Ҳужжат кучини йўқотган 22.01.2024 17.09.2018 йилдаги 736-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.09.2018 йилдаги 736-сон
Дата вступления в силу
19.09.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 22.01.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 36-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони ва «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савиясини мунтазам ошириб бориш, уларнинг ўқишдан бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига тегишли Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчасида жойлашган собиқ «Фудзияма» кафеси биносини тегишли ҳудуди билан бирга (кейинги ўринларда объект деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш, шунингдек, мазкур объектда Марказ таркибидаги Талабаларнинг медиа ижтимоий фаолияти ва маданий дам олиш масканини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг талаба ва ўқувчиларини юртимиз ҳамда дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий, маданий, хусусан, ёшлар ҳаётига оид воқеалар, янгиликлар ва қизиқарли маълумотлардан тезкор хабардор қилиб, уларнинг вақтини мазмунли ўтказишга мўлжалланган виртуал ахборот макони (веб-сайт, портал, форум, мессенжерлардаги каналлар ва ҳ.к.)ни яратиш ва доимий фаолият олиб боришини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талаба ва ўқувчиларда китобхонлик ҳамда мутолаа маданиятини шакллантириш орқали уларнинг маънавий дунёсини юксалтиришга қаратилган ишларни ташкил этиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бўлган талаба ва ўқувчилар ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида уларни ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялашга қаратилган ижтимоий акциялар, тадбир ва танловлар ташкил этиш, уларда миллий контентга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган блоггерлар клуби фаолиятини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқиш ёки иш юзасидан хорижда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар билан мунтазам виртуал алоқани йўлга қўйиш ва улар билан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ва ўрта махсус таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, таълим билан боғлиқ долзарб муаммолар ва уларнинг ечимини таҳлил қилиш ҳамда ёритиб бориш мақсадида пресс-клуб ташкил этиш ва унинг доимий фаолиятини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларнинг бепул маданий дам олишларига қаратилган тадбирлар ташкил этиш, театр томошалари намойиш этиб борилишини таъминлаш, уларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш хизматини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талаба ва ўқувчилар туризмини ривожлантириш, ёш авлодни мамлакатимизнинг тарихий жойларига ва буюк аждодларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларига доимий ташрифларини уюштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўтказиладиган «Ахборот ва мураббийлик соатлари»ни методик таъминлаш ҳамда турли мавзуларда мультимедиа маҳсулотларини яратиш ва тарқатиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор-ўқитувчилар, талаба ва ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот ишларини мунтазам йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида оммавий, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ва турли мусобақаларни ўтказиб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига тасдиқланган ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари дастурида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари ва ўқувчилари, шунингдек, меҳнат ва ўқув жамоалари ўртасида спорт турлари бўйича мусобақалар ва марафонларни юқори савияда ўтказишга алоҳида эътибор қаратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талаба ва ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга муносиб ҳисса қўшаётган профессор-ўқитувчилар ҳамда тўгарак раҳбарларининг фаолиятини мониторинг қилиш натижаларига кўра, уларни тегишли таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда моддий ва маънавий рағбатлантириб боришни мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Марказнинг янги таҳрирдаги уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказни зарур ихтисосликка эга бўлган малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, талаба ва ўқувчилар ҳамда профессор-ўқитувчилар ўртасида ўтказиладиган оммавий-маданий, спорт-соғломлаштириш ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдалансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказ мурожаатига асосан уни зарур телекоммуникациялар, Интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш ва телефон алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида «Маънавият ва маърифат» марказини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 12 январдаги 11-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-2-сон, 9-модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 17 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
736-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги 736-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» марказининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ

Марказ ходимларининг чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилардан ташқари) — 40 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 12 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар асосида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги 736-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъуллар

1.

Талабалар ўртасида «Йил талабаси» танловини жорий этиш ва унинг ҳар йили ўтказиб борилишини йўлга қўйиш.

1. «Йил талабаси» танловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.

2. «Йил талабаси» танловининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Танловни олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб бориш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

сентябрь

ҳар йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Республика Маънавият ва маърифат маркази

2.

