05.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3064
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори, 05.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3064
Дата вступления в силу
06.12.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сон «2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартибини белгилайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги Фармонига асосан қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолият ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ер ижара шартномаси ва контрактация (фьючерс) шартномаларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил равишда жойлаштиради.
4. Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2518, 2013 йил 18 октябрь) мувофиқ пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка (40 ц/га) эришган қишлоқ хўжалиги корхоналари пахта экиладиган жами ер майдонининг камида 5 фоизига қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экишга рухсат берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)