Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2456-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 2456, 2013 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 июль,
203-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 29 июлдаги 203-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 159-банд қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«159. Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хонада ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланади, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинади.»;
биринчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 161-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«161. Мазкур Қоидаларнинг 160 ва 1621-бандларида назарда тутилган асослар бўйича адвокат билан учрашув муддатидан илгари тўхтатилган тақдирда, ТҲ маъмурияти томонидан адвокатлик сири ва дахлсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома нусхаси ЖИЭББга, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ва гувоҳнома берган ҳудудий адлия органига зудлик билан юборилади.
Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси далолатномада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан кўрилган чоралар тўғрисида ЖИЭМга ахборот беради.».
3. Қуйидаги мазмундаги 1621-банд билан тўлдирилсин:
«1621. Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.».
4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий суди ва Адвокатлар палатаси билан келишилган.
Бош прокурор О. МУРОДОВ
2018 йил 28 июль
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 16 июль
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
2018 йил 13 июль
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
2018 йил 11 июль
Адвокатлар палатаси раиси в.б. Ш. САДИКОВ
2018 йил 30 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2018 й., 10/18/2456-3/1788-сон)