Соғлом оила қуриш, соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом турмуш тарзини юритиш (тўғри овқатланиш, гигиена, тиббий маданият, спорт билан шуғулланиш ва бошқалар) асосларини талаба ва ўқувчи қизлар ўртасида манзилли тарғиб этиш мақсадида якка тартибда тушунтириш ишлари, очиқ мулоқот, сайёр қабул ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

1. Тадбирларни ўтказиб бориш бўйича ишчи гуруҳни тузиш.

2. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

3. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

сентябрь

мунтазам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Касб-ҳунар таълими маркази,
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
«Соғлом авлод учун» халқаро жамоат фонди

3.

Талаба ва ўқувчи қизларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбиркор, ҳунарманд аёллар иштирокида ўқув-тренинглар ташкил этиш.

1. Ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўқув-тренинглар режасини ишлаб чиқиш.

3. Ўқув-тренингларни юқори савияда ўтказиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

сентябрь

мунтазам

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси, Марказий банк

4.

Талаба ва ўқувчи қизларни тадбиркорликка йўналтириш ҳамда уларнинг боқимандалик кайфиятига берилишининг олдини олишга қаратилган кўрсатув ва эшиттиришларни ташкил этиш.

1. Ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш.

2. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кўрсатувлар медиа-режасини ишлаб чиқиш.

3. Кўрсатувларни юқори савияда ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

октябрь

мунтазам

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
«Нуроний» жамғармаси,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

5.

«Буюкларни тарбиялаган онажонлар» рукнида атоқли олимлар, таниқли арбобларнинг оиласи, аввало, уларни тарбиялаган оналар ҳақида туркум мақолалар ва кўрсатувлар ташкил этиш. «Фарзандлар тарбиясида китобнинг ўрни» мавзусига оид мақолаларни мунтазам равишда тайёрлаш ва чоп этиб бориш.

1. Ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда иш режасини ишлаб чиқиш.

3. Мақолаларни тайёрлаш ва чоп этиб бориш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

октябрь

мунтазам

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

6.

Талабаларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини янада яхшилаш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида мутахассислардан иборат Социологик ва педагогик-психологик хизмат гуруҳини ташкил этиб, таълим муассасаси раҳбарига мазкур гуруҳ аъзоларини ҳар ойда белгиланган тартиб асосида моддий рағбатлантириб бориш ваколатини бериш.

1. Белгиланган тартибда ҳар бир олий таълим муассасасида мутахассислардан иборат Социологик ва педагогик-психологик хизмат гуруҳини ташкил этиш.

2. Социологик ва педагогик-психологик хизмат гуруҳи фаолиятини мониторинг қилиб бориш.

2018 йил

сентябрь

мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Талаба ва ўқувчи қизларга шарт-шароитлар яратиш, уларга бўлган юксак эътибор сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида давра суҳбатларини ташкил этиш.

1. Талаба ва ўқувчи қизларга шарт-шароитлар яратиш бўйича тадбирлар ўтказадиган ижодий гуруҳ тузиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тадбирларни ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаш.

3. Режа-жадвал асосида тадбирларни ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

ноябрь

мунтазам

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,
Республика Маънавият ва маърифат маркази

8.

Талабалар турар жойларида таълим муассасасининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, талабалар учун барча шароит ва имкониятларга эга бўлган ҳунармандчилик ва илм-фанга доир тўгараклар ҳамда ўқув курслари ташкил этиш.

1. Ҳар бир талабалар турар жойидаги тўгарак ёки ўқув курси учун мос бўлган жойларни аниқлаб, рўйхатини шакллантириш.

2. Талабалар турар жойларида ҳунармандчилик ва илм-фанга доир тўгараклар ҳамда ўқув курсларини ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

9.

Таълим муассасаларида «Президент асарлари билимдони», «Тафаккур синовлари», «Қувноқлар ва зукколар», «Талабалар театр студиялари», «Ёш китобхонлар», «Ягонасан, муқаддас Ватан!» каби республика миқёсида ўтказилаётган танловлар ҳамда спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида уларни олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тизимини такомиллаштириш.

