки тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки ноқулай таъсир қилувчи (гаров предмети мусодара қилиниши, гаров предмети реквизицияси)дан, шунингдек, банкрот деб ҳисоблаш ёхуд ўзини тўловга қобилиятсиз деб эълон қилишдан гаров предметининг тўла қиймати бўйича ўз ҳисобидан суғурталаш; г) гаров предметини бошқа гаров учун ўтказмаслик; д) ҳар ойлик алимент тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда давлат ижрочисини хабардор қилиш; е) гаров предметини сақлаш учун зарур чоралар кўриш; ж) агар гаров предмети Гаровга олувчининг айби бўлмагани ҳолда йўқолган бўлса, Гаровга олувчининг розилиги билан гаров предметини қиймати тенг бошқа мол-мулкка алмаштириш. 7. Гаровга предметининг ҳуқуқлари: а) гаров нарсаси билан таъминланган мажбуриятларини муддатидан олдин бажариш; б) гаров мажбуриятлари бўйича у реализация қилингунга қадар исталган вақтда суд қарори ёки нотариуснинг ижро хатига асосан гаров предметига қаратилган ундирувни тугатиш. 8. Гаровга олувчининг ҳуқуқлари: а) гаров билан таъминланган мажбуриятлар муддатида бажарилмаганда гаров предметига ундирувни қаратиш; б) Гаровга қўювчи ушбу шартнома 6-бандининг, «д», «е» ва «ж» - кичик бандларида кўрсатилган мажбуриятларни бажарма олмаган тақдирда, муддатидан олдин гаров предметини ундирувга қаратиш; в) гаров предмети ҳисобидан ўз талабларини тўла қаноатлантириш; г) Гаровга қўювчининг гаров билан таъминланган барча мажбуриятлари бўйича бошланишидан ижро бўлгунига қадар гаровни сақлаш; д) Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ундирув қаратилган гаров предметини реализация қилиш; е) гаров предмети реализацияси орқали топширилган пуллар бўйича алимент тўловларини қабул қилиш; ж) гаров предмети реализацияси орқали топширилган пул миқдори унинг талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, етмаган пул миқдорини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Гаровга қўювчидан ундириш; з) гаров предметини унинг миқдори, ҳолати ва сақлаш шароитларини ҳужжатлар орқали текшириш; и) Гаровга қўювчидан гаров предметини сақлаш учун зарур чоралар кўришни талаб қилиш; к) Гаров предмети йўқолиши ёки шикастланишини хавфини бартараф этишни талаб қилиш; л) агар гаров предмети гаровга олувчининг айби бўлмагани ҳолда йўқолган ва гаровга қўювчи уни тикламаган ёки гаровга олувчининг розилиги билан қиймати тенг бошқа мол-мулкка алмаштирмаган бўлса, гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш. 9. Ушбу шартномадаги томонларнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади. 10. Ушбу шартнома билан тартибга солинмаган қоидаларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонуни татбиқ этилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2018 й., 09/18/808/2015-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)