1. Олий таълим муассасаларининг йиллик харажатлар сметасига ўтказилаётган танловлар ҳамда спорт мусобақаларини олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бандини киритиш.

2. Танловлар ҳамда спорт мусобақаларининг ҳар бир олий таълим муассасасида юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш.

3. Ўтказилган тадбирлар натижасини мониторинг қилиш.

ҳар йили

алоҳида режа асосида

мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Республика Маънавият ва маърифат маркази

10.

Таълим муассасалари ўртасида республика миқёсида ташкил этилаётган спорт мусобақалари сонини янада ошириш, мусобақалар ўтказиладиган спорт турларини кенгайтириш, таълим муассасалари ўртасида спорт турлари бўйича ўртоқлик учрашувлари ўтказиб борилишини йўлга қўйиш.

1. Таълим муассасаларида ташкил этилаётган спорт мусобақалари турларини қайта кўриб чиқиш.

2. Таълим муассасалари ўртасида республика миқёсида ташкил этилаётган спорт мусобақалари сонини янада ошириш ва мусобақа ўтказиладиган спорт турларини кенгайтириш чораларини белгилаш.

3. Таълим муассасалари ўртасида спорт турлари бўйича ўртоқлик учрашувлари режасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

октябрь

мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий ва ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

11.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги тўгаракларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва барча тўгаракларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида тўгарак раҳбарларини моддий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

1. Тўгарак раҳбарларига иш ҳақи миқдорининг 25 фоизигача бўлган миқдорда устама ҳақ белгилаш бўйича намунавий тартиб ишлаб чиқиш.

2. Талаба ва ўқувчиларни ўз қизиқишидан келиб чиққан ҳолда тўгаракларга кенг қамраб олинишини таъминлаш.

3. Талабалар томонидан тўгараклар давомида яратилган маҳсулотлар реализациясини ва кўргазмаларини йўлга қўйиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил
октябрь

мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий ва ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

12.

Талабалар турар жойидаги тарбиячи-педагогларнинг педагогик маҳорати ва ёшлар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар бўйича малакасини ошириш чораларини кўриш ҳамда улар учун сайёр семинар-тренинглар ўтказиб бориш механизмини жорий этиш.

1. Тарбиячи-педагогларнинг малакасини ошириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Тарбиячи-педагогларнинг малакасини ошириш ва улар учун семинар-тренинглар ўтказиб бориш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

3. Ишлаб чиқилган таклиф асосида тарбиячи-педагогларнинг малакасини ошириш механизмини жорий қилиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

октябрь

2018 йил

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,
бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

13.

Талабаларда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида гуруҳлар, факультетлар ва таълим муассасалараро (онлайн, видеоконференция тарзида) адабий учрашувлар, шеърият кечалари, адабий ўқишлар, навоийхонлик, бобурхонлик каби тадбирларни ташкил этиш.

1. Тадбирларнинг манзилли режасини ишлаб чиқиш.

2. Тадбирларни ўз вақтида ташкил этиб бориш.

3. Ўтказилаётган тадбирларнинг мониторингини юритиш.

2018 йил

сентябрь

режа асосида

ҳар чоракда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

14.

Ҳар бир таълим муассасасида нотиқлик маҳоратига эга бўлган талаба (ёки ўқувчи)лардан иборат «Ёш тарғиботчилар клуби»ни ҳамда «IQ-SНOU» номли телетанловни ташкил этиш.

1. Клубнинг намунавий низомини ишлаб чиқиш.

2. Клубларнинг таълим муассасалараро сафарларини уюштириш.

2018 йил

сентябрь

режа асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

15.

Талаба ва ўқувчиларни янги ахборотлар билан мунтазам таъминлаб бориш мақсадида талабалар турар жойларидаги Ахборот-ресурс марказида мавжуд китоблар билан таъминланган хона ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган (маълумотлар базасига уланган) хонани ташкил этиш.

1. Ахборот-ресурс марказида мавжуд китоблар билан таъминланган хона ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган (маълумотлар базасига уланган) хонага эга бўлмаган талабалар турар жойлари рўйхатини шакллантириш.

2. Талабалар турар жойларидаги Ахборот-ресурс марказида мавжуд китоблар билан таъминланган хона ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган (маълумотлар базасига уланган) хонани ташкил этиш.

3. Хоналардан фойдаланиш бўйича доимий назорат олиб бориш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

октябрь

мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

16.

Талаба ва ўқувчилар ўртасида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида тизимли равишда диний уламолар билан учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар уюштириш.

1. Тадбирларнинг манзилли режасини ишлаб чиқиш.

2. Тадбирларни ўз вақтида ташкил этиб бориш.

3. Ўтказилаётган тадбирларнинг мониторингини юритиш.

2018 йил

сентябрь

режа асосида

мунтазам

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Дин ишлари қўмитаси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Мутахассисларни жалб этган ҳолда, талаба (ўқувчи)лар ўртасида бадиий жамоалар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасаси ҳамда яқин ҳудудлардаги маҳаллаларда бадиий-ижодий чиқишларини ташкил этиб бориш.

1. Бадиий жамоалар фаолиятини йўлга қўйиш.

2. Бадиий жамоаларнинг бадиий-ижодий чиқиши бўйича манзилли режа ишлаб чиқиш.

3. Ўтказилаётган бадиий-ижодий чиқишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

октябрь

2018 йил давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

18.

Талаба ва ўқувчилар иштирокида республика оммавий ахборот воситаларида талабалар ва ўқувчиларнинг чиқишлари бўйича танловлар эълон қилиш.

1. Танловлар низомини ишлаб чиқиш.

2. Танловлар дастурини ишлаб чиқиш.

3. Ўтказилаётган танловларнинг мониторингини юритиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

октябрь

2018 йил давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Талабаларнинг маънавият, тарих, санъат соҳасида ҳамда миллий қадриятлар ва анъаналар, маданий меросимиз тўғрисидаги билимларини бойитиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтириш, уларни тарихий-маънавий меросимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш чораларини янада кучайтириш ҳамда натижадорлигини таъминлаш.

1. Мазкур масала бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2. Дастур асосида тадбирлар ўтказишни йўлга қўйиш.

3. «Ватаним — менинг бахтим» шиори остида бой тарихий-маънавий меросимиз, урф-одат ва анъаналаримизни тарғиб этиш.

2018 йил

ноябрь

режа асосида

2018/2019 ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, олий таълим муассасалари ректорлари

20.

«Ўқув даргоҳимизни юксак маънавият ва маърифат масканига айлантирамиз» мавзусида ижтимоий акциялар ташкил этиш.

1. Ижтимоий акциялар ўтказишнинг намунавий дастурини ишлаб чиқиш.

2. Ҳар бир таълим муассасасида дастур асосида ижтимоий акциялар ўтказиш.

3. Ижтимоий акциялар якуни бўйича республика форумини ўтказиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

октябрь — ноябрь

2018 йил

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

21.

Олий таълим муассасаларининг Талабалар театр студияси ва «Қувноқлар ва зукколар» жамоаларининг ҳудуддаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўйлаб махсус режа-жадвал асосидаги ижодий сафарларини ташкил этиш.

1. Ижодий сафарларнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2. Ҳар бир таълим муассасасида режа-жадвал асосида ижодий сафарлар уюштириш.

3. Ўтказилаётган ижодий сафарлар мониторингини олиб бориш.

2018 йил

сентябрь

режа-жадвал асосида

мунтазам

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

22.

Талаба ва ўқувчи қизлар ўртасида «Қиз бола — бўлғуси оила бекаси» мавзусида давра суҳбатлари ташкил этиш.

1. Мазкур масала бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2. Дастур асосида мутахассис тарғиботчилар рўйхатини шакллантириш.

3. Ҳар бир таълим муассасасида учрашув, давра суҳбати ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

октябрь

2018 йил
сентябрь — декабрь

Хотин-қизлар қўмитаси,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

23.

«Талаба ёшлар маънавий-ахлоқий онгини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш.

1. Конференцияни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳни ташкил этиш.

2. Конференцияни эълон қилиш ва унинг ахборот хатини тарқатиш.

3. Конференция мақолаларини йиғиб олиш.

4. Конференцияни ўтказиш.

5. Конференция материаллари асосида хулоса таклифлари тайёрлаш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

октябрь

2018 йил

сентябрь — октябрь

2018 йил

ноябрь

2018 йил

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Талабалар ва ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга доир ишлар тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш учун эълон қилинган грант танловлари натижасига кўра илмий грантлар ажратиш чораларини кўриш.

1. Илмий грантлар мавзуларини аниқлаш бўйича эксперт комиссиясини тузиш.

2. Илмий грантлар мавзуларини эълон қилиш.

3. Грантларда эълон қилинган мавзулар бўйича тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил
октябрь

белгиланган муддатларда

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Таниқли ва юқори илмий салоҳиятга эга академик ва профессор-ўқитувчиларнинг онлайн тарздаги видеодарсларини ташкил этиш тизимини жорий қилиш.

1. Мазкур масала бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш.

2. Режа-жадвал асосида академик ва профессор-ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш ва дарс жадвалини ишлаб чиқиш.

3. Ҳар бир йўналиш бўйича академик ва профессор-ўқитувчиларнинг онлайн видеодарсларини ўтказиб бориш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

сентябрь

тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Фанлар академияси,манфаатдор вазирлик ва идоралар

26.

Таълим муассасаларида «Оила — маънавият қўрғони», «Шукроналик — улуғ неъмат», «Ободлик кўнгилдан бошланади» мавзуларида мутахассислар иштирокидаги учрашув, давра суҳбати ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

1. Мазкур масала бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2. Дастур асосида мутахассис тарғиботчилар рўйхатини шакллантириш.

3. Ҳар бир таълим муассасасида учрашув, давра суҳбати ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил

сентябрь

2018 йил

август — декабрь

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

27

Талабалар ва ўқувчиларда шукроналик ҳиссини янада кучайтиришга қаратилган «Эзгу ишларга дахлдорлик — улуғ фазилат», «Лоқайдлик — жамият кушандаси» мавзусида илмий-ижодий танловлар ташкил этиш.

1. Танловлар низомини ишлаб чиқиш.

2. Низом асосида танловларни юқори савияда ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь

2018 йил
сентябрь — декабрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги 736-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги»Маънавият ва маърифат» маркази ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РАЗРЯДЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

1.

Директор

*

2.

Ташкилий, маънавий-маърифий ва ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича директор ўринбосари

**

3.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, маданий дам олишни ташкил этиш ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича директор ўринбосари

**

4.

Бўлим бошлиғи

16

5.

Психолог

15

6.

Услубчи

14

7.

Бош бухгалтер

14

8.

Бош юрисконсульт

12

9.

Журналист-муҳаррир

12

10.

Бош дастурловчи

12

11.

Таржимон

12

12.

Бош ижтимоий ходим

12

13

Ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассис

12

14.

Видео-фото тасвир бўйича бош мутахассис

12

15.

Видео монтаж бўйича бош мутахассис

12

16.

Аудио монтаж бўйича бош мутахассис

12

17.

Веб-дизайнер

12

18.

Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими мудири

10

19.

Иқтисодчи

8

20.

Девонхона ва архив бўлими мудири

7

21.

Кадрлар бўйича инспектор

6

22.

Архивариус

4

23.

Ғазначи

4

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* мос равишда олий таълим муассасасининг факультет декани базавий лавозим маошига тенглаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** мос равишда олий таълим муассасасининг факультет декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказнинг хўжалик ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари — олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорига мос равишда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябрдаги 736-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида «Маънавият ва маърифат» марказини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 12 январдаги 11-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Ижтимоий соҳа» учун назарда тутилган маблағлар доирасида Марказни сақлаш ва унинг фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан «Маориф» соҳасига ажратиладиган харажатлар параметрларида назарда тутсин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2018 й., 09/18/736/1886-